Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш Дастури (ЎзР ВМ 11.02.2019 й. 113-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 февралдаги

113-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Қонунчилик палатасига киритиш

ДАСТУРИ

Т/р

Қонун

лойиҳасининг

ишчи номи


Қонунни қабул қилиш

зарурлигининг асосланиши ва у қабул қилинган тақдирда кутиладиган натижалар


Қонун

лойиҳасини

ишлаб чиқиш

бўйича масъул

ижрочилар


Вазирлар

Маҳкамасига

тақдим этиш

муддатлари


Қонунчилик

палатасига

киритишнинг

тахминий

муддати


Вазирлар

Маҳкамасининг

масъул таркибий

бўлинмаси


I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҲУЖЖАТЛАРИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ

1.

"Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"

(янги таҳрирда)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони 7-бандининг "а" кичик банди назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

Ҳукуматнинг ваколатларини, уларни амалга ошириш механизмларини аниқ тартибга солиш ва иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳаларда ҳамда жорий вазиятни комплекс таҳлил қилиш асосида ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий фаолиятда чуқур ва таркибий қайта ўзгартиришлар амалга оширилиши ва яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда уларни стратегик ривожлантириш моделлари ишлаб чиқилиши учун унинг масъулиятини ошириш;

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ваколатлари ва жавобгарлигини белгилаш;

Ҳукуматнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий партиялар билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш, уларнинг якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш регламенти, шунингдек уларни ўтказиш давомида кўриб чиқиладиган аниқ масалалар рўйхатини белгилаш;

Ҳукумат аъзоларини ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлаш масалалари.


Адлия вазирлиги

2019 йил

10 апрель

2019 йил

25 апрель

Юридик таъминлаш бошқармаси

2.

"Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқий таъсир чораларининг кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"


Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони билан тасдиқланган Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 5-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқий таъсир чораларини кучайтириш, жумладан, божхона идентификация воситаларига қасддан шикаст етказганлик учун жарима санкциялари миқдорини оширишга қаратилган.


Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

2019 йил

20 февраль

2019 йил

20 март

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

3.

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" (янги таҳрирда)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 6-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

қонун ҳужжатларини қабул қилиш асоси ва тартибга солиш предметини аниқ белгилаш, бунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишни чеклаш;

вазирлик ва идоралар томонидан тайёрланган қонун лойиҳаларининг тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун талабларига мослиги, нормаларни амалга ошириш механизмларига эга эканлиги нуқтаи-назаридан баҳолаш мажбуриятини Адлия вазирлигига юклаш;

қонун ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш тартибини такомиллаштириш;

тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмига эга бўлмаган қонун лойиҳаларини киритишни тақиқлаш;

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга оширишга қаратилган масалалар.


Адлия вазирлиги, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (келишув асосида)

2019 йил

1 март

2019 йил

1 апрель

Юридик таъминлаш бошқармаси

4.

"Концессиялар тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 122-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

концессия объектларини бериш, шартномани расмийлаштириш, давлат ва инвесторларнинг ўзаро муносабатларини аниқ тартибга солувчи механизмларни белгилаш;

"Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонун лойиҳасини "Концессиялар тўғрисида"ги Қонун нормаларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.


Давлат-хусусий шериклик агентлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

2019 йил

1 март

2019 йил

1 апрель

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

5.

"Валютани тартибга солиш тўғрисида" (янги таҳрирда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 67-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

соҳага оид қонуности ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш, ҳаволаки нормаларни максимал даражада қисқартирган ҳолда валюта операцияларини амалга оширишга оид барча жиҳатларни тартибга солиш;

халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида ва тадбиркорлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, валюта операцияларини тартибга солишни соддалаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз валюта маблағидан эркин фойдаланиш ҳуқуқининг кафолатини мустаҳкамлаш;

мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, капитал ҳаракати билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш;

валюта бозори фаолиятини янада такомиллаштириш ва эркинлаштириш;

норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиши натижасида олинган маблағларини чет эл валютасига айирбошлаш амалиётини янада соддалаштириш.


Марказий банк,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

2019 йил

1 март

2019 йил

1 апрель

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

6.

"Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 1-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида давлат кафолати, уларнинг асосий тушунча ва тамойиллари;

фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш соҳаси мутахассислари ва тиббиёт ташкилотларининг фаолиятида, давлат органлари ваколатлари;

ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллаш тартиби;

фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича профилактика чора-тадбирлари.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси

2019 йил

1 март

2019 йил

1 апрель

Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти

7.

