ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2019 й. 119-сон "2019-2020 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2019 й.

N 119




2019-2020 ЙИЛЛАРДА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА

ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туристларни воҳанинг ноёб тарихий-маданий ва меъморий мерос объектлари билан кенг таништириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш, ҳудудда замонавий туризм инфратузилмасининг изчил ривожланишини таъминлаш, замонавий талабларга мувофиқ кўрсатиладиган туризм, меҳмонхона ва транспорт хизматлари турларини кенгайтириш ҳамда сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг Урганч шаҳридаги Шовот канали бўйида - "Шовот" кичик туризм зонасини ҳамда Хива шаҳрида "Ғовук кўл" кичик туризм зонасини ташкил этиш ҳамда уларда замонавий меҳмонхона комплекслари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектларни қуриш, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилма объектларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Хоразм вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши:

"Шовот" ва "Ғовук кўл" кичик туризм зоналарининг (кейинги ўринларда кичик туризм зоналари деб аталади) фаолиятини мувофиқлаштиради;

кичик туризм зоналарида инвестиция лойиҳалари учун ер участкаларининг ушбу лойиҳаларга мутаносиб равишда ажратилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда кичик туризм зоналарида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони талабларига қатъий риоя этилишини таминлайди.


3. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда кичик туризм зоналарининг аниқ чегараларини белгиласин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда кичик туризм зоналарининг аниқ чегараси белгилангандан сўнг уларнинг ҳудудида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда муҳандислик инфратузилма объектларини ташкил этиш, шунингдек, кичик туризм зоналарида иссиқлик билан таъминлаш объектларини қуриш бўйича уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


4. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда кичик туризм зоналарининг ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш чораларини кўрсин.


5. "Шовот" ва "Ғовук кўл" кичик туризм зоналарини ташкил этиш ва ривожлантириш лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқласин.

Қуйидагилар республика ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кичик туризм зоналарида амалга ошириладиган лойиҳалар учун инвесторларни жалб этиш;

лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларининг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

муаммоли масалаларни ҳар ойда жойига чиққан ҳолда ўрганиб бориш, уларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўриш.


6. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган қўшимча инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантирсин ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади) тасдиқлаш учун киритсин.


7. 2019-2020 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Дастурга киритилган тегишли чора-тадбирлар маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар ва ижрочилар маблағлари доирасида молиялаштирилади.


8. Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Дастурдаги вазифаларнинг бажарилишини назорат қилсин ва ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар уларни бажариш ҳолати юзасидан Мувофиқлаштирувчи кенгашга маълумот киритиб борсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи А.У. Аққулов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 февралдаги

119-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Шовот" ва "Ғовук кўл" кичик туризм зоналарини

ташкил этиш ва ривожлантириш лойиҳаларининг

ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига

кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ


1. А.А. Абдуҳакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. Ф.У. Эрманов

-

Хоразм вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Э.Б. Искандаров

-

Қурилиш вазирининг ўринбосари


4. Р.М. Мамутов

-

Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


5. Д.С. Азимов

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари


6. У.З. Салимов

-

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари


7. С.Х. Бекенов

-

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


8. Т.М. Абдуллаев

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


9. Ф.У. Давруков

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


10. Ш.А. Туляганов

-

Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари


11. Т.И. Давлетов

-

Хоразм вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари


12. Ш.Ш. Абдуллаев

-

Урганч шаҳар ҳокими


13. С.М. Жуманиёзов

-

Хива шаҳар ҳокими


14. А.У. Полвонов

-

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти директори в.б., Ишчи гуруҳ котиби


          

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 февралдаги

119-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2020 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини

ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбир номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбаси


Масъуллар


1.

Урганч шаҳрининг Шовот канали бўйидаги ҳимоя зонасини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда оптималлаштириш юзасидан ўрганиш.

1. "Шовот" канал бўйидаги ҳимоя зонасини оптималлаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.


2019 йил

10 март


Ижрочилар маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

2. "Шовот" канал бўйидаги ҳимоя зонасини оптималлаштириш бўйича ўрганиш ўтказиш.


2019 йил

20 март


3. Ўрганиш натижаларига кўра асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга тақдим этиш.


2019 йил

10 апрель


2.

Туркиянинг "Idealist" компанияси билан Урганч шаҳридаги Шовот канали бўйида "Шовот" кичик туризм зонасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳа юзасидан 2018 йил 5 сентябрда тузилган шартномада кўрсатилган сумманинг 15 фоизи миқдоридаги аванс тўловларини ҳамда шартнома шартлари бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг 15 кун муддатда якуний тўловларнинг белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлаш.


1. Туркиянинг "Idealist" компанияси билан тузилган шартномага асосан 15 фоиз миқдордаги тўловларни амалга ошириш.


2019 йил

1 март


Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги

2. Лойиҳа бўйича компания билан тармоқ жадвалини тасдиқлаш.


2019 йил

10 март

3. Шартнома шартлари бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг якуний тўловларни амалга ошириш.


шартномага

асосан

4. Тасдиқланган тармоқ жадвали асосида амалга оширилган ишларни қабул қилиб олиш.



3.

Туристлар ташриф буюрадиган объектлар, умумий овқатланиш объектлари ҳамда аҳоли гавжум жойлар, марказий кўчалар, йўл бўйи хизмат кўрсатиш шоҳобчалари ва истироҳат боғларида Урганч ва Хива шаҳарларининг тарихидан келиб чиққан ҳолда, туристларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ҳар хил ноёб ҳайкалтарошлик намуналарини, жумладан, тарихий далилларга асосланган жанг майдонлари ва стратегик объектлар ўрнида ("Ичан қалъа" мажмуасидан ташқарида) тарихий шахслар тимсолларини гавдалантириш, жойлаштириш ва улар атрофида суратга олиш майдончалари ташкил этиш.


1. Туристлар кўп ташриф буюрадиган объектлар, умумий овқатланиш масканлари ҳамда аҳоли гавжум жойлар, марказий кўчалар, йўл бўйи хизмат кўрсатиш шоҳобчалари ва истироҳат боғларининг манзилли рўйхатларини шакллантириш.


2. Турли ноёб ҳайкалтарошлик намуналарини, жанг майдонлари ва тарихий шахслар тимсолларини гавдалантириш ва жойлаштириш манзилларини аниқлаш.


3. Жойлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда улар атрофида суратга олиш майдончаларини ташкил этиш.


2019 йил

давомида


Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси

4.

Хива темир йўл вокзалидан "Ичан-қалъа" мажмуасигача бўлган кўчадаги барпо этилаётган объектларда туристлар учун хизмат кўрсатувчи ҳудуднинг тарихий-маданий муҳитига уйғун ҳолда ҳар хил кўнгил очар масканлар ва савдо шоҳобчаларини жойлаштирилишини таъминлаш.


1. Кўнгил очар масканлар ва савдо шоҳобчалари жойлаштириладиган ҳудудлар манзилларининг рўйхатини шакллантириш.


2. Шакллантирилган манзиллар асосида ҳудуднинг тарихий-маданий муҳитига уйғун ҳолда ҳар хил кўнгил очар масканлар ва савдо шохобчаларининг жойлаштирилишини таъминлаш.


2019 йил

давомида


Ташаббускорлар ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари


Хоразм вилояти ҳокимлиги


5.

"Ичан-қалъа" мажмуасининг умумбашарий бемисл аҳамиятини, "тирик музей-шаҳар" мақомини сақлаб қолиш, унинг ҳудудида яшаётган туб аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, оилаларнинг ўзига хос ҳунармандчилик ва қадимий касб турлари билан шуғулланиши учун шароит яратиш мақсадида айрим оилаларни уларнинг таклифига асосан Хива шаҳри атрофида барпо этиладиган янги кўп қаватли уйларга босқичма-босқич кўчириш ишларининг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш.


Аҳолини қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармони талабларига асосан белгиланган тартибда кўчириш.


2019 йил

давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги


6.

"Қадимий Хоразм тарихи", "Хоразмшоҳлар" ва "Хоразм давлати хонлари" музей экспозицияларини яратиш юзасидан концепция лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда музейларни ташкил этишнинг аниқ муддатларини белгилаш ҳамда "Қадимий Хоразм тарихи", "Хоразмшоҳлар" ва "Хоразм давлати хонлари" тарихини бир нечта даврларга бўлиб, муҳим даврлар ва воқеалар, шоҳлар ва хонлар ҳаётининг ўзига хос ноёб қизиқарли жиҳатларини кенг ёритиб берувчи тақдимот хоналарини (showroom), ойнаванд экспозицияларни ташкил этиш.


1. Тарихчи олимларни ва маҳаллий аҳолини жалб қилган ҳолда, уларнинг таклиф ва тавсиялари асосида маълумотларни саралаш ва жамлаш.


2019 йил

10 март


Маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги


2. Сараланган маълумотлар асосида музей экспозицияларини яратиш юзасидан концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

20 март

7.

Хоразм вилоятига ташриф буюраётган туристлар вақтини мазмунли ўтказиш, уларни қадимда ўтган хонлар ва буюк саркардалар ҳаёти билан таништириш мақсадида турли хил томошаларни бир йил мобайнида намойиш этиш дастурини, шунингдек, 2019 йилнинг сентябрь ойига қадар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кинофильмлар, видеороликларни суратга олиш ва туристларга тақдим этиш.

1. Қадимда ўтган хонлар ва буюк саркардалар ҳаётини акс эттирувчи томошаларни тайёрлаш.


2019 йил

10 март


Бюджетдан

ташқари

маблағлар


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

2. Йил мобайнида юқоридаги томошаларни ўтказиш дастурини тасдиқлаш ҳамда туристларга намойиш этиш.


3. Ҳудуднинг тарихда тутган ўрни, хонлар ва буюк саркардалар ҳаёти ҳамда бошқа қизиқарли воқеаларни ўз ичига олган кинофильмлар ҳамда видеороликларнинг бир нечта тилларда (ўзбек, рус, инглиз ва бошқа тиллар) тақдим этилишини таъминлаш.


2019-2020

йиллар

Ижрочилар маблағлари

8.

Европа тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига Янгиариқ тумани "Оқ мачит" қишлоғидаги "Немис меннонит"лари яшаган ҳудудда немислар яшаган давр кўринишини яратиш, шу даврдаги бино ва иншоотларни қайта тиклаш ҳамда инфратузилмани яхшилаш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


1."Немис меннонит"лари яшаган ҳудуд тўғрисидаги аниқ маълумотларни саралаш ҳамда жамлаш.


2.Сараланган маълумотлар асосида ушбу ҳудудни туристик мажмуага айлантириш ва лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

10 апрель


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги


9.

Урганч туманида жойлашган "Улли ҳовли" ва Хива шаҳридаги "Нуруллабой" мажмуалари ҳамда Чимбой туманидаги ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида 2019 йил туризм мавсумига қадар республикада туризм соҳасида фаолият юритаётган субъектлар ҳамда республика оммавий ахборот воситалари вакилларининг ахбороттурларини ташкил қилиш.


1. Ахборот турларининг йўналишини ишлаб чиқиш.


2019 йил

20 март


Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ҳунармандлар" уюшмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2. Туризм соҳаси субъектлари учун ахборот турларини ташкил этиш.


3. "Дунё бўйлаб" телеканали ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ахборот турларини ташкил этиш.


2019 йил

март-апрель

10.

"Plaza Нotel Group GMBН" (Германия) компанияси томонидан Урганч шаҳрида 14 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига меҳмонхона комплексини барпо этиш.

Шу билан бирга, "Plaza Нotel Group GMBН" (Германия) компаниясига Тошкент шаҳри марказида 350 хонали меҳмонхона комплексини қуриш учун зарур ер майдони ажратиш.


1. "Plaza Нotel Group GMBН" (Германия) компанияси томонидан меҳмонхоналар тармоғини барпо этиш тўғрисидаги лойиҳа учун тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш.


2019 йил

10 март

-

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

2. Туристлар учун қулай бўлган ҳамда ташриф марказларига айланган объектларга яқин бўлган жойлардан Тошкент шаҳрида меҳмонхона қуриш учун тегишли ер майдони ажратилишини таъминлаш.


2019 йил

1 апрель

-

11.

Хоразм вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Наманган шаҳарларидан маҳаллий, шунингдек, Франкфурт, Волгоград, Истанбул, Анқара, Измир, Деҳли ва Фуцзянь шаҳарларидан Урганч шаҳрига халқаро авиарейсларни йўлга қўйиш юзасидан асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда йўлга қўйилиши белгиланган авиарейсларни 3 ой олдин эълон қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда кенг тарғибот ишларини амалга ошириш.


1. Маҳаллий ва халқаро авиарейслар қатновларини йўлга қўйиш юзасидан маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш.


2. Маҳаллий ва халқаро авиарейсларни йўлга қўйиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


3. Авиарейсларни йўлга қўйишдан олдин маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик корпуслари орқали кенг тарғибот ишлари олиб борилишини таъминлаш.


2019 йил

10 апрель

-

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 февраль






































Время: 0.1655
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск