ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2019 й. 107-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2019 й.

N 107




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан, ўқувчиларнинг овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш, табиий камайиш нормалари доирасида нобудгарчиликларни энг кам даражага келтириш, таом турларини хилма-хиллаштириш ва овқат тайёрлаш сифатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиларининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 июндаги 459-сон қарорининг 1-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги собиқ Ҳарбийлаштирилган махсус мактаб-интернатнинг амалдаги 6-9-синф ўқувчилари ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари учун белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар асосида ўқишни давом эттирадилар".


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 февраль






























Время: 0.1662
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск