ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Кинематография /

Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни давлат ижтимоий гранти асосида молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.02.2019 й. 89-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 февралдаги

89-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳамкорликда фильм ишлаб

чиқаришни давлат ижтимоий гранти

асосида молиялаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган кинематография ташкилотларининг (кейинги ўринларда миллий кинокомпания деб аталади) хорижий мамлакатлар кинокомпаниялари ва бошқа ташкилотлари (кейинги ўринларда хорижий кинокомпания деб аталади) билан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришини давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришда иштирок этадиган миллий кинокомпания ва (ёки) хорижий кинокомпаниялар (ҳампродюсерлар);


Бадиий кенгаш - ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун ариза берувчининг мурожаатини кўриб чиқиш, саралаш ва давлат ижтимоий гранти асосида ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришни молиялаштириш бўйича хулоса берувчи "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган;


продюсер - фильмлар ишлаб чиқариш жараёни устидан ғоявий-бадиий ва ташкилий-молиявий назоратни амалга оширувчи, фильмни тасвирга олиш гуруҳи ва техник ходимлар таркибини шакллантиришда иштирок этадиган кинокомпания вакили;


учинчи шахс - ҳампродюсерларнинг бири томонидан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришда иштирок этиш учун жалб этилган учинчи мамлакат кинокомпанияси ёки продюсери;


фильм - оригинал сценарий ёки адабий асарни экранлаштириш асосида тасвирга олинадиган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп фильмлар ва ижтимоий видеороликлар);


ҳамкорликдаги фильм - миллий кинокомпаниялар томонидан хорижий кинокомпаниялар ёки продюсерлар билан биргаликда ижодий, техник ва молиявий ҳисса қўшиш йўли билан ишлаб чиқарилган фильм;


ҳампродюсерлар - ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш бўйича ўзаро келишувга эга ва ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришда иштирок этадиган миллий кинокомпаниялар ёки камида бир нафари хорижий бўлган кинокомпаниялар ёки продюсерлар.


3. Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришда иштирок этувчи хорижий кинокомпания томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино- ва видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ бериладиган рухсатномани олиш талаб этилмайди.


4. Қуйидаги ҳолларда фильм ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ҳисобланади:

фильм Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ҳудудидан ташқарида ҳампродюсерларнинг биргаликдаги ижодий, техник ва бошқа ҳамкорлиги натижасида ишлаб чиқарилган бўлса;

фильм ишлаб чиқаришда ҳампродюсерлар ҳар бирининг қўшадиган энг кам ҳиссаси фильмни ишлаб чиқариш умумий харажатларининг 20 фоизидан кам бўлмаган, энг кўпи 80 фоизидан ошмаган бўлса;

ҳампродюсерларнинг келишувига кўра фильмни ҳамкорликда ишлаб чиқариш учун учинчи давлатдан бошқа продюсер жалб қилинган ҳолларда учинчи шахсларнинг ҳиссаси фильмни ишлаб чиқариш умумий харажатларининг 30 фоизидан ошмаган бўлса;

ҳампродюсерларда фильмдан биргаликда фойдаланиш тартибини белгиловчи шартномаларнинг мавжудлиги, бунда кинопрокатидан тушадиган даромадларнинг ҳампродюсерлар ва ҳудудлар (фильм прокати амалга ошириладиган мамлакатлар) ўртасида ўзаро тақсимланиши каби қоидалар назарда тутилган бўлса.


5. Агар ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш тўғрисидаги халқаро шартномаларда ҳампродюсерлар ўртасидаги расмий келишувларда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланилади.


6. Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштиришга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ҲАМКОРЛИКДА ФИЛЬМ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ УЧУН

ТАҚДИМ ҚИЛИНАДИГАН АРИЗА ВА

ҲУЖЖАТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


7. Ҳамкорликдаги фильмни ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун ариза берувчи "Ўзбеккино" Миллий агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) қуйидагиларни тақдим этади:

а) ҳамкорликдаги фильмни ишлаб чиқаришни молиялаштириш тўғрисида ариза;

б) режалаштирилаётган фильм сценарийсининг давлат ёки рус тилидаги босма (электрон) варианти;

в) ариза берувчи томонидан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

г) фильмни тасвирга олиш гуруҳи ва асосий роллардаги актёрларнинг фуқаролиги, касби ва (ёки) лавозими тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган рўйхат;

д) ҳамкорликдаги фильмни тасвирга олишга сарфланадиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китоби;

е) ҳамкорликдаги фильмни тасвирга олиш календарь-постановка режаси.

Ариза берувчи томондан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Ариза берувчи ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларни Агентликка бевосита бериши ёки почта алоқаси воситалари орқали ёхуд электрон шаклда юбориши мумкин.

Ариза берувчи томонидан Агентликка тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.


9. Агентликка тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади. Рўйхат Агентлик томонидан ариза қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентлик томонидан бир иш кунида кўриб чиқилади. Ариза ва ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланса, бу ҳақда дарҳол ариза берувчига хабарнома юборилади. Хабарномада ҳужжатлардаги мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этган ҳолда такроран ариза билан мурожаат қилишнинг аниқ муддати кўрсатилиши лозим.

Аризани бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас, деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.


10. Аризани такроран кўриб чиқишда Агентлик томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими, электрон почта алоқаси орқали баён қилинмаган рад этиш сабаблари Агентлик томонидан келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


11. Хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва Агентлик томонидан умумий тартибда кўриб чиқилади.


12. Ариза берувчи томондан топширилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


13. Агентлик томонидан қабул қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар бир иш кунида кўриб чиқиш ва тегишли хулоса бериш учун Бадиий кенгашга юборилади.


14. Бадиий кенгаш аризани у олинган кундан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва унинг натижаси бўйича қуйидаги хулосалардан бирини чиқаради:

ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги;

ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги.


15. Агентлик ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Бадиий кенгашнинг тегишли хулосаси асосида уч иш кунида кўриб чиқади ва унинг натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш йиллик ишлаб чиқариш ҳажмлари ва шу мақсадларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан Агентликка ажратилган маблағлар доирасида ёки Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш тўғрисида;

ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштиришни рад этиш тўғрисида.


16. Агентлик қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчини қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон почта алоқаси орқали хабардор қилиши шарт.


17. Қуйидаги ҳолларда ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштириш рад этилади:

а) агар фильм сценарийсида:

миллий, ирқий, этник ёки диний душманликни тарғиб этувчи;

фуқароларнинг миллий мансублиги, диний эътиқодлари муносабати билан уларнинг қадр-қимматини камситувчи, ҳақорат қилувчи ёки ахлоқ нормаларига ва миллий менталитетга зид бўлган;

Ўзбекистон Республикаси халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини ҳақиқатга зид тарзда ёки бузиб акс эттирувчи;

экстремизм ва терроризм ғояларини, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий ёки бошқа жавобгарликка олиб келувчи порнографик ва бошқа хусусиятга эга бўлган лавҳалар мавжуд бўлса;

б) ҳамкорликдаги фильмни ишлаб чиқаришни молиялаштириш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва (ёки) Жамғармадан кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ажратиладиган йиллик ҳажмлардан кўп маблағни талаб этса.



3-БОБ. ҲАМКОРЛИКДА ФИЛЬМ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ


18. Ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш:

давлат буюртмасига мувофиқ миллий кино маҳсулотларини яратиш йиллик ишлаб чиқариш ҳажмлари ва шу мақсадларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Агентликка ажратилган маблағлар доирасида маблағ ажратиш;

Жамғармадан маблағ ажратиш;

ҳампродюсерларга ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришда моддий-техника базани шакллантиришга кўмаклашиш орқали амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ҳамкорликда фильм ишлаб

чиқаришни молиялаштиришга

оид ҳужжатларни кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш

муддатлари







































1-босқич


Ариза берувчи (миллий кинокомпания, хорижий кинокомпания ёки ҳампродюсер)



Ариза берувчи ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларни Агентликка бевосита беради ёки почта алоқаси воситалари ёхуд электрон шаклда юборади.



Ариза берувчининг хоҳишига кўра






>


>


>














































2-босқич


Агентлик



      

Тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади. Рўйхат ариза қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади). Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланса, бу ҳақда дарҳол ариза берувчига хабарнома юборилади. Хабарномада ҳужжатлардаги мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этган ҳолда такроран ариза билан мурожаат қилишнинг аниқ муддати кўрсатилади. Хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва Агентлик томонидан умумий тартибда кўриб чиқилади.

         



Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни муддатда
















>


>


>
























































3-босқич


1. Агентлик



     

1. Агентлнк томонидан қабул қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар бир иш кунида кўриб чиқиш ва тегишли хулоса бериш учун Бадиий кенгашга юборилади.




   

1. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинган санадан эътиборан 1 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда







>


>


>

2. Бадиий кенгаш


2. Бадиий кенгаш аризани кўриб чиқади ва унинг натижаси бўйича ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштириш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса беради.

       


2. Ариза ва ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда

      












































4-босқич


Агентлик



     

1. Агентлик ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Бадиий кенгашнинг тегишли хулосаси асосида кўриб чиқади ва унинг натижаси бўйича ҳамкорликда фильм олишни молиялаштириш ёки рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.


2. Агентлик қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчини ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон почта алоқаси орқали хабардор қилади.

     



    

1. Хулоса олинган санадан эътиборан 3 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда


2. Қарор қабул қилинган санадан бошлаб 1 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда

    











>


>


>


















Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 февраль









































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск