ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Атом энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2019 й. ПҚ-4165-сон "2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2019 й.

N ПҚ-4165



2019-2029 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА АТОМ ЭНЕРГЕТИКАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5484-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, республикада атом энергетикасини мамлакатнинг янги юқори технологияли энергетика тармоғи сифатида ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва мустаҳкам тизимини яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - "Ўзатом" агентлиги) томонидан мутасадди вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станцияси қуришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4048-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимни 2018-2021 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" тадбирлари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

а) қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, Ўзбекистон Республикасининг ядро хавфсизлигининг глобал режимида иштирок этиши, атом электр станциясини (кейинги ўринларда - АЭС) эксплуатация қилувчи ташкилот фаолиятини таъминлаш, атом энергетикасини тартибга солишнинг асосини яратиш, ядро-энергетика дастурининг шаффофлиги ва жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш;

биринчи АЭСни қуриш, шу жумладан майдончани танлаш ва АЭСни жойлаштиришни лицензиялаш, лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш;

атом энергиясидан фойдаланишда атроф-муҳит муҳофазасини ва одамларни радиациядан ҳимоя қилишни таъминлаш;

хавфсиз ва иқтисодий самарадор ядро ёқилғи циклини ташкил этиш, шу жумладан атом энергетикасини ядро ёқилғиси билан узоқ муддатли таъминлаш, ишлатиб бўлинган ёқилғи билан боғлиқ ишларни хавфсиз амалга ошириш учун шароитлар яратиш, уни қайта ишлаш ва чиқиндиларни утилизация қилишни ташкил этиш;

атом энергетикасини узоқ муддатли ривожлантиришни таъминлаш, шу жумладан, атом илм-фани ва технологияларини ривожлантириш, АЭС қурилиши ва унинг эксплуатация қилишни қўллаб-қувватлаш учун мамлакатимиз ташкилотлари томонидан лойиҳа, конструкторлик, экологик ва бошқа билим ва тажрибани эгаллашни, келажакдаги АЭСлар референт технологияларини танлаш учун ядро технологиялари тенденцияларини ўрганиш;

б) қуйидаги тадбирларни бажаришни ўз ичига олган 2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро конвенцияларга қўшилиш ёки уларнинг қоидаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилиш, шунингдек атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

майдончани танлаш ва АЭСни жойлаштиришни лицензиялаш, АЭС ва унинг ташқи инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва радиация ҳимояси, шу жумладан ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисини олиб чиқиш ва сақлаш, шунингдек янги ва ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси билан ишлаш;

атом илм-фани ва технологияларини, шу жумладан иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари, учун ноэнергетик ядро технологияларини, ядро тиббиёти ва радиокимёни ривожлантириш;

Концепцияда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш.


3. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига - "Йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек унинг бажарилишини ҳар чоракда танқидий муҳокама қилишни ташкил этиш;

вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига - мустақил экспертларни (маслаҳатчиларни), шу жумладан хорижий экспертларни кенг жалб этган ҳолда "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида бажариш;

илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига - "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирлар доирасида фундаментал ва амалий фанни ривожлантиришни, шунингдек атом энергетикаси учун малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик белгилансин.


4. Энергетика вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда, аниқ муддатлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда, 2019-2021 йилларда қабул қилиниши керак бўлган ва Концепцияни амалга оширишга йўналтирилган биринчи навбатдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги оммавий ахборот воситаларида тасдиқланган Концепциянинг мақсад ва вазифаларини ёритиш бўйича мақолалар ҳамда мавзуга оид кўрсатувларни мунтазам ташкил этсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 февралдаги

ПҚ-4165-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2029 йилларда Ўзбекистон

Республикасида атом энергетикасини

ривожлантириш концепциясини

амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. МИЛЛИЙ ЯДРО ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикасининг ядро хавфсизлиги соҳасидаги қуйидаги халқаро конвенцияларга қўшилиши ёки уларнинг қоидаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилиш:

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва белгиланган тартибда киритиш

2019 йил

ноябрь

Энергетика вазирлиги (Султанов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Адлия вазирлиги (Давлетов), ФВВ (Худайбергенов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси;

2019 йил

ноябрь

Ядро аварияси тўғрисида тезкор хабар бериш тўғрисидаги конвенцияси;

2020 йил

март

Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция;

Ядро авариялари ёки радиация авария ҳолатларида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенция.

2020 йил

июль

2.

Атом энергиясидан халқаро шартномаларга мувофиқ тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни қабул қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш

2020 йил

март

Энергетика вазирлиги (Султанов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), ФВВ (Худайбергенов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Давлат геология қўмитаси (Исламов), Давлат экология қўмитаси (Кучкаров)

3.

АЭСни лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган стандартлар, идоравий нормалар, регламентлар, йўриқномалар, низомларни қабул қилиш (имплементация қилиш, мослаштириш, ишлаб чиқиш).

Ваколатли давлат органлари томонидан норматив ҳужжатларни қабул қилиш

лойиҳани амалга ошириш даврида

Энергетика вазирлиги (Султанов), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), ФВВ (Худайбергенов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Давлат геология қўмитаси (Исламов), Давлат экология қўмитаси (Кучкаров)

4.

АЭСдан фойдаланишда Ўзбекистон Республикасининг ядро-энергетика дастури манфаатларига дахл қилиш мумкин бўлган қўшни давлатлар билан мулоқотни йўлга қўйиш.

Музокаралар ўтказиш

2019-2021

йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Адлия вазирлиги (Давлетов),

Энергетика вазирлиги (Султанов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Фанлар академияси (Юлдашев)

5.

Манфаатдор давлатлар, нуфузли хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш орқали ядро объектларини эксплуатация қилиш хавфсизлиги манфаатлари йўлида маслаҳатлашувлар ўтказилишини таъминлаш.

Ядро объектлари хавфсизлигини кучайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва амалий чора-тадбирларни амалга ошириш

2019-2030

йиллар

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотни ташкил қилиш ва ривожлантириш, шу жумладан унинг ташкилий тузилиши жиҳатидан тайёрлиги, малакали кадрлар билан тўлдирилиши, зарур нормативлар ва тартиб-таомилларнинг мавжудлиги, узоқ муддат молиявий барқарорлигини таъминлаш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил

февраль

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Адлия вазирлиги (Истамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Эксплуатация қилувчи ташкилот фаолиятини ташкил этиш

2019 йил

ноябрь


3. АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотни ривожлантириш

2021-2028

йиллар

7.

АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ядро хавфсизлиги, майдонлар ва пудратчиларни танлаш, лойиҳа ечимлари, қурилиш сифати, кейинчалик фойдаланиш, молиявий таъминлаш, АЭСни қуриш ҳамда ундан фойдаланишнинг бошқа муҳим жиҳатлари, шу жумладан зарар учун масъулиятини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил

июль

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Адлия вазирлиги (Истамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш миллий органини узоқ муддатли ривожлантириш ва унга атом энергетикаси хавфсизлигини тартибга солиш соҳасида махсус ваколатлар, шу жумладан хавфсизликни тартибга солувчи барча давлат органларнинг атом энергетикаси хавфсизлиги масалаларини мувофиқлаштириш функцияларини бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил

июнь

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Адлия вазирлиги (Истамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш органлари ўз вазифаларини зарур тарзда бажариши учун етарлича молиявий ресурслардан узоқ муддат фойдаланилишини таъминлаш.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур молиявий маблағлар ажратилишини таъминлаш

ҳар йили

ноябрда

Молия вазирлиги (Хайдаров), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

10.

Атом энергиясидан фойдаланиш ва хавфсизлик экспертизаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш жараёнини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил

июль

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Адлия вазирлиги (Истамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш.

Кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил

август

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича миллий секторни ривожлантириш.

Эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш миллий секторини ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш

2019 йил

декабрь

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Бекенов), Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Тошкент шаҳрида ва дастлабки АЭС қуриладиган майдон жойлашган ҳудудда Россия Федерацияси ёрдамида атом соҳасидаги ахборот марказларини очиш.

1. Тошкент шаҳрида ахборот марказини ташкил этиш

2019 йил

август


Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Фанлар академияси (Юлдашев), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. АЭС қуриладиган майдон ҳудудида ахборот марказини ташкил этиш

2025 йил

декабрь

14.

Ўқув семинарлари, хориждаги атом энергетикаси объектларига матбуот-турларини ташкил этиш орқали оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан журналистлар ва жамоатчилик фикрини ўрганувчиларнинг билимини ошириш.

Ўқув семинарлар, хориждаги атом энергетикаси объектларига матбуот-турларини ташкил этиш

режага мувофиқ

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини оммалаштириш ва мамлакат аҳолисини замонавий ядро-энергетика технологиялари, уларнинг хавфсизлиги ва экологик тозалиги тўғрисида хабардор қилиш соҳасида тизимли ишларни ташкил этиш.

Телекўрсатувлар, матбуотда материаллар эълон қилишни ташкил этиш, илмий-оммабоп фильмлар яратиш ва уларни намойиш қилиш

режага

мувофиқ

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов), МТРК (Хаджаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

16.

Ядро ва радиациявий хавфсизлик билан боғлиқ соҳаларда талаб этиладиган билимлар ва тажриба ҳамда зарур ходимлар сони мажмуини аниқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил

ноябрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

17.

Ядро-энергетика дастурида иштирок этадиган барча ташкилотлар эҳтиёжларини қаноатлантириш учун етарли бўлган мутахассисларни жалб қилиш, ўқитиш ва сақлаш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил

август

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

18.

АЭС ва ядро инфратузилмаси учун ходимларни тайёрлаш дастурларини, шу жумладан мутахассисларни хорижий давлатларда стажировкадан ўтказиш дастурларини ишлаб чиқиш.

1. Мутахассисларни қабул қилишнинг мақсадли жадвалини тасдиқлаш.

2019 йил

сентябрь


Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов)

2. Жадвал асосида ходимларни тайёрлаш дастурларини ва уларни стажировкадан ўтказиш режаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

ҳар йили

20 январга

қадар

II. БИРИНЧИ АЭСНИ ҚУРИШНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ

19.

АЭСни жойлаштириш учун майдонни танлаш ва лицензиялаш (2019-2020 йиллар).

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш


2019 йил

октябрь


Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Давлат экология қўмитаси (Кучкаров), Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев)

2. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш, майдонни танлаш сифатини таъминлаш дастурлари ва хавфсизликни асослаш ҳисоботини

белгиланган тартибда тақдим этиш асосида АЭСни жойлаштиришга хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органнинг лицензиясини олиш

2020 йил

ноябрь

20.

АЭС ва унинг ташқи инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш (2020-2022 йиллар).

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш

2021 йил

февраль

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

АЭСни қуриш ва ишга тушириш (2022-2030 йиллар).

1. АЭС қурилишига Россия Федерациясининг кредитини жалб этиш тўғрисида Ҳукуматлараро битимни тайёрлаш.

2019 йил

декабрь


Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Гулямов), Молия вазирлиги (Хайдаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Бекенов), Ташқи ишлар вазирлиги (Асадов),

Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. АЭС қурилишига ЕРС шартномаси доирасида Буюртмачининг мажбуриятларини молиялаштиришнинг узоқ муддатли (10 йилга) режасини тасдиқлаш.

2019 йил

ноябрь

3. АЭС қурилишига хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органининг лицензиясини олиш.

2021 йил

декабрь


4. АЭС қурилиши

2022 йилдан

бошлаб

5. Давлат қабул комиссияси далолатномасини тасдиқлаш

энергия блоклари лойиҳа қувватига чиққандан кейин

III. АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ МУҲОФАЗАСИНИ ВА

РАДИАЦИЯ ҲИМОЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ

22.

Миллий ядро-энергетика дастурининг ривожлантирилиши муносабати билан атроф муҳит муҳофазаси ва радиация ҳимояси соҳасидаги тадбирларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Миллий ядро-энергетика дастурини амалга ошириш давомида атроф муҳит муҳофазаси ва радиация ҳимояси соҳасида давлат назоратини амалга ошириш

белгиланган тартибда

Давлат экология қўмитаси (Кучкаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), ФВВ (Худайбергенов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

IV. ХАВФСИЗ ВА ИҚТИСОДИЙ САМАРАЛИ ЯДРО

ИССИҚЛИГИ ЦИКЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

23.

Ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисини қайта ишлаш учун чиқариш ёки ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисини қимматбаҳо энергетик материал сифатида узоқ вақт сақлашни ташкил қилиш.

Радиоактив чиқиндилар, ишлатиб бўлинган ёқилғи билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ва АЭСни эксплуатациядан чиқариш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш ва киритиш

2019 йил

ноябрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Ташқи ишлар вазирлиги (Асадов), Адлия вазирлиги (Истамов), ФВВ (Худайбергенов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

24.

Ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси билан ишлаш.

Ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси билан ишлашни тартибга солувчи нормалар ва қоидаларни, шунингдек хавфсизлик бўйича қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш

2020-2028

йиллар

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Давлат экология қўмитаси (Кучкаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), ФВВ (Худайбергенов), ИИВ (Бобожонов)

V. АТОМ ЭНЕРГЕТИКАСИНИ УЗОҚ МУДДАТЛИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ

25.

Атом илм-фани ва ядро технологияларини ривожлантириш.

Атом илм-фани ва ядро технологияларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш

ҳар йили

Фанлар академияси (Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов)

26.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари учун ноэнергетик ядро технологияларини, шу жумладан материалшуносликни (ядро ва термоядро реакторлар, микроэлектроника, авиация ва космик техника учун янги материаллар олиш), ядро тиббиётини (ташхис қўйиш ва даволаш учун радиофарм препаратлар ишлаб чиқариш, нейтрон-тутувчи ва протон терапия, позитрон-эмиссион томографияни ривожлантириш), ядро таҳлили ва радиокимё ҳамда Республика учун аҳамиятли бўлиши мумкин бошқа йўналишларни ривожлантириш.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун ноэнергетик ядро технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

ноябрь

Фанлар академияси (Юлдашев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Гулямов), Молия вазирлиги (Хайдаров)

VI. ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ

МОНИТОРИНГ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

27.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва "Ўзатом" агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош вазир ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобот беришини таъминлаш.

1. Концепция амалга оширилиши тўғрисида "Ўзатом" агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига тезкор ахборот киритиш.

ҳар ҳафтада


Энергетика вазирлиги (Султанов), "Ўзатом" агентлиги (Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Концепциянинг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳисобот бериш.

кейинги ойнинг

5 санасигача


3. Ядро-энергетика дастурини ривожлантиришнинг стратегик ва долзарб йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериш.

ҳар чоракда, кейинги ойнинг

10 санасигача

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 февраль, 6-сон, 107-модда

















































Время: 0.2136
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск