язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.02.2019 й. ПҚ-4170-сон "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)" лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.02.2019 й.

N ПҚ-4170



"ҚАРШИ НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ

КАСКАДИНИ КАПИТАЛ-ҚАЙТА ТИКЛАШ

(III ФАЗА)" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилоятидаги суғориладиган ерларни сув билан кафолатланган таъминлаш, Қарши насос станциялари каскади ишончлилиги ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза) лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)" лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2977-сон қарорини амалга ошириш доирасида 2018 йил 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ва Саудия тараққиёт жамғармаси ўртасида 43,2 млн. АҚШ доллари миқдорида Қарз битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Саудия тараққиёт жамғармаси билан тузилган Қарз битими шартларига мувофиқ "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)" лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириладиган даврда тўрт штат бирлигидан иборат лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин.

Белгилаб қўйилсинки, лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш ва таъминлаб туриш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, лойиҳа доирасида жалб қилинадиган консалтинг компанияси харажатлари эса Саудия тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


3. Молия вазирлигига лойиҳани молиялаштириш учун жалб қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштириладиган кредити юзасидан Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасининг "Агробанк" АТБ олдидаги мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолатини белгиланган тартибда бериш ваколати берилсин.

"Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ ва "Агробанк" АТБ лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган валюта маблағларининг бир қисмини комиссия ундирмаган ҳолда сотишни ҳамда 1-иловага мувофиқ схема бўйича лойиҳани молиялаштиришга мақсадли йўналтиришни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)" лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2977-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамроев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 февралдаги

ПҚ-4170-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта

тиклаш (III фаза)" лойиҳасини амалга оширишга доир

тадбирларга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва

тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган

кредитнинг бир қисмидан мақсадли фойдаланиш

СХЕМАСИ









Ўзбекистон Республикаси Тикланиш

ва тараққиёт жамғармаси






































1






















V
















2



"Агробанк" АТБ



























V





















Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси


>

"Ўзэлектраппарат-Электрошиелд" АЖ



3


















>

"Гидромехмонтаж" ҲК МЧЖ


1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси валюта маблағларининг бир қисмини "Агробанк" АТБга ажратади. "Агробанк" АТБ мазкур валюта маблағларини "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ орқали сотади.


2. "Агробанк" АТБ миллий валютада олинган маблағларни Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасига ўтказади.


3. Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси олинган маблағларни лойиҳа бўйича товарлар тўлови учун - "Ўзэлектраппарат-Электрошиелд" АЖ ва "Гидромехмонтаж" ҚК МЧЖга йўналтиради.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 февралдаги

ПҚ-4170-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта

тиклаш (III фаза)" лойиҳасини амалга ошириш бўйича

биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил

19 майдаги ПҚ-2977-сон қарорининг рус тилидаги

матнига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "115,9" рақами "118,0" рақами билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "сельского и" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "41,1" рақами "в эквиваленте 43,2" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"исполнительным органом, ответственным за целевое использование средств Государственного бюджета Республики Узбекистан и части средств Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан по контрактам, заключаемым с поставщиками, указанными в абзацах четвертом и пятом пункта 4 настоящего постановления, является Управление эксплуатации Каршинского магистрального канала Министерства водного хозяйства Республики Узбекистан, а также средств Саудовского фонда развития и части средств Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан - Агентство по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения;".


3. 4-банднинг учинчи хатбошидаги "ГУП "Специализированная передвижная механизированная колонна № 97" Управления эксплуатации Каршинского магистрального канала Министерства сельского и водного хозяйства" сўзлари "ГУП "Махсус йирик насос таъмир" Республиканского объединения "Узсувкурилиштаъминот" Министерства водного хозяйства" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Межведомственной комиссии по проведению закупочных процедур по утверждению поставщиков товаров (работ и услуг), а также строительно-подрядных организаций по отдельным инвестиционным проектам Министерства водного хозяйства в установленном порядке организовать и провести тендерные торги по определению победителей закупаемых товаров (работ и услуг) в рамках реализации проекта.".


5. 7-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "Республиканского объединения "Узводремэксплуатация" Министерства сельского и водного хозяйства" сўзлари "Министерства водного хозяйства" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) учинчи хатбоши "в установленном порядке." сўзларидан кейин ", а также по другим контрактам." сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 8-банднинг биринчи хатбошидаги "сельского и" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. 9-бандда:

"Министерству сельского и водного хозяйства" сўзлари "Министерству водного хозяйства, Министерству сельского хозяйства" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Агентством по реструктуризации сельскохозяйственных предприятий" сўзлари "Агентством по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 февраль, 7-сон, 113-модда