ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Аҳолининг жисмоний маданияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2019 й. 118-сон "2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2019 й.

N 118




2019-2023 ЙИЛЛАР

ДАВРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ СПОРТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республикада жисмоний тарбия ва спортни фаол ривожлантириш, аҳолининг барча қатламларини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзининг фойдаси ва устунлигини кенг тарғиб қилиш, мамлакатда яратилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт инфратузилмасидан тўлақонли ва самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Концепцияни ва Дастурни амалга ошириш доирасида устувор йўналишлар ва вазифалар этиб белгилансин:

аҳолининг барча қатламларини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан кенг қамраб олишни таъминлайдиган инновацион шакллар ва механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил этиш;

илғор жаҳон тажрибаси асосида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришни илмий-методик таъминлашни такомиллаштириш;

янгича фикрлайдиган тренер кадрларни танлаш ва тайёрлашни ташкил этиш;

инновацион тафаккурли маъмурий кадрларни тайёрлаш ва танлашни ташкил этиш;

спорт тиббиётини такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзини ва соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

селекция йўли билан иқтидорли спортчиларни танлаш, селекционер тренерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш;

жисмоний тарбия ва оммавий спортни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида ахборотлаштиришнинг юқори даражасини таъминлаш ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланиш;

энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни фаол жорий этиш асосида давлат спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

жисмоний тарбия ва оммавий спортни ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича инновацион чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


3. Дастурнинг масъул ижрочилари:

Дастур тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкил этсинлар;

тасдиқланган Дастурга киритилган тадбирлар амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига чораклик асосида тақдим этсинлар.


3-1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақамининг йиллик ҳаражатлар сметаси тегишли Бош вазир ўринбосари билан келишилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатган ҳолда Концепция ва Дастурни амалга ошириш доирасида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти ва самарали ўзаро ҳамкорлиги мувофиқлаштирилишини;

назорат натижалари бўйича Концепция ва Дастурни амалга ошириш доирасида тадбирлар бажарилиши муносабати билан юзага келадиган муаммоли масалалар бўйича ахборот тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига ўз вақтида киритилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 февралдаги

118-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон

Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни

ривожлантириш концепциясини амалга ошириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

шакли


Амалга

ошириш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. АҲОЛИНИНГ БАРЧА ҚАТЛАМЛАРИНИ, АЙНИҚСА, ЁШЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ВА ОММАВИЙ СПОРТ БИЛАН КЕНГ ҚАМРАБ ОЛИШНИ ТАЪМИНЛАЙДИГАН

ИННОВАЦИОН ШАКЛЛАР ВА МЕХАНИЗМЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Ўтказиладиган спорт тадбирларининг оммавийлиги ва мунтазамлилигини таъминлаган, республика маҳаллалари, туманлари ва минтақалари бўйича тегишли ҳудудларда аҳолининг жинс-ёш таркиби хусусиятларини, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш ишлари доирасида спорт муассасалари, ижро этувчи ҳокимият ва жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўзаро ҳамкорлигининг намунавий моделини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Ижрочиларнинг

қарорлари


2019 йил

20 февраль


Ижрочилар маблағлари, Жисмоний тарбия ва оммавий спорт тадбирлари Календарь режаси (кейинги ўринларда календарь режа деб аталади) доирасида бюджет маблағлари, хайрия  эҳсонлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, "Нуроний" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Қуйидагилар:

мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб таълим муассасаларида жисмоний тарбиянинг инновацион усулларини такомиллаштириш ва қўллаш;

спорт хоналари, заллари ва майдончаларини замонавий асбоб-ускуналар ва инвентарь билан жиҳозлаш;

таълим муассасаларининг жисмоний тарбия-спорт фаолиятини кадрлар билан таъминлаш;

таълим муассасаларида футбол, велоспорт, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика, волейбол, баскетбол ва бошқалар бўйича тўгараклар ва секциялар ташкил этиш йўли билан болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш.


Ижрочиларнинг

қарорлари

2019 йил

30 февраль


Ижрочилар маблағлари,

хайрия  эҳсонлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.


Барча даражалардаги ҳокимликлар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарда жисмоний тарбия жамоаларини ташкил этиш орқали аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, ишлаб чиқариш жисмоний тарбиясини меҳнат шароитларини яхшилашга йўналтирилган тадбирлар тизимига киритиш, футбол, велоспорт, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика, волейбол, баскетбол, марафон, яриммарафон ва бошқалар бўйича спорт мусобақаларини мунтазамлилик асосида (бир чоракда камида 1 марта) ўтказиш.


Ижрочиларнинг

қарорлари


2019 йил

20 февраль


Ижрочилар маблағлари,

хайрия  эҳсонлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


4.

Қуйидагилар:




Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзини ўзи бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, "Нуроний" жамғармаси

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг спорт мактаблари, спорт турлари бўйича федерациялар ва клублар ҳамда бошқа спорт ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича меморандумларни имзолаш;

Меморан-

думларни

имзолаш


2019 йил

30 апрель


маҳалла даражасида ва улар ўртасида спорт ва физкультура-оммавий тадбирлар ўтказиш йўли билан ёшларни маънавий камол топиш ва жисмонан соғлом шахслар бўлиш руҳида тарбиялаш, уларни фойдали машғулотлар билан қамраб олишни, мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ишлар доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органларининг спорт ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Календарь

режа

Ҳар йили

Ижрочилар

маблағлари

5.

Ҳаётнинг замонавий тенденциялари ва шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда болалар ва катта ёшдагилар, исталган ёшдаги ҳаваскор спортчилар ва профессионаллар учун мўлжалланган янги шаклдаги оммавий жисмоний тарбия ва оммавий томоша тадбирларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, тадбирларнинг иштирокчилар ва томошабинлар учун томошабоплиги ва жозибадорлигини ошириш.


Ижрочиларнинг

қарорлари

2019 йил

20 февраль

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


6.

Спорт юлдузлари иштирокида спорт тадбирлари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ўтказиш учун таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий ва бизнес тузилмаларнинг, спорт муассасаларининг спорт инфратузилмасидан фаол фойдаланиш, болалар ва барча хоҳловчилар учун етакчи профессионал тренерларни жалб этган ҳолда очиқ машқлар ва дастхат-сессияларни ташкил этиш.


Ташкилий

тадбирлар

2019 йил

10 март


Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари, хайрия эҳсонлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

Аҳолининг турли қатламларини қамраб олишни кенгайтиришга мўлжалланган ўтказиладиган "Спорт - ҳаёт тарзи" спорт ва жисмоний тарбия - оммавий мавзули тадбирларнинг турлари хилма-хил бўлиши ва тез-тез ўтказилишини, янги медиа-технологиялардан фойдаланган ҳолда фаол иштирокчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини таъминлаш.

"Спорт - ҳаёт тарзи" спорт ва жисмоний тарбия-оммавий мавзули тадбирларни ўтказиш бўйича Календарь режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уни оммавий ахборот воситалари ва медиа-технологиялар бўйича тарқатиш.

Аҳолининг турли қатламларини жалб этган ҳолда Календарь режага мувофиқ "Спорт - ҳаёт тарзи" спорт ва жисмоний тарбия-оммавий мавзули тадбирлар ўтказиш.

Тадбирларнинг фаол иштирокчиларини моддий ва маънавий рағбатлантиришни таъминлаш.


Ташкилий

тадбирлар

Календарь

режага

мувофиқ


Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, "Нуроний" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


8.

Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган спорт таълим муассасаларида ва чет элдаги етакчи спорт марказларида таълим олиш учун минтақалардан иқтидорли болаларни танлаш мақсадида спортнинг оммавий турлари бўйича спорт таълим муассасалари ўртасида, айниқса, қизлар учун мунтазам равишда минтақавий спорт мусобақалари ўтказиш.


Ташкилий

тадбирлар


Календарь

режага

мувофиқ


Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши


9.

Вояга етмаган болаларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишига ота-оналар томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан доимий мониторинг олиб бориш механизмини жорий этиш.


Ташкилий

тадбирлар

2019 йил

30 май


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,  "Нуроний" жамғармаси

10.

Аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинмаган қатламлари ва қулайроқ шарт-шароитлардаги фуқаролар учун жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиш учун тенг имкониятлар яратиш, аҳолининг кам таъминланган қатламлари (даромаднинг паст даражаси, тўлиқ бўлмаган оила, шу кабилар) болалари шуғулланадиган спорт муассасалари фаолиятини, шунингдек, чекка туманларда (шу жумладан, тоғлик жойлар ва анклавлар) жойлашган спорт муассасалари фаолиятини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатламлари ва фуқаролар учун жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриш.

Шу жумладан аҳолининг кам таъминланган қатламлари сирасига кирадиган болалар шуғулланадиган чекка туманларда жойлашган спорт муассасаларини спорт асбоб-ускуналари ва инвентарь билан жиҳозлаш учун Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳисобига маблағлар ажратиш.


Ташкилий

тадбирлар


2019 йил

30 сентябрь


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, "Нуроний" жамғармаси

II. ИЛҒОР ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА

ОММАВИЙ СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ  ИЛМИЙ-МЕТОДИК

ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

11.

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида, шу жумладан, инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш учун илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга инвестицияларни кенг жалб этиш, фуқароларда кичик ёшдан бошлаб соғлом турмуш тарзига, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга, соғлом, кучли ва амалий ижобий қизиқишни сингдиришга йўналтирилган тизимнинг янада ривожланишини таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш.


Комплекс

тадбирлар


2019 йил

25 июль


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


12.

Янгиланган ўқув режалари ва дастурлар талабларини, шунингдек, етакчи жаҳон спорт марказларининг илғор тажрибасини, инновацион ривожланишнинг тегишли устуворликларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган сифати ва мазмунига кўра замонавий ўқув, ўқув-методик ва оммавий адабиётларни, янги авлод норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва нашр этишни ташкил этиш.


Ўқув, ўқув-

методик

адабиётларни

тайёрлаш ва

нашр этиш


2019-2023

йиллар


Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги


13.

"Жисмоний тарбия ва спорт" ихтисослаштирилган нашриёт маркази фаолиятини ташкил этиш. Ушбу мавзу бўйича матбаа маҳсулотларини тайёрлаш, нашр этиш ва тарқатиш, шу жумладан, жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасидаги илғор илмий-методик адабиётларни ўзбек ва рус тилларига таржима қилиш ушбу ноширлик марказининг асосий мақсадлари ва фаолияти йўналишлари бўлиши керак.


Комплекс

тадбирлар

2019 йил

1 июль

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


14.

Спортнинг оммавий турлари бўйича ўзбек ва рус тилларида электрон таълим ресурсларида машқ жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик тавсияларнинг очиқ республика маълумотлар базасини ташкил этиш.


Ижрочиларнинг

қарорлари


2019 йил

20 апрель


Ижрочилар маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши

III. ЯНГИЧА ФИКРЛАЙДИГАН ТРЕНЕР КАДРЛАРНИ

ТАНЛАШ ВА ТАЙЁРЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

15.

Муайян кўникма ва сифатларга эга бўлган абитуриентларнинг тренерлик касбида ишлашга иштиёқини аниқлаш учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига талабаларни танлаш жараёнини такомиллаштириш.


Ташкилий

тадбирлар

2019 йил

10 июнь


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


16.

Олий таълим муассасалари ва малака ошириш марказларида жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича ўқув дастурларини янгилаш, амалий компонентлар улушини кўпайтириш, юқори натижаларни намойиш қилувчи энг тажрибали тренерлар раҳбарлигида машғулотларни мунтазамлилик асосида ўтказиш амалиётини жорий этиш.


Комплекс

тадбирлар

2019 йил

20 август


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


17.

Республикада ҳамма жойда ўқув-машқ жараёнига етакчи жаҳон мутахассисларини тизимли асосда жалб этишни ташкил этишга кўмаклашиш.


Ижрочиларнинг

қарорлари


2019-2023

йиллар


Ижрочилар

маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси


18.

Спорт тайёргарлиги энг муваффақиятли тизимга эга бўлган мамлакатлардан мутахассисларни жалб этиб, янгича фикрлайдиган тренерлар ва маъмурий кадрларни тайёрлаш учун энг янги спорт технологияларидан фойдаланиб, спорт ихтисослигидаги хорижий олий таълим муассасалари ва спортчиларни тайёрлаш марказларининг филиалларини ташкил этиш.


Ўзаро

ҳамкорлик

ҳақида

меморандум


2019-2023

йиллар


Ижрочилар

маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


19.

Жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича сиртқи бўлимларга олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталарини кўпаайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тақдимномаси бўйича республиканинг тренер кадрлар етишмайдиган чекка тоғли ва чўл туманларидан (шаҳарларидан) абитуриентларни имтиёзли ўқишга қабул қилиш учун квоталар ажратиш.


Ижрочиларнинг

қарорлари


2019 йил

10 июнь


Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


20.

Тренер касбининг юқори мақоми ва нуфузини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриш, ўзини ўзи тўлақонли намоён қилиш ва профессионал ўсиш учун қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, давлатнинг муваффақиятли ривожланиши учун ёш авлодни тарбиялаш билан шуғулланадиган инсон сифатида тренернинг ижобий қиёфасини шакллантириш.

Туман, айниқса чека туманлар (шаҳар) спорт мактаблари, Олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар тренерларини вилоят ва республика даражасида спорт турлари бўйича терма жамоалар билан ўқув-машқ йиғинларида иштирок этишга жалб қилиш.

Туман ва вилоят даражасидаги спорт мактаблари тренерларининг малакасини янада ошириш.


Ташкилий

тадбирлар

2019 йил

25 март


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,  "Нуроний" жамғармаси

IV. ИННОВАЦИОН ФИКРЛАЙДИГАН МАЪМУРИЙ КАДРЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ТАНЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

21.

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасига маъмурий кадрлар тайёрлаш жараёнига спортни бошқаришнинг махсус дастурларини жорий этиш, профессионаллар, менежерлар, спорт тиббиёт ходимлари ва психологлар учун семинарлар ўтказиш, Sport Management (спортни бошқариш), Sport Leadership (спортда раҳбарлик қилиш), Sport Administration (спорт маъмуриятчилиги) йўналишлари бўйича етакчи жаҳон спорт марказларида тажриба орттиришларни ташкил этиш.


Комплекс

тадбирлар


2019-2020

йиллар


Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


22.

Спорт муассасалари раҳбарларининг улар ўртасида тажриба алмашишни рағбатлантириш, ривожлантириш бўйича дастурларда тизимли иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, ишнинг илғор ва энг самарали усулларини ўзлаштиришга интилишда уларни қўллаб-қувватлаш.


Ташкилий

тадбирлар


Ҳар йили


Ижрочилар

маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


23.

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида давлат сиёсати ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ кўламда амалга оширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ва уларнинг раҳбарларининг мустақиллигини ошириш ва масъулиятини кучайтириш.


Ташкилий

тадбирлар


2019 йил

15 июнь


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


V. СПОРТ ТИББИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ

ВА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ  ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ

24.

Таълим муассасаларининг ўқув дастурларига ўқувчиларнинг жисмоний фаоллигини рағбатлантирувчи соғлом турмуш тарзи юритиш кўникмаларини шакллантириш ва соғлом овқатланиш бўйича тадбирлар ва махсус курсларни киритиш.


Ташкилий

тадбирлар


Мунтазам

равишда


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


25.

Хусусий иморатлар уйларида ва кўп квартирали уйларда яшайдиган шахсларнинг яқинда жойлашган ижтимоий мақсаддаги объектларнинг (таълим, тиббиёт, спорт ва дам олиш муассасалари) жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланишини таъминлаш йўли билан улар учун жисмоний фаолликни мажбурий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш.

Таълим, спорт ва дам олиш муассасаларида спортнинг оммавий турлари бўйича спорт тўгараклари ва секцияларини ташкил этиш.

Малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда тиббиёт жисмоний тарбия-соғломлаштириш объектларида даволовчи жисмоний тарбияни ташкил этиш.


Комплекс

тадбирлар


Доимо


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,  "Нуроний" жамғармаси

26.

Спортчилар ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи шахсларнинг тиббий хизматлардан фойдаланишини кенгайтириш ва тиббий таъминлаш сифатини ошириш, аҳолини соғломлаштириш учун жисмоний тарбиядан фаол ва самарали фойдаланиш.

Спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларини бир йилда камида икки марта спорт тиббиёти бўлинмаларининг кўп ихтисосли тиббиёт марказларида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш.  Соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзи воситаси сифатида аҳоли учун жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш.


Ташкилий

тадбирлар


Мунтазам

равишда


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,  "Нуроний" жамғармаси

27.

Реабилитация қилувчи тиббиёт соҳасида инновацион усуллар ва технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда спортда интенсив жисмоний юкламалардан, шунингдек, спортчилар ва аҳоли касалликни бошдан кечирганидан, жароҳатланганидан кейин тиклаш тадбирларини амалга оширишда сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини тизимли асосда ташкил этиш.


Ташкилий

тадбирлар


2019-2020

йиллар


Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


28.

Аҳоли соғлом турмуш тарзининг асоси сифатида соғлом овқатланишни кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш ва тарғиб қилишни кучайтириш.


Ташкилий

тадбирлар


2019 йил 

25 март


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Соғлиқни сақлаш вазирлиги


29.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигига қўйилаётган замонавий талабларга мувофиқ озиқ-овқат хом ашёсининг асосий турларини маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, алмаштириб бўлмайдиган компонентлар, спорт билан шуғулланувчилар учун махсус озиқ-овқат маҳсулотлари ва овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш.


Комплекс

тадбирлар


2019 йил

20 май


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК


VI. СЕЛЕКЦИЯ, СЕЛЕКЦИОНЕР ТРЕНЕРЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ  КУЧАЙТИРИШ

ЙЎЛИ БИЛАН ИСТЕЪДОДЛИ СПОРТЧИЛАРНИ ТАНЛАШ

30.

Истеъдодли спортчиларни танлаш ва уларнинг натижаларини назорат қилиш бўйича минтақавий кенгашлар ташкил этиш, уларни мақсадли тайёрлаш, иқтидорли спортчиларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига, таълим муассасалари ва спорт клубларига танлашда шаффофлик ва холисликни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.


Ижрочиларнинг

қарорлари


2019 йил

25 апрель


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалар)


31.

Истеъдодли спортчиларни аниқлаш учун спорт турлари бўйича республика мусобақалари ўтказилишини, шу жумладан, уч босқичли "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларининг барча босқичлари танқидий таҳлил қилинишини ва мониторинг олиб борилишини жорий этиш.


Комплекс

тадбирлар


Доимо


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалар)


32.

Жисмоний тарбия ва спорт турлари бўйича спорт соҳасида ихтисослашаётган спорт мактаблари, таълим муассасалари ва спорт клублари ўртасида минтақавий, миллий ва халқаро ўқув-машқ йиғинлари ўтказиш.


Ижрочиларнинг

қарорлари

Календарь

режага

мувофиқ


Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,  спорт федерациялари  (уюшмалар)


33.

Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорларининг жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва бошқа халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш.


Ижрочиларнинг

қарорлари

Календарь

режага

мувофиқ


Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,  спорт федерациялари  (уюшмалар)


34.

Спорт турлари бўйича инновацион тафаккурли селекционер тренерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида спорт турлари бўйича селекционер тренерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича бўлинма очиш.

Селекционер тренерлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш амалиётини ўрганиш ва илғор тажрибани жорий этиш.


Ижрочиларнинг

қарорлари

2019 йил

25 июль


Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, спорт федерациялари (уюшмалар)


VII. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ СПОРТНИ, СОҒЛОМ ТУРМУШ

ТАРЗИНИ ОММАЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА

ОШИРИШ  ЖАРАЁНИДА ЮҚОРИ ДАРАЖАЛИ АХБОРОТЛАШТИРИШНИ ВА

МУЛЬТИМЕДИА МАҲСУЛОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ

35.

Барча спорт муассасаларининг бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидан фойдаланиши чора-тадбирларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг замонавий жозибадор сайтини яратиш ва унинг доимий ишлашини таъминлаш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2019 йил

10 апрель

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,  спорт федерациялари  (уюшмалар)


36.

"Спорт - ҳаёт тарзи" хэштеги остида жисмоний тарбия ва оммавий спортни оммавийлаштириш компаниясини ташкил этиш ва ижтимоий тармоқларда илгари силжитиш, SPORTS.UZ ахборот порталини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти устуворликларига янгича ёндашувларни акс эттирувчи логотипини яратиш.


Ташкилий

тадбирлар

2019 йил

10 май


Ижрочилар

маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


37.

Долзарб йўналишларда - жамоатчилик фикри мониторинги, ижтимоий сўровлар ўтказишда (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири билан алоқа қилиш линиясини очиш, воқеалар календари, машқлар органайзери, аҳоли фаоллиги мониторинги) iSPORT мобил тармоқлари учун спорт иловаларини ишлаб чиқиш.


Комплекс

тадбирлар

2019-2023

йиллар


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


38.

Ахборот технологияларини ва мультимедиа маҳсулотларини ривожлантиришда замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ жараёни компьютерлаштирилиши даражасини ошириш.


Ташкилий

тадбирлар


Доимо


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


39.

Аҳоли орасида соғлом турмуз тарзи кўникмалари ва жисмоний фаолликни тарғиб қилиш ва бундай кўникмаларни шакллантиришнинг фойдаси бўйича ахборот-маърифий фаолиятни кучайтириш.


Комплекс

тадбирлар


Доимо

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


40.

Жисмоний тарбия ва спортнинг миллий интеграциялаштирилган ахборот тизимини, шу жумладан, спортчилар фаолиятини рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш бўйича - "Skm-sportsmen", тренерларнинг маълумотлар базасини таъминлаш бўйича - "Skm-trener" ва республиканинг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштиришни таъминлаш бўйича - "Skm-sportinshoot" ахборот тизимлари орқали спорт натижалари мониторинги ва ютуқларни баҳолаш тизимларини ташкил этиш.


Ўзбекистон

Республикаси

Ҳукумати

қарорлари


2019 йил

10 февраль

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


41.

Спорт объектларида замонавий ахборот технологияларини (турникетлар, видеокузатув, ҳисобот беришнинг ягона тизими, маблағлар тушишининг ягона базаси ва бошқалар) жорий этиш.

Спорт объектларида замонавий ахборот технологияларини жорий этишга қўйиладиган энг кам талабларни белгилаш;

давлат-хусусий шериклик шартларида спорт объектларида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича тадбиркорлик субъектларининг таклифларини жалб этиш ва уларнинг энг яхшиларини танлаш.


Комплекс

тадбирлар

2019 йил

30 май

Ижрочилар маблағлари ва хайрия эҳсонлари


Маданият объектлари ва муассасаларида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


42.

Илғор хорижий тажриба (Корея, Хитой, Туркия, Германия, Буюк Британия) асосида жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида ахборот ва статистика маълумотларини тўплаш ва уларни пухта ишлаш тизими ва усулларини такомиллаштириш.


Комплекс

тадбирлар

2020 йил

март


Ижрочилар

маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


VIII. ЭНЕРГИЯ ВА РЕСУРСЛАРНИ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

ФАОЛ ЖОРИЙ ЭТИШ АСОСИДА ДАВЛАТ СПОРТ  МУАССАСАЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

43.

Замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган, инновацион қурилиш технологияларини фаол жорий этиш ва улардан фойдаланиш асосида спорт муассасалари инфратузилмаси бинолари ва объектларини, шунингдек, умумтаълим муассасаларининг спорт иншоотларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни давом эттириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Таклифларни

тайёрлаш

2019 йил

15 июнь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамғармаси маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамғармаси маблағлари, Молия вазирлиги


44.

Умумтаълим мактаблари ва спорт муассасаларини энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий эргономик ва экологик мебель, тегишли ускуналар, замонавий спорт инвентари билан босқичма-босқич жиҳозлаш ва тўлиқ жиҳозлашни давом эттириш.


Комплекс

тадбирлар

2019 йил

10 июль


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамғармаси маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамғармаси маблағлари, Молия вазирлиги


45.

Минтақаларнинг ҳудудий-иқлим хусусиятларини ҳисобга олган, таниқли хорижий компанияларнинг илғор тажрибаси асосида қурилиш материалларидан, замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда спорт объектлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида ихтисослаштирилган лойиҳа институтини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Таклифларни

тайёрлаш


2019 йил

1 апрель


Бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги


IX. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ СПОРТНИ, ШУНИНГДЕК, СОҒЛОМ

ТУРМУШ ТАРЗИНИ ОММАЛАШТИРИШ БЎЙИЧА  ИННОВАЦИОН

ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ

46.

Оммавий ахборот воситалари, радио, телевидение, бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи, босма маҳсулотлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар таълим муассасалари, корхоналар ва ташкилотларда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчи одамларнинг имкониятлари ва ютуқларини намойиш қилувчи тадбирларни ёритиш, шу жумладан, кўргазмали материаллар ва маъруза шаклларидан фаол фойдаланиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ягона ахборот муҳитини шакллантиришдан кенг фойдаланиш йўли билан турли ёш гуруҳлари орасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни, соғлом турмуш тарзини, салбий ҳодисалар профилактикасини тарғиб қилиш бўйича ишларни тизимли асосда комплекс ташкил этиш ва амалга оширишга йўналтирилган доимий ишлайдиган ахборот-тарғибот тизимини шакллантириш.


Ташкилий 

тадбирлар


2019 йил

30 июнь


Ижрочилар

маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


47.

Аҳолининг барча қатламларида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишдан манфаатдорликни шакллантириш соҳасида ахборот ва таълим воситалари самарадорлигини ошириш.

Жисмоний тарбия ва спортнинг воситаларини қўллашнинг фойдасини тарғиб қилувчи телекўрсатувлар тайёрлаш ва намойиш қилиш;

Аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш бўйича социологик сўровлар ва тадқиқотлар, реклама компаниялари ўтказиш ва ижтимоий роликларни намойиш қилиш;

Телерадио каналларида жисмоний тарбия ва спорт воситаларини қўллаш масалалари бўйича кенг тушунтириш ишларини, шу жумладан, студиядаги мавзули ва кўчма телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар туркумларини, ток-шоуларни ташкил этиш.


Комплекс

тадбирлар

2019 йил

20 ноябрь


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


48.

Оммалаштириш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, оммавий дам олиш жойларида ва яшаш жойида шахсга (оила, мактабгача, мактаб, ўрта касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, ишлаб чиқариш жамоалари) тарбиявий таъсир кўрсатишнинг узвийлигига риоя қилиш.


Ташкилий

тадбирлар

2019 йил

20 май


-


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, спорт федерациялари (уюшмалар)


49.

Жисмоний тайёргарликнинг юқори даражасига эришишда фуқароларнинг жисмоний фаоллигини рағбатлантириш, соғлом турмуш тарзининг муҳим элементи сифатида спорт фаоллигини мустаҳкамлаш.

Аҳолининг турли қатламлари орасида спорт ва жисмоний тарбия - оммавий тадбирларни мунтазам ўтказиш, ғолиблар ва совриндорларни қимматбаҳо совринлар билан рағбатлантириш, шунингдек, ҳар хил номинациялар бўйича фаол иштирокчиларни совринлар билан рағбатлантириш.

Мусобақаларнинг ғолиблари ва совриндорларини "Алпомиш" ва "Барчиной"нинг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги ҳолатини аниқлаш бўйича тест синовдан ўтказиш ва рағбатлантириш.


Ташкилий

тадбирлар


Доимо


Календарь режа доирасида бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,  "Нуроний" жамғармаси

50.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи босма ва кўргазмали маҳсулотларни тарқатиш, телерадио дастурларини намойиш қилиш ва Интернет ресурсларини шакллантириш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни оммалаштиришга етакчи спорт мутахассисларини, спортчилар, сиёсатчилар, жамоат арбобларини жалб этиш, ижтимоий рекламадан фойдаланиш.


Комплекс

тадбирлар

2019 йил

15 апрель


Бажарувчилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси


51.

Давлат, жамоат ташкилотлари, бизнес-тузилмалар ва хусусий шахсларнинг мавзули номинациялари бўйича совринлари учун "Спорт байрами" миллий фестивали, марафонлар, спорт мусобақалари ва биринчиликларини мунтазамлилик асосида ташкил этиш ва ўтказиш.


Ташкилий

тадбирлар

2019 йил

10 октябрь


Календарь режа доирасида бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,  "Нуроний" жамғармаси

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 февраль




























Время: 0.2086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск