Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Ўзбекистон Республикаси давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқаришнинг Асосий шартлари (АВ томонидан 09.11.1998 й. 524-сон билан рўйхатга олинган 26.03.1998 й. Молия вазирлиги, Марказий банки томонидан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.11.1998 й.

N 524

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

26.03.1998 й.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

26.03.1998 й.


Ўзбекистон Республикаси давлат қисқа

муддатли облигацияларини чиқаришнинг

АСОСИЙ ШАРТЛАРИ


1. Мазкур шартлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 мартдаги 119-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган ва давлат қисқа муддатли облигацияларининг (бундан буён матнда Облигациялар деб юритилади) чиқарилиши ва муомалада бўлишини тартибга солади. Облигацияларнинг эмитенти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобланади. Облигацияларнинг жойлаштирилиши ва тўловларининг амалга оширилиши Марказий банк томонидан Молия вазирлиги номидан ва ҳисобидан амалга оширилади.


2. Облигациялар эмиссияси мунтазам равишда алоҳида чиқарилишлар шаклида амалга оширилади. Ҳар бир чиқарилиш, қоида тариқасида, ойига бир маротаба амалга оширилади. Облигациялар бир йилгача бўлган муддатга чиқарилади.


3. Облигацияларнинг номинал баҳоси 1000 (минг) сўмни ташкил этади.


4. Юридик шахслар облигацияларнинг эгалари бўлиши мумкин. Облигацияларнинг ҳар бир чиқарилиши учун уларнинг бўлажак эгалари бўйича чекловлар белгиланиши мумкин.

Облигация эгаси тўлови амалга оширилган облигациялар қийматига тенг суммадаги кейинги чиқарилиш облигацияларини сотиб олиш ҳуқуқига эга.


5. Облигациялар тўлови Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан ва ҳисобидан Марказий банк томонидан ваколатли ташкилотларга (бундан буён матнда Дилерлар деб юритилади) облигацияларнинг номинал қийматини нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Дилерлар облигациялар тўловини уларнинг эгаларига, тузилган шартномаларга мувофиқ облигацияларни тўлаш пайтида уларнинг номинал қийматини нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли билан амалга оширадилар.


6. Облигациялардан олинган даромад харид баҳоси билан сотиш баҳоси (ёки тўлов баҳоси) ўртасидаги фарқ ҳисобланади.


7. Облигациялар махсус қоғоз бланклари шаклида тайёрланмайди. Облигацияларнинг ҳар бир чиқарилиши махсус Глобал сертификат кўринишида, иккита асл нусхада расмийлаштирилади, улардан биттаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида, иккинчиси эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида сақланади. Облигацияларга эгалик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси савдо тизимида облигацияга эгалик қилиш ҳуқуқи ва уни сақлаш бўйича очилган тегишли ҳисобвараққа (бундан буён матнларда "депо" ҳисобварағи) кирим ёзуви киритилиши билан юзага келади.

8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялар чиқарилишига хизмат кўрсатиш бўйича бош агент ҳисобланади. У Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, ушбу Асосий шартларда белгиланмаган облигацияларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш масалаларини тартибга солади.

9. Облигацияларни жойлаштириш, муомалада бўлиши ва сўндириш, клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда облигация эгалари ҳисобини юритиш ва улар билан ҳисоб-китоб қилиш Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

Дилер Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан облигациялар бозорида дилерлик вазифасини бажариш бўйича шартнома тузади.

10. Облигацияларни чиқаришга доир қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинади. Облигациялар чиқариш учун қарор қабул қилишда унинг чегаравий миқдори, жойлаштириш санаси ва бўлажак эгаларига қўйиладиган чекловлар белгиланади.


11. Ушбу Асосий шартларнинг 10-бандида кўрсатилган облигацияларнинг кейинги чиқарилишига доир маълумотлар уларни жойлаштириш бошланишидан камида 7 кундан кам бўлмаган муддатда эълон қилинади. Чиқаришга мўлжалланган облигациялар миқдорининг камида 20 фоизи сотилган тақдирда чиқарилиш амалга ошган ҳисобланади.


12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларни иккиламчи бозорда сотиб олиши мумкин.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги облигацияларни иккиламчи бозорда қайта сотиб олиш операциясини амалга ошириши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)






































Время: 0.1941
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск