ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Грузия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1995 йил 4 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш

ва ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Республикаси Ҳукумати, куйида Аҳдлашувчи "Томонлар" деб аталадилар,

иккала давлатнинг ўзаро манфаати йўлида ўртадаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга кўмаклашиш истагида,

бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги инвестициялари учун фойдали шарт-шароитлар яратиш ва уларни сақлаб қолиш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш зарурлигини эътироф этиб,

инвестицияларнинг барқарор негизи иқтисодий ресурслардан имкон қадар самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришни таъминлашига розилик билдириб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Умумий таърифлар


Ушбу Битимнинг мақсади йўлида:


1. "инвестор" атамаси:

I) Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатларини;

II) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг юридик шахсларини;

III) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг халқаро ташкилотларини;

IV) Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари фуқароларининг бирлашмалари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларини;

V) Аҳдлашувчи Томонларнинг доимий равишда хорижда истиқомат қилувчи фуқароларини англатади ва ўз ичига олади.


2. "Инвестициялар" атамаси ҳар қандай турдаги мулкий бойликларни ва уларга бўлган ҳуқуқларни, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва моделлари, товар белгилари, фирма номлари, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари, технологиялар, "гуд вил" ва "ноу-хау" каби интеллектуал, савдо ва саноат мулкларига бўлган ҳуқуқларни ҳам англатади.


3. Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг ҳудудларида инвестициялар:

I) инвесторларга тўлиқ қарашли бўлган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналар ташкил этиш ёки уларда пайчилик асосида иштирок этиш;

II) мол-мулк, акциялар ва бошқа қийматли қоғозлар сотиб олиш;

III) мулкий ҳуқуқларни, шунингдек, ерга ва табиий ресурсларга эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқларини қўлга киритиш (ердан ижара асосида фойдаланиш ҳуқуқи ҳам шунга киради);

IV) инвестиция амалга оширилаётган жойдаги Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида амалда бўлган қонун ҳужжатларига зид келмайдиган инвестицияларни амалга ошириш борасидаги бошқа фаолият йўли билан амалга оширилади.

Дастлабки ёки такрорий тарзда бойликлар сарфлаш шаклининг бирор-бир тарзда ўзгариши уларнинг инвестиция сифатидаги моҳиятининг ўзгаришига сабаб бўлмайди.


4. "Юридик шахслар" атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг

...
Время: 0.0284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск