ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2019 й. 92-сон "Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2019 й.

N 92



ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ВА КИЧИК САНОАТ

ЗОНАЛАРИНИНГ РАҲБАР ХОДИМЛАРИ ВА

МУТАХАССИСЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

РАЗРЯДЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекциялари ходимларини рағбатлантириш ва юқори самарали меҳнатга интилишни кучайтириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона шартларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

эркин иқтисодий зоналар дирекциялари раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари 1-иловага* мувофиқ;

кичик саноат зоналари дирекциялари раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига:

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида" 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан белгиланган лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида" 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сон Фармонига мувофиқ бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш махсус фонди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига асосан ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки ойлик фонди миқдорида мукофотлаш ҳамда йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг ойлик фонди миқдорида моддий ёрдам бериш татбиқ этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларининг техник ва ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқласин.


4. Белгилансинки, мазкур қарорнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган бошқа зоналар раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун тавсиявий тусга эга.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 мартдаги 162-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 февраль










































Время: 0.0033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск