ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2019 й. 114-сон "Хоразм вилоятида қовун етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2019 й.

N 114




ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ҚОВУН ЕТИШТИРИШ

ҲАЖМЛАРИНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 30 ноябрь куни Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси йиғилиши баёни ижроси, шунингдек, Хоразм вилоятида қовун етиштирувчи хўжаликларни ташкил этиш, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш, инновацион технологиялар асосида қовунни очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда етиштириш, уни қайта ишлашни комплекс ривожлантириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган:

Хоразм вилоятида 2019-2020 йилларда қовун маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Хоразм вилоятида хатлов натижасига кўра аниқланган, фойдаланилмаётган ерларда экспортбоп қовун маҳсулотларини очиқ усулда 2019-2020 йилларда босқичма-босқич етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

Хоразм вилояти туманларида 2019-2020 йилларда қовун экиш учун иссиқхоналар ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда вилоятдаги захира ерлар ҳисобидан қовун етиштиришни босқичма-босқич кўпайтириб бориш учун зарур ер майдонларини белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши:

Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда қовуннинг очиқ майдонлар ва иссиқхоналар учун мўлжалланган экспортбоп навлари уруғларини етарли миқдорда етиштиришни таъминласинлар;

"Ўзагроэкспорт" АЖ билан биргаликда икки ой муддатда дунёдаги асосий истеъмолчи давлатларнинг қовун маҳсулотларини тур ва навлари бўйича импорт қилиш ҳажмларини ўрганиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 февралдаги

114-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хоразм вилоятида 2019-2020 йилларда қовун

маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт

ҳажмларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш

механизми


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Хоразм вилоятида тупроққлим шароитидан келиб чиқиб, ҳудудларни қовун етиштиришга босқичма-босқич ихтисослаштириш.

1. Ҳудудларни ихтисослаштириш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш.


2019 йил

февраль


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси

2. Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ҳудуднинг тупроққлим шароитини инобатга олган ҳолда ихтисослаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2019 йил

март

3. Ҳар бир туманда қовун маҳсулотларининг экспортбоп ва қайта ишлашга мос нав ва дурагайларини танлаб олиш.


2019-2020

йиллар

4. Ҳудудлар ихтисослашувидан келиб чиқиб, экинларни жойлаштиришда алмашлаб экиш тизимини жорий этиш.



2.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ва иқтисодий самара бермаётган, қишлоқ хўжалигига яроқсиз ҳамда балл бонитети паст ер майдонларида қовун етиштиришга ихтисослашган иссиқхоналарни босқичма-босқич ташкил этиш.

1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ва иқтисодий самара бермаётган, қишлоқ хўжалигига яроқсиз ҳамда балл бонитети паст ер майдонларини хатловдан ўтказиш.


2019 йил

март


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ва иқтисодий самара бермаётган, қишлоқ хўжалигига яроқсиз ҳамда балл бонитети паст ер майдонларда иссиқхоналарни ташкил этиш бўйича ташаббускорларни аниқлаш.


2019 йил

март

3. Иссиқхоналар қурадиган субъектларга халқаро молия институтларининг ресурсларини жалб этиш ва тижорат банклари кредитларини ажратиш чораларини кўриш.


2019 йил

апрель

4. Қовун етиштиришга ихтисослашган иссиқхоналарни қуриш ишларини амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

апрель

5. Тармоқ жадвалларига асосан иссиқхоналарни қуриш бўйича мониторинг юритиш ишларини ташкил этиш.


2019-2020

йиллар

3.

Хоразм вилоятида очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда етиштиришга мўлжалланган экспортбоп қовун навлари уруғларини босқичма-босқич кўпайтириш.

1. Вилоятнинг тупроққлим шароитини инобатга олган ҳолда, очиқ майдонларда ҳамда иссиқхоналарда етиштиришга мўлжалланган экспортбоп қовун навлари уруғларини босқичма-босқич кўпайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2019 йил

февраль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги

2. Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда етиштиришга мўлжалланган экспортбоп қовун навлари уруғларини кўпайтириш борасида илмий асосланган агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


2019 йил

март

3. Вилоятда қовун маҳсулотларини етиштириш мақсадида қовун уруғларини кўпайтиришнинг 5 йиллик схемасини ишлаб чиқиш.


2019 йил

март

4. Уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари кесимида қовун уруғларини кўпайтириш тадбирларини бажариш.


2019-2020

йиллар

4.

Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун маҳсулотларини етиштиришда учрайдиган "қовун пашшаси" зараркунандасини аниқлаш, унга қарши курашиш ҳамда қовун экилган майдонларда фитосанитар тозаликни таъминлаш.

1. Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун маҳсулотларини етиштиришда учрайдиган касаллик ва зараркунандаларга (қовун пашшаси) қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


2019 йил

март


"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Фанлар академияси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

2. Касаллик ва зараркунандаларга (қовун пашшаси) қарши курашиш учун зарур кимёвий препаратлар миқдорини аниқлаш ва захирасини яратиш.


2019 йил

апрель

3. Қовун касаллиги ва зараркунандаларини (қовун пашшаси) аниқлаш бўйича прогноз тадбирларини амалга ошириш, тутқичлар қўйиш ва зарур қарши курашиш ишларини бажариш.


2019 йил

май -

сентябрь


4. Ҳашорат ва касалликларга (қовун пашшаси) қарши курашиш бўйича махсус ўқув-семинарлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.



5.

Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда экспортбоп қовун навларини яратиш селекцияси бўйича илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш.

1. Экспортбоп, ҳосилдор, сифат кўрсаткичлари юқори, транспортбоп, касалликларга чидамли бўлган қовун навларини яратиш бўйича илмий-техник дастурлар доирасида бажариладиган лойиҳаларни тайёрлаш ва белгиланган тартибда топшириш.


2019 йил

май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси

2. Илмий-техник лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш.


2019 йил

октябрь

3. Экспертизадан ўтказилган лойиҳаларни молиялаштириш.


2019 йил

декабрь

6.

Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовунни экиш, қатор ораларига ишлов бериш, ҳосилни йиғиштириш ва ташиш бўйича талаб этиладиган қишлоқ хўжалиги махсус техникалари ва агрегатлар билан таъминлаш.

1. Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун етиштириш учун талаб этиладиган ва етишмайдиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлар турларини ўрганиш ва уларнинг ажратилишини таъминлаш.


2019-2020

йиллар


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси

2. Қовунчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини техникалар билан лизинг асосида босқичма-босқич таъминлаш бўйича чораларни кўриш.


2019-2020

йиллар

Хоразм вилояти ҳокимлиги, "Ўзагролизинг" АЖ

7.

Хоразм вилоятида очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун етиштиришга ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликларини уларнинг ўз ва бўнак маблағлари ҳисобидан минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш.

1. Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш.


2. Қовун етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари уларнинг ўз ва бўнак маблағлари ҳисобидан етказиб берилишига кўмаклашиш.


2019-2020

йиллар

"Ўзнефтмаҳсулот" АЖ, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ, Хоразм вилояти ҳокимлиги

8.

Тузилган контрактация шартномалари асосида қовун экинларини фермер хўжаликлари кесимида жойлаштириш ва экилишини таъминлаш.

1. Қовун етиштирувчи фермер хўжаликлари ва тайёрловчи, қайта ишловчи ҳамда экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида контрактация шартномалари тузиш.


2019 йил

25 март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Тузилган контрактация шартномаларини рўйхатдан ўтказиш.


2019 йил

1 апрель

3. Тузилган контрактация шартномалари асосида қовун экинларини фермер хўжаликлари кесимида жойлаштириш.


2019 йил

май

4. Қовун экинларининг фермер хўжаликлари кесимида экилишини таъминлаш.



9.

Қовун маҳсулотини экспорт ҳажмларини ошириш.

1. Дунёдаги асосий истеъмолчи давлатларнинг қовун маҳсулотларини тур ва навлари бўйича импорт қилиш ҳажмларини ўрганиш.


2019 йил

30 март


Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзагроэкспорт" АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси


2. Ушбу давлатларнинг талабларидан келиб чиқиб, экспорт шартномаларини тузиш.


ҳар мавсумда

3. Қовун маҳсулотларини экспортга чиқариш.



       





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 февралдаги

114-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хоразм вилоятида хатлов натижасига

кўра аниқланган, фойдаланилмаётган ерларда

экспортбоп қовун маҳсулотларини очиқ усулда

2019-2020 йилларда босқичма-босқич етиштиришнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Туманлар

номи


2019-2020 йилларда


2019 йилда


2020 йилда


Жами

майдон,

га


шу жумладан:


Ялпи

ҳосил,

тн


Жами

майдон,

га


шу жумладан:

Ялпи

ҳосил,

тн


Жами

майдон,

га


шу жумладан:


Ялпи

ҳосил,

тн


асосий

ва

оралиқ

майдон


фойда-

ланилмай

турган

майдон


асосий

ва

оралиқ

майдон


фойда-

ланилмай

турган

майдон


асосий

ва

оралиқ

майдон


фойда-

ланилмай

турган

майдон


1.

Боғот


610

404

206

10 154

316

202

114

5 208

294

202

92

4 946

2.

Гурлан


740

580

160

12 711

378

290

88

6 443

362

290

72

6 268

3.

Кўшкўпир


1 090

448

643

17 290

579

224

356

9 113

511

224

287

8 177

4.

Урганч


733

544

189

12 508

377

272

105

6 378

356

272

84

6 130

5.

Хозарасп


1 243

482

762

19 617

661

241

421

10 360

582

241

341

9 257

6.

Хонқа


525

416

109

8 969

268

208

60

4 536

257

208

49

4 433

7.

Хива


477

288

189

7 768

249

144

105

4 008

228

144

84

3 760

8.

Шовот


976

386

590

15 379

519

193

326

8 107

457

193

264

7 272

9.

Янгиариқ


670

260

410

10 483

357

130

227

5 532

313

130

183

4 951

10.

Янгибозор


603

460

143

10 277

309

230

79

5 219

294

230

64

5 058

Жами


7 667

4 268

3 401

125 156


4 013

2134

1 881

64 904

3 654

2134

1 520

60 252

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 февралдаги

114-сон қарорига

3-ИЛОВА



Хоразм вилояти туманларида 2019-2020 йилларда

қовун экиш учун иссиқхоналар ташкил этишнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Туманлар номи


Жами ташкил

этиладиган

майдон, га


шу жумладан:


2019 йил


2020 йил


1.

Боғот


30

18

12

2.

Гурлан


30

18

12

3.

Кўшкўпир


30

18

12

4.

Урганч


30

18

12

5.

Хозарасп


30

18

12

6.

Хонқа


30

18

12

7.

Хива


30

18

12

8.

Шовот


30

18

12

9.

Янгиариқ


30

18

12

10.

Янгибозор


30

18

12

Жами


300

180

120

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 февраль





































Время: 0.1845
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск