язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат хизматлари/ Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 15.02.2019 й. 134-сон қарорига 4-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 февралдаги

134-сон қарорига

4-ИЛОВА



Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш

органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль

қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга "Apostille" махсус штампи (кейинги ўринларда апостиль деб аталади) қўйиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Апостиль:

чет элда Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган ҳужжатларга;

тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ҳужжатларга;

паспортга, ҳарбий билетга қўйилмайди.


5. Апостиль қўйиш масалалари бўйича маслаҳатлар ваколатли орган томонидан берилади.


6. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчи давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат этади.


8. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;

хорижий давлат - хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенциянинг (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат.

Расмий ҳужжатлар апостиль қўйиш учун асл нусхаларда ёки ариза берувчининг хоҳишига кўра нотариал тасдиқланган нусхаларда қабул қилинади.


9. Сўровномага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг аризачи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИси билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


10. Давлат хизматлари маркази ходими томонидан барча ҳужжатлар сканерланади ва 10 дақиқа мобайнида идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида ваколатли органга юборилади. Тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаси шу куннинг ўзида Давлат хизматлари маркази ходими томонидан (курьер ёки буюртма хатлар орқали) ваколатли органга етказилади.


11. Давлат хизмати кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Тўлов ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

5 фоизи - ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.


12. Ариза берувчи томонидан ушбу Регламентнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилганлиги, расмий ҳужжатларда тегишли реквизитларнинг (тартиб рақами, сана, имзо, муҳр) ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлмаганлиги ва давлат хизматлари кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


14. Ваколатли орган апостиль қўйишни Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарори билан тасдиқланган Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низомга асосан амалга оширади ва натижаси бўйича апостиль қўйиш тўғрисида ёки апостиль қўйишни рад этиш тўғрисида 5 иш куни мобайнида қарор қабул қилади.

Апостиль қўйиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ваколатли орган ходими тақдим этилган расмий ҳужжатларга апостиль қўяди.


15. Апостиль қўйишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

агар расмий ҳужжатдаги мансабдор шахснинг имзоси ва (ёки) муҳрнинг босма изи ваколатли органдаги намунага мувофиқ бўлмаса;

агар расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда апостиль қўйиш рад этилади.

Апостиль қўйишни рад этиш ёзма хат шаклида амалга оширилади.


16. Ваколатли орган апостиль қўйилган расмий ҳужжат ёки апостиль қўйишни рад этиш ҳақидаги хатни тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга Давлат хизматлари марказига (курьер ёки буюртма хат орқали) етказади ва Марказни бу ҳақда идоралараро электрон тарздаги ҳамкорлик тизими орқали хабардор қилади.


17. Давлат хизматлари маркази апостиль қўйилган расмий ҳужжат ёки апостиль қўйишни рад этиш ҳақидаги хат тушгандан сўнг 1 соат мобайнида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


18. Давлат хизматлари маркази ходими Апостилни рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли ёзувни киритган ҳолда апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш ҳақидаги хатни тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчига топширади. Бунда ариза берувчи томонидан унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.


20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


21. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беришади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш

органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль

қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш

СХЕМАСИ


Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


Апостиль қўйиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.


Хоҳишига кўра











2-босқич


Давлат хизматлари

маркази


1. Сўровномани тўлдириб барча ҳужжатларни сканерлаш ва идоралараро электрон тарздаги ҳамкорлик тизими орқали юбориш.


2. Ҳужжатларнинг асл нусхасини ваколатли органга юбориш.


1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа мобайнида


2. Шу куннинг ўзида











3-босқич


Ваколатли орган


Апостиль қўйиш ёки апостиль қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш ҳақидаги хатни тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга Давлат хизматлари марказига юбориш.


5 иш куни

мобайнида









4-босқич


Давлат хизматлари

маркази


1. Апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш ҳақидаги хат тушгандан сўнг ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.


2. Апостилни рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли ёзувни киритган ҳолда апостиль қўйилган расмий ҳужжатни ёки апостиль қўйишни рад этиш ҳақидаги хатни тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчига топшириш.


1. 1 соат мобайнида



2. Ариза берувчининг сўровига асосан








Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА







(сана)

(рақам)


Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш

органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга

апостиль қўйиш тўғрисида

СЎРОВНОМА


Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси:


2. Исми:


3. Отасининг исми:


4. Туғилган санаси:


5. Доимий ёки вақтинча яшаш манзили:


6. Паспорт серияси ва рақами:


7. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):


8. Шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг номи ва реквизитлари


9. Апостиль тақдим этиладиган мамлакат:


10. Апостиль тўлдириладиган тил:


10.1. Ўзбек тилида:


10.2. Инглиз тилида:


11. Электрон почта манзили:


12. Телефон рақами:


Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг номи:


2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. Почта манзили:


4. Электрон почта манзили:


5. Телефон рақами:


6. СТИР:


7. Апостиль тақдим этиладиган мамлакат:


8. Апостиль тўлдириладиган тил:


8.1. Ўзбек тилида:


8.2. Инглиз тилида:


9. Ҳужжатларни тақдим этишга вакил қилинган шахс:


9.1. Фамилияси:


9.2. Исми:


9.3. Отасининг исми:


9.4. Туғилган санаси:


10. Паспорт серияси ва рақами:


11. Шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг номи ва реквизитлари


Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:

1.


2.


    

Ушбу билан апостилнинг амал қилиши фақат хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қатнашчилари бўлган ва Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конвенцияга қўшилишини эътироф этадиган мамлакатларга татбиқ этилишидан хабардор эканлигимни тасдиқлайман.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 февраль