язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат хизматлари/ Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 15.02.2019 й. 134-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 февралдаги

134-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини

ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини

бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари, никоҳ уйлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади) ҳамда шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинлари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари ҳақидаги маълумотномаларни бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади.


6. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.


7. Сўровномага:

паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда - ишончнома нусхаси;

ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;

ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда - васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса - уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олиниши лозим.


8. Сўровномага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг аризачи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИси билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


9. Давлат хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғим Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.


10. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, сўровномага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг тақдим этилмаганлиги, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


11. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


12. Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида тегишли ФҲДЁ органига электрон шаклда юборилади.


13. ФҲДЁ органи сўровнома тушган вақтдан бошлаб 1 иш соати мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига юборади.


14. Сўровномада сўралаётган маълумотлар ФҲДЁ органида мавжуд бўлмаганда ФҲДЁ органи сўровномани тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивларига юборади ва бу ҳақда Давлат хизматлари марказларини электрон тарзда хабардор қилади. Бунда Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ахборот-коммуникация тизими орқали хабар беради.

Ҳудудий фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивлари сўровнома тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида сўралаётган маълумотларни тегишли ФҲДЁ органларида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига юборади.


15. Давлат хизматлари маркази, маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


18. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


19. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш

органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


1. Архив ҳужжатларини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.


2. Белгиланган миқдорда тўловни тўлаш.


1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат этганида











2-босқич


Давлат хизматлари

маркази


Сўровномани ФҲДЁ органига юбориш.


Сўровнома расмийлаштирилган

пайтда












3-босқич


ФҲДЁ органи


1. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига юбориш.

2. Агар сўровномада сўралаётган маълумотлар ФҲДЁ органида мавжуд бўлмаганда сўровномани тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивларига юбориш ва бу ҳақда Давлат хизматлари марказларини электрон тарзда хабардор қилиш.


1 иш соатида














4-босқич


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивлари


Сўровнома тушгандан сўнг сўралаётган маълумотларни тегишли ФҲДЁ органларида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштириш ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига юбориш.


3 иш кунида




5-босқич


Давлат хизматлари маркази


1. Архив ҳужжатлари тушганидан сўнг, ариза берувчини хабардор қилиш.


2. Ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш.


1. 10 дақиқада

2. Етиб келганида








Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА







(сана)

(рақам)


Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари

томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:


1. Фамилияси, исми ва отасининг исми:


2. Телефон рақами ва электрон манзили:


3. Манзили:


4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):


Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари:


1. Фамилияси, исми, отасининг исми:


2. Маълумотнома тури (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа маълумотлар):


3. Далолатнома ёзуви қайд этилган йил ва сана:


4. Талаб этилаётган маълумотлар қайд этилиши мумкин бўлган давр:


5. Далолатнома ёзуви қайд этилган ҳудуд (ҳудуд номи ёки республика миқёсида):


II. Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:


1. Паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси:


2. Учинчи шахслар манфаатида ҳаракат қилаётганда - нотариал тасдиқланган ишончнома (чет элда яшовчи фуқаро томонидан берилган ҳамда чет тилида тузилган ишончнома белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган бўлиши лозим):


3. Тегишли ҳолатларда марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари:


4. Қонуний вакил бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси:



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 февраль