Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида Низом (АВ томонидан 24.01.2004 й. 1304-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви томонидан 11.10.2003 й. 25/7-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 24 январда 1304-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки

Бошқаруви томонидан

2003 йил 11 октябрдаги

25/7-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг (бундан буён матнда банклар деб юритилади) кредитлари, қарз қимматли қоғозлари ва бошқа молиявий воситалари (бундан буён матнда активлар деб юритилади) бўйича фоизларни Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ ўстирмаслик (бундан буён матнда МҲХС деб юритилади) тартибини белгилайди.

Банклар мазкур Низомга мувофиқ активларни "фоизларни ўстирмаслик" мақомига ўтказиш ҳамда "фоизларни ўстирмаслик" мақомини бекор қилиш тўғрисида талабларни қўллаш тартибини қабул қилишлари лозим.


II. ТАЪРИФЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги таърифлардан фойдаланилади:


бухгалтерлик ҳисобининг ҳисоблаш усули - ушбу усул бўйича операция ва ҳодисалар пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари қабул қилинганида ёки тўланганида эмас, балки мазкур операциялар рўй берганда тан олинади ҳамда бухгалтерия ёзувларида акс эттирилади ва улар қайси даврга тегишли бўлса, ўша даврнинг молиявий ҳисоботларида кўрсатилади;


реал фоиз ставкаси - бу активнинг фойдаланиш муддати давомида кутилаётган келгуси пул тушуми оқимларини дисконтлаш учун ва активни бошланғич баланс қийматига тенглаштириш учун зарур бўлган фоиз ставкасидир;


реал фоиз ставкаси усули - бу активнинг (мажбуриятнинг) хизмат муддати давомида дисконтни ёки мукофотни фоизли даромадга (ёки харажатга) амортизация қилиш ёки кечиктирилган фоизли тўловларни (масалан, ҳар ойда эмас, ҳар йили олинадиган ёки тўланадиган) тақсимлаш орқали ўзгармас фоиз ставкасини тан олишга олиб келувчи усулдир;


қадрсизланиш - активнинг қопланиш суммасининг баланс қийматидан пасайиши;


фоизларни ўстирмаслик - ҳисобланган фоиз даромадини тўлиқ олиш эҳтимоли мутлақо қолмаган ёки қарзнинг асосий суммасини тўлиқ олиш мумкин бўлмаган тақдирда, активга нисбатан ҳисоблаш усулини қўллаш тўхтатилади;

қопланадиган сумма - актив реализацияси соф қиймати ёки ундан фойдаланиш қийматининг энг юқориси.



III. АКТИВНИ "ФОИЗЛАРНИ ЎСТИРМАСЛИК"

МАҚОМИГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

2. Банклар активларни "фоизларни ўстирмаслик" мақомига қуйидаги ҳолларда ўтказади:

1) активлар Марказий банкнинг норматив ҳужжатларига мувофиқ қониқарсиз, шубҳали ва умидсиз турларга таснифланганда;

2) актив МҲХС га мувофиқ қадрсизланганда (1-илова);

3) асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш муддати 60 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолда (қайтариш муддати бир йилгача бўлган фоизли активлар бўйича);

4) асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш муддати 90 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолда (қайтариш муддати бир йилдан кўп бўлган фоизли активлар бўйича);


3. Активларга "фоизларни ўстирмаслик" мақомини берган пайтдан бошлаб, банклар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

1) фоизли даромадларни баланс ҳисобварақларида ҳисоблаш тўхтатилади;

2) барча ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли даромадлар баланс ҳисобварақларидан кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилиши лозим ва активга "фоизларни ўстирмаслик" мақоми берилгандан сўнг кейинги фоизлар ҳисобланиши кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида амалга оширилади;

3) ушбу активлар бўйича барча кейинги тўловлар биринчи навбатда, ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли даромадларни, кейин эса кредитнинг асосий суммасини қоплашга йўналтирилади.

4. Ҳисобланган фоизли даромадларни кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали амалга оширилади:

Дт Тегишли фоизли даромадлар ҳисобварақлари

Кт 16300 "Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар"

Дт 91500 "Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари"

Кт 96333 "Қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи" ёки,

96335 "Активлар, фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ".

