ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2019 й. 137-сон "Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2019 й.

N 137



ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ

БАРТАРАФ ЭТИШ УЧУН МОЛИЯВИЙ ВА

МОДДИЙ РЕСУРСЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ

ЯРАТИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА

УЛАРНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони талабларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларининг намунавий номенклатураси рўйхатини икки ой муддатда тасдиқласин;

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш юзасидан назоратни ва услубий раҳбарликни амалга оширсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар уч ой муддатда қуйидагиларни:

фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларининг намунавий номенклатураси рўйхатига мувофиқ, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимида бажариладиган функциялар, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар прогнозини инобатга олган ҳолда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захиралари ҳажмини ва номенклатураси рўйхатини;

2022 йилгача бўлган даврда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини босқичма-босқич яратиш бўйича тегишли комплекс чора-тадбирларни тасдиқласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 февраль








































Время: 0.1999
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск