ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.02.2019 й. ПҚ-4191-сон "Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2019 й.

N ПҚ-4191



ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ФТИЗИАТРИЯ

ВА ПУЛЬМОНОЛОГИЯ ЁРДАМИ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва сил инфекциясидан ҳимоялаш, сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишининг олдини олиш, барқарор санитария-эпидемиология ҳолатини сақлаб туриш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, экологик омиллар таъсирида ривожланадиган нафас органлари, айниқса сурункали обструктив ўпка касалликларига учраган беморлар сонининг ошиши кузатилмоқда, респиратор патологиянинг касаллик ривожлангунга қадар эрта скринингловчи функционал ташхислаш амалга оширилмаяпти.

Фтизиатрия ва пульмонология хизматларининг интеграциялашуви етарли даражада эмаслиги респиратор касалликларга замонавий ташхис қўйиш ва уларни даволаш усулларини амалиётга самарали татбиқ этишга имкон бермаяпти.

"Фтизиатрия" ва "пульмонология" мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими замон талабларига жавоб бермайди, натижада ҳудудий муассасаларнинг фтизиохирург, фтизиоуролог, фтизиоортопед, фтизиоофтальмолог, фтизиогинеколог, фтизиопедиатр, шунингдек пульмонолог каби малакали мутахассислар билан таъминланиши етарли даражада эмаслиги кузатилмоқда.

Фтизиатрия муассасалари моддий-техник базаларининг етарли даражада эмаслиги, тиббий жиҳозлар ва техникаларнинг етишмаслиги сил касали ва ўпканинг носпецифик касалликларига чалинган беморларга ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек мамлакатда барқарор санитария-эпидемиология ҳолатини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда мазкур тизим муассасаларининг ресурс салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишига қарши курашиш бўйича асосий вазифалари этиб белгилансин:

минтақавий эпидемиологик ҳолатни мунтазам равишда таҳлил қилиш ва мониторингини олиб бориш, сил ва унинг дориларга чидамли шакллари, ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалиши тенденцияларини прогноз қилиш;

сил ва ўпканинг носпецифик касалликларини келтириб чиқарадиган қўзғатувчиларни лаборатор ташхислаш усулларини сифат жиҳатидан янада яхшилаш;

инновацион усулларни жорий қилиш асосида сил ва носпецифик ўпка касалликларининг олдини олиш борасидаги комплекс профилактика ишларини амалга ошириш, силнинг латент шаклларини, силни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган шахсларни, шунингдек силнинг дориларга чидамли турига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларни ташхислаш ва даволашни ташкиллаштириш;

сил ва ўпканинг носпецифик касалликларини профилактика қилиш, ўз вақтида ташхислаш ва даволашга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича илмий тадқиқотларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида барчага сифатли тиббиёт хизматларини таъминлаган ҳолда силнинг тарқалишига қарши чора-тадбирларнинг ОИВ/ОИТСни даволаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш дастурлари билан интеграциясини ташкиллаштириш.


2. Қуйидагилар:

2019-2021 йилларда сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишига қарши курашиш комплекс чора-тадбирлари (кейинги ўринларда - Комплекс чора-тадбирлар) 1-иловага мувофиқ:

2020-2021 йилларда фтизиатрия муассасалари биноларини реконструкция қилиш тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ;

2020-2021 йилларда фтизиатрия муассасаларини замонавий ташхислаш, даволаш ва реанимация ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари дастури 3-иловага мувофиқ;

2020-2021 йилларда силга қарши санаторийларни замонавий реабилитация, ташхислаш ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда хорижий давлатлар, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари (қарзлари)ни, грантларини ушбу қарорда тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлари ва дастурлари бажарилиши учун жалб қилиш бўйича зарур чораларни кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент тиббиёт академиясида, кейинчалик бошқа тиббиёт олий таълим муассасаларида "Пульмонология" мутахассислиги бўйича магистратурада кадрларни тайёрлашни босқичма-босқич ташкиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб "Фтизиатрия" ва "Пульмонология" мутахассислиги бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрларни тайёрлаш фақат давлат грантлари асосида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

иммунодиагностикани ўтказиш мақсадида 2019 йил 1 апрелга қадар сил касаллигини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган шахсларнинг асосланган контингентини аниқласин;

2019 йил 1 майга қадар Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий марказларининг янгиланган ташкилий-штат тузилмаларини "Соғлиқни сақлаш" тармоғи бўйича кўзда тутилган йиллик бюджет маблағлари доирасида тасдиқласин;

2019 йил 1 майга қадар республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмини, пульмонолог хонасини жиҳозлаш стандартларини, мутахассисларнинг функционал вазифаларини белгилаган ҳолда пульмонология бўлимлари фаолиятини ташкиллаштиришни назарда тутувчи пульмонология йўналиши бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини тасдиқласин;

2019 йил 1 июнга қадар Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган шахсларда аниқланган латент силни ташхислаш ва даволаш тадбирларини ташкиллаштириш, шунингдек ушбу тадбирларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш бўйича таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда сифатли ташхислаш, силга қарши дори ва индивидуал ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тиббиёт олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари ва юкламаларини танқидий ўрганиш натижалари асосида тиббиёт олий таълим муассасаларининг "Фтизиатрия" кафедраларини "Фтизиатрия ва пульмонология" кафедраларига қайта ихтисослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари, шунингдек фтизиатрия муассасаларини моддий-техник жиҳозлашнинг замонавий клиник қўлланма ва протоколлар, ташхис ва даволаш сифатига оид стандартларни ишлаб чиқсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда фтизиатрия муассасаларини иммунодиагностика ва силга қарши дори воситалари билан таъминлаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимовга - ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилиши бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ҳамда унинг амалга оширилишини мунтазам кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоровга - ушбу қарорда белгиланган тадбирларни тўлиқ бажариш учун зарур маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда ажратиш;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмоновга - ушбу қарорда белгиланган барча тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, фтизиатрия муассасалари ва силга қарши санаторийлари биноларининг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши ҳамда замонавий жиҳозлар билан таъминланиши юзасидан шахсий жавобгарлиги кўрсатиб ўтилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида сил ва носпецифик ўпка касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш, даволаш масалалари бўйича ахборот-маърифат ишларини мунтазам равишда амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 13 февралдаги

ПҚ-4191-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2021 йилларда сил ва ўпканинг носпецифик

касалликлари тарқалишига қарши курашиш

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга

ошириш

шакли


Бажариш

муддатлари


Маблағ


Молиялаштириш

манбаи


Ижрочилар


I. СИЛ ВА ЎПКАНИНГ НОСПЕЦИФИК КАСАЛЛИКЛАРИ ТАРҚАЛИШИГА

ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИ

ТАЪМИНЛАЙДИГАН МЕЪЁРИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

паллиатив ёрдамни ташкил этиш (ихтисослаштирилган муассасаларнинг таркибидаги бўлинмаларда ёки мустақил тиббиёт муассасаларида (хосписларда) сил ва ўпканинг носпецифик касалликларига чалинган беморларга касалликнинг терминал (сўнгги) босқичида врач бошчилигида кўрсатиладиган ёрдам);

сил ва ўпканинг носпецифик касалликларига чалинган беморларни, шунингдек фтизиатрия ва пульмонология соҳасида ёрдам берувчи мутахассисларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирларини кенгайтириш.


Қонун

2019 йил

1 октябргача

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Диагностикумлар, диагностика ускуналари, шунингдек GDF (Global drug facility) сертификати билан тасдиқланган силга қарши дори воситаларини четдан олиб киришда ва рўйхатга олишда соддалаштирилган тартибни ўрнатиш.


Меъёрий-

ҳуқуқий

ҳужжат


2019 йил

1 июлгача

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Фармацевтика агентлиги (А. Абдуллаев), ДБҚ (М. Азимов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


3.

Фтизиатрия ва пульмонология хизматларининг интеграциясига, вертикал бошқарув тизимининг мустаҳкамланишига ва юқори малакали ихтисослаштирилган ёрдам билан таъминлашга йўналтирилган Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг, ҳудудий фтизиатрия ва пульмонология марказларининг янгиланган тузилмасини, низомлар, штат жадвалларини ва жиҳозланиш нормативларини тасдиқлаш.


Соғлиқни

сақлаш

вазирининг

буйруғи


2019 йил

1 майгача

-

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Миллий палата (Р. Изамов)


4.

Сил касаллигининг олдини олишга йўналтирилган энг самарали клиник амалиётларни ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш.


Соғлиқни

сақлаш

вазирининг

буйруғи


2019 йил

1 апрелгача


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Миллий палата (Р. Изамов)


5.

Қуйидагиларни тартибга солувчи норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

ихтисослаштирилган пульмонология бўлимлари, пульмонология хоналари (кабинетлари), шунингдек уларни жиҳозлаш меъёрлари (нормативлари);

аҳолига ихтисослаштирилган пульмонологик ёрдам кўрсатиш тартиби;

пульмонология хизмати муассасалари томонидан ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини тақдим этиш тартиби.


Соғлиқни

сақлаш

вазирининг

буйруғи


2019 йил

1 апрелгача

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)


6.

Меҳнат мигрантлари орасида силга қарши кураш бўйича давлатлараро, идоралараро ва соҳалараро ўзаро ҳамкорлик механизмини ишлаб чиқиш.


Қўшма

қарор

2019 йил

1 июлгача


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), ИИВ (П. Бобожонов), ТИВ (А. Камилов), "Маҳалла" жамғармаси (Ш. Жавлонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


7.

Тошкент шаҳар 1-сон шаҳар сил касаллиги клиник шифохонасида "даволанган ҳолат"га қараб молиялаштиришнинг янги моделини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш.


Соғлиқни

сақлаш

вазирининг

буйруғи


2020 йил

1 январгача


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев)


II. АҲОЛИ ЎРТАСИДА СИЛ ВА НОСПЕЦИФИК ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИ

ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА САМАРАЛИ

ДАСТУРЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАТБИҚ ЭТИШ

8.

Аҳолининг, жумладан ҳимояга муҳтож қатламлари ўртасида сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тўғрисида санитар профилактикаси тадбирлари бўйича хабардорлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек ижтимоий қўллаб-қуватлаш ва ҳимоялаш чораларини кўриш.


Ташкилий-

амалий

тадбирлар


2019-2021

йиллар


100,0 минг.

АҚШ долл.


USAID ташкилотининг сил касаллигини назорат қилиш дастури доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), МТРК (А. Хаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов), "Маҳалла" жамғармаси (Ш. Жавлонов)


9.

Аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламлари орасида, шу тоифадаги фуқароларни текширишга, силни диагностика қилиш ва даволашга жалб қилиш мақсадида сил касаллигининг олдини олиш дастурларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш бўйича идоралараро ҳамкорликни ташкил этиш.


Ташкилий-

амалий

тадбирлар


2019 йил


100,0 минг. АҚШ долл.


USAID ташкилотининг сил касаллигини назорат қилиш дастури доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), "Маҳалла" жамғармаси (Ш. Жавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги


2019 йил

300 млн

сўм


"Интилиш" АТМнинг грант маблағлари


III. СИЛНИ СИФАТЛИ ВА САМАРАЛИ ТАШХИСЛАШНИ

ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА СИЛ БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛАРНИ

ДАВОЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

10.

Дориларга турғун сил билан оғриган беморларда даволанишга мойилликни ва ижтимоий-психологик адаптацияни таъминлаш учун силга қарши кураш муассасаларининг штат жадвалига руҳшунос мутахассисни киритиш орқали юқори малакали психологик ёрдамидан фойдаланишни кенгайтириш.


Ташкилий-

амалий

тадбирлар


2019 йил

1 августдан

бошлаб



Ажратиладиган бюджет маблағлари ва штат бирликлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2019 йил

300 млн

сўм


"Интилиш"

РАТМнинг грант маблағлари


11.

Латент сил беморларни, дориларга турғун сил беморлар билан мулоқотдаги шахсларни ташхислаш ва даволаш, ҳамда дориларга турғун силни видеоназорат остида даволаш бўйича стандарт амалий жараёнларни ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш.


Ташкилий-

амалий

тадбирлар


2019 йил


100,0 минг

АҚШ долл.


USAID ташкилотининг сил касаллигини назорат қилиш дастури доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Миллий палата (Р. Изамов)


12.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами даволаш-профилактика муассасаларида латент силни ташхислаш ва превентив даволашга ёндашувларни аниқлаш.


Ташкилий-

амалий

тадбирлар


2019 йил

250,0 минг

АҚШ долл.


ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш (сил компоненти) Глобал жамғармаси грант маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Миллий палата (Р. Изамов)


13.

Дориларга турғун силни даволашнинг инновацион схемаларини фтизиатрия муассасаларига татбиқ қилиш.

Ташкилий-

амалий

тадбирлар


2019 йил


1,5 млн АҚШ долл.


"Чегарасиз шифокорлар" халқаро ташкилоти маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Миллий палата (Р. Изамов)


2020 йил

1,7 млн АҚШ долл.


2021 йил

2,0 млн АҚШ долл.


14.

Нодавлат нотижорат ташкилотларини силга қарши кураш тадбирларини амалга оширишга жалб қилиш, шу билан бирга сил касаллигини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган шахсларга (болалар, мулоқотдаги шахслар, соматик профилдаги беморлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва бошқалар) ижтимоий-руҳий кўмак бериш.


Ташкилий-

амалий

тадбирлар


2019 йил

1 июлгача


370 млн сўм

"Интилиш" РАТМнинг грант маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ўзбекистон ННТ ассоциацияси (И. Насриев)


15.

Сил иммунодиагностикасининг, шу жумладан туберкулинодиагностика, диаскин тест, квантиферон тестнинг замонавий усулларини татбиқ этиш.


Ташкилий-

амалий

тадбирлар


2019 йил


14 млрд сўм


Давлат бюджети параметрлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)


2020 йил


14 млрд сўм


16.

GDF (Global drug facility) сертификати билан тасдиқланган силга қарши дори воситаларини марказлашган асосда харид қилиш.

Ташкилий-

амалий

тадбирлар


2020 йил


1 881,3 минг АҚШ долл.


"Соғлиқни сақлаш" соҳаси бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2021 йил

2 244,5 минг АҚШ долл.


2019 йил

9 071,7 минг АҚШ долл.


ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш (сил компоненти) Глобал жамғармаси грант маблағлари

2020 йил

4 954,7 минг АҚШ долл.


2021 йил

1 421,0 минг АҚШ долл.


17.

Силни даволашнинг қуйидагиларни босқичма-босқич амалга ошириш назарда тутувчи самарали усулларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш:

дориларга сезгирлик тести натижаларига ва силга қарши муассасаларда фармаконазорат тизими натижаларига асосланган сил касалларни қисқартирилган даволаш схемаларини татбиқ қилиш;

ижтимоий-руҳий қўллаб-қувватлаш ва видеоназорат остида дориларни қабул қилган ҳолда сил беморларида амбулатор даволашни татбиқ қилиш;

сил касаллари учун "биринчи кундан" амбулатор даволаш ёндашувини кенгайтириш;

диагностика ва даволашнинг юқори технологик усулларини (эндохирургик амалиётлар, кислородотерапия, нафасни небулайзер терапия ва ноинвазив ўпка вентиляцияси ёрдамида қувватлаш) татбиқ этиш.


Ташкилий-

амалий

тадбирлар





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2019 йил

132,3 минг

АҚШ долл.


USAID ва ЖССТ ташкилот-

ларининг "Challenge TB" дастури доирасида


2019 йил

20,0 минг

АҚШ долл.


USAID ва "Чегарасиз шифокорлар" халқаро ташкилоти гуманитар ёрдами


2019 йил

20,0 минг

АҚШ долл.


2019 йил

1,1 млн

евро


"KfW" банкининг "Туберкулез V" ва "Туберкулез VI" дастурлари маблағлари


18.

Сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари бўйича соғлиқни сақлашнинг ягона электрон мультимодуль тизимини яратишнинг техник топшириғини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Техник

топшириқ


2019 йил

1 майгача



ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш (сил компоненти) Глобал жамғармаси грант маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Ахборот коммуникациялари вазирлиги (Ш. Садиков), Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов), Миллий палата (Р. Изамов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков)


2020 йил

1 январгача

USAID ташкилотининг сил касаллигини назорат қилиш дастури доирасида


19.

Сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари бўйича соғлиқни сақлашнинг ягона электрон мультимодуль тизимини яратиш ҳамда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий даражада телемедицинани татбиқ этиш тажрибасини кенгайтириш.

Ташкилий-

амалий

тадбирлар


2019-2020

йиллар

240,0 минг

АҚШ долл.


ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш (сил компоненти) Глобал жамғармаси грант маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Ахборот коммуникациялари вазирлиги (Ш. Садиков), Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов), Миллий палата (Р. Изамов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков)


140,0 минг

АҚШ долл.


USAID ташкилотининг сил касаллигини назорат қилиш дастури доирасида


IV. ФТИЗИАТРИЯ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ ВА САНИТАРИЯ-ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ

20.

Ҳудудий фтизиатрия ва пульмонология марказларида паллиатив даволаш бўлимларини, пульмонологик ва диагностик профилдаги ўринларни мавжуд ўрин фондларини мақбуллаштириш ҳисобидан ташкиллаштириш.


Ташкилий-

амалий

тадбирлар


2019 йил

1 майгача


-

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)


21.

Миллий референс лабораториясини ва силни ген-фенотипик диагностика қилиш ва дориларга турғунлигини аниқлашга қаратилган олий тоифадаги ҳудудий бактериологик лаборатория тармоқларини модернизация қилишни назарда тутадиган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.


Чора-

тадбирлар

комплекси


2019-2020

йиллар


933,5 минг

АҚШ долл.


ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш (сил компоненти) Глобал жамғармаси грант маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2019 йил

391,2 минг

АҚШ долл.


USAID ташкилотининг сил касаллигини назорат қилиш дастури доирасида


22.

Меҳнат ва руҳий-ижтимоий адаптация имкониятларини кенгайтирган ҳолда сил касаллиги санаторийларини сил билан касалланган катта ёшдаги беморлар учун тиббий-реабилитация марказларига айлантириш.


Соғлиқни

сақлаш

вазирининг

буйруғи


2020 йил

1 январгача


-

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


23.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида тиббиёт кислородини ишлаб чиқариш учун кичик майдончалар (заводлар) ташкил қилиш.


Ташкилий-

амалий

тадбирлар


2020 йил

1 январгача


80,0 минг

евро


"KfW" банкининг "Туберкулез VI" дастури маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков)


24.

Бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами ва фтизиатрия муассасаларида инфекцион назоратни такомиллаштириш, шу жумладан:

экранлаштирилган ультрабинафша лампалар ўрнатиш;

шифохона ички инфекцияси тарқалиш хатарларини камайтиришга қаратилган инфекцион назорат чораларини мониторинг қилиш;

ҳудудий фтизиатрия ва пульмонология марказларининг шифохона марказий стерилизация бўлимлари ва кир ювиш хоналарининг жиҳозларини модернизация қилиш.


Ташкилий-

амалий

тадбирлар,

зарур

ҳолларда

норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат


2019 йил


668,7 минг

евро


"KfW" банкининг "Туберкулез V" дастури маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


V. ФТИЗИАТРИЯ МУАССАСАЛАРИДА КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ

КУЧАЙТИРИШ, СИЛ ВА НОСПЕЦИФИК ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИ

БИЛАН КУРАШИШ СОҲАСИДА ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАРНИ

ИНТЕНСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ, ИЛҒОР ИШЛАНМАЛАРНИ

АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ҚИЛИШ

25.

Дориларга турғун сил шаклининг олдини олишга, ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволашга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Сурункали обструктив ўпка касалликлари тарқалганлигини ва ушбу патологиянинг тиббий-ижтимоий юкини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.


Танлов

натижалари

бўйича

илмий

грантлар


Ҳар йили

Ҳисоб-

китобларга

асосан


Давлат илмий-техникавий дастурларини амалга оширишга ажратиладиган бюджет маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов)


26.

Мақсадли илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш, сил ва носпецифик ўпка касалликларининг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашда хорижий илғор илмий ишланмалар ва юқори самарали воситалар амалиётини татбиқ қилиш тажрибаларини ўрганиш ва келгусида уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ қилиш.


Ташкилий-

амалий

тадбирлар


Ҳар йили

2019-2021

йиллар

давомида


200 минг

АҚШ долл.


"KfW" банк ва ЖССТ грант маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов)

Ҳисоб-

китобларга

асосан


Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича умумий харажатлар:





179 млрд сўм и 42,4 млн АҚШ долл.






шундан:


-

млрд сўм


млн АҚШ долл.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


-

178,0

-

4,1

халқаро молия институтлари маблағлари


-

-

-

38,3

бошқа маблағлар


-

0,97

-

-

Изоҳ:


1. Тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса, ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиққан ҳолда бирлаштирилиши мумкин;


2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда ушбу бандлар учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 13 февралдаги

ПҚ-4191-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2021 йилларда фтизиатрия муассасалари

биноларини реконструкция қилиш тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Т/р

Муассасалар номи


Қуввати


Қиймати

(млн сўм)

Шу жумладан,

йиллар бўйича


2020

йил


2021

йил




Республика бўйича жами


ўрин


2 990


150 000,0


67 000,0

83 000,0

қатнов


225


АНДИЖОН ВИЛОЯТИ



Жами:


ўрин


90

9000,0

4500,0

4500,0

қатнов



1.