5. Банклар фоизларни ўстирмаслик мақомидаги активлар бўйича фоизлар ҳисоблашни фақат кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларда амалга оширадилар. Банклар олиниши лозим бўлган фоизлар суммасини кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига киритишлари ва кейин фоизлар ҳисоблашни ўрнатилган тартибда шартномага мувофиқ давом эттиришлари лозим.

Активларга "фоизларни ўстирмаслик" мақомини берилиши, қарздорларни ушбу қарзлар бўйича ҳисобланган фоизларни, шунингдек, уларга "фоизларни ўстирмаслик" мақоми берилгандан кейин кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.

5-1. Ўзбекистон Республикаси "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунининг 125-моддасига мувофиқ иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади.

6. Муддати ўтган фоизларни капитализациялаш орқали активнинг асосий қарз суммасига қўшиб ҳисоблашга йўл қўйилмайди.


IV. "ФОИЗЛАРНИ ЎСТИРМАСЛИК" МАҚОМИНИ БЕКОР ҚИЛИШ

7. "Фоизларни ўстирмаслик" мақомининг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор фақат қарз олувчининг молиявий ҳолатини баҳолаш, унинг нормал иш шароитларида қарзни тўла қайтариш истаги ва қобилияти мавжуд бўлганда қабул қилиниши мумкин. Мазкур қарорни қабул қилиш омилларидан бири банкка фоизлар ва асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўланганидан кейин, маълум давр давомида, яъни мижоз ёки эмитент камида 90 кун мобайнида ўз вақтида ва қайтариш жадвалига мувофиқ банк фойдасига тўловларни амалга оширишни давом эттириш орқали талабларни қониқарли бажарилишидир.

8. Агар қарз олувчи ёки эмитент мақомида бўлган ёки ушбу мақом бериладиган даражада таснифланган бошқа активларга эга бўлса, бу ҳолат мазкур активнинг фоизларни ўстирмаслик мақомида қолиши учун етарли далил бўлиб ҳисобланади.

9. Активларнинг "фоизларни ўстирмаслик" мақоми банкнинг кредит қўмитаси қарори асосида бекор қилинади. Ушбу қарор ёзма шаклда расмийлаштирилиши лозим.

10. Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилган ва ёзилган муддати ўтган фоизли даромадлар тушганда, баланс ҳисоботида ҳамда даромадлар ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қўйидаги бухгалтерлик ўтказма амалга оширилади:

Дт 10101 "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки мижознинг депозит ҳисобварағи;

Кт 40000 - 45094 "Фоиз даромадлари";

Дт 96333 "Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи" ёки 96335 "Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари контр-ҳисобварағи";

Кт 91500 "Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари".





Низомга

1-ИЛОВА



ҚАДРСИЗЛАНИШНИ АНИҚЛАШ


Қадрсизланишни баҳоланиши


Банк ҳар бир ҳисобот санасига (ҳар ойда) олиш учун ҳисобланган фоизлар, кредит, қарз қимматли қоғозлар ёки бошқа фоизли молиявий воситаларни (бундан буён матнда активлар деб юритилади) қадрсизланиш эҳтимолининг бирон-бир белгилари мавжудлигини баҳолаши шарт. Ушбу белгиларнинг бирон-бири мавжуд бўлган тақдирда, банк активнинг қоплаш суммасини баҳолаши лозим. Молиявий активнинг қадрсизланишининг бирон-бир реал белгилари мавжуд эканлигини баҳолаш молиявий ҳисоботни (ҳар ойнинг якунида) тайёрлаш вақтида мавжуд бўлган далиллар асосида амалга оширилади. Баҳолаш ҳужжатлаштирилиши лозим.

Банк олиш учун ҳисобланган фоизлар ва активларни қадрсизланиш эҳтимолининг белгиларини аниқлашда қуйидаги белгиларни кўриб чиқиши лозим:

1) маълум давр давомида қарз олувчининг ёки эмитетнинг бозор қиймати оддий шароитлар натижасида кутилгандан кўра кўпроқ камайган;

2) давр давомида қарз олувчининг ҳолатига ёки молиявий воситанинг эмитентига салбий таъсир этадиган муҳим ўзгаришлар содир бўлган ёки улар яқин келгусида қарз олувчи ёки эмитент ишлаётган технологик, бозор, иқтисодий ва юридик шартларида кутилмоқда;

3) давр давомида бозор фоиз ставкалари ёки инвестициялар даромадлилигининг бошқа бозор кўрсаткичлари кўтарилган ва ушбу кўтарилишлар, эҳтимол, актив қўлланилишнинг қимматлилигини ҳисоблаш учун қўлланиладиган дисконтлаш ставкасига таъсир этади ва активнинг қопланадиган миқдорини сезиларли даражада камайтиради;

4) қарз олувчи ёки эмитент соф активларининг баланс қиймати унинг бозор капитализациясидан юқори;

5) қарз олувчи ёки эмитентнинг пул оқимларига сезиларли даражада салбий таъсир мавжудлиги тўғрисида далиллар борлиги, бу эса келгуси тўловларни амалга оширилишига гумон туғдиради;

6) ўтган даврда қарз олувчининг ёки эмитентнинг фаолият юритиш усулида ва даражасида амалга ошган ёки яқин келажакда амалга ошиши кутилаётган қарз олувчи ва эмитент аҳволига салбий таъсир этиши мумкин бўлган муҳим ўзгаришлар. Ушбу ўзгаришлар фаолиятни тўхтатиш ёки қайта ташкил этиш билан боғлиқ режалар ёки салмоқли ҳажмдаги активларни ҳисобдан чиқарилишини ёки ўз зиммасига муҳим мажбуриятларни олишини ўз ичига олади;

7) қарз олувчи ёки эмитентнинг иқтисодий ҳолати ёмонлашаётгани ёки кутилгандан ҳам кўпроқ ёмонлашишига далиллар мавжудлиги. Масалан:

а) қарз олувчи ёки эмитентнинг фаолиятини амалга ошириш учун пул маблағига бўлган эҳтиёжи аввалроқ бюджетда режалаштирилган эҳтиёжига нисбатан анча катта;

б) амалдаги соф пул оқими операцион фойдалар ва зарарлар ёки қарз олувчи ёки эмитентнинг бюджетида режалаштирилганга нисбатан анча ёмон;

в) қарз олувчи ёки эмитент бюджетда режалаштирилган соф пул оқими ёки операцион даромадларининг анча камайганини ёки бюджетда режалаштирилган операцион зарарларнинг анча кўпайганини сезади;

г) қарз олувчи ёки эмитент жорий давр кўрсаткичлари билан келгуси даврларнинг бюджет кўрсаткичларини қўшганда операцион зарарлар ёки соф пул оқимининг камайиши кутилади.

Банклар объектив далилларни, яъни молиявий актив ёки актив гуруҳлари қадрсизланганлиги ёки олинмаслигини кўрсатувчи, шу жумладан. активларни тутиб турувчилар диққатини жалб этувчи қуйидагиларга тегишли бўлган ахборотни ҳам ҳисобга олишлари лозим:

1) эмитентнинг катта молиявий қийинчиликлари мавжудлиги;

2) фоизлар ёки асосий сумма бўйича тўловларни тўлашдан бош тортиш ёки муддатида тўламаслик каби контрактнинг амалда бузилиши;

3) кредитор томонидан қарз олувчига унинг молиявий қийинчиликлари билан боғлиқ ҳолда иқтисодий ёки ҳуқуқий сабаблар бўйича, кредитор томонидан бошқа шароитларда берилмайдиган, ён босишларга йўл қўйилиши;

4) эмитентнинг банкротликка учрашининг ёки бошқа молиявий қайта ташкил этилишининг эҳтимолининг юқори даражадалиги;

5) олдинги давр молиявий ҳисоботларида ушбу актив қадрсизланиши бўйича зарарнинг тан олиниши;

6) молиявий қийинчиликлар туфайли ушбу молиявий активларнинг фаол бозорининг йўқ бўлиши;

7) дебиторлик қарздорлик портфелининг тўлиқ номинал суммаси олинмаслигини кўрсатувчи дебиторлик қарздорликни ундириш жадвалини шаклланиши.

Корхонанинг қимматли қоғозлари бошқа сотилмаётганлиги ва жамият томонидан сотиб олинмаётганлиги туфайли фаол бозорнинг йўқ бўлганлиги қадрсизланишнинг исботи бўлолмайди. Корхона кредит рейтингининг пасайиши ўз-ўзидан қадрсизланишнинг далили бўлиб ҳисобланмайди, лекин у бошқа мавжуд ахборотни кўриб чиқишда қадрсизланишнинг далили бўлиб ҳисобланиши мумкин.

Олдинги хатбошидаги рўйхатлар тўлиқ деб ҳисобланмайди. Банк активларни қадрсизланиш эҳтимолининг бошқа белгиларини аниқлаш мумкин ва бу банк томонидан активнинг қопланиш суммасини аниқлашини талаб этади.

Банклар фоизли активлар учун бундай баҳолашни қўллаш ва амалга ошириш тадбирларини ёзма ҳолда қабул қилишлари лозим. Бундай тадбирлар ушбу талабларни аниқлаш ва қўллашнинг тегишли усуллари тўғрисидаги кўрсатмаларни ўз ичига олиши лозим.



Қопланадиган сумманинг баҳоланиши


Қадрсизланишнинг бирон-бир объектив далили мавжуд бўлган тақдирда, банк томонидан ушбу молиявий актив бўйича қоплаш суммасини расмий равишда баҳоланиши талаб этилади.

Қадрсизланиш туфайли потенциал зарар белгилари мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур Низомга мувофиқ банк томонидан қоплаш суммасини расмий равишда баҳоланиши талаб этилмайди.

Ушбу активнинг баланс қиймати унинг қоплаш суммасидан юқори бўлган тақдирда олиш учун ҳисобланган фоизлар ва активлар қадрсизланади.

Молиявий активларнинг қадрсизланиши ва улар бўйича суммани ундириш имкони йўқлиги ҳар бир актив бўйича алоҳида баҳоланади ва тан олинади. Қадрсизланиш ва суммани ундириш имкони йўқлиги қадрсизланган сифатида алоҳида кўриб чиқилмаган ўхшаш молиявий активлар гуруҳи бўйича портфел ёндашуви асосида баҳоланиши ва тан олиниши мумкин.

Таннархи ёки амортизацияланган қиймати бўйича ҳисобга олинадиган молиявий активлар (банк томонидан тақдим этилган ҳамда қайтарилгунигача ушлаб туриладиган сотув ва инвестиция учун мўлжалланмаган кредитлар ва дебиторлик қарздорликлар) бўйича қоплаш суммаси келгусида кутилаётган ушбу молиявий актив бўйича дастлабки реал фоиз ставкаси бўйича дисконтланган ёки (агар фоиз ставкаси ушбу актив бўйича ўзгарувчан бўлса) контракт бўйича белгиланадиган жорий реал фоиз ставкасида ифодаланади. Агар ушбу актив гаров таъминоти сифатида қўйилган бўлиб у гаровга олувчининг мулкига ўтиши эҳтимоли мавжуд бўлса, у ҳолда унинг эгаси гаров таъминоти қадрсизланишини ҳаққоний асосида баҳолайди.

Ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олинадиган қарз воситалари (сотувга қўйилган ёки сотув учун мўлжалланган активлар сифатида) бўйича қоплаш суммаси монанд молиявий активлар бўйича жорий бозор фоиз ставкаси бўйича дисконтланган, келгусида кутилаётган пул оқимларининг жорий қийматини ифодалайди.

Фаол бозорда баҳоланадиган (котировака қилинадиган) бозор нархига эга бўлмаганлиги учун ҳаққоний қиймати ишончли равишда баҳоланиши мумкин эмаслиги сабабли ҳаққоний қиймати ишончли равишда баҳоланиши мумкин эмаслиги сабабли ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олинмайдиган молиявий активлар бўйича қоплаш суммаси монанд молиявий активлар бўйича жорий бозор фоиз ставкаси бўйича дисконтланган, келгусида кутилаётган пул оқимларининг жорий қийматини ифодалайди.

Олиш учун ҳисобланган фоизлар ва активлар қадрсизланиши юз берган тақдирда, фоиз ҳисоблашни тўхтатиш лозим эканлигини, активларга эса "фоизларни ўстирмаслик" мақомини қўллашни бошлаш лозимлигини билдиради.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)










































Время: 0.1434
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск