ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2019 й. 132-сон "Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда "яшил қопламалар" - ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2019 й.

N 132




ОРОЛ ДЕНГИЗИ ТУБИДАГИ

СУВИ ҚУРИГАН ҲУДУДЛАРДА "ЯШИЛ

ҚОПЛАМАЛАР" - ҲИМОЯ ЎРМОНЗОРЛАРИ

БАРПО ЭТИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Орол денгизининг суви қуриши натижасида сўнгги йилларда экологик муҳит ва табиий мувозанат бузилиб, иқлим салбий томонга ўзгариб бормоқда. Ушбу ҳудудлардан қум, туз ва чангларнинг ҳавога кўтарилиши ва атроф муҳитга ёғилиши натижасида Оролбўйи минтақаси ҳудудида яшовчи аҳолига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жиддий зарар етмоқда. Қишлоқ ҳўжалиги экинлари, боғ ва токзорлар экилган ерларда иккиламчи шўрланишлар кучайиб, ҳосилдорликка салбий таъсир қилмоқда.

Орол денгизининг қуриши, айниқса, минтақа халқларининг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда. Маълумотларга қараганда, денгиз қуриши ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди. Қуриган денгиз ўрнида 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонни эгаллаган "Оролқум" саҳроси пайдо бўлди.

Ушбу экологик талафотнинг зудлик билан олдини олиш чоралари кўрилмаса, натижаси салбий ва ҳисоблаб бўлмайдиган даражада экологик, ижтимоий ва иқтисодий зарарларга сабаб бўлади.

Орол денгизининг суви қуриган тубидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш, ушбу ҳудудларда чўл ўсимликларидан "яшил қопламалар" - ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни самарали ташкил этиш ҳамда глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ва аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши буйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:

Орол денгизининг суви қуриган тубида "яшил қопламалар" - ҳимоя ўрмонзорлари (кейинги ўринларда "яшил қопламалар" деб аталади) барпо этиш;

"яшил қопламалар" барпо этиш учун 2019 йил мобайнида "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятининг Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси олдидаги қарздорлиги ҳисобидан босқичма-босқич 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 2019 йил баҳор ва куз мавсумларида "яшил қопламалар" барпо этиш ҳажмлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси "яшил қопламалар" барпо этиладиган ер майдонларини хатловдан ўтказиб, ўрмон хўжаликларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш чораларини кўрсинлар.


4. "Яшил қопламалар" барпо этиш учун истисно тариқасида:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжалиги органлари - буюртмачи ва пудратчи этиб;

"Ўрмонлойиҳа" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда "Ўрмонлойиҳа" ДУК деб аталади) - бош лойиҳачи этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

а) "яшил қопламалар" барпо этиладиган ҳудудларни ўрмон хўжаликларининг имкониятидан келиб чиқиб бириктирилишини, "яшил қопламалар" амалга ошириладиган ҳудудларда иҳота ўрмонзорлари ўз муддатида ва сифатли барпо этилиши назорат қилинишини таъминласин;

б) "Ўрмонлойиҳа" ДУК томонидан:

ўрмон хўжаликларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилган майдонларда лойиҳа-қидирув ишлари ўтказилишини, ўрмон барпо қилишга яроқли ер майдонларини аниқлаш ва ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича режа ишлаб чиқилишини:

режага асосан ўрмон барпо этиш усулларини, ҳар бир ўрмон хўжалиги бўйича ўрмон барпо этишга зарур бўладиган техниканинг сони ва турлари, хомашё ва бажариладиган ишлар ҳажми буйича смета харажатларининг аниқ ҳисоб-китоби ишлаб чиқилишини;

режага асосан ҳар бир ўрмон хўжалиги бўйича замонавий технологияларни қўллаган ҳолда ўрмон барпо этиш бўйича ишчи лойиҳалар 2019 йил учун 1 мартгача, кейинги йилларда 1 сентябргача ишлаб чиқилишини таъминлансин;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 2019 йил давомида жами 500 минг гектар майдонда "яшил қопламалар" барпо этилишини ташкил этсин.


6. Қуйидагилар:

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджетининг прогнозга нисбатан ошириб бажарилган қисми ҳисобига ажратиладиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида "яшил қопламалар" барпо этишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари жалб этилиши чораларини кўрсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги давлат дастури асосида эълон қилинган амалий, илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар танлови доирасида Оролбўйи минтақасида экологик ҳолатни яхшилаш, Орол фожиасининг салбий оқибатларини камайтириш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини самарали муҳофаза қилиш ҳамда ўрмон хўжалигини ривожлантириш муаммолари билан боғлиқ фундаментал, амалий, илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларга белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинганидан кейин грантлар йўналтирилишинн таъминласин.


9. "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буюртмасига мувофиқ ўрмон хўжаликлари учун талаб этиладиган техника воситалари лизинг асосида етказиб берилиши чораларини кўрсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 февралдаги

132-сон қарорига

ИЛОВА



Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида

2019 йил баҳор ва куз мавсумларида

"яшил қопламалар" барпо этиш

ҲАЖМЛАРИ


Т/р

Ўрмон хўжликлари

номи

2019 йил:

баҳор мавсумида:

куз мавсумида:

барпо қилинадиган жами "яшил қопламалар"

барпо қилинадиган жами "яшил қопламалар"

шундан:


шундан:

кўчатдан

уруғдан

барпо қилинадиган жами "яшил қопламалар"

кўчатдан

уруғдан

1.

Нукус давлат ўрмон хўжалиги

11,8

0,8

11,0

19,8

1,8

18,0

31,6

2.

Тўрткўл давлат ўрмон хўжалиги

11,8

0,8

11,0

16,8

1,8

15,0

28,6

3.

Эллиқаъла давлат ўрмон хўжалиги

11,8

0,8

11,0

21,8

1,8

20,0

33,6

4.

Бўзатов давлат ўрмон хўжалиги

14,1

1,1

13,0

22,8

2,8

20,0

36,9

5.

Чимбой давлат ўрмон хўжалиги

17,1

1,1

16,0

22,8

2,8

20,0

39,9

6.

Қораўзак давлат ўрмон хўжалиги

17,1

1,1

16,0

22,8

2,8

20,0

39,9

7.

Тахтакўпир давлат ўрмон хўжалиги

14,1

1,1

13,0

20,8

2,8

18,0

34,9

8.

Мўйноқ давлат ўрмон хўжалиги

23,4

1,4

22,0

33,2

3,2

30,0

56,6

9.

Беруний давлат ўрмон хўжалиги

10,8

0,8

10,0

13,8

1,8

12,0

24,6

10.

Хўжайли давлат ўрмон хўжалиги

11,8

0,8

11,0

19,8

1,8

18,0

31,6

11.

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги

10,8

0,8

10,0

14,8

1,8

13,0

25,6

12.

Нукус давлат ўрмон хўжалиги

8,8

0,8

8,0

15,8

1,8

14,0

24,6

13.

Қозоқдарё давлат ўрмон хўжалиги

13,3

1,3

12,0

17,8

2,8

15,0

31,1

14.

Қўнғирот давлат ўрмон хўжалиги

14,3

1,3

13,0

22,8

2,8

20,0

37,1

15.

Шуманай давлат ўрмон хўжалиги

4,5

0,5

4,0

7,2

1,2

6,0

11,7

16.

Қонликўл давлат ўрмон хўжалиги

4,5

0,5

4,0

7,2

1,2

6,0

11,7

Жами:

200,0

15,0

185,0

300,0

35,0

265,0

500,0

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 февраль









































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск