ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги умумий қоидалар /

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.02.2019 й. 131-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 февралдаги

131-сон қарорига

ИЛОВА



Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари

томонидан бепул консалтинг хизматлари

кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари - (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида ташкил этилган фермер хўжаликларида бепул консалтинг хизматлари кўрсатувчи муассаса;


бепул консалтинг хизматлари - тўлов ундирилмаган ҳолда ушбу Низомга мувофиқ фермер хўжаликларига марказлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар;


бухгалтер - олий иқтисодий маълумотга ёки бухгалтерия ҳисоби йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган ҳамда марказларнинг штат жадвалида турадиган жисмоний шахс;


солиқ ва статистика ҳисоботлари бўйича маслаҳатчи - олий иқтисодий маълумотга ёки аудиторлик фаолияти йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган ҳамда марказларнинг штат жадвалида турадиган жисмоний шахс;


аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича агроном - олий маълумотли агроном ёки агроном мутахассислиги бўйича ўрта-махсус маълумотга эга бўлган ёки махсус ўқув курсларини тамомлаган ҳамда марказларнинг штат жадвалида турадиган жисмоний шахс.

3. Бепул консалтинг хизматлари туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари аъзоси ҳисобланадиган, давлат харидлари учун пахта хомашёси ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига марказлар томонидан кўрсатилади.

Марказлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра молиявий ресурслари чекланган ва бухгалтерия ҳисобига эга бўлмаган, аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлайдиган, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланувчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштирувчи фермер хўжаликларига шартномага мувофиқ бепул консалтинг хизматлари кўрсатишлари мумкин.


4. Марказлар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилмаган фермер хўжаликларига, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик консалтинг хизматлари кўрсатади.


5. Консалтинг хизматлари кўрсатиш қуйидаги тамойилларга асосланади:

қонун устуворлиги;

фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги;

фаолиятнинг мустақиллиги ва махфийлиги ҳамда шартномавий мажбуриятларга риоя қилиш.



2-БОБ. МАРКАЗЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАР ТОМОНИДАН

КЎРСАТИЛАДИГАН КОНСАЛТИНГ ХИЗМАТЛАРИ


6. Марказлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан муассаса шаклида ташкил этилади. Марказ директори эгаллаб турган лавозимига кўра туман кенгаши раиси ўринбосари ҳисобланади, лавозимига ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг буйруғи билан тайинланади.

7. Марказлар қуйидаги консалтинг хизматларини кўрсатади:

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлаш;

ходимларнинг иш ҳақи ва мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш;

асосий маблағларни, товар-моддий бойликларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларни хатловдан ўтказиш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ органлари билан бирга таққослашларни амалга ошириш ва уларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш;

солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим қилиш;

даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиш, тижорат банкларидан кредит олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва келгуси йил учун бизнес режа тузиш, молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолик бадаллари ҳисобланиши ва тўланишини ташкиллаштириш;

агроном томонидан аҳолига ўз хонадонларидаги томорқадан самарали фойдаланиш бўйича, шунингдек фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериш, сифатли уруғ ва кўчатлар билан таъминлаш, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишида амалий ёрдам бериш.



3-БОБ. МАРКАЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Марказлар консалтинг хизматларини кўрсатишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

консалтинг хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар олиш;

консалтинг хизматлари кўрсатилаётган фермер хўжалиги раҳбари ва бошқа ходимларини чақиришга, улардан қонун ҳужжатлари, устав фаолияти, таъсис ҳужжатларининг бузилиши ҳолати юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;

зарур ҳужжат ва бошқа маълумотларни давлат органларидан олиш;

шартнома шартлари фермер хўжалиги томонидан бузилган тақдирда консалтинг хизматлари кўрсатишни бекор қилиш;

марказлар консалтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



4-БОБ. КОНСАЛТИНГ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

БЎЙИЧА ШАРТНОМА ТУЗИШ ВА УНИ

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


9. Марказлар томонидан бепул консалтинг хизматларини кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


10. Консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузиш учун фермер хўжаликлари ўз хоҳишига кўра марказларга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги консалтинг хизматларидан фойдаланиш эҳтиёжи тўғрисида буюртма (кейинги ўринларда фермер хўжалигининг буюртмаси деб аталади) тақдим қилади.


11. Фермер хўжалигининг буюртмаси марказлар томонидан уч кун мобайнида кўриб чиқилади. Буюртмани кўриб чиқиш якунлари бўйича марказлар фермер хўжаликларига бепул ёки пуллик консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузишни таклиф қилади.


12. Ушбу Низомнинг 3-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган фермер хўжаликлари билан икки кун мобайнида бепул консалтинг хизматларини кўрсатиш шартномаси бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.


13. Марказлар фермер хўжаликларига кўрсатиладиган бепул консалтинг хизматлари ҳисобини юритади. Ҳар ойда марказ ва фермер хўжалиги ўртасида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда кўрсатилган бепул консалтинг хизматлари тўғрисида далолатнома тузилади.


14. Кўрсатилган бепул консалтинг хизматлари тўғрисидаги далолатнома Марказлар томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай тегишли туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига тақдим қилинади.


15. Фермер хўжаликлари томонидан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига аъзолик бадаллари ўз муддатида тўланмаган тақдирда мазкур шартнома бекор қилиниши мумкин.

Марказ томонидан бепул консалтинг хизматлари тўлиқ кўрсатилмаган ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганда ёхуд хизмат кўрсатишнинг муддатлари бузилган ҳолларда Марказ ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда Марказлар томонидан ушбу Низомга риоя қилиниши устидан назоратни ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.


17. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш

марказлари томонидан бепул консалтинг

хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

        

Босқич

Субъект

Чора-тадбирлар

Муддати

1 босқич

Фермер хўжалиги

Консалтинг хизматларидан фойдаланиш

тўғрисида буюртма бериш

(Низомга 2-илова)

Ўз хоҳишига кўра

2 босқич

Марказ

Консалтинг хизматларидан фойдаланиш

тўғрисида буюртмани қўриб чиқиш

3 кун

мобайнида

3 босқич

Фермер хўжалиги,

Марказ

Консалтинг хизматларини кўрсатиш

бўйича шартнома тузиш

(1 йил муддатга)

2 кун

мобайнида

4 босқич

Марказ ва

фермер хўжалиги

Кўрсатилган консалтинг хизматлари

тўғрисида далолатнома тузиш

(Низомга 3-илова)

Ҳар ой

5-босқич

Марказ

Кўрсатилган консалтинг хизматлари тўғрисидаги далолатномани туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига тақдим қилиш

Ҳисобот ойидан

кейинги ойнинг

10-кунида





Низомга

2-ИЛОВА



Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини

юритиш марказининг номи

БУЮРТМА

(Бепул консалтинг хизматлари кўрсатишга шартнома тузиш юзасидан)


(Фермер хўжалиги номи) фермер хўжалиги қуйидаги бепул консалтинг хизматлари кўрсатишга шартнома тузишни сўрайди:

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлаш;

ходимларнинг иш ҳақи ва мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш;

асосий маблағларни, товар-моддий бойликларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларни хатловдан ўтказиш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ органлари билан бирга таққослашларни амалга ошириш ва уларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш;

солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим қилиш;

даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиш ва навбатдаги йил учун бизнес-режа тузишда амалий ёрдам кўрсатиш.



(Фермер хўжалиги номи)

фермер хўжалиги бошлиғи

(имзо)

(Ф.И.Ш.)





Низомга

3-ИЛОВА



Бепул кўрсатилган консалтинг хизматлари тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

(бепул консалтинг хизматлари кўрсатишга

"___"________ йилдаги __ сон шартнома бўйича)


Устав асосида иш юритувчи (бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритиш марказининг номи) номидан директор (фамилияси, исми, отасининг исми), бундан буён Марказ деб юритилади, бир томондан, ҳамда Устав асосида иш юритувчи (фермер хўжалиги номи) бошлиғи (фамилияси, исми, отасининг исми), бундан буён Фермер хўжалиги деб юритилади, иккинчи томондан, ушбу далолатномани қуйидагилар ҳақида туздилар:


1. Марказ томонидан фермер хўжалигининг (кун, ой, йил) дан (кун, ой, йил) гача даврдаги фаолияти бўйича қуйидаги консалтинг хизматлари кўрсатилди:

бухгалтерия ҳисоботи тузилди;

ишчи ходимларнинг иш ҳақи ва ундан бюджетга мажбурий ажратмалар ҳисоблаб чиқилди ва тўланди;

хўжаликнинг асосий маблағлари, товар-моддий бойликлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари хатловдан ўтказилди;

солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботлари тузилди ва улар тегишли органларга тақдим қилинди;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича таққослашлар амалга оширилди ва тўланиши ўз вақтида таъминланди;

даромадлар ва харажатлар таҳлил қилинди ва келгуси йил учун бизнес-режа тузишда амалий ёрдам кўрсатилди.


2. Кўрсатилган консалтинг хизматлари йил "___"__________даги ___-сон Бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш шартномаси билан белгиланган шартларга мувофиқ келади, ўз муддатида бажарилди, лозим даражада расмийлаштирилди ва Фермер хўжалиги томонидан тўлиқ қабул қилинди. Кўрсатилган консалтинг хизматлари сифати ва ҳажми юзасидан фермер хўжалигининг ҳамда тегишли органларнинг Марказга эътирозлари мавжуд эмас.


3. Ушбу далолатнома йил "___"__________даги ___-сон Бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш шартномаси шартларига мувофиқ икки нусхада тузилди.



Тарафларнинг имзолари, манзиллари

ва реквизитлари

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

юритиш маркази





(Фермер хўжалиги номи) фермер хўжалиги




Директорнинг Ф.И.Ш.                                                                      (имзо)




Бошлиқнинг Ф.И.Ш.                                                                                  (имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 февраль, 7-сон, 121-модда









































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск