язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор 2019 йил 31 декабрга кадар амал килади.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Давлат солиқ қўмитасининг 29.12.2018 й. 2018-79-сон "Электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.02.2019 й. 3136-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2019 й.

N 3136




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2018 й.

N 2018-79


ҚАРОРИ



Электрон ҳисобварақ-фактураларни

электрон расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини

юритишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 807-сон "Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


3. Мазкур қарор 2019 йил 31 декабрга қадар амал қилади.



Раис                                                                                 Б. Мусаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 февраль, 6-сон, 112-модда