1.

Избоскан туманидаги вилоят сил касалхонаси (90 ўринли даволаш бўлимининг қурилиши)


ўрин


90

9000,0

4500,0

4500,0

қатнов



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ



Жами:

ўрин


250

16 000,0

7 500,0

8 500,0

қатнов


0

2.

1.

Китоб туманидаги Ибн Сино номидаги вилоят силга қарши санаторийси (100 ўринли даволаш бўлими ва бошқа объектларни реконструкция қилиш)


ўрин


100

9 000,0

4500,0

4500,0

қатнов



3.

2.

Китоб туманидаги Паландара вилоят болалар силга қарши санаторийси (150 ўринли даволаш бўлими ва бошқа объектларни реконструкция қилиш)


ўрин


150

7 000,0

3000,0

4000,0

қатнов



НАМАНГАН ВИЛОЯТИ



Жами:

ўрин


140


5 000,0

5000,0

-

қатнов


50


4.

1.

Мингбулоқ туманидаги 2-сон вилоят силга қарши диспансери (140 ўринли даволаш бўлими, диспансер бўлими ва бошқа объектларни реконструкция қилиш)


ўрин


140

5 000,0

5000,0

-

қатнов


50

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ



Жами:

ўрин


690

28 000,0

11 000,0

17 000,0

қатнов


0

5.

1.

Самарқанд тумани Миронкўл ҚФЙдаги вилоят силга қарши диспансери (490 ўринли даволаш бўлими ва бошқа объектларни реконструкция қилиш)


ўрин


490

20 000,0

7 000,0

13 000,0

қатнов



6.

2.

Самарқанд тумани Оҳалик ҚФЙдаги вилоят ихтисослашган болалар сил санаторийси (200 ўринли даволаш бўлими ва бошқа объектларнинг қурилиши)


ўрин


200

8 000,0

4 000,0

4 000,0

қатнов



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ



Жами:


ўрин


45

7 000,0


7 000,0

қатнов


0

7.

1.

Вилоят силга қарши диспансери (45 ўринли даволаш бўлими ва бошқа объектларни реконструкция қилиш)


ўрин


45

3000,0


3000,0

қатнов



8.

2.

Вилоят 1-сон сил касалхонаси (бошқа объектларнинг қурилиши)


объект



2 500,0


2500,0

9

3

Денов туманлараро силга қарши диспансери (бошқа объектларнинг қурилиши)


объект



1 500,0


1500,0

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ



Жами:

ўрин


370


21 000,0

9 000,0

12 000,0

қатнов


75


10.

1.

Вилоят силга қарши диспансери (даволаш корпуслари, лабораториялар, дорихоналар, диспансер бўлими, ошхонани реконструкция қилиш, атрофини ўраш ва ҳудудни ободонлаштириш)


ўрин


220

17 000,0

5 000,0

12 000,0

қатнов


75

11.

2.

Вилоят болалар сил санаторийси (даволаш корпуслари, физиотерапия бўлими, ошхона, озиқ-овқат омбори, дезинфекцион камерали блок, кирхона, спорт зали ва ёпиқ сув ҳавзасини реконструкция қилиш, атрофини ўраш ва ҳудудни ободонлаштириш)


ўрин


150

4 000,0

4 000,0


қатнов



ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ



Жами:

ўрин


200

8 000,0

8 000,0

0,0

қатнов


0

12.

1.

Қўқон шаҳридаги вилоят болалар силга қарши касалхона-санатор комплекси (200 ўринли даволаш бўлими ва бошқа объектларнинг қурилиши)


ўрин


200

8 000,0

8 000,0


қатнов



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ



Жами:


ўрин


320

14 000,0

5 000,0

9 000,0

қатнов


100

13.

1.

Вилоят силга қарши диспансер (даволаш бўлими, ташхис бўлими, маъмурий-хўжалик қисмини реконструкция қилиш)


ўрин


320

14 000,0

5 000,0

9 000,0

қатнов


100

ТОШКЕНТ ШАҲАР



Жами:


ўрин


135

15 000,0

5 000,0

10 000,0

қатнов


0

14.

1.

Учтепа туманидаги шаҳар болалар сил санаторийси (135 ўринли даволаш бўлими ва бошқа объектларни реконструкция қилиш)


ўрин


135

15 000,0

5 000,0

10 000,0

қатнов



РЕСПУБЛИКА МИҚЁСИДАГИ МУАССАСАЛАР



Жами:


ўрин


750

27 000,0

12 000,0

15 000,0

қатнов


0

15.

1.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (Марказий Осиё минтақавий тренинг маркази бўлган республика миллий референс лабораторияси)


объект


1

12 000,0

7 000,0

5 000,0

16.

2.

"Парда Турсун" сил санаторийси (даволаш корпуслари, физиотерапия бўлими, ошхона, озиқ-овқат омбори, , атрофини ўраш ва ҳудудини ободонлаштириш)


ўрин


300

7 000,0

2 000,0

5 000,0

қатнов



17.

3.

"Пахталикўл" сил санаторийси (даволаш корпуслари, физиотерапия бўлими, ошхона, озиқ-овқат омбори атрофини ўраш ва ҳудудини ободонлаштириш)


ўрин


450

8 000,0

3 000,0

5 000,0

қатнов



        

       

Изоҳ


1. Реконструкция ишларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер савдолари натижаларига кўра ишлар қийматига тузатишлар киритилиши лозим.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 13 февралдаги

ПҚ-4191-сон қарорига

3-ИЛОВА



2020-2021 йилларда фтизиатрия муассасаларини

замонавий ташхислаш, даволаш ва реанимация

ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

тўпламлар сони минг АҚШ долларида

Т/р

Тиббий асбоб-

ускуналарнинг

номи


Р

е

с

п

у

б

л

и

к

а

б

ў

й

и

ч

а

ж

а

м

и


Шундан ҳудудлар бўйича (тўпламлар сони/ қиймати)


Қ

о

р

а

қ

а

л

п

о

ғ

и

с

т

о

н

Р

е

с

п

у

б

л

и

к

а

с

и


А

н

д

и

ж

о

н

в

и

л

о

я

т

и


Б

у

х

о

р

о

в

и

л

о

я

т

и


Ж

и

з

з

а

х

в

и

л

о

я

т

и


Қ

а

ш

қ

а

д

а

р

ё

в

и

л

о

я

т

и


Н

а

в

о

и

й

в

и

л

о

я

т

и


Н

а

м

а

н

г

а

н

в

и

л

о

я

т

и


С

а

м

а

р

қ

а

н

д

в

и

л

о

я

т

и


С

и

р

д

а

р

ё

в

и

л

о

я

т

и


С

у

р

х

о

н

д

а

р

ё

в

и

л

о

я

т

и


Т

о

ш

к

е

н

т

в

и

л

о

я

т

и


Ф

а

р

ғ

о

н

а

в

и

л

о

я

т

и


Х

о

р

а

з

м

в

и

л

о

я

т

и


Т

о

ш

к

е

н

т

ш

а

ҳ

а

р


Республика

силга қарши

муассасалари


Р

И

Ф

в

а

П

И

А

Т

М


Р

е

с

п

у

б

л

и

к

а

б

о

л

а

л

а

р

с

у

я

к

с

и

л

и

с

а

н

а

т

о

р

и

й

с

и


I. ДИАГНОСТИК АСБОБ-УСКУНАЛАР

1.

Магнит-резонансли томограф


1/760

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/760

-

2.

Рақамли ўзгартиришли рентген ускунаси


13/2860

1/220

1/220

1/220

1/220

1/220

1/220

1/220

1/220

1/220

1/220

1/220

1/220

1/220

-

-

-

3.

Мобиль флюорография тизими


20/3140

1/157

2/314

1/157

1/157

2/314

1/157

2/314

2/314

1/157

1/157

2/314

2/314

1/157

1/157

-

-

4.

Видеоторакоскоп


5/585

-

-

-

-

-

-

1/117

1/117

-

-

-

1/117

-

1/117

1/117

-

5.

Фиброоптик бронхоскоп, ёруғли манба билан


16/800

1/50

1/50

1/50

1/50

1/50

1/50

1/50

1/50

1/50

1/50

1/50

1/50

1/50

1/50

2/100

-

6.

Универсал ултратовуш ускунаси


15/450

1/30

1/30

1/30

1/30

1/30

1/30

1/30

1/30

1/30

1/30

1/30

1/30

1/30

2/60

-

-

7.

Яримавтоматлашган биокимё анализатори, реагентлар тўплами ҳамда кучланиш стабилизатори билан


17/90,1

1/5,3

1/5,3

1/5,3

1/5,3

1/5,3

1/5,3

1/5,3

1/5,3

1/5,3

1/5,3

1/5,3

1/5,3

1/5,3

2/10,6

1/5,3

1/5,3

8.

6 каналли ЭКГ


14/14

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

-

-

9.

"MIR Spirolab" спирометри


16/60,8

1/3,8

1/3,8

1/3,8

1/3,8

1/3,8

1/3,8

1/3,8

1/3,8

1/3,8

1/3,8

1/3,8

1/3,8

1/3,8

1/3,8

2/7,6

-

10.

Аудиометр


16/83,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

1/5,2

11

Тўғри офталмоскоп


1/0,6

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/0,6

-

12.

Кўзгули офталмоскоп


1/0,3

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/0,3

-

13.

Ёриқли стационар лампа, ускуна жиҳозлари, эҳтиёт лампалари ва кўтариладиган столи билан


1/4,4

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/4,4

-

14.

"Тўлқин силжишли эластография" функцияси билан эксперт даражали стационар ултратовуш ускунаси


1/101,2

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/101,2

-

14.

Уретроцистоскоп


1/4,7

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/4,7

-

16.

Колпоскоп


1/5,95

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/5,95

-

17.

Полисомнография тизимли портатив тўплам


1/25

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/25

-

18.

Полисомнографик регистратор симсиз модули


1/15

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/15

-

19.

ДНК секвенатори


1/150

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/150

-

II. ДАВОЛАШ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ

20.

Наркоз асбоб-ускуналари


16/416

1/26

1/26

1/26

1/26

1/26

1/26

1/26

1/26

1/26

1/26

1/26

1/26

1/26

1/26

1/26

1/26

21.

Кўп функцияли операция столи


16/336

1/21

1/21

1/21

1/21

1/21

1/21

1/21

1/21

1/21

1/21

1/21

1/21

1/21

1/21

1/21

1/21

22.

Соясиз кўчма лампа


16/92,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

1/5,8

23.

Жарроҳлик лампа


16/179,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

1/11,2

24.

Электрокоагулятор тўплами билан


16/160

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

25.

Ўпканинг сунъий нафасини таъминлайдиган асбоб-ускуна


16/344

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

1/21,5

26.

Компрессорли ингалятор (небулайзер)


155/93

10/6

10/6

10/6

10/6

10/6

10/6

10/6

10/6

10/6

10/6

10/6

10/6

10/6

10/6

15/9

-

27.

Кислород концентратори


60/78

4/5,2

4/5,2

4/5,2

4/5,2

4/5,2

4/5,2

4/5,2

4/5,2

4/5,2

4/5,2

4/5,2

4/5,2

4/5,2

4/5,2

4/5,2

-

28.

CPAP тизимда нафас олишни таъминлаб турадиган ноинвазид асбоб-ускуналар


17/42,5

1/2,5

1/2,5

1/2,5

1/2,5

1/2,5

1/2,5

1/2,5

1/2,5

1/2,5

1/2,5

1/2,5

1/2,5

1/2,5

1/2,5

3/7,5

-

29.

BiPAP тизимда нафас олишни таъминлаб турадиган ноинвазид асбоб-ускуналар


17/59,5

1/3,5

1/3,5

1/3,5

1/3,5

1/3,5

1/3,5

1/3,5

1/3,5

1/3,5

1/3,5

1/3,5

1/3,5

1/3,5

1/3,5

3/10,5

-

30.

Нафас олишни таъминлашда қўлланиладиган юз ниқобларнинг тўплами (18 дона)


17/76,5

1/4,5

1/4,5

1/4,5

1/4,5

1/4,5

1/4,5

1/4,5

1/4,5

1/4,5

1/4,5

1/4,5

1/4,5

1/4,5

1/4,5

3/13,5

-

31.

Дизелли, 63 кВА кам бўлмаган, 3-фазали электр токи генератори


16/160

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

1/10

32.

Деворий экранли бактериоцид нур ускуналари


160/11,2

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

10/0,7

33.

Биологик хавфсизлик бокслари


15/15

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

1/1

-

III. РЕАНИМАЦИЯ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ

34.

Каравот қошидаги монитор


80/384

5/24

5/24

5/24

5/24

5/24

5/24

5/24

5/24

5/24

5/24

5/24

5/24

5/24

5/24

5/24

5/24

35.

Портатив пульсоксиметр


80/4

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

5/0,25

36.

Стационар пульоксиметр


32/20,32

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

2/1,27

37.

Дефибриллятор


16/96

1/6

1/6

1/6

1/6

1/6

1/6

1/6

1/6

1/6

1/6

1/6

1/6

1/6

1/6

1/6

1/6

Жами:


11718,27

632,72

789,72


632,72

632,72

789,72

632,72

906,72

906,72

632,72

632,72

789,72

906,72

632,72

565,02

1486,67

148,22

           

       

Изоҳ:


Ушбу иловада келтирилган диагностика, даволаш ва реанимация асбоб-ускуналарини олувчилар:


1. Нукус фтизиатрия ва пульмонология республика шифохонаси;


2. Вилоятлар фтизиатрия ва пульмонология марказлари;


3. 1-сон шаҳар сил касалликлари клиник шифохонаси;


4. Тошкент шаҳар болалар сил касаллиги шифохонаси (1 донадан ултратовуш универсал ускунаси, яримавтомат биокимё анализатори реагентлар тўплами билан, шунингдек кучланиш стабилизатори)






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 13 февралдаги

ПҚ-4191-сон қарорига

4-ИЛОВА



2020-2021 йилларда силга қарши санаторийларни

замонавий реабилитация, ташхислаш ва лаборатория

ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ


тўпламлар сони минг АҚШ долларида

Т/р

Тиббий асбоб-

ускуналарнинг

номи


Р

е

с

п

у

б

л

и

к

а

б

ў

й

и

ч

а



ж

а

м

и


Шу жумладан ҳудудлар бўйича (сони/қиймати)


Қ

о

р

а

қ

а

л

п

о

ғ

и

с

т

о

н

Р

е

с

п

у

б

л

и

к

а

с

и


А

н

д

и

ж

о

н

в

и

л

о

я

т

и


Б

у

х

о

р

о

в

и

л

о

я

т

и


Ж

и

з

з

а

х

в

и

л

о

я

т

и


Қ

а

ш

қ

а

д

а

р

ё

в

и

л

о

я

т

и


Н

а

в

о

и

й

в

и

л

о

я

т

и


Н

а

м

а

н

г

а

н

в

и

л

о

я

т

и


С

а

м

а

р

қ

а

н

д

в

и

л

о

я

т

и


С

и

р

д

а

р

ё

в

и

л

о

я

т

и


С

у

р

х

о

н

д

а

р

ё

в

и

л

о

я

т

и


Т

о

ш

к

е

н

т

в

и

л

о

я

т

и


Ф

а

р

ғ

о

н

а

в

и

л

о

я

т

и


Х

о

р

а

з

м

в

и

л

о

я

т

и


Т

о

ш

к

е

н

т

ш

а

ҳ

р

и


Республика

санаторийлари


а

р

д

а

Т

у

р

с

у

н"


а

х

т

а

л

и

к

ў

л"


и

м

ё

н"


I. РЕАБИЛИТАЦИЯ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ

1.

Ултрабинафша нурлантириш аппарати


24/50,6

2/4,6

2/4,6

1/2,3

1/2,3

2/4,6

1/2,3

1/2,3

2/4,6

-

1/2,3

1/2,3

2/4,6

2/4,6

1/2,3

2/4,6

2/4,6

1/2,3

2.

Полюс магниттерапия аппарати


22/39,6

1/1,8

2/3,6

1/1,8

1/1,8

2/3,6

1/1,8

1/1,8

2/3,6

-

1/1,8

1/1,8

2/3,6

1/1,8

1/1,8

2/3,6

2/3,6

1/1,8

3.

Дарсонвализация аппарати


24/14,4

1/0,6

2/1,2

1/0,6

1/0,6

2/1,2

1/0,6

1/0,6

2/1,2

-

1/0,6

1/0,6

2/1,2

1/0,6

1/0,6

3/1,8

3/1,8

1/0,6

4.

Ултратовуш ингалятори


32/80

2/5

3/7,5

1/2,5

1/2,5

3/7,5

1/2,5

2/5,0

3/7,5

-

1/2,5

1/2,5

2/5

2/5

1/2,5

4/10

4/10

1/2,5

5.

Физиотерапевтик галванизатор электрофорез аппарати


23/11,5

1/0,5

2/1

1/0,5

1/0,5

2/1

1/0,5

1/0,5

2/1

-

1/0,5

1/0,5

2/1

2/1

1/0,5

2/1

2/1

1/0,5

6.

Чироқли ванна


16/6,4

1/0,4

1/0,4

1/0,4

1/0,4

1/0,4

1/0,4

1/0,4

1/0,4

-

1/0,4

1/0,4

1/0,4

1/0,4

1/0,4

1/0,4

1/0,4

1/0,4

7.

"Соллюкс" даволаш лампаси


16/9,6

1/0,6

1/0,6

1/0,6

1/0,6

1/0,6

1/0,6

1/0,6

1/0,6

-

1/0,6

1/0,6

1/0,6

1/0,6

1/0,6

1/0,6

1/0,6

1/0,6

8.

Электроуйқу аппарати


2/5

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/2,5

1/2,5


9.

Ёриғли лампа


6/60

-

1/10

-

-

1/10

-

-

1/10

-

-

-

-

-

-

1/10

1/10

1/10

10.

Велоэргометр


9/22,5

1/2,5

1/2,5

-

-

1/2,5

-

-

1/2,5

-

-

-

-

1/2,5

-

2/5

2/5

-

II. ДИАГНОСТИКА АСБОБ-УСКУНАЛАРИ

11.

Кўз босими тонометри


1/0,6

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/0,6

-

12.

Рақамга ўтказувчи рентген аппарати


2/400

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/200

1/200

-

13.

Периметрия тўплами


1/1,5

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/1,5

-

14.

Кўз тубини текшириш асбоблари


1/4

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/4

-

15.

Микрожарроҳлик тўплами


1/3,2

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/3,2

-

III. ЛАБОРАТОРИЯ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ

16.

Центрифуга


10/15

1/1,5

1/1,5

-

-

2/3

1/1,5

-

1/1,5

-

-

-

1/1,5

1/1,5

-

1/1,5

1/1,5

-

17.

Фотоколориметр


9/18

1/2

1/2

-

-

2/2

1/2

-

-

-

1/2

-

-

1/2

-

1/2

1/2

-

18.

Термостат


9/23,4

1/2,6

1/2,6

-

-

2/5,2

1/2,6

-

1/2,6

-

-

-

-

1/2,6

-

1/2,6

1/2,6

-

19.

Бинокуляр микроскоп


8/12,8

1/1,6

1/1,6

-

-

1/1,6

1/1,6

-

1/1,6

-

-

-

-

1/1,6

-

1/1,6

1/1,6

-

20.

Ҳажми бошқарилувчи 1-каналли дозатор


8/1,6

1/0,2

1/0,2

-

-

1/0,2

1/0,2

-

1/0,2

-

-

-

-

1/0,2

-

1/0,2

1/0,2

-

21.

Яримавтомат биокимё анализатори


2/11,0

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/5,5

1/5,5

-

22.

Дезинфекция қилиш камераси


2/43

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/21,5

1/21,5

-

23.

Буғли стерилизатор


5/57,5

1/11,5

1/11,5

-

-

-

-

-

1/11,5

-

-

-

-

-

-

1/11,5


1/11,5

-

24.

Аквадистилятор


3/7,2

1/2,4

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1/2,4

1/2,4

-

Жами:


898,4

37,8

50,8

8,7

8,7

43,4

16,6

11,2

48,8

-

10,7

8,7

17,9

24,4

8,7

288,3


297,6

18,7

Изоҳ:


Ушбу иловада келтирилган реабилитация, диагностика ва лаборатория асбоб-ускуналарини олувчилар:


1. Республика болалар сил санаторийси (Қорақалпоғистон Республикаси);


2. Андижон вилоят сил санаторийси (чироқли ванна, "Соллюкс" даволаш лампаси, велоэргометр);


3. Андижон вилоят болалар сил санаторийси (қолган асбоб-ускуналар);


4. Бухоро вилоят болалар сил санаторийси;


5. Жиззах вилоят болалар сил санаторийси;


6. Қашқадарё вилоят сил санаторийси (чироқли ванна, "Соллюкс" даволаш лампаси, велоэргометр);


7. Қашқадарё вилоят болалар сил санаторийси (қолган асбоб-ускуналар);


8. Навоий вилоят болалар сил санаторийси;


9. Наманган вилоят болалар сил санаторийси;


10. Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган болалар сил санаторийси;


11. Сурхондарё вилоят болалар сил санаторийси;


12. Тошкент вилоят болалар сил санаторийси;


13. Фарғона вилоят болалар сил санаторийси;


14. Хоразм вилоят болалар сил санаторийси;


15. Тошкент шаҳар болалар сил санаторийси.



"Халқ сўзи", 2019 йил 14 февраль


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 февраль, 7-сон, 119-модда








































Время: 0.0087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск