язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2019 й. 135-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2019 й.

N 135



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "БЮДЖЕТДАН МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАНАДИГАН ТАШКИЛОТЛАРДА ХИЗМАТ

ЕНГИЛ АВТОТРАНСПОРТИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАРТИБГА    СОЛИШ    ТЎҒРИСИДА"    1999 ЙИЛ

2 АПРЕЛДАГИ 154-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини таъминлаш учун кечки ва тунги вақтда жалб этилган органларнинг хизмат автотранспорт воситаларидан самарали фойдаланиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 10-1-банд қўшилсин:

"10-1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ихтиёрида бўлган автомототранспорт воситалари, шунингдек, бошқа техника, агрегат ва ускуналар учун ёқилғи маҳсулотларини сарфлаш ва йиллик йўл босиш лимитлари ҳамда хизмат автомобиллари сони меъёрлари тегишлича ушбу давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик жамияти билан келишилган ҳолда белгиланади".


2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 февраль