Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари овқатланиш тизимини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.02.2019 й. 107-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 7 февралдаги

107-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари

овқатланиш тизимини аутсорсинг шартларида

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ўқувчиларининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аутсорсинг - буюртмачининг ўқувчиларини овқатлантириш вазифасини шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;


аутсорсер - шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизмати кўрсатувчи юридик шахс;


буюртмачи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати.


3. Мактаб-интернат ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда Ички ишлар вазирлиги деб аталади) томонидан Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган нормалар асосида овқат билан таъминланади.


4. Мактаб-интернат ўқувчиларини овқатлантириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

стационар ва дала шароитида озиқ-овқат таъминоти;

қуруқ маҳсулотлар таъминоти.


5. Аутсорсинг хизмати буюртмачининг тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


6. Аутсорсер ходимларининг буюртмачига тегишли ҳудудга белгиланган тартибда олдиндан тақдим этилган рўйхат асосида киришига рухсат берилади.


7. Аутсорсинг хизмати кўрсатиш жараёнида махфийлик тартибига риоя этиш буюртмачи томонидан таъминланади.



2-БОБ. АУТСОРСЕРНИ ТАНЛАШ, ШАРТНОМА

ТУЗИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


8. Аутсорсер қонун ҳужжатларига мувофиқ танланади. Аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


9. Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:

юридик шахс бўлиши;

умумий овқатланиш соҳасида камида уч йил фаолият кўрсатган бўлиши;

аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши;

молиявий аҳволининг барқарорлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эга бўлиши;

штатида етарли иш тажрибасига ва кўникмага эга ходимлар бўлиши.


10. Аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича шартнома буюртмачи ва аутсорсер ўртасида календарь йил учун ёзма шаклда уч нусхада тузилади.

Шартномада мактаб-интернат ўқувчиларининг сони, бир нафар овқатланувчи учун тасдиқланган нормалардаги кунлик озиқ-овқат қиймати, календарь куни ва жами йиллик сумма акс эттирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўзгарганда ёки бошқа асосли ҳолатларда шартномага тегишли ўзгартириш киритилиши мумкин.


11. Буюртмачи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан озиқ-овқатларнинг амалдаги ўртача бозор нархлари тўғрисидаги маълумотларни сўраб олади.


12. Бир нафар овқатланувчи учун кунлик озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархи озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда буюртмачи томонидан аниқланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилади.


13. Аутсорсинг хизматига ҳақ тўлаш шартнома имзоланадиган ойда мактаб-интернат ўқувчилари учун кунлик озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархи ва аутсорсернинг харажатлари (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари, асбоб-ускуналарни таъмирлаш, улардан фойдаланиш ва бошқаларни) ҳамда уларга нисбатан 20 фоизгача устама ҳисобга олинган ҳолда буюртмачи томонидан белгиланади.


14. Кўрсатилган хизматлар ҳисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан, 85 фоизи ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб-китоб эса - кейинги ойнинг 5 санасига қадар амалга оширилади.


15. Мактаб-интернат ўқувчиларини овқатлантириш бўйича ҳисобга киритишда ёки ҳисобдан чиқаришда ҳисоб-китоблар белгиланган кунлик норма суммасига нисбатан қуйидагича амалга оширилади:

нонушта учун - 20 %;

иккинчи нонушта учун - 20 %;

тушлик учун - 40 %;

кечки овқатланиш учун - 20 %.



3-БОБ. АУТСОРСЕРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


16. Аутсорсинг хизматлари асосида овқат билан таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим.


17. Аутсорсер томонидан фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли сертификатлар билан тасдиқланиши, шунингдек, халқаро ва миллий стандартлар талабларига жавоб бериши шарт.


18. Озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда сақлаш қоидаларига риоя этилиши бўйича жавобгарлик аутсорсерга юкланади.


19. Аутсорсер ходимлари:

сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиши, уларни тўғри сақлаши ва белгиланган нормалар асосида сарфлаши;

белгиланган нормалар асосида таом тайёрлаш технологиясига қатъий амал қилиши, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслиги;

озиқ-овқат тайёрлаш ва хизмат кўрсатиш жараёнида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши;

ошпазлик соҳасида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиши ҳамда ўз малакасини доимий равишда ошириб бориши зарур.

Аутсорсер ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиши ва тиббий дафтарчага эга бўлиши шарт.

Мазкур бандда белгиланган талабларга риоя қилмаган шахсларнинг аутсорсер томонидан хизмат кўрсатишга жалб этилиши тақиқланади.



4-БОБ. АУТСОРСЕР ВА БУЮРТМАЧИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


20. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш;

ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ички қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

мактаб-интернат ўқувчиларининг сони ва овқатланиш жадвалини белгиланган тартибда олиш;

олинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;

кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш;

буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш.

Аутсорсер қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. Аутсорсер:

мактаб-интернат ўқувчиларининг озиқ-овқат таъминотини узлуксиз, шу жумладан, зарурат бўлганда, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда дала шароитида амалга ошириши;

озиқ-овқат маҳсулотларининг янги ва сифатли бўлишини таъминлаши;

соғлиқ учун зарарли ва яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланмаслиги ва таомларни тарқатмаслиги;

дала шароитида кўчма ошхона фаолиятини тўлиқ ташкил этган ҳолда, мактаб-интернат ўқувчиларининг озиқ-овқат таъминотини амалга ошириши;

ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши, шунингдек, мулкни сақлаш харажатларини қоплаши;

аутсорсинг хизматини кўрсатишда хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;

озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли сақланишини таъминлаши;

махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши лозим.

Аутсорсерга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


22. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аутсорсердан шартнома шартларини бажариш билан боғлиқ жараёнда қатнашувчи шахслар (ошхона ходимлари) рўйхатини олиш;

озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш;

овқатланиш жадвалига ўзгартиришлар киритиш;

аутсорсернинг ишлаб чиқариш фаолиятига аралашмаган ҳолда шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш.

Буюртмачи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


23. Буюртмачи:

аутсорсерга мактаб-интернат ўқувчиларининг сонини ва уларнинг овқатланиш жадвалини ўз вақтида тақдим этиши;

шартномага мувофиқ белгиланган муддат ва шартлар асосида аутсорсерга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириши лозим.

Буюртмачи зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


24. Аутсорсерга вақтинчалик фойдаланишга бериладиган ошхона биносига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:

етарли ўринга эга бўлган, технологик жиҳозлар билан таъминланган, техник ҳолати белгиланган нормаларга мос бўлган овқатланиш биносининг мавжудлиги;

маҳсулотларни сақлаш учун омборларнинг мавжудлиги;

таом тайёрлаш ускуналари, ошхона мебеллари ва овқатланиш учун зарур бўлган бошқа жиҳозларнинг мавжудлиги.



5-БОБ. АУТСОРСЕР ТОМОНИДАН БУЮРТМАЧИНИНГ

МОЛ-МУЛКИ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ


25. Ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебеллари ижара шартномаси асосида ҳамда тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси (кейинги ўринларда далолатнома деб аталади) расмийлаштирилган ҳолда, "ноль ставка" бўйича аутсорсерга вақтинчалик фойдаланишга берилади.

Далолатнома буюртмачининг комиссияси ва аутсорсер томонидан имзоланади.


26. Аутсорсерга кўрсатилган коммунал хизматлар қиймати буюртмачига ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланади.



6-БОБ. АУТСОРСИНГ ХИЗМАТИ КЎРСАТИЛИШИ

ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГНИ АМАЛГА ОШИРИШ


27. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан мониторинг буюртмачи ташкил этадиган комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.


28. Комиссия:

аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради, жумладан мактаб-интернат ўқувчилари ўртасида сўровномалар ўтказади;

мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, буюртмачи ва аутсорсерга тегишли таклиф ва тавсиялар киритади;

ошхона ва омборларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя қилишнинг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўради;

тайёр озиқ-овқатнинг белгиланган кунлик нормаларга мос бўлишини ҳамда сифатини ўрганади, зарур ҳолатларда четдан мутахассислар жалб этади.

Комиссия буюртмачи томонидан юкланган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


29. Комиссия томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган журналда қайд этиб борилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва аутсорсернинг тузилган шартномани белгиланган тартибда бекор қилишига асос бўлади.


31. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш

ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Қонун ҳужжатларига мувофиқ аутсорсерни танлайди.


Ҳар йили

декабрь

ойида





































2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва аутсорсер


Календарь йил учун аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича шартномани тузади.


Ҳар йили

1 январга

қадар





































3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати


1. Тошкент шаҳри ҳокимлигидан озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги ўртача бозор нархлари тўғрисидаги маълумотларни сўраб олади.


2. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда бир нафар овқатланувчи учун кунлик озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархини аниқлайди.


3. Аутсорсинг хизматига тўланадиган нархни белгилайди.

        


Ҳар ойнинг

30-санасига

қадар















































4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати


    

Кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлашни амалга оширади:






15 фоиз миқдорида;



Олдиндан



85 фоиз миқдорда ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб;



ҳар 10 кунда


якуний ҳисоб-китоб.



кейинги ойнинг

5 санасига қадар.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 февраль




































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск