Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.02.2019 й. 103-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 февралдаги

103-сон қарорига

ИЛОВА



Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг

томчилатиб суғориш технологиясини жорий

қилиш билан боғлиқ харажатларини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг умумий суммасидан қатъи назар, пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш тизими жорий этилган майдоннинг ҳар бир гектари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бир марталик 8 млн. сўм субсидия ажратилади.

Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларини қоплашга, шу жумладан ушбу мақсадга жалб этилган кредит бўйича қарздорликларини қоплашга йўналтирилади.


3. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг мурожаатларини ўрганиб ҳар йили 1 апрелга қадар келгуси йилда пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича аниқ рўйхатни шакллантириб келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб боради.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси календарь йилнинг 1 майига қадар келгуси йилда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш параметрларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил бюджет параметрларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш параметрларига асосан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратишни кўзда тутиб боради.


5. Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ

ЖОРИЙ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРИНИ

ҚОПЛАШ УЧУН ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН СУБСИДИЯ

ОЛУВЧИ ПАХТА ХОМ АШЁСИ ЕТИШТИРУВЧИЛАР

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


6. Ҳар бир туманда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш учун туман ҳокимининг тегишли қарори билан қуйидаги таркибда қабул комиссияси тузилади:

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - комиссия раиси;

туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи - комиссия раисининг ўринбосари;

туман Молия бўлим бошлиғи;

туман Сув хўжалиги бўлими бошлиғи;

туман Электр тармоқлари бўлими бошлиғи;

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармасининг туман участкаси бошлиғи;

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги мелиоратив экспедиция туман участкаси бошлиғи;

хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмаси раҳбари;

томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича пудрат ташкилоти раҳбари;

томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёсини етиштирувчи ташкилот раҳбари.

Зарур ҳолларда қабул комиссия талабига кўра бошқа экспертлар жалб этилиши мумкин.


7. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга субсидия олувчи пахта хом ашёси етиштирувчилари рўйхатига кириш учун пахта хом ашёси етиштирувчилар Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) ишчи органига - Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасига (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни ўрнатилган тартибда тақдим қилади:

томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича лойиҳа ва "Бизнес-режа"нинг нусхаси;

томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

томчилатиб суғориш технологиясининг бутловчи қисмларини харид қилиш ва қуриш бўйича пудрат ташкилотлари билан тузилган шартномаларнинг нусхаси (агар томчилатиб суғориш технологиясини пахта хом ашёси етиштирувчи ўз имкониятлари билан қурган бўлса бошқа тегишли ҳужжатлар тақдим этилади);

амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;

томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси нусхаси.


8. Ишчи орган 1 кун муддатда:

пахта хом ашёси етиштирувчиларни мазкур Низом 4-бандига мувофиқ шакллантириладиган рўйхатда бор ёки йўқлигини аниқлайди;

пахта хом ашёси етиштирувчилар мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда бор бўлган тақдирда, улар томонидан тақдим қилинган барча ҳужжатларни бирма-бир кўриб чиқиб қабул қилиб олади ва алоҳида дафтарда қайд қилади;

тақдим қилинган ҳужжатлар тўпламида тегишли маълумотлар етишмаган тақдирда уларни тўлиқ ҳолда тақдим қилиш учун пахта хом ашёси етиштирувчиларга қайтариб беради;

томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар тўпламини тўлиқ тақдим этган пахта хом ашёси етиштирувчилар бўйича ишчи гуруҳ раҳбарига ахборот беради.


9. Ишчи гуруҳ раҳбари томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг мурожаати асосида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг ер майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш технологиясини уч кун муддатда жойида ўрганиб чиқилишини ва мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тегишли хулоса тайёрланишини ташкил этади ва хулосани тасдиқлайди.


10. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш якуни бўйича ишчи гуруҳнинг ижобий хулосасини олган ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун субсидия олишга даъвогар пахта хом ашёси етиштирувчилар рўйхати хар ўн кунда ишчи орган томонидан шакллантирилади.


11. Ишчи орган томонидан шакллантирилган томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия олишга даъвогар пахта хом ашёси етиштирувчилар рўйхати ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.

Ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланган субсидия олишга даъвогар пахта хом ашёси етиштирувчилар рўйхати ишчи орган томонидан икки иш куни давомида субсидия ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ҳамда унинг нусхаси Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоят Молия Бош бошқармаларига расмий равишда тақдим этилади.


12. Ишчи гуруҳ пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш бўйича мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатга йил давомида ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф бериши мумкин.



3-БОБ. ПАХТА ХОМ АШЁСИ ЕТИШТИРИШДА

ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ

БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ишчи гуруҳлар томонидан расмий равишда тақдим этилган рўйхат асосида пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича уч кун муддатда тегишли маҳаллий бюджетлар параметрларига ўзгартиришлар киритади.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар Молия Бош бошқармалари бир кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига тегишли бюджет маблағларини ўтказиб беради.

Бунда, молиявий йил якуни бўйича мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.


15. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлар икки иш куни ичида тегишлилиги бўйича томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.


16. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобрақамига келиб тушган субсидия маблағларига пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг мавжуд кредитор қарзларини қоплаш учун инкассо топшириқномалари қўйилиши мумкин эмас.


17. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда кўрсатилган ер майдонидан ортиқ бўлган қисмига қилинган харажатлар пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Қўшимча майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун кетган харажатларни келгуси йилда қоплаш учун Давлат бюджетидан қоплаш учун пахта хом ашёси етиштирувчи белгиланган тартибда ишчи гуруҳга мурожаат қилиши лозим.



4-БОБ. ПАХТА ХОМ АШЁСИ ЕТИШТИРУВЧИЛАРИГА

ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТИЗИМЛАРИНИ КЎРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ БУТЛОВЧИ

ҚИСМЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН АЖРАТИЛАДИГАН

КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗ ХАРАЖАТЛАРИНИ

ҚИСМАН ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


18. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун бир гектарга 20 млн. сўмдан ошмайдиган қисмига ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.


19. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан икки кун муддатда пахта хом ашёси етиштирувчининг кредит мажбуриятлари бўйича фоиз харажатларининг 10 фоизли пункт миқдорини қоплаш бўйича бюджет маблағлари ажратиш тўғрисидаги талабномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.


20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг талабномаларини кўриб чиқади ва икки кун муддатда тегишли бюджет маблағларини илгари ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш ҳолатини инобатга олган ҳолда ажратади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қўшимча асослантирувчи ҳисоб-китоб маълумотлари (тижорат банклари томонидан кредит ресурсларининг неча йилга ажратилганлиги, ўтган молия йилида ажратилган маблағлар билан қанча қисми қоплаб берилганлиги ва режалаштирилаётган молия йилида қолган қисми учун қанча маблағ талаб қилиниши ҳамда олинадиган кредит ресурслари бўйича прогноз) талаб қилиб олиниши мумкин.


21. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчилар томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича бир гектарга 20 млн. сўмдан ошган қисми (компенсация қилинмайдиган қисми) алоҳида тижорат кредити билан расмийлаштирилади.


22. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳалари амалга оширилган ер майдонлари бўйича кейинги йилларда амалга ошириладиган лойиҳалари кредит мажбуриятларининг бир қисмини қоплашга йўл қўйилмайди.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Пахта хом ашёси етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш жараёнида юзага келадиган шартномавий мажбуриятлар бўйича низолар ва келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.


24. Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатлари ҳамда тегишли кредит фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан доимий назорат амалга оширилади.


25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг

томчилаб суғориш технологиясини жорий

қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Амалга ошириладиган ташкилий тадбирлар


Муддати


Масъуллар



































I босқич

Келгуси йилда пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича аниқ рўйхатни шакллантириб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиб бориш.


ҳар йили

1 апрелгача


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши "Ўзтўқимачиликсаноат'' уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда















































II босқич

Келгуси йилда томчилатиб суғориш технологияси жорий этиш параметрларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида тасдиқлаш.


календарь

йилининг

1 майгача


Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси







































III босқич

    

Келгуси йил бюджет параметрларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш параметрларига асосан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш учун субсидия ажратишни кўзда тутиб бориш.

      


белгиланган

муддатда


Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги











































IV босқич

       

Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга субсидия олувчи пахта хом ашёси етиштирувчилари рўйхатига кириш учун ишчи органига - Қорақалпоғистон Республикаси Қишлок хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бсшқармасига қуйидаги ҳужжатларни расмий равишда тақдим қилиш:

томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича лойиҳа ва "Бизнес-режа"нинг нусхаси;

томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

томчилатиб суғоршп технологиясининг бутловчи қисмларини харид қилиш ва қуриш бўйича пудрат ташкилотлари билан тузилган шартномаларнинг нусхаси (агар томчилатиб суғориш технологиясини пахта хом ашёси етиштирувчи ўз имкониятлари билан қурган бўлса бошқа тегишли ҳужжатлар тақдим этилади);

амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;

томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси нусхаси.

    


йил давомида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилингандан сўнг


Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчилар



















































































V босқич

         

Пахта хом ашёси етиштирувчиларни мазкур Низом 4-бандига мувофиқ шакллантириладиган рўйхатда бор ёки йўқлигини аниқлаш;

пахта хом ашёси етиштирувчилар мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда бор бўлган тақдирда, улар томонидан тақдим қилинган барча ҳужжатларни бирма-бир кўриб чиқиб қабул қилиш ва алоҳида дафтарда қайд қилиш;

тақдим қилинган ҳужжатлар тўпламида тегишли маълумотлар етишмаган тақдирда уларни тўлиқ ҳолда тақдим қилиш учун пахта хом ашёси етиштирувчиларга қайтариб бериш;

томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар тўпламини тўлиқ тақдим этган пахта хом ашёси етиштирувчилар бўйича ишчи гуруҳ раҳбарига ахборот бериш.

      


бир кун

муддатда


Ишчи орган - Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси































































VI босқич

Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг мурожаати асосида пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг ер майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш технологиясини жойида ўрганиб чиқиш ва мазкур низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тегишли хулоса тайёрлашни ташкил этиш ва уни тасдиқлаш.


уч кун

муддатда


Ишчи гуруҳ











































VII босқич

Томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш якуни бўйича ишчи гуруҳнинг ижобий хулосасини олган ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун субсидия олишга даъвогар пахта хом ашёси етиштирувчилар рўйхатини шакллантириш.


ҳар ўн кунда


Ишчи орган - Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси











































VIII босқич

Ишчи орган томонидан шакллантирилган томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун субсидия олишга даъвогар пахта хом ашёси етиштирувчилар рўйхатини тасдиқлаш.

Ишчи гуруҳ раҳбари томонидан таслиқланган субсидия олишга даъвогар пахта хом ашёси етиштирувчилар рўйхати ишчи орган томонидан субсидия ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ҳамда унинг нусхаси Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги вилоят Молия бош бошқармаларига расмий равишда тақдим қилиш.


ҳар ўн кунда




икки иш куни

давомида


Ишчи гуруҳ раҳбари




Ишчи орган























































IX босқич

Ишчи гурухлар томонидан расмий равишда тақдим этилган рўйхат асосида пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича уч кун муддатда тегишли маҳаллий бюджетлар параметрларига ўзгартиришлар киритиш.


уч кун

муддатда


Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги











































X босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг шахсий ғазна ҳисобварағларига тегишли бюджет маблағларини ўтказиб бериш.


бир кун

муддатда


Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар Молия Бош бошқармалари







































XI босқич

Шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағларни тегишлилиги бўйича томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига ўтказиб бериш.


икки иш

куни ичида


Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари







































XII босқич

Пахта хом ашёси етиштирувчининг кредит мажбуриятлари бўйича фоиз харажатларининг 10 фоизли пункт миқдорини қоплаш бўйича бюджет маблағлари ажратиш тўғрисидаги талабномаларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш.


икки кун

муддатда


Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси







































XIII босқич

    

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг талабномаларини кўриб чиқиш ва тегишли бюджет маблағларини илгари ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш ҳолатини инобатга олган ҳолда ажратиш.



икки кун

муддатда


Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги







       





Низомга

2-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"

___________ вилоят ҳокими

(Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши Раиси) -

ишчи гуруҳ раҳбари



(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)


         

20__ йил "____" ___________

___________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)да

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий

этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ

ХУЛОСАСИ


______________ вилояти (Қорақалпоғистон Рсспубликаси)да сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ __________ тумандаги томчилатиб суғориш технолгиясини жорий қилган пахта хом ашёсини егиштирувчи _____________ (фермер хўжалиги, кластер номи)нинг 20__ йил ________даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:

____ томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёсини етиштирувчи ____________ (фермер хўжалиги, кластер номи) 20__ йилда _______ га майдонда (жумладан, _____ контур бўйича ______ га, ....) пахта хом ашёсини етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича жами қиймати _________ сўм бўлган лойиҳа ва бизнес-режа ишлаб чиққан ҳамда _________ пудрат ташкилоти билан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун жами қиймати __________ сўм бўлган шартнома тузган;

_____________ тижорат банки билан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш (бутловчи қисмлар харид қилиш) учун _________ сўмга _____ фоизли кредит шарномасини тузган ҳамда амалда __________ кредит олган;

____ 20__ йилда _______ га майдонда (жумладан, _______ контур бўйича ______ га, ....) пахта хом ашёсини етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ва ишга туширган.


ХУЛОСА:


_______________ пахта хом ашёсини етиштирувчи _____________ (фермер хўжалиги, кластер номи)га жами _________ сўм миқдорида давлат бюджетидан субсидия ҳамда тижорат банкининг кредитлари бўйича 10 фоизли пункт миқдорида ____________ сўм маблағ тўлаш мақсадга мувофиқ.


Ишчи гуруҳ аъзолари:

Т/р

ф.и.о.

имзо

Лавозими


1.



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


2.



Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи

3.



Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи


4.



Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи


5.



Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоят молия бошқармаси бошлиғи


6.



Ер ресурслари ва давлат кадастри бўйича ҳудудий бошқарма бошлиғи


7.



ҳудудий электр тармоқдари корхонаси директори


8.



"Ўзкимёсаноат" АЖ вакили


9.



"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси вакили


10.



вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгаши вакили


11.



вилоят "Агробанк" АТБ бошқарувчиси


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 февраль



































Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск