язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Грузия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисида Битим (Тошкент, 1995 йил 4 сентябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида

эркин савдо тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталадилар,

Ўзбекистон Республикаси ва Грузия Республикаси ўртасида тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга интилиб,

ҳар қайси давлатнинг ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил равишда амалга оширишдаги суверен ҳуқуқидан келиб чиқиб,

ўзаро манфаатли ва кооперация алоқалари ва ҳамкорликни ривожлантириш асосида Ўзбекистон Республикаси ва Грузия Республикаси иқтисодий потенциалини оширишга кўмаклашиш мақсадида,

ўзаро иқтисодий ҳамкорликни эркин ривожлантиришга ўзларининг содиқликларини тасдиқлаб,

товарларни ва хизматлар кўрсатишни эркин айирбошлаш ўзаро келишилган чора-тадбирлар амалга оширишни талаб қилишини эътироф этиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Грузия Республикаси тарифлар ва савдо бўйича Бош Битим (ТСББ) ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) принципларига содиқ эканликларини тасдиқлаб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига эркин савдо тартибини яратадилар.

Аҳдлашувчи Томонлар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг божхона ҳудудидан келиб чиққан ва бошқа Аҳдлашувчи томоннинг божхона ҳудуди учун мўлжалланган товарлар экспортига ва/ёки импортига нисбатан эквивалент кучга эга бўлган божхона божлари, солиқлар ва йиғимларни, шунингдек миқдорий чеклашларни қўлламайдилар. Товарларнинг келишилган турлари бўйича мазкур савдо тартибидан чиқаришлар ушбу Битимнинг узвий қисми ҳисобланадиган ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.


2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ Аҳдлашувчи

...