ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2019 й. 117-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2019 й.

N 117



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини

такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида" 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сон

Ўзбекистон Республикаси Қонуни)


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, ер муносабатларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 февралдаги

117-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда):


а) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади:

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг оборотдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш;

қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналари чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини оборотдан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини чеклаш;

юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашиши.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб қўйилган ҳолатларда қопланмайди:

якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш;

дафн этиш жойларини ташкил қилиш, давлат (мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) таълим ва даволаш муассасалари, болалар уйлари, "Меҳрибонлик" уйлари, "Саховат" ва "Мурувват" уйлари қурилиши учун;

сув хўжалиги учун мелиорация объектлари ва гидротехника иншоотлари қуриш;

муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш;

мудофаа эҳтиёжлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари.

Қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинадиган бошқа ҳолатлар ҳам белгиланиши мумкин";


б) 23-банднинг биринчи хатбошидаги "бир ой" сўзлари "беш кун" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун ҳудудий бошқармаларнинг махсус ҳисоб рақамларига тушган маблағларнинг 90 фоизидан Давргеодезкадастр қўмитаси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган ишчи режа асосида қуйидагилар учун фойдаланилади:

янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;

тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш;

коллектор-дренаж тармоғини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш, уларнинг сув таъминотини ошириш;

пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;

ўрмонлар ва мевали ўрмонзорлар барпо этиш, тиклаш;

қумликлар, сув ҳавзалари ва дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларини ўрмонзорлаштириш;

тоғ ёнбағирларида сула олиш ва эрозияга қарши бошқа тадбирларни амалга ошириш;

ер тузиш, кадастр ва ўрмон барпо этиш ишлари;

яйловларда суғориш пунктларини (бурғуланган қудуқлар, қудуқлар ва сув қувурларини) қуриш ва жиҳозлаш;

ер тузиш, шу жумладан, фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш, ер кадастри, ер мониторинги ва тупроқ жиҳатидан изланишлар олиб бориш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки уларга тузатиш киритиш;

бузилган ерларни рекультивация қилиш;

автоматлаштирилган ер-ахборот тизимларини яратиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қарорларига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга, қишлоқ хўжалик ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш.

Ушбу бандда кўрсатилган ишларни бажариш учун жалб этиладиган пудрат ташкилотларини мелиорация, ирригация ва ерларни текислаш ишлари учун ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш белгиланган тартибда "Ўздавнефтгазинспекция" ДИ томонидан тасдиқланадиган режалаштирилган ҳажмлар ҳисобига амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш учун тушган маблағлар ҳисобидан Давергеодезкадастр қўмитаси марказий аппаратига ва унинг ҳудудий бошқармаларига биттадан штатдаги ходим ажратилади, унинг вазифасига юқорида кўрсатилган ишларни бажариш, шу жумладан, ташкилий техника воситалари, жиҳозлар ва ускуналар харид қилиш ишларини ташкил этиш киради.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан маблағларни сарфлаш Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан тасдиқланган смета бўйича амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлардан ер муносабатлари билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича амалга оширилади";


г) 24-1-банднинг биринчи хатбошидаги "ижтимоий ҳимоялашга" сўзлари "рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоялашга" сўзлари билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 февраль










































Время: 0.1942
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск