ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий-тадқиқот фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2019 й. 105-сон "Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2019 й.

N 105




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3279-сон қарорига мувофиқ ҳамда қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, илмий ва инновацион фаолиятга тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этишни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги ва ўсимлик маҳсулотлари етиштиришнинг илмий асосланган самарали усулларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида "BEK Cluster" масъулияти чекланган жамияти муассислигида "Ўсимлик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш технологиялари илмий-амалий маркази" масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Оқолтин ШФЙ, Ёшлик кўчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига тегишли Мирзаобод гидромелиорация касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга (кейинги ўринларда объект деб аталади) давлат-хусусий шериклик шартлари асосида "BEK Cluster" масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда хусусий шерик деб аталади) Марказ фаолиятини ташкил қилиш учун текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Мирзаобод гидромелиорация касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар мазкур коллеж биносида ўқув жараёнини давом эттирадилар.


3. Белгилансинки, хусусий шерик давлат-хусусий шериклик тўғрисида битимни амалга ошириш доирасида қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

икки йил давомида камида 2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали объектни реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва илмий лаборатория асбоб-ускуналарини сотиб олиш;

объект негизида ўсимлик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш технологияларини яратишга қаратилган илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш ҳамда ўн йил давомида фаолият турини сақлаб қолиш;

камида 44 та янги иш ўринларини яратиш ва бир йил давомида сақлаб туриш;

ҳудуддаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ходимлари ҳамда талабаларига илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун лаборатория ҳамда тажриба ерларидан бепул фойдаланиш учун зарур шароитлар яратиш;

илмий-тадқиқотларда фаол қатнашаётган Марказ ва ҳудуддаги илмий-тадқиқот ҳамда олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ёш мутахассисларнинг ҳар йили камида 5 нафарини беш йил мобайнида хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида тажриба орттиришга юбориш;

Мирзаобод гидромелиорация касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ўқишни битирганларидан сўнг Марказда иш билан таъминлаш;

Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалигини ривожлантириш эҳтиёжини инобатга олиб, вилоятнинг ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган илғор технологиялар, шунингдек, инновацион суғориш усулларини қўллаш тизимини ташкил этиш.


4. Сирдарё вилояти ҳокимлиги:

ўн беш кун муддатда ушбу қарорнинг 3-бандида назарда тутилган шартлар асосида белгиланган тартибда объект бўйича хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилишини;

хусусий шерик томонидан ушбу қарорнинг 3-бандида назарда тутилган мажбуриятларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши мониторингини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Г. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 февраль

































Время: 0.1506
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск