ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2019 й. 98-сон "Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2019 й.

N 98



ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ВА ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ

ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА

РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН

ЎТИШ  ТАРТИБИ  ТЎҒРИСИДА  НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Орол денгизи қирғоқларида артемия цисталарини йиғиб олиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2014 йил, 43-сон, 530-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низомнинг 20-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Истисно тариқасида, артемия цисталари йиғиб олиш учун рухсатномаларнинг амал қилиш муддати кейинги календарь йилининг 31 март кунига қадар белгиланади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Орол денгизи қирғоқларида артемия цисталарини йиғиб олиш ишларини амалга ошириш учун 2018 йилда юридик ва жисмоний шахсларга расмийлаштирилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини 2019 йилнинг 31 март кунига қадар узайтирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчкаров зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 февраль










































Время: 0.1684
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск