ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2019 й. 88-сон "Ўзбекистон давлат филармониясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.02.2019 й.
N 88
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ
ФИЛАРМОНИЯСИНИНГ МОДДИЙ-
ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
ВА ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3813-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон давлат филармониясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси таркибига "Гулзор" Қорақалпоқ давлат фольклор ансамбли, "Аму тўлқини" Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли, Халқ чолғу оркестри, "Мухаллис" дуторчилар ансамбли, Ашула ва рақс ансамблларини киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:
Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда ҳудудий филармониялар деб аталади) фаолиятини самарали ташкил этиш учун бўш турган бино ва иншоотларни 2019 йил якунига қадар ажратиш чораларини кўрсин;
ҳудудий филармониялар ўзларига ажратилган бино ва иншоотларни Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон давлат филармониясига бириктирилган Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, К. Отаниёзов кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан Хоразм вилояти маданият бошқармасига Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Хоразм мақом ансамблини жойлаштириш учун оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибидаги ижодий жамоалар фаолиятини икки ҳафта муддатда танқидий қайта кўриб чиқсин;
икки ой муддатда Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ижодий ходимларини уларга қўйилган малака тоифаларига мослиги ва ижодий маҳорати юзасидан аттестациядан ўтказсин;
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 5 февралдаги
88-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат филармониясининг
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
ва фаолиятини ривожлантириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
2019 йил 5 февралдаги
88-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхатида:
а) "Қорақалпоғистон Республикаси" бўлимига "Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар" сўзлари қўшилсин;
б) "Тошкент шаҳри" бўлимида:
"Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ҳамда унинг таркибига кирувчи жамоалар*", "Ўзбекистон оркестрлари жамоалари бирлашмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар*" ва ""Туркистон" санъат саройи" сўзлари чиқариб ташлансин;
"Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар*" сўзлари қўшилсин;
в) "Андижон вилояти" бўлимига "Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар" сўзлари қўшилсин;
г) "Бухоро вилояти" бўлимига "Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар" сўзлари қўшилсин;
д) "Жиззах вилояти" бўлимига "Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар" сўзлари қўшилсин;
е) "Қашқадарё вилояти" бўлимига "Ўзбекистон давлат филармонияси Қашқадарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар" сўзлари қўшилсин;
ж) "Наманган вилояти" бўлимига "Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар" сўзлари қўшилсин;
з) "Самарқанд вилояти" бўлимига "Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар" сўзлари қўшилсин;
и) "Сирдарё вилояти" бўлимига "Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар" сўзлари қўшилсин;
к) "Сурхондарё вилояти" бўлимига "Ўзбекистон давлат филармонияси Сурхондарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар" сўзлари қўшилсин;
л) "Фарғона вилояти" бўлимига "Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар" сўзлари қўшилсин;
м) "Хоразм вилояти" бўлимига "Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар" сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 3-илованинг "Примечание" қисми чиқариб ташлансин;
б) 4-илованинг "Примечание" матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Размеры базовых должностных окладов артистического персонала творческих коллективов Государственной филармонии Узбекистана, устанавливаются с применением повышающего коэффициента - 1,17";
в) 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"РАЗМЕРЫ
базовых должностных окладов по оплате
труда административно-управленческого
персонала государственных музеев, музеев
заповедников, домов-музеев и других
организаций музейного типа
N |
Наименование должностей |
Размеры базовых должностных окладов, сум |
||||
I группа |
II группа |
III группа |
IV группа |
|||
1. |
Генеральный директор, директор |
2 087 964 |
1 828 149 |
1 568 718 |
1 426 107 |
|
2. |
Главный хранитель фондов, заместители директора, главный ииженер |
1 898 149 |
1 725 590 |
1 426 107 |
1 296 461 |
|
3. |
Главный: бухгалтер, энергетик |
1 568 107 |
1 426 107 |
1 178 601 |
1 071 455 |
|
4. |
Заведующий: филиалом, отделом, библиотекой, сектором, реставрационной мастерской, ученый секретарь |
1 725 590 |
1 568 107 |
1 296 461 |
1 178 601 |
". |
г) 7-иловада:
6, 7 ва 8-бандларга "архивист, библиотекарь, фотограф" сўзлари қўшилсин;
"Примечание" қисмидаги "Государственного музея искусств Узбекистана" сўзлари "Музеи жертв репрессии при Кабинете Министров, Государственного музея искусств Узбекистана" сўзлари билан алмаштирилсин;
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 5 февраль