язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2019 й. ПҚ-4159-сон "Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2019 й.

N ПҚ-4159



СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ

ИСЛОҲОТЛАРИГА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ

ТАЖРИБАНИ ЖОРИЙ ЭТИШГА ДОИР

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасини бошқаришга юқори малакали хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан қуйидагилар учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари (кейинги ўринларда - соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари) лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

халқаро стандартлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини имплементация қилган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ҳуқуқий тартибга солиш;

соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;

мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш;

давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини татбиқ қилиш;

соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳити яхшилаш;

"электрон соғлиқни сақлаш" тизимларини кенг жорий этиш.


2. Белгилансинки:

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори малакали хорижий мутахассис жалб этилади;

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси ҳисобланади;

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади;

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига шахсий таржимон, ёрдамчи, хизмат автотранспорти, хизмат турар жойи берилади ҳамда доимий яшаш мамлакатига бориб-келиш учун халқаро парвозларда авиачипталар қиймати қопланади;

Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг иш ҳақини тўлаш, ҳудудлар бўйлаб сафарларда транспорт ва хизмат сафари, таржимон, ёрдамчи ёллаш, хизмат турар жойи, шунингдек доимий яшаш мамлакатига бориб-келиш учун халқаро парвозларда авиачипталар харажатларини қоплаш манбалари ҳисобланади.


3. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига икки нафар юқори малакали хорижий мутахассислардан иборат бўлган гуруҳ бириктирилиши, уларнинг таъминоти ўзларининг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари билан томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулиятини, мақсадли индикаторларни, шартноманинг бошқа муҳим шартларини, шунингдек ушбу қарорнинг 1-бандини амалга оширишнинг батафсил механизмларини белгилаб берадиган шартнома тузсин.


5. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадмановга соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташкилий тузилмасига кирувчи таркибий бўлинмалар ва муассасалар билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш учун шахсан масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарига ва унга бириктирилган хорижий мутахассисларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарига ва унга бириктирилган хорижий мутахассисларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилиши ва узайтирилишини, вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинчалик пропискалар расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 февралдаги

ПҚ-4159-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон қарорида:


а) 7-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Вазирликнинг марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 127 нафар, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларининг чекланган сони - 391 нафар этиб белгилансин";


б) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги марказий аппаратининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

  



















Маслаҳатчи







Вазир

Ҳайъат


  

Ёрдамчи

 

 

 

 

 

 

 



Вазирнинг биринчи ўринбосари

 

Вазир ўринбосари*

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари


Вазир ўринбосари - Бош давлат санитария врачи

 

Вазир ўринбосари - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори**


 

 


 

 

Даволаш-

профилактика ёрдамини ташкиллаш-

тириш

бош бошқармаси

1

Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси*

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси

1

Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси

1

Санитария-

эпидемиология назорати бош бошқармаси

5

 

 

 

Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси

6

  

 

Молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бошқармаси

5

 

 

Фан ва таълим

бош бошқармаси

1

Бирламчи

тиббий-

санитария ёрдамини ташкиллаш-

тириш бош бошқармаси

5

 

Оналик ва репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш бошқармаси

4

 

 

Давлат-хусусий шериклик ва инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси


 

 

Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси

4

 

 

Иқтисодий таҳлил ва тиббий хизматлар тарифларини шакллантириш бошқрамаси

4

Олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантириш бошқармаси

4

 

 

 

 

Ихтисослаш-

тирилган ва шошилинч

тиббий ёрдамни ташкиллаш-

тириш бошқармаси

6

 

Ташкилий-назорат бошқармаси

 

Тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси

Болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси

3

 


 

 


Фанни ривожлантириш бошқармаси

3


 



Инвестиция лойиҳалари ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқарамаси

4


Мурожаатлар билан ишлаш сектори

2

 

Мажбурий тиббий суғуртани жорий қилиш бўлими

3





Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш бошқармаси

4



Узлуксиз тиббий таълимни ривожлантириш бошқармаси

3

 

 




Девонхона

1

 


 


 

"Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК


Қурилиш ва моддий-техник таъминотни мувофиқлаштириш бошқармаси

4






 



Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

3

Ички аудит ва молиявий назорат хизмати

3

Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси

3

  




 


Тиббий жиҳоз, техника ва транспорт ҳисобини юритиш сектори

3



Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

5

Юридик бўлим

3

 

Соғлиқни сақлаш статистикаси ва ҳисоблари бўлими

6


 


 


 



Кадрлар бошқармаси

4

 


Хўжалик бўлими

2

Халқаро бўлим

3

Биринчи бўлим

1

Иккинчи бошқарма

7

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг чекланган сони - 127 нафар.


*) Бошқарув ходимларининг умумий сони - 14 нафар, уларнинг таъминоти Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


**) Уларнинг таъминоти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 февраль, 6-сон, 105-модда