"Эрта ёшдаги болалар ва гўдакларни овқатлантириш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 2-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш йўли билан эрта ёшдаги болаларни ва гўдакларни ҳимоя қилиш, хавфсиз ва сифатли овқатлантиришни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари;

кўкрак сути ўрнини босувчилар маркетинги Кодекси талабларига мувофиқ кўкрак сути ўрнини босувчилар маркетингини бошқариш;

кўкрак сути билан озиқлантиришнинг афзаллиги тўғрисидаги маълумотларни, маҳсулотни қадоқлаш этикеткасида бўлиши шартлиги;

эрта ёшидаги болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини ёшига мувофиқлиги ва бехатарлиги асослари.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (келишув асосида), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

2019 йил

1 март

2019 йил

1 апрель

Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти

8.

"Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармони 6-бандининг "д" кичик бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида ушбу Фармон қоидалари ҳамда кейинчалик ўз кучини йўқотадиган Ўзбекистон Республикасининг "Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонуни нормалари назарда тутилади.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги

2019 йил

1 март

2019 йил

1 апрель

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

9.

"Метрология тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 23-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.


"Ўзстандарт" агентлиги, Адлия вазирлиги

2019 йил

1 март

2019 йил

1 апрель

Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти

10.

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 68-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби назарда тутилади.


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2019 йил

1 апрель

2019 йил

1 май

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

11.

"Дипломатик хизмат тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 253-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

дипломатик хизмат тушунчаси ва турлари, дипломатик хизмат органлари, унинг вазифаси ва функциялари, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

дипломатик хизмат турлари ва уларни амалга ошириш тартиби;

дипломатик хизматга қабул қилиш, ротация тартиби ва дипломатик хизмат ходимларининг узоқ муддатли сафарда бўлиш муддатлари;

дипломатик хизмат ходимларини касбий тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмлари;

дипломатик хизмат кўрсатувчи шахслар мақоми, хорижий ҳамкорлар билан ишлаш механизми;

дипломатик хизмат органларини молиявий ва моддий-техник таъминлаш механизмлари, ходимларни моддий рағбатлантириш ва уларнинг ижтимоий таъминоти.


ТИВ, Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида), Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирлик ва идоралар

2019 йил

1 апрель

2019 йил

1 май

Халқаро ҳамкорлик бўлими

12.

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 254-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси янги таҳрирда тасдиқланади.

Концепцияда:

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини аниқ белгилаш;

мамлакатнинг миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш;

замонавий шароитлардаги ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий соҳаларда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суриш;

барча давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан стратегик ҳамкорлик ва дўстлик муносабатларининг барқарор тизимини барпо этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги имижи, ўрни ва таъсирини мустаҳкамлаш;

халқаро ҳуқуқ нормаларини имплементация қилиш, БМТ тузилмалари ва махсус муассасалари норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштирок этиш назарда тутилади.


ТИВ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

вазирлик ва идоралар

2019 йил

1 апрель

2019 йил

1 май

Халқаро ҳамкорлик бўлими

13.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш дастурининг 1-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси "Электрон тижорат тўғрисида" ҳамда "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига қуйидагиларни кўзда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади:

электрон тижоратда қўлланиладиган тушунчаларга аниқ таърифлар бериш;

электрон тижорат субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг замонавий методларини жорий қилиш имконини бериш;

электрон тижоратда ҳужжатларнинг электрон шаклларидан фойдаланиш ва уларнинг юридик кучи билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш;

бизнес (В2В) ва якуний истеъмолчилар (В2С) учун электрон тижоратда маҳсулотларнинг экспорт ва импорт қилиш масалаларини тартибга солиш;

электрон тижоратдан фойдаланган ҳолда рақамли маҳсулотларни (дастурий маҳсулотлар, контент маҳсулотлар) ҳамда аутсорсинг хизматларининг экспорт ва импорт масалаларини тартибга солиш.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

2019 йил

1 апрель

2019 йил

1 май

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

14.

"Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3808-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 6-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси оилавий бизнесни янада ривожлантириш орқали оилалар фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш учун қулай шароит яратишга қаратилган


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, "Тадбиркор аёл" ассоциацияси

2019 йил

30 апрель

2019 йил

30 май

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

15.

"Стратегик режалаштириш тўғрисида"

(янги таҳрирда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони 7-бандининг "б" кичик банди назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришни назарда тутувчи яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган комплекс дастурларни (кейинги ўринларда - ривожлантириш комплекс дастурлари) ишлаб чиқиш механизмлари ва тартиби;

ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг иштироки ва ўзаро ҳамкорлиги, уларни таҳлил қилиш, мониторингини олиб бориш ва пировард ижросини ташкил этиш;

қабул қилинган ривожланишнинг комплекс дастурларини ҳар йили қайта кўриб чиқилишини, кейинчалик уларга глобал ва минтақавий ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда тузатишлар киритилишини назарда тутувчи мазкур дастурларни таҳлил қилишнинг самарали механизмини жорий этиш.


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги

2019 йил

10 апрель

2019 йил

25 апрель

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

16.

"Маданият тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорининг 8-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

маданият соҳасида давлат сиёсатининг асосий тамойиллари ва йўналишлари, уларни амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ваколатлари;

маданият соҳасида фуқаролар, миллат ва элатларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари;

маданий объектларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиблари, шунингдек, уларни молиялаштириш ва бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари;

ижодий уюшма ва бирлашмаларнинг ҳуқуқий мақоми, маданият соҳасидаги ходимларнинг ижтимоий ҳимояси;

маданий алмашув, халқаро ташкилот ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлик, маданият объектлари ва санъат асарларини оммалаштириш.


Маданият вазирлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, Бадиий академия, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

2019 йил

1 май

2019 йил

1 июнь

Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти

17.

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида" (янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида" 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонининг 25-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси Тошкент шаҳрида ўтказилган ҳуқуқий эксперимент якунларига кўра, амалдаги Қонунни янада такомиллаштириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишга қаратилган.


Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2019 йил

1 июнь

2019 йил

1 июль

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти

18.

"Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси" (янги таҳрирда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 60-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, халқаро молия ташкилотлари мутахассислари билан биргаликда Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш;

ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш ва яширин фаолият юритадиган субъектларни жазолаш механизмлари.


Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси, вазирлик ва идоралар

2019 йил

1 июнь

2019 йил

1 июль

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими

ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

19.

"Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига ижтимоий хизмат кўрсатиш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3808-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 7-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси оилаларни қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш, оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатининг стандарти ҳамда оилаларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича хизматлар тақдим этиш сифатининг мониторинги тизимини яратишга қаратилган.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Оила" маркази, "Нуроний" жамғармаси, Ногиронлар жамияти, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

2019 йил

30 июнь

2019 йил

30 июль

Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти

20.

"Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси" (янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида урбанизацияни тартибга солишни таъминлаш бўйича "Йўл харитаси"нинг 3-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.


"Давергеодезкадастр" қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

2019 йил

1 июль

2019 йил

1 август

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти

21.

"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сон "Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Режасининг 1-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

аудиторлик фаолиятини лицензиялаш жараёнини соддалаштириш;

халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда аудиторларни сертификатлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назоратини амалга ошириш бўйича замонавий ва самарали мониторинг тизимини ривожлантириш;

халқаро аудит стандартларини қўллаш;

ҳар йили аудиторлик текширувидан ўтиши шарт бўлган ижтимоий аҳамиятга эга корхоналарни аниқлаш.


Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Марказий банк,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

2019 йил

1 июль

2019 йил

1 август

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими

ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

22.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 82-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада юридик шахсларнинг "унитар корхона" ташкилий-ҳуқуқий шаклини бекор қилиш, хўжалик юритиш ҳуқуқини бекор қилиш назарда тутилади.


Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2019 йил

1 июль

2019 йил

1 август

Юридик таъминлаш бошқармаси

23.

"Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 160-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

2021 йилдан бошлаб, мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

мажбурий тиббий суғурта тизимига босқичма-босқич ўтиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш;

соғлиқни сақлаш эҳтиёжи учун ажратилаётган пул маблағларини жамлаш ва тақсимлаш механизмларини такомиллаштириш;

"ҳар бир тўлиқ даволанган ҳолат" ҳисобидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини жорий қилиш;

тиббий суғурта дастурларини амалга оширишга нодавлат тиббиёт ташкилотларини кенг жалб этиш назарда тутилади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси

2019 йил

1 июль

2019 йил

1 август

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими

ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

24.

ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида" (янги таҳрирда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 143-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

иш берувчининг иқтисодий мустақиллиги тамойилини кучайтириш;

қонуности ҳужжатлардаги нормаларни бевосита қонунда белгилаш;

ўзини ўзи банд қилишнинг замонавий ва самарали шакллари, жумладан масофавий меҳнат, фрилансинг каби фаолият турларини кенгайтириш ва унинг мақомини белгилаш.


Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

2019 йил

1 июль

2019 йил

1 август

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиишлар, молия-банк тизими

ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

25.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 166-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида ирсий касалликларнинг олдини олиш мақсадида яқин қариндошлар ўртасида никоҳни тақиқлаш масаласининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бу борада тарғибот ишларини амалга ошириш назарда тутилади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

2019 йил

1 июль

2019 йил

1 август

Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти

26.

"Уй-жой кодекси" (янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида урбанизацияни тартибга солишни таъминлаш бўйича "Йўл харитаси"нинг 2-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси уй-жой сиёсатининг узоқ муддатли стратегиясини назарда тутади.


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,

"Давергеодезкадастр" қўмитаси

2019 йил

1 август

2019 йил

1 сентябрь

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти

27.

"Маданий мерос тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 4-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида" ва "Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунларни танқидий қайта кўриб чиқиш ҳамда маданий мерос объектлари бўйича тўғридан-тўғри амал қилувчи ягона қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга қаратилган.


Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

2019 йил

1 август

2019 йил

1 сентябрь

Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти

28.

"Тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 6-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

тиббиёт ходимларининг касбий фаолиятни амалга оширишда жавобгарлиги ва мажбурияти, шунингдек, улар томонидан фуқароларга хизмат кўрсатилганлиги;

тиббиёт ходимларининг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш вақтида уларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

2019 йил

1 сентябрь

2019 йил

1 октябрь

Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти

29.

"Оила кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3808-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 8-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси оила масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш асосида Оила кодексининг оилавий ҳуқуқий муносабатларнинг жавобгарлик мезонларини аниқлаш, алиментларни белгилаш, ажрашиш вақтида аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормаларини янада такомиллаштиришга қаратилган.


Адлия вазирлиги, Олий суд, "Оила" маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

2019 йил

30 сентябрь

2019 йил

30 октябрь

Юридик таъминлаш бошқармаси

30.

"Рақобат тўғрисида" (янги таҳрирда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 88-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

"Табиий монополиялар тўғрисида"ги ва "Рақобат тўғрисида"ги қонун нормаларини бирлаштириш;

давлат томонидан тартибга солинадиган фаолият соҳаларини қисқартириш мақсадида табиий монополия соҳалари рўйхатини кескин қайта кўриб чиқиш;

монополияга қарши курашиш механизмини такомиллаштириш;

монополист корхоналар билан бирга бир хилда табиий монополия субъектларига нисбатан тегишли чораларни кўриш;

интеллектуал мулк ҳуқуқларини ва монополияга қарши фаолият ҳуқуқларининг мувозанатини таъминлаш;

ахборот тизимлари бозорини тартибга солиш хусусиятлари.

Қонун лойиҳасини қабул қилиш табиий монополиялар соҳасида тартибга солишни кучайтириш, қонун бузилиш ҳолати учун табиий монополия субъектларининг жавобгарлигини ошириш, шунингдек ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида рақобатни тартибга солишни таъминлаш имконини беради.


Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Молия вазирлиги

2019 йил

1 октябрь

2019 йил

1 ноябрь

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

31.

"Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси" (янги таҳрирда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 135-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

бозор иқтисодиёти талабидан келиб чиқиб, норасмий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар;

ишнинг ўзига хос хусусиятига кўра, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиби, ходим билан бир вақтда иш берувчининг ҳам манфаатларини ифодалайдиган қоидалар;

Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилиш ва меҳнат муносабатларини тўғридан-тўғри тартибга солувчи нормалар назарда тутилади.


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси

2019 йил

20 декабрь

2019 йил

20 январь

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими

ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

II. МАМЛАКАТНИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА СОЦИАЛ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛГАН

ҲОЛДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ ТАШАББУСЛАРИ ВА

ТАКЛИФЛАРИ АСОСИДА ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИГАН ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ

32.

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"

(янги таҳрирда)

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарорининг 2-бандини инобатга олган ҳолда:

Ўзбекистон Республикасининг хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури;

фуқаролик масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормаларини юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ўтказиш;

тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилишни назарда тутади.

Қонуннинг қабул қилиниши фуқароликка кириш ва чиқиш билан боғлиқ жараённи соддалаштириш асосида фуқаролар учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.


Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура

2019 йил

1 июнь

2019 йил

1 июль

Юридик таъминлаш бошқармаси

33.

"Жиноят-

процессуал ва Фуқаролик кодексларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳаси қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф қўллаш, қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш натижасида фуқарога етказилган зарар суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда тегишли давлат идораларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қопланишини, кейинчалик ушбу сумма айбдор шахсдан ундириб олинишини назарда тутади.

Қонунинг қабул қилиниши:

мансабдор шахслар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг адолатлилиги ва уларнинг фуқаролар олдидаги жавобгарлигини ошириш;

коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бажариш;

Давлат бюджети манфаатларини ҳимоя қилиш;

давлат органлари фаолиятининг сифатини ошириш;

қарор қабул қилувчи мансабдор шахсларнинг жисмоний ва юридик шахслар олдидаги жавобгарлигини ошириш;

коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бажариш ҳамда Давлат бюджети манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.


Молия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

2019 йил

1 июнь

2019 йил

1 июль

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими

ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

34.

"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасида:

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ваколатларини кенгайтириш, шу жумладан банк сирларини очиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи органлар ўртасида ахборот алмашиш вақтида олинган махфий ахборотни ошкор қилиш бўйича чекловларни белгилаш назарда тутилади.

Қонунинг қабул қилиниши ички фонд бозорини жаҳон сармояси бозорига, хорижий инвестициялар оқимига интеграциялашга имкон беради.


Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

2019 йил

1 июль

2019 йил

1 август

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

35.

"Геодезия ва картография тўғрисида" (янги таҳрирда)

Қонуннинг қабул қилиниши:

бугунги кунда ишлаб чиқариш ва бошқарув технологияларининг ривожланган, шунингдек, ишлаб чиқариш фаолиятининг йўналишлари иқтисодий ва технологик ривожлангани бугунги кун тенденциялари ва шартларига жавоб берадиган геодезия ва картография соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосининг шаклланишига;

қонунни турлича талқин қилиш ва қўллаш учун шароит яратувчи умумий, ноаниқ хусусиятга эга бўлган бир қанча нормалар, шунингдек реферанс қоидаларни бартараф этишга;

бугунги кунда геодезия ва картография фаолиятининг моҳиятини, хусусан, "Давлат сунъий йўлдош геодезия тармоғи", "Давлат картография-геодезия кадастри" каби замонавий ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни жорий этиш билан боғлиқ масалаларни акс эттиришга йўналтирилган.


"Давергеодезкадастр" қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

2019 йил

1 сентябрь

2019 йил

1 октябрь

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти

36.

"Архив иши тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

нодавлат архивларнинг фаолиятини ривожлантириш;

ҳужжатларини Миллий архив фондида доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирлик ва идоралар архивларининг мақомини белгилаш;

архив биноларига бўлган талабларни белгилаш.

Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда архив иш фаолиятининг ривожланиши билан бир қаторда ҳужжатлар йўқолишининг олдини олиш ва фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича шароит яратади.


"Ўзархив" агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

2019 йил

1 октябрь

2019 йил

1 ноябрь

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

37.

"Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасида:

товар белгиларини, хизмат кўрсатиш белгиларини ва товар келиб чиққан жой номларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга аниқлик киритиш;

электрон шаклда талабномалар топшириш;

товар белгисининг ҳаммага маълум деб эътироф этилиши учун хулоса берувчи органни аниқлаш;

юридик шахс тугатилганда, товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилишини Интеллектуал мулк агентлиги Апелляция кенгашининг қарори асосида тугатиш имкониятини яратиш назарда тутилади.


Интеллектуал мулк агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2019 йил

1 октябрь

2019 йил

1 ноябрь

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

38.

"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши ички сув йўлларида хавфсиз сузишни таъминлаш, атроф-муҳит ва сув ҳавзаларини ҳимоя қилиш, кема эгалари томонидан кемалардан фойдаланишда норма ва қоидаларга риоя қилиш, сув объектларида авария ҳолатлари ва одамларнинг ҳалок бўлишининг олдини олиш чораларини аниқлаштириш, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда маъмурий таъсир чоралари қўлланиладиган сув транспорти (сузувчи воситалар) турларини кенгайтириш имконини беради. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдорининг оширилиши кемалар эгаларининг жавобгарлигини оширади.


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

2019 йил

1 ноябрь

2019 йил

1 декабрь

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 февраль

































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск