ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2019 й. 130-сон "Акфа университетини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2019 й.

N 130



АКФА УНИВЕРСИТЕТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3450-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, илғор жаҳон таълим стандартларига мувофиқ олий маълумотли юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш, ёшларнинг, айниқса, мамлакат минтақаларидаги ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ундан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистон Республикасининг олий таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлигини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Akfa Medline" масъулияти чекланган жамиятнинг (кейинги ўринларда "Akfa Medline" МЧЖ деб аталади) Акфа университетини (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Университет фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;

юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни, шунингдек, хорижда фаолият юритаётган ватандошларимизни жалб этган ҳолда етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кенг ҳамкорликни амалга ошириш;

ходимларнинг, жумладан, тиббиёт соҳасида малакасини ошириш, малака амалиётларини ташкил этиш, хорижнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

меҳнат бозорининг мавжуд муаммолари ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда фундаментал тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш.


3. Университетда таълим жараёнини илғор педагогик ва ахборот технологиялари, илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш бўйича "Akfa Medline" МЧЖ билан Гачон университети (Корея Республикаси) ўртасида битим тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Белгилансинки:

Университет маъсулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;

Университетда ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида етакчи хорижий олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда хорижий ҳамкорлар деб аталади) билан ҳамкорликда таъминланади;

Университетда таълим жараёни хорижий ҳамкорларнинг ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг олий таълим давлат таълим стандартлари ҳамда давлат талаблари ҳисобга олинган ҳолда инглиз тилида ташкил этилади;

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади;

Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни атестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари Университет томонидан ҳорижий ҳамкорлар билан келишган ҳолда белгиланади;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари республика меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Университет томонидан белгиланади;

Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида кундузги шаклда амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Университетга таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқишда ва улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишида кўмаклашсин.


6. Университет Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча дарвоза, 1-боши берк кўча, 10-уйда жойлашган Шайхонтоҳур тиббиёт коллежининг бино ва иншоотларида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, Университетнинг жорий фаолиятини молиялаштириш унинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, зарур ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, мебель, компьютер техникаси, ўқув ва методик адабиётлар ҳамда бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлаш:

Университет муассисларининг маблағлари;

тўлов-шартнома асосида талабаларни ўқитишдан тушган маблағлар;

Университет томонидан шартнома асосида ишлар ва хизматлар амалга оширилиши;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар, шу жумладан, хорижий ҳамкорларнинг молиявий маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


8. Университетга мавжуд талаб ва эҳтиёжни ҳамда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини хорижий ҳамкорлар билан биргаликда очишга рухсат берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда:

Шайхонтоҳур тиббиёт коллежи ўқувчилари контингенти Тошкент иқтисодиёт коллежи биносида жойлаштирилган ҳолда ўқишни давом эттиришини таъминлаш;

Шайхонтоҳур тиббиёт коллежининг ишдан бўшаётган ҳодимларини ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.


10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар Университет фаолиятини йўлга қўйишни таъминлаган ҳолда унинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда, ўқитувчи ва талабалар учун турар жой биносини қуришда, зарур ўқув-лаборатория ускуналари, тиббиёт тренажёрлари, компьютер техникаси ва кутубхона фондлари билан жиҳозлашда Университетга кўмаклашсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Университет буюртманомаларига кўра ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Университет буюртманомаларига кўра Университетнинг ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинаётган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимларига, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва кўп марталик визалар муддати узайтирилишини, шунингдек, улар Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

13. 2022 йил 1 январга қадар:

Университет барча турдаги солиқларни тўлашдан;

Университетни жиҳозлаш на фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича "Akfa Medline" МЧЖ ва Университет томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шу жумладан, лаборатория ускуналари), компьютер техникаси, мультимедиа маҳсулотлари, тиббиёт тренажёрлари, адабиётлар, қурилиш материаллари ва инвентарь божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

Белгилансинки, четдан олиб келинадиган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириб олинади.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасинииг Бош вазири                                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 февраль










































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск