Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 й. ПҚ-4101-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2019 й.

N ПҚ-4101



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мудофаа саноати соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасидаги:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон темир йўллари АЖ бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари лавозими;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозими;

Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон темир йўллари АЖ бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ва мудофаа саноати масалалари комплексининг раҳбари лавозими;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозими киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасида:

Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ва мудофаа саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ташкил этилсин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда ўринбосарлари аппаратларининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ва мудофаа саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси 3-иловага* мувофиқ;

Машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов):

а) бир ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон темир йўллари АЖ бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ва мудофаа саноати масалалари комплекси раҳбарининг;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тасдиқланишини;

б) 15 кун муддатда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янги ташкил этилган таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар тасдиқланишини таъминласин ҳамда янги ташкил этилган департаментлар мудирлари лавозимларига номзодлар юзасидан таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси (Р.В. Абдуқодиров) бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

янги киритилган лавозимларнинг функционал вазифаларини тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янги ташкил этилган таркибий бўлинмаларини ташкил этилган бўлинмаларга юкланган вазифаларни юқори профессионал даражада бажаришга қодир бўлган тажрибали ва малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)












































Время: 0.1635
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск