язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат хизматлари/ Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 15.02.2019 й. 134-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 февралдаги

134-сон қарорига

3-ИЛОВА



Идоравий нотариал архивлар

томонидан архив ҳужжатларини бериш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма, архив ҳужжатларидан нусхалар ва архив маълумотларини бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизмати кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат этади.


6. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.


7. Сўровномага:

паспорт нусхаси;

ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда - ишончнома нусхаси;

марҳум номидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида архив ҳужжатлари олинаётганда - марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома ва ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда - васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса - уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олиниши лозим.


8. Сўровномага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг аризачи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИси билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


9. Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек тегишли ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


10. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.


11. Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


12. Сўровнома тушгандан сўнг ваколатли орган томонидан қуйидаги муддатлар мобайнида архив ҳужжатини бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади:

а) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати - сўровнома келиб тушгандан сўнг 5 иш куни мобайнида;

б) нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма - сўровнома келиб тушгандан сўнг 2 иш куни мобайнида;

в) архив ҳужжатларидан нусхалар - сўровнома келиб тушгандан сўнг 2 иш куни мобайнида;

г) архив маълумотномалари - сўровнома келиб тушгандан сўнг 1 иш куни мобайнида.


13. Ваколатли орган архив ҳужжатини бериш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда 10 дақиқа мобайнида Давлат хизматлари марказига архив ҳужжатларини бериш учун тўланадиган тўлов суммасини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарнома ва архив ҳужжатларини юборади.


14. Архив ҳужжатларини бериш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:

нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма бериш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

архив ҳужжатларидан нусхалар бериш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

архив маълумотномалари бериш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида.

Гербли (махсус) бланкаларда нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликатлари берилганда қонун ҳужжатларига мувофиқ герб йиғими ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот - коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


15. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.


16. Давлат хизматлари марказига хабарнома тушганидан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


17. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, архив ҳужжати электрон ёки қоғоз шаклда ариза берувчига берилади. Ариза берувчининг сўровига асосан ҳужжатларга Давлат хизматлари марказининг муҳри босиб берилиши мумкин. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ариза берувчига фақат қоғоз шаклда берилади.


18. Архив ҳужжатлари нотариал архивда мавжуд бўлмаса, кўрсатилган хизматлар учун ариза берувчи томонидан тўлов амалга оширилмаса, давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ходимлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.


20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


21. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


22. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.







Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Идоравий нотариал архивлар томонидан

архив ҳужжатларини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


1. Архив ҳужжатларини олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш.


2. Белгиланган тўловни амалга ошириш.


Хоҳишига кўра










2-босқич


Давлат хизматлари

маркази


Сўровномани ваколатли органга юбориш.


10 дақиқада










3-босқич


Ваколатли орган


Архив ҳужжатини расмийлаштириш, уни ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаш ва уни Давлат хизматлари марказига юбориш.


Регламентда белгиланган тартибда









4-босқич


Давлат хизматлари маркази


1. Архив ҳужжатини бериш ҳақида ахборот-коммуникация технологиялари орқали ариза берувчини хабардор қилиш.


2. Ариза берувчига унинг сўровига асосан электрон шаклда ёки қоғоз шаклида ўзининг муҳрини босган ҳолда бериш.


10 дақиқада








Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА







(сана)

(рақам)


Идоравий нотариал архивлар томонидан

архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат

хизматидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

  

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси (ҳамма ўзгартиришлар кўрсатилган ҳолда):


2. Исми (ҳамма ўзгартиришлар кўрсатилган ҳолда):


3. Отасининг исми (ҳамма ўзгартиришлар кўрсатилган ҳолда):


4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):


5. Жинси:


6. Яшаш манзили:


7. Телефон рақами:


8. Ариза берувчи номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи учинчи шахс ҳақидаги маълумот:


9. Нотариал идора:


10. Ҳужжат тасдиқланган сана:


11. Нотариал ҳаракатнинг реестр рақами:


12. Нотариал ҳаракат тури:


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Паспорт нусхаси:


2. Ишончнома нусхаси (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда):


3. Қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар (марҳум номидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида архив ҳужжатлари олинаётганда):


4. Васиятнома ва ўлим ҳақида гувоҳнома (ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлган тақдирда):


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 февраль