язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Австрия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси ва Австрия Республикаси ўртасида икки томонлама ташқи иқтисодий ҳамкорликка доир Битим (Вена, 1995 йил 7 август)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси ва

Австрия Республикаси ўртасида икки

томонлама ташқи иқтисодий

ҳамкорликка доир

БИТИМ


Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Австрия Республикаси,

икки томонлама ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, мустаҳкамлаш истагига амал қилиб,

тенглик ва ўзаро манфаатдорлик негизида товар айирбошлашни, иқтисодиёт, саноат ва фан-техника соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашишга интилиб,

ушбу Битим икки томонлама ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қулай замин ва мустаҳкам асос барпо этишига комил ишонч билан,

бозор иқтисодиёти қоидаларига асосланиб,

халқаро ҳуқуққа мувофиқ ва иккала давлатда амалда бўлган қонунлар доирасида,

қуйидаги битимга келдилар:



1-модда


Аҳдлашувчи Томонлар иккала давлатда амалда бўлган қонунлар доирасида қуйида "Корхоналар" деб аталувчи икки мамлакатнинг корхоналари, ташкилотлари, жамиятлари ва муассасалари ўртасида икки томонлама ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашадилар.



2-модда


1) Ўзбекистон Республикаси ва Австрия Республикаси бож тўловларини ҳамда йиғимлар, шунингдек товарларни импорт ва экспорт қилишда бож тўловлари ундириш ҳамда бошқа йиғимлар олиш услуби борасида бир-бирларига энг мақбул шарт-шароит яратиб берадилар.

2) Аҳдлашувчи Томонлар энг мақбул шарт-шароит яратиб бериш шарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири:

а) Чегара савдо-сотиғи соҳасида қўшни давлатларга;

б) Ўзи аъзо

...