Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисида Низом (АВ томонидан 03.03.1999 й. 660-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 01.03.1999 й. 42-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.03.1999 й.

N 660




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ИШЛАШИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

01.03.1999 й.

N 42



Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга

ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни

аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисида"ги низомга мувофиқ қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш, қимматли қоғозлар бозорида хизмат кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш тартибини, шунингдек қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака аттестатларини бериш, амал қилишини тўхтатиш ва маҳрум (бекор) қилиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларида (бундан буён матнда профессионал иштирокчи), фонд биржаларида, валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлашга талабгор бўлган ёки ишлаётган хамда мажбуриятига уларнинг номидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизмат кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш кирувчи жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

1.2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан буён матнда - ваколатли орган) - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази;

жисмоний шахсларни аттестациядан ўтказиш (бундан буён матнда - аттестациядан ўтказиш) - қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, хизматларни кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажаришда қимматли қоғозлар бозорининг мутахассиси малака гувоҳномасини олишга талабгор бўлган жисмоний шахсларнинг (бундан буён матнда - талабгор) тайёргарлигини аниқлаш усули;

қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномаси (бундан буён матнда - малака гувоҳномаси) - ваколатли орган томонидан профессионал иштирокчи, фонд биржаси (фонд бўлимини ташкил этган валюта биржаси)нинг номидан қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш ҳуқуқини тасдиқловчи ва тегишли тоифаси кўрсатилган тарзда жисмоний шахсга бериладиган ҳужжат;

I тоифа малака гувоҳномаси - жисмоний шахсларга бериладиган ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари, бошқа профессионал иштирокчиларнинг ижро органи раҳбари, фонд биржасининг ижроия органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари, валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбари лавозимини эгаллаш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномасининг тоифаси;

II тоифа малака гувоҳномаси - жисмоний шахсларга бериладиган ва профессионал иштирокчиларда, фонд биржаларда, валюта биржаларининг фонд бўлимларида мутахассис сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномасининг тоифаси;

Аттестация комиссияси - аттестация (қайта аттестация) ўтказиш бўйича коллегиал орган.

1.3. Мажбурий аттестациядан, мазкур Низомнинг 1.3-1-бандида қайд этилган холлардан ташқари, қуйидаги шахслар ўтиши лозим:

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари, бошқа профессионал иштирокчиларнинг ижроия органи раҳбарлари, фонд биржаларнинг ижро органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари, валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбарлари;

бевосита қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда иштирок этувчи, хизматлар кўрсатувчи ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажарувчи профессионал иштирокчиларнинг, фонд биржасининг, валюта биржаларининг фонд бўлимлари мутахассислари.

Малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган тақдирда, кўрсатиб ўтилган шахслар малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган пайтдан эътиборан икки ойдан кечиктирмай мажбурий аттестациядан ўтишлари лозим.

Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида қайд этилган муддат давомида малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган шахслар, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда иштирок этиш, хизматлар кўрсатиш ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажариш ҳуқуқисиз лавозимларини эгаллаш ҳуқуқига эга.

Профессионал иштирокчиларда, фонд биржаларида, валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлаётган малака аттестатига эга шахслар сони икки кишидан кам бўлмаслиги лозим.

Қайд этилган шахсларнинг лавозимлари, уларнинг вазифалари, функциялари ва ваколатлари кўрсатилган рўйхат хўжалик юрутивчи субъектнинг буйруғи билан тасдиқланади.

Шахс аттестациядан ўтмаган деб топилганда, у мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида қайд этилган лавозимларни эгаллашга ҳақли эмас.

1.3-1. Истисно тариқасида, молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида имтиёзли олий маълумот дипломига эга олий таълим муассасаси битирувчиси агар олий маълумотга эгалиги тўғрисидаги диплом берилган кундан 3 йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса аттестациядан ўтмасдан ва белгиланган йиғимни тўламасдан II тоифа малака гувоҳномасини олиши мумкин.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар малака аттестатини олиш учун ваколатли органга:

Мазкур низомнинг 1-иловасидаги* шаклда ариза;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ёхуд хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - яшаш гувоҳномасининг нусхаси;

таълим муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган олий маълумот тўғрисидаги имтиёзли диплом нусхаси (бакалаврлар учун);

таълим муассасаси томонидан тасдиқланган олий маълумот тўғрисидаги имтиёзли диплом нусхаси (магистрлар учун).

1.4. Аттестация комиссияси қўйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда аттестациядан ўтган шахсларни қайта аттестациядан ўтказишга ҳақли:

малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда;

қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бир неча маротаба бузилганда;

қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига жиддий ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганда.

Бир йил давомида уч ва ундан ортиқ маротаба амалдаги малака гувоҳномасига эга бўлган шахс томонидан содир этилган қонунбузилишлар қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бир неча маротаба бузиш деб тан олинади.


2-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИНГ ИШ ТАРТИБИ


2.1. Ваколатли органда беш кишидан кам бўлмаган Аттестация комиссияси тузилади ва Аттестация комиссия раисини, аъзоларини ва Аттестация комиссия аъзоси бўлмаган котибни ўз ичига олади.

Аттестация комиссияси таркибига ваколатли органнинг мансабдор шахслари ва ходимлари, шунингдек бошқа давлат бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг ихтиёрий бирлашмасининг вакиллари хам киритилиши мумкин.

2.2. Аттестация комиссиясининг таркиби ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

2.3. Аттестация комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

аттестация ўтказиш тартибини тасдиқлаш;

тест ва билет саволларини тузиш ва тасдиқлаш;

аттестация ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилаш;

аттестация (қайта аттестация)ни ўтказиш;

аттестация натижаларини расмийлаштириш;

аттестациядан ўтмаган деб топилган шахсларнинг апелляцияларини кўриб чиқиш.


2.4. Аттестация комиссиясининг мажлислари заруриятга кўра, лекин бир ойда камида бир маротаба ўтказилади. Аттестация комиссияси котиби Аттестация комиссияси мажлисини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.

Аттестация комиссияси мажлиси унинг аъзоларининг камида 2/3 қисми ҳозир бўлган тақдирда ўтказилади.

Аттестация комиссиясининг мажлисига қўйилган ва унинг ваколати доирасидаги масалаларни ҳал этишда Аттестация комиссияси мажлисида қатнашаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози керак бўлади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади.

Комиссия раисини ёки аъзосини узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган ҳолларда уларни алмаштириш ваколатли орган раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширилади.

2.5. Аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш (Аттестация комиссиясининг мажлиси ўтказиладиган жой ва вақти) тўғрисида Аттестация комиссияси аъзолари Аттестация комиссияси котиби томонидан хабардор қилинади.


2.6. Ваколатли орган раҳбарининг буйруғига асосан Аттестация комиссияси аъзолари таркибидан сайёр Аттестация комиссияси мажлислари ўтказилиши мумкин.


2.7. Аттестация комиссияси тест ва имтиҳон саволларини қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқади.

Тест ва имтиҳон саволларини ишлаб чиқиш учун тегишли йўналишдаги таълим муассасалари, давлат бошқаруви органлари шунингдек қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг ихтиёрий бирлашмалари жалб этилиши мумкин.


3-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ (ҚАЙТА АТТЕСТАЦИЯ)ДАН ЎТКАЗИШ

ВА МАЛАКА ГУВОҲНОМАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


3.1. Талабгорлар тўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни ваколатли органга аттестация кунидан камида етти иш кун олдин тақдим этади ва аттестация кунидан икки иш куни олдин тасдиқланадиган аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.

Аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхати талабгорлардан ҳужжатларни келиб тушган санаси бўйича тузилади ва тасдиқланганидан сўнг танишиш учун очиқ деб ҳисобланади.

Мазкур Низомда назарда тутилган белгиланган тўлов миқдори келиб тушмаган тақдирда, талабгор аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилмайди.

Аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхати Аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

3.2. Аттестация (қайта аттестация)дан ўтиш учун талабгорлар ваколатли органга қўйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхати, нусхалар сони, ҳужжатлар шакли (нусхаси ёки асли), шунингдек, хар бир тақдим этилган ҳужжатларнинг варақлар сони кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 2-иловасига* мувофиқ шаклдаги ариза;

ўқув муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ёки қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги ўқув муассасаси сертификатининг нусхаси (бунда, талабгорга сертификат берилган санадан мазкур бандга асосан ҳужжатларни тақдим этиш санасигача бўлган муддат бир йилдан кўп бўлмаслиги лозим);

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ёхуд чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - яшаш гувоҳномасининг нусхаси;

Мазкур Низомнинг 3.8-бандида белгиланган бир марталик тўлов тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси.

I даражали малака гувоҳномасини олишга талабгорлар, қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

қуйида келтирилган йўналишлардан бири, яъни молия - иқтисод, ҳуқуқшунослик, математика ёки ахборот технологиялар бўйича олий маълумотга эгалигини тасдиқловчи ҳужжатнинг таълим муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси, шунингдек иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқшунослик соҳаларда ёки кўрсатилган соҳалар бўйича давлат бошқарув органларида камида икки йиллик иш стажига эгалигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасининг ёки бошқа ҳужжатнинг нотариус ёки иш берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;

ёхуд таълим муассасаси ёки нотариус томонидан тасдиқланган олий маълумотга эгалигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, шунингдек иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқшунослик соҳаларда ёки кўрсатилган соҳалар бўйича давлат бошқарув органларида камида беш йиллик иш стажига эгалигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасининг ёки бошқа ҳужжатнинг нотариус ёхуд иш берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;

Агар, шахслар иқтисодий ёки ҳуқуқшунослик соҳасида илмий даражага эга бўлса ва тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланса (агарда илмий даража хорижий давлатда олинган бўлса, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нострификациядан ўтгандан сўнг), аттестацияга тегишли иш стажисиз, қайта тайёргарликсиз ва малака оширмаган холда, киритилади.

3.3. Тақдим этилган ҳужжатлар номувофиқ расмийлаштирилган тақдирда, ҳужжатларни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари бузилганда, ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки мазкур Низомда назарда тутилган бошқа ҳолларда ваколатли орган талабгорга аттестациядан ўтишга рад жавобини беради. Бунда малака гувоҳномасини олиш учун ариза берган шахсга аризани берган кунидан эътиборан 5 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда ёзма шаклдаги асосланган рад жавоби юборилади.

3.4. Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаса, ариза берган шахс аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.

3.5 Аттестацияни ўтказиш санаси, вақти ва жойи ваколатли органнинг веб-сайтига эълон қилинади. Аттестация комиссияси томонидан белгиланган аттестация (қайта аттестация)ни ўтказиш кунида, аттестациядан ўтувчилар рўйхатига киритилган талабгорлар аттестациядан ўтиш учун кўрсатилган жойга етиб келади.

Талабгор ўзи билан паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлиши лозим. Паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлмаган ёки аттестацияга кеч келган шахслар келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.

Кетма-кет икки марта аттестациядан ўтишга келмаган талабгорлар аттестацияга рухсат берилган шахслар рўйхатидан чиқариб ташланади. Бунда тақдим этилган ҳужжатлар охирги аттестация ўтказилган кундан эътиборан етти кун ичида номзодга қайтарилади, бир марталик тўлов эса қайтарилмайди. Ҳужжатларни қайта тақдим этиш мазкур Низомнинг 3.1 - 3.4-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Ваколатли орган томонидан қайтарилган ҳужжатлар бўйича махсус дафтар юритилади.

3.7. Аттестациялар жараёнига техник хизмат кўрсатиш ваколатли орган ва зарур дастурий-техник ускуналарга эга бўлган ташкилот ўртасидаги шартномага асосан амалга оширилиши мумкин.

Аттестация тестлари натижалари юзасидан компьютер маълумотлар базасини сақлаш учун жавобгарлик аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилади.

3.8. Аттестациялар (қайта аттестациялар)ни ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида, талабгорлардан ваколатли орган ҳисоб рақамига ўтказиладиган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида бир марталик йиғим ундирилади.

Аттестациядан ўтмаган шахсларга бир марталик йиғим қайтарилмайди. Аввал аттестациядан ўтмаган шахснинг хар бир кейинги аттестацияси (қайта аттестацияси) тегишли бир марталик йиғимни тўлаш билан бирга амалга оширилади.

3.9. II даражали малака гувоҳномасини олиш учун талабгорларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тест синови усулида амалга оширилади.

I даражали малака гувоҳномасини олиш учун талабгорларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш икки босқичда амалга оширилади:

тест синови;

тест синовидан муваффақиятли ўтган тақдирда - ёзма-оғзаки имтиҳон (бундан буён матнда - имтиҳон).

Тест синови компьютер дастуридан фойдаланган холда ёки ёзма равишда тест саволларига жавоб бериш шаклида амалга оширилади ва талабгорларга 60 дақиқа тақдим этган ҳолда ўз ичига 60та саволларни олади.

Имтиҳон тўртта назарий ва амалий саволлардан иборат имтиҳон билетларига жавоблар шаклида ёзма амалга оширилади.

Имтиҳон саволларига жавоб бериш учун талабгорларга 90 дақиқа тақдим этилади. Ҳар бир имтиҳон билетининг саволига берилган жавоблар беш балли тизимда баҳоланади.

3.10. Керак бўлган тўғри жавоблар сони:

тест синовидан ўтиш учун камида 45 та тўғри жавобни ташкил этиши;

имтиҳондан ўтиш учун 15 баллдан кам бўлмаслиги лозим.

3.11. Аттестация натижаларини аниқлаш учун куйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

"аттестациядан ўтган";

"аттестациядан ўтмаган".

3.12. Тест синови ва имтиҳон ўтказилаётган вақтда талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:

маълумотнома, махсус ва бошқа адабиётлардан фойдаланиш;

ёзувлардан, шу жумладан электрон манбалардаги ёзувлардан фойдаланиш;

уяли алоқа ёки бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;

бошқа талабгорлар билан мулоқот олиб бориш.

Кўрсатиб ўтилган талаблар бузилган тақдирда, талабгор аттестациядан четлаштирилади ва аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.

3.13. Аттестация натижалари Аттестация комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланган ва Аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланган Аттестация комиссияси баённомаси билан расмийлаштирилади. Аттестация натижалари ваколатли органнинг веб-сайтига аттестация ўтказилган санадан сўнг 3 иш куни давомида эълон қилинади.

3.14. Аттестациядан ўтмаган деб топилган шахс, мазкур Низомнинг 3.1 - 3.4-бандларида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни қайта тақдим этган холда аттестациядан ўтишга ҳақли.

3.15. Талабгор аттестация натижалари бўйича Аттестация комиссиясига апелляция беришга ҳақли. Апелляция аризаси Аттестация комиссияси раиси номига талабгорни аттестациядан ўтмаган деб топилган кундан эътиборан 30 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда ёзма шаклда тақдим этилади.

Аттестация комиссияси апелляция аризасини келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқиши ҳамда кўриб чиқиш натижаси бўйича аризачига Аттестация комиссиясининг қарорини Аттестация комиссияси раиси томонидан имзоланган комиссия йиғилиши баённомасидан кўчирма кўринишида юбориши лозим.

Аттестация комиссияси апелляция аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича аризачи - аттестациядан ўтмаган шахснинг шикоят ва важларини ўринли деб топиши ва уни аттестациядан ўтган деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.

Аттестация комиссияси қарорига асосан аттестациядан ўтган деб топилган шахсга малака гувоҳномаси берилади.

Қайта аттестациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Аттестация комиссияси аттестациядан ўтмаган деб топилган шахсни қайта аттестациядан ўтказиш кунини белгилайди.

Агарда олдинги аттестациядан ўтмаган деб топилган шахс қайта аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра аттестациядан ўтган деб топилса, унга умумий асосларга кўра малака гувоҳномаси берилади.

Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди. Апелляция аризасини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган тақдирда, аризачи Аттестация комиссияси қарори устидан суд тартибида шикоят келтиришга ҳақли.

3.16. Аттестациядан ўтмаган деб топилган шахс, Аттестация комиссиясининг қарори устидан суд тартибида шикоят келтиришга ҳақли.


3.17. Малака гувоҳномалари мазкур Низомнинг 3 (I тоифа малака гувоҳномаси) ва 4 (II тоифа малака гувоҳномаси) иловаларидаги* шаклда расмийлаштирилади. Малака гувоҳномаларини бериш аттестация ўтган санадан бошлаб 15 иш куни давомида амалга оширилади.

3.18. Ваколатли орган аттестациядан ўтган шахсларнинг (қимматли қоғозлар бозори мутахассислари) ягона давлат реестрини юритади. Малака гувоҳномаларини олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар аттестациядан ўтган шахсларнинг (қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг) ягона давлат реестрига киритилади.

Аттестациядан ўтган шахсларнинг (қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг) ягона давлат реестри қуйидаги шаклларда юритилади:

а) қоғозли манбаларда (тикилган ва ваколатли органнинг муҳри билан муҳрланган журналлар шаклида, тикилган бетларнинг сони кўрсатилган ҳолда);

б) электрон манбаларда, электрон ёзувлар шаклида.

Аттестациядан ўтган шахсларнинг (қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг) ягона давлат реестрида малака гувоҳномалари берилган мутахассислар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

малака гувоҳномасини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

паспортига доир маълумотлар ёки яшаш гувоҳномасига доир маълумотлар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун;

малака гувоҳномасининг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилишининг тугаш муддати, тоифаси;

малака гувоҳномаси бланкасининг тартиб рақами;

малака гувоҳномаси олинган сана, олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси (фақат қоғоз шаклда);

малака гувоҳномасини бекор қилиш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тугатиш санаси ва сабаблари, шунингдек дубликат бериш тўғрисидаги маълумотлар;

изоҳ, унда ваколатли орган зарур деб ҳисоблайдиган ҳар қандай қўшимча маълумотлар акс эттирилиши лозим.

3.19. Малака гувоҳномаларининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади.


4-БОБ. МАЛАКА ГУВОҲНОМАЛАРИНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ДУБЛИКАТ

БЕРИШ ТАРТИБИ


4.1. Илгари берилган малака гувоҳномасида кўрсатилган маълумотларнинг ўзгарганлиги муносабати билан малака гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун малака гувоҳномаси эгаси томонидан ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ваколатли орган раҳбари номига малака гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза;

малака гувоҳномасининг асл нусхаси, у йўқолган тақдирда - йўқолган малака гувоҳномасининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларидаги эълон нусхаси;

қайта расмийлаштирилган малака гувоҳномасини бериш харажатларини қоплаш учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида бир марталик тўлов тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси;

ФҲДЁ органи томонидан берилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага фамилияси ёки исми ўзгартирилганлиги муносабати билан киритилган ўзгартиришлар ва тузатишлар тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси;

паспорт нусхаси - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ёки чет эл фуқаролари ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномасининг нусхаси.

4.2. Ваколатли орган томонидан малака гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганда аввалги тартиб рақами ва аввал белгиланган амал қилиш муддати билан малака гувоҳномасининг янги бланки берилади, бунда илгари берилган малака гувоҳномасининг бланки бекор қилинади.


4.3. Малака гувоҳномаси йўқолган тақдирда малака гувоҳнома эгаси томонидан ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

малака гувоҳномаси дубликати бериш тўғрисида ариза, илгари берилган малака гувоҳномасининг йўқолиши сабаблари ва ҳолатлари кўрсатилган холда;

йўқолган малака гувоҳномасининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларидаги эълон нусхаси;

малака гувоҳномаси дубликатини бериш харажатларини қоплаш учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида бир марталик тўлов тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси;

паспорт нусхаси - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ёки чет эл фуқаролари ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномасининг нусхаси.

4.4. Ваколатли орган томонидан малака гувоҳномасининг дубликатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда ваколатли орган малака гувоҳномасини йўқотган шахсга малака гувоҳномасининг аввалги тартиб рақами ва аввал белгиланган амал қилиш муддати билан "ДУБЛИКАТ" ёзуви қўйилган малака гувоҳномасининг янги бланкини беради.


4.5. Мазкур Низомнинг 4.1-бандида кўрсатилган ҳолатда янги малака гувоҳномасини бериш ҳамда 4.3-бандида кўрсатилган ҳолатда дубликат бериш тўғрисидаги қарор Аттестация комиссияси томонидан ариза олинган пайтдан эътиборан 15 иш куни мобайнида қабул қилинади.

4.6. Агар малака гувоҳномасининг дубликати олингандан сўнг аввал йўқолган малака гувоҳномасининг асл нусхаси топилса, малака гувоҳномасининг дубликатини олган шахс шу ҳолат юзага келган кундан эътиборан беш кундан кечикмасдан малака гувоҳномасининг асл нусхасини уни бекор қилиш учун ваколатли органга топшириши шарт.


4.7. Дубликат ёки қайта расмийлаштирилган малака гувоҳномасини олиш учун қайта аттестациядан ўтиш талаб этилмайди.

Дубликат ёки қайта расмийлаштирилган малака гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тегишли тарзда расмийлаштирилмаган тақдирда аризачига ариза олинган кундан эътиборан 15 иш куни мобайнида ёзма шаклдаги асослантирилган рад жавоби етказилади.


5-БОБ. МАЛАКА ГУВОҲНОМАСИНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТУГАТИШ

ВА БЕКОР ҚИЛИШ

5.1. Ваколатли орган малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда малака гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.


5.2. Малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш малака гувоҳномаси эгасининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан содир этилган қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари аниқланганда, олти ойдан ошмаган муддатга амалга оширилади.

Бошқа асосларга асосан малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туришга йўл қўйилмайди.

Малака гувоҳномасини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган бўлса, юқорида қайд этилган муддат ўтиши билан малака гувоҳномасининг амал қилиши қайта тикланади.

5.3. Малака гувоҳномасини амал қилишини тугатиш қўйидаги асосларга кўра амалга оширилади:

малака гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда;

мазкур Низомнинг 1.4-бандида назарда тутилган холларда аттестациядан ўтган шахс қайта аттестациядан ўта олмаганда;

малака гувоҳномаси эгасининг вафоти ёхуд муомала лаёқати белгиланган тартибда чекланганда ёки уни муомалага лаёқатсиз деб топилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса;

малака гувоҳномаси эгаси ваколатли органга унга берилган малака гувоҳномасининг амал қилишини тугатишни сўраб ариза билан ёзма мурожаат қилганда;

малака гувоҳномаси эгаси томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бир неча марта ёки бир марта қўпол равишда бузилганда;

малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар малака гувоҳномаси эгаси томонидан бартараф этилмаганда.

Бошқа асосларга кўра малака гувоҳномасининг амал қилишини тугатишга йўл қўйилмайди.


5.4. Малака гувоҳномасини ишончсиз маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этган холда олиш ҳолати аниқланганлиги малака гувоҳномасини бекор қилишга асос бўлади.

Бошқа асосларга кўра малака гувоҳномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Аттестация комиссиясининг малака гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори малака гувоҳномаси берилган санадан амал қилади.


5.5. Ваколатли орган малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 10 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда малака гувоҳномаси эгасини Аттестация комиссиясининг қабул қилган қарори ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.

5.6. Малака гувоҳномасини амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабарномