Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 19.01.2019 й. 1/7-сон "Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.02.2019 й. 1304-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.02.2019 й.

N 1304-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.01.2019 й.

N 1/7


ҚАРОРИ



Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида низомга

қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 11 октябрдаги 25/7-сон қарори (рўйхат рақами 1304, 2004 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                 М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида низомга

киритилаётган қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1. Ўзбекистон Республикаси "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунининг 125-моддасига мувофиқ иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади.".


2. 6-банд "капитализациялаш орқали" деган сўзлардан кейин "активнинг" деган сўз билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 февраль, 7-сон, 127-модда


















Время: 0.1925
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск