Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

"Шахпахта" конини қўшимча очиш бўйича 2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув Қоидалари (АВ 02.05.2005 й. 1474-сон билан рўйхатга олинган 07.04.2005 й. Давлат божхона қўмитасининг 01-02/20-5-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг НН-01/10-1213-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 2 майда 1474-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси ва

Ташқи иқтисодий

алоқалар агентлигининг

2005 йил 7 апрелдаги

01-02/20-5, НН-01/10-1213-сон

қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Шахпахта" конини қўшимча очиш бўйича

2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид

битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона

чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг

божхона расмийлаштирув

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-б.), Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги "Маҳсулот тақсимотига оид битим тўғрисида"ги 312-II-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Шахпахта конини қўшимча очиш тўғрисида"ги 168-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 апрелдаги 262-ф-сон фармойиши, 2004 йил 14 апрелда "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси ҳамда "Зарубежнефтегаз" Ёпиқ акциядорлик жамияти ва "Gas Project Development Central Asia AG" Компанияси таркибидаги Консорциум ўртасида тузилган "Шахпахта" конини қўшимча очиш бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимга мувофиқ ишлаб чиқилган ва қайд этилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:


МТБ - 2004 йил 14 апрелда "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси ҳамда "Зарубежнефтегаз" Ёпиқ акциядорлик жамияти ва "Gas Project Development Central Asia AG" Компанияси таркибидаги Консорциум ўртасида тузилган "Шахпахта" конини қўшимча очиш бўйича маҳсулот тақсимотига оид битим, шу жумладан унга иловалар, ўзгартиришлар ва қўшимчалар.


Инвестор - юридик шахсларнинг "Зарубежнефтегаз" Ёпиқ акциядорлик жамияти (Россия) ва "Gas Project Development Central Asia AG" (Швейцария) Компанияси, шунингдек уларнинг ҳуқуқий ворислари таркибидаги Консорциум кўринишида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бирлашмаси.


Оператор - фойда келтирмайдиган юридик шахс - Инвестор томонидан МТБ бўйича ишлар бажарилишини ташкиллаштириш учун ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси резиденти. Оператор МТБга мувофиқ Инвесторга белгиланган божхона имтиёзлари ва преференцияларидан фойдаланади.


Ваколатли компания - "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси.


Бошқарувчи қўмита - Инвестор ва Ваколатли компания вакиллари таркибидаги доимий фаолият олиб борадиган, МТБ бўйича ишлар бажарилишига тегишли фаолиятнинг ўзаро мувофиқлаштирилишини амалга оширадиган ва МТБда қайд этилган функцияларга мувофиқ МТБ бажарилиши билан боғлиқ МТБ томонлари учун мажбурий қарорлар қабул қиладиган қўмита.


Пудратчи - Инвестор ва/ёки Оператор томонидан МТБ бўйича ишлар билан боғлиқ материаллар етказиб берилиши, ишлар бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилиши учун фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс. Ушбу атама Пудратчи ёки унинг субпудратчилари томонидан МТБ бўйича ишлар билан боғлиқ материаллар етказиб берилиши, ишлар бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилиши учун шартномалар тузилган субпудратчиларни ўз ичига олади.


ДБҚБ - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Инвестор (Оператор), Пудратчи томонидан олиб кириладиган (олиб чиқиладиган) товарларнинг божхона назорати ва/ёки божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган тааллуқли ҳудудий божхона бошқармаси.


МТБ бўйича ишлар - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган табиий газ конларини ўзлаштириш, қазиб олиш, транспортировка ва реализация қилишга, шу жумладан ҳар қандай инфратузилма ва транспорт объектларини қуришга, табиий газни ишлаш (тозалаш), уни сақлашга йўналтирилган фаолият турлари, тадқиқотлар ва ишлар мажмуи, табиатни муҳофазалаш чора-тадбирлари, шунингдек ушбу ишлар билан бевосита боғлиқ ва МТБ доирасида амалга ошириладиган ҳар қандай бошқа фаолият.


Товарлар - Инвесторнинг МТБ доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мулки, шу жумладан сарфлаш материаллари, қайтариладиган товарлар ва табиий газ.


Сарфланадиган товарлар - МТБ бўйича ишлар амалга оширилиш жараёнида фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига эркин муомалага чиқариш божхона режимида олиб кириладиган материаллар, асбоб-ускуналар, мосламалар ва деталлар, ЁММ (ёнилғи-мойлаш материаллари), транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулклар, шунингдек моддий-техник ресурслар, лойиҳа ва техник ҳужжатлар.


Қайтариладиган товарлар - Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига вақтинча олиб кириш божхона режимида олиб кириладиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган материаллар, асбоб-ускуналар, мосламалар ва деталлар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулклар ҳамда лойиҳа ва техник ҳужжатлар.


Инвестор табиий гази - МТБ 15.1-бандига мувофиқ ўтказиладиган ўлчовлар билан аниқланадиган шартнома ҳудудида қазиб олинган умумий табиий газ (углеводород гази, шунингдек бошқа барча газсимон углеводородлар ва уларнинг таркибидаги компонентлар, шу жумладан сероводородлар, углерод двуокиси ва гелий) ҳажмининг МТБга мувофиқ Инвесторга тегишли улуши.


2. Оператор ва Пудратчи томонидан олиб кириладиган товарлар, шунингдек олиб чиқиладиган қайтариладиган товарлар ва Инвесторнинг табиий гази божхона расмийлаштируви МТБ 20-моддасига мувофиқ солиқлар, божхона божлари, акцизлар ва бошқа йиғимлар тўланмаган ҳолда амалга оширилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно). Бунда берилган имтиёзлар ҳисоби юритилиши учун божхона юк декларацияси божхона тўловлари ҳисоблаб чиқарилган ҳолда тўлдирилади.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ҳисоби амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Операторга берилган ОКПО коди асосида юритилади.


3. Оператор ва Пудратчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган, шунингдек олиб чиқиладиган қайтариладиган товарлар ва Инвесторнинг табиий гази божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва/ёки Оператор жавобгар бўлади.


4. Олиб кирилиши ваколатли органлар рухсатини олиш зарурати билан боғлиқ товарлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва МТБ билан белгиланган тартибда ва шартларда олиб кирилади.


5. Оператор МТБ бўйича ишлар амалга оширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон Қарори ва 2004 йил 27 февралдаги ""Божхона омбори" божхона режими тўғрисида"ги 1318-сон Низомга мувофиқ божхона омборини таъсис этиш ҳуқуқига эга (2004 йил 27 февралда 1318-сон билан рўйхатдан ўтказилган - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда).


6. Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида харид қилинадиган ва ушбу ҳудуддан ташқарига олиб чиқишсиз фойдаланиш учун мўлжалланган товарларга божхона расмийлаштируви амалга оширилмайди.



II. ҚАЙТАРИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИ

ОЛИБ КИРИШ ВА ТАСАРРУФ ҚИЛИШ


7. Қайтариладиган товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига божхона юк декларацияси тўлдирилиб, икки йилгача муддатда қуйидаги ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилади:

а) 24-графанинг чап кичик бўлимида битим коди кўрсатилади: "79";

б) 44-графанинг 3-бандида МТБ, шунингдек Инвестор ва/ёки Операторнинг олиб ўтиладиган товарлар юзасидан хатининг рақами ва санаси кўрсатилади.


8. Қайтариладиган товарларнинг вақтинча олиб кириш режимида божхона расмийлаштируви ва божхона назорати тааллуқли ДБҚБ томонидан амалга оширилади.


9. Оператор вақтинча олиб киришнинг энг охирги муддати тугагунгача қайтариладиган товарларни қуйидаги усуллардан бири ёрдамида тасарруф қилиши керак:

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига реэкспорт режимида олиб чиқиш;

вақтинча олиб киришнинг белгиланган муддати тугагунгача 30 кундан кечиктирмай тааллуқли ДБҚБга ёзма мурожаат асосида товарларни вақтинча олиб кириш муддатини узайтириш;

уларни эркин муомалага чиқариш божхона режимига ёки қонун ҳужжатлари ва МТБ билан белгиланган тартибда бошқа режимга жойлаштириш тўғрисида маълум қилиш.


10. Қайтариладиган товарлар вақтинча олиб кирилишини МТБ амал қиладиган бутун вақт мобайнида икки йилдан юқори муддатга узайтириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларининг вақтинча олиб кирилиши (олиб чиқилиши) шартлари тўғрисида"ги 106-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 16-сон, 217-модда).

11. Қайта олиб чиқилаётган қайтариладиган товарлар божхона расмийлаштируви ушбу товарларни маълум қилинган вақтинча олиб кириш божхона режимига мувофиқ назоратга қўйган тааллуқли ДБҚБ томонидан амалга оширилади.



III. САРФЛАНАДИГАН ТОВАРЛАРНИ

ОЛИБ КИРИШ ВА ТАСАРРУФ ҚИЛИШ


12. Сарфланадиган товарлар эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштирилади. Бунда божхона юк декларацияси мазкур Қоидаларнинг 7-бандида қайд этилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади.


13. Оператор ёки Пудратчининг сарфланадиган товарлар божхона омбори режимига жойлаштирилиши мумкин.


14. Божхона расмийлаштируви мақсадларида мажбурий сертификатланадиган сарфланадиган товарларнинг сертификатланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 06 июлдаги 318-сон Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда) ва "Мажбурий сертификатланадиган товарлар (маҳсулотлар)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома (2000 йил 26 февралда 901-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва муассасалари меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 2000 й., 4-сон).

15. Эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштирилган сарфланадиган товарлар, "Божхона реэкспорт режими тўғрисида"ги Низом билан белгиланган шартлар ва талабларга риоя қилинган тақдирда, Инвестор ва/ёки Оператор ёки Пудратчи аризасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига реэкспорт режимида олиб чиқилиши мумкин (2002 йил 02 майда 1134-сон билан рўйхатдан ўтказилган - Меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 2002 й., 9-сон).



IV. ИНВЕСТОРНИНГ ТАБИИЙ

ГАЗИНИ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ


16. Инвесторнинг табиий газини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш экспорт режимида амалга оширилади.


17. Инвесторнинг экспорт қилинадиган табиий гази божхона расмийлаштируви Оператор томонидан Инвестор томонидан белгиланадиган ҳажмларда ва нархларда - Ўзбекистон Республикаси DAF-чегараси шартларида (Инкотермс-2000) Марказий Осиё - Марказ газ қувурининг Бейнов компрессор станциясида ваколатли банк томонидан бериладиган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинмаган ҳолда амалга оширилади.


18. Инвесторнинг табиий газига Операторнинг аризасига мувофиқ ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда Товарларни олиб ўтиш сертификатларини бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ товарларни олиб ўтиш сертификатлари берилади (2010 йил 13 августда 2131-сон билан рўйхатдан ўтказилган - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда).

19. Инвесторнинг қувурйўл транспорти орқали олиб ўтиладиган табиий гази декларация қилиниши ва божхона расмийлаштируви икки босқичли асосда амалга оширилади.


20. Биринчи босқичда: ҳар ой Инвесторнинг табиий гази Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмай Оператор ёки унинг ваколатли шахси божхона органига ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилган Инвесторнинг табиий гази ҳажмларига вақтинча (тўлиқсиз) божхона юк декларацияси (қуйида матн бўйича - "ВБЮД")ни ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

МТБ нусхаси (фақат дастлабки расмийлаштирувда тақдим этилади);

Инвестор (Оператор) ва Ваколатли компания томонидан имзоланган МТБ бўйича табиий газ қазиб олиш далолатномаси;

Инвестор ва Ўзбекистон Республикаси газ-транспорт компанияси томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасигача транспортировка қилинган Инвесторнинг табиий газини қабул қилиш-топшириш тижорат далолатномаси;

Ўзбекистон Республикаси газ-транспорт компанияси ва Қозоғистон Республикаси газ-транспорт компанияси томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида Инвесторнинг табиий газини қабул қилиш-топшириш техник далолатномаси ёхуд Инвестор ва харидор томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида Инвесторнинг табиий газини қабул қилиш-топшириш тижорат далолатномаси;

ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилган Инвесторнинг табиий гази ҳажмларига инвойс (ҳисобварақ-фактура);

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилган Инвесторнинг табиий гази юбориладиган мамлакат, оғирлиги, миқдори ва қиймати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат.


21. Инвесторнинг табиий гази экспорти учун вақтинча божхона юк декларацияси (вақтинча БЮД) "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида Йўриқнома"га мувофиқ (1999 йил 03 ноябрда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган - Меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 1999 й., 12-сон), қуйидаги ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади:

а) "Декларация тури" 1-графаси учинчи кичик бўлимида "ВД" ҳарфли индекси - вақтинча (тўлиқсиз) божхона юк декларацияси кўрсатилади;

б) 2, 9 ва 28-графаларда Операторнинг "Инвестор топшириғи бўйича" белгили тааллуқли реквизитлари кўрсатилади;

в) 8-графада Инвестор томонидан маълум қилинадиган олувчи реквизитлари кўрсатилади;

г) 24-графанинг чап кичик бўлимида битим коди кўрсатилади: "79";

д) 37-графанинг сўнгги иккита рақамида код кўрсатилади: "33";

е) 44-графада "Қўшимча ахборот/тақдим қилинадиган ҳужжатлар" 3 рақами остида олиб чиқиш учун асос сифатида МТБ кўрсатилади;

ж) 50-графада "Тақдим этилган маълумотлар учун жавобгар бўлади" сўзлари "Божхона юк декларацияси (БЮД)ни 200_ йил "__" _______ гача тақдим қилиш мажбуриятини оламан" сўзлари билан тўлдирилади.


22. Иккинчи босқичда: ВБЮД божхона расмийлаштируви санасидан бошлаб 90 (тўқсон) кундан кечиктирмай ДБҚБга БЮД, дастлабки ВБЮД ҳамда МТБга мувофиқ маҳсулот тақсимотини тасдиқлайдиган Инвестор ва Ваколатли компания ўртасида маҳсулот (табиий газ) тақсимоти бўйича Далолатнома нусхаси, шунингдек мувофиқлик сертификати тақдим этилади.


23. ВБЮД бўйича декларация қилинган Инвестор табиий газининг ҳажми МТБга мувофиқ маҳсулот тақсимотини тасдиқлайдиган Инвестор ва Ваколатли компания ўртасида маҳсулот (табиий газ) тақсимоти бўйича Далолатнома нусхасида қайд этилган ҳажм билан фарқ қилган ҳолатларда, тааллуқли ВБЮДга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилади.


24. БЮД "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида Йўриқнома"га мувофиқ (1999 йил 03 ноябрда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган - Меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 1999 й., 12-сон), қуйидаги ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади:

а) 2, 9 ва 28-графаларда Операторнинг "Инвестор топшириғи бўйича" белгили тааллуқли реквизитлари кўрсатилади;

б) 8-графада Инвестор томонидан маълум қилинадиган олувчи реквизитлари кўрсатилади;

в) 24-графанинг чап кичик бўлимида битим коди кўрсатилади: "79";

г) 37-графанинг сўнгги иккита рақамида код кўрсатилади: "33";

д) 44-графада "Қўшимча ахборот/тақдим қилинадиган ҳужжатлар" 3 рақами остида олиб чиқиш учун асос сифатида МТБ кўрсатилади;

е) 44-графада "Қўшимча ахборот/тақдим қилинадиган ҳужжатлар" 8 рақами остида Бошқарувчи қўмита ҳужжатлари кўрсатилади.

Бунда БЮДга ВБЮД маълумотнома рақами берилади.



V. ИНВЕСТОР ТАБИИЙ ГАЗИ РЕИМПОРТИ


25. МТБда белгиланган шартларда Ваколатли компания Инвесторнинг табиий газини керакли ҳажмда АҚШ долларида тўлов орқали ва МТБга мувофиқ нархлар бўйича харид қилиш ҳуқуқига эга.


26. Ваколатли компания томонидан харид қилинадиган Инвесторнинг табиий гази ҳажмлари Ваколатли компания ва Инвестор ўртасидаги ташқи савдо контрактлари (шартномалари) билан белгиланади. Контрактлар (шартномалар) қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилади.


27. МТБ 18.3.5-бандига мувофиқ Ваколатли компания томонидан Инвестордан харид қилинадиган Инвесторнинг табиий гази божхона расмийлаштируви дастлаб мазкур Қоидалар IV бўлимига мувофиқ божхона экспорт режимида, сўнгра эса Ваколатли компания номига божхона рэимпорт режимида амалга оширилади. Бунда транспорт харажатлари мавжуд эмаслиги туфайли БЮД 20-графасида EXW (Инкотермс-2000) етказиб бериш шартлари қайд этилади.

Бошқа ҳолатларда Инвесторнинг табиий гази божхона расмийлаштируви Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


28. Инвесторнинг табиий гази рэимпорт қилинганда, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ваколатли компания тегишли солиқларни тўлайди.



VI. ИНВЕСТОР (ОПЕРАТОР) ВА

ПУДРАТЧИЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


29. Инвестор ва/ёки Оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:

а) маълум қилинган божхона режими шартларига мувофиқ ДБҚБга олиб кириладиган/олиб чиқиладиган товарларни кўрсатиш ва уларнинг божхона расмийлаштируви учун керакли ҳужжатларни тақдим этиш;

б) қонун ҳужжатлари билан белгиланган божхона расмийлаштируви учун йиғимларни тўлаш;

в) ҳар йили ДБҚБга қайтариладиган товарлардан фойдаланиш ва улар жойлаштирилган манзил тўғрисида маълумотлар бериш;

г) қайтариладиган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона режимида расмийлаштиришда, ушбу қайтариладиган товарлардан келгусида воз кечилган тақдирда, қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда божхона тўловларини тўлаш;

д) қайтариладиган товарларни вақтинча олиб киришни узайтириш зарурати мавжуд бўлмаган тақдирда, вақтинча олиб кириш белгиланган муддати тугагунгача уларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ёки бошқа божхона режимига жойлаштириш;

е) ҳар йили ДБҚБга сарфлаш товарларидан фойдаланиш тўғрисидаги якуний ҳисоботни тақдим этиш.


30. Пудратчи мазкур Қоидаларнинг 29-банди "а"-"е" кичик бандлари билан назарда тутилган вазифаларни бажаради.


31. Мазкур Қоидаларнинг 29-банди билан назарда тутилган вазифалар тузилган шартномаларга мувофиқ Инвестор, Оператор ва Пудратчилар томонидан ваколат берилган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


32. Оператор, зарур ҳолларда, Инвесторнинг топшириғи бўйича МТБ талабларига мувофиқ, тааллуқли ДБҚБга ёзма мурожаат бўйича ишлаш, таҳлил қилиш ва ўрганиш мақсадларида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига техник, ҳисобот ҳужжатларини, геологик-геофизик материалларни, геологик жинслар ва қатламли флюидлар намуналари ва синовларини олиб чиқади.


33. Оператор Инвесторнинг топшириғи бўйича ва Ваколатли компаниянинг розилиги билан Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш, таҳлил қилиш ва ўрганиш учун асл ёзувлар ва бошқа маълумотларни олиб чиқиши мумкин. Инвестор (Оператор) қайд этилган олиб чиқилган ёзувлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикасига қайта олиб кириши шарт.


34. Инвестор (Оператор) ва Пудратчиларнинг чет эллик ходимларига МТБ билан назарда тутилган барча имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.


35. Олиб чиқилган товарлардан белгиланган мақсад бўйича фойдаланилмаган, шу жумладан бошқа шахсга ўтказилган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари мувофиқ тегишли ДБҚБ белгиланган тартибда давлат бюджетига тўланадиган барча божхона тўловларини ундириб олади.


36. Мазкур Қоидалар Ваколатли компания ва Инвестор билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)










































Время: 0.2137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск