ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Сиёсий партиялар ва жамоат ҳаракатлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2019 й. 124-сон "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати - нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2019 й.

N 124



"ЮКСАЛИШ" УМУММИЛЛИЙ

ҲАРАКАТИ - НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ

ТАШКИЛОТИ   ВА   УНИНГ   ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати - нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонининг 25-бандига мувофиқ:

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати - нодавлат нотижорат ташкилоти (кейинги ўринларда "Юксалиш" ҳаракати деб аталади) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмалари ташкил этилганлиги;

режалаштирилган ислоҳотларни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиришдан, шу жумладан:

халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг саъй-ҳаракатлари ва кучларини сафарбар этиш;

режалаштирилган, шу жумладан Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёнини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилишда фаол иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот ва таклифларни мунтазам киритиш "Юксалиш" ҳаракатининг асосий вазифаси этиб белгиланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонининг 26-бандига мувофиқ Адлия вазирлигига "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ва "Тараққиёт стратегияси" маркази билан биргаликда:

Давлат дастури амалга оширилишининг боришини тизимли мониторинг қилиш, уни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун қўшимча чоралар кўриш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Давлат дастури амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда умумлаштириш ҳамда якунларини аниқ кўрсаткичлар ва эришилган ижобий ўзгаришларни акс эттирган ҳолда ўз веб-сайтларида жойлаштириш;

мониторинг натижалари тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Давлат дастури амалга оширилиши якунларига бағишланган ахборот-таҳлилий шарҳларни тайёрлаш, уларни хорижий тилларда эълон қилиш ва кенг тарқатишни таъминлаш топширилганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси ҳамда "Юксалиш" ҳаракатининг муассислари - ташкилотлар томонидан ҳар йили "Юксалиш" ҳаракатининг асосланган буюртманомалари асосида "Юксалиш" ҳаракати марказий аппарат ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, "Юксалиш" ҳаракатининг асосий вазифаларини бажариш доирасидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш учун зарур маблағлар ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз фаолиятини нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мустақиллиги ва улар фаолиятига аралашмаслик принципларига қатъий риоя қилган ҳолда "Юксалиш" ҳаракати билан ўзаро яқин ҳамкорликда амалга оширадилар;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари "Юксалиш" ҳаракатининг ишини ташкил этилиши ва амалга оширилишида, шу жумладан, сўралаётган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш "Юксалиш" ҳаракати тадбирлари якунлари бўйича киритилган материаллар ва тавсияларни кўриб чиқиш йўли билан зарур шарт-шароитлар яратадилар ва ҳар томонлама кўмаклашадилар;

"Юксалиш" ҳаракати раиси мақоми, тиббий на транспорт таъминот шарт-шароитларига кўра вазирга тенглаштирилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда "Юксалиш" ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаларига уларнинг биноларини зарур техника, автотранспорт воситаси, офис анжомлари, мебель ва алоқа воситалари, шу жумладан, кенг полосали бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи билан жиҳозланишини қуйидаги манбалар ҳисобига таъминласинлар:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва "Юксалиш" ҳаракатининг марказий ва маҳаллий телеканалларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида:

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирларига;

очиқ мулоқотни йўлга қўйиш давлат органларининг аҳоли ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги, ўсиб келаётган авлодни қонунларга, умуминсоний ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишга;

"Юксалиш" ҳаракати томонидан олиб борилган мониторинглар натижаларини кўриб чиқишга ва давлат органлари фаолиятини таҳлил қилишга, аниқланган ҳуқуқбузарликларни, тизимли камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида аҳолини хабардор қилишга бағишланган биргаликдаги телекўрсатувлар намойишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Юксалиш" ҳаракатини зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.


6. "Юксалиш" ҳаракати:

Давлат статистика қўмитаси, молия, иқтисодиёт ва саноат, бандлик ва меҳнат муносабатлари, ички ишлар вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистика ахбороти;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари мажбурий юбориладиган реестрга киритилсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлигининг Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган "Пойтахт" бизнес маркази 5-қаватининг бир қисмини (842 кв.м) "Юксалиш" ҳаракатининг марказий аппаратини жойлаштириш учун, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли биноларни ҳудудий бўлинмаларни жойлаштириш учун текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида "Юксалиш" ҳаракатига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият‚ оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 февраль


















































Время: 0.1794
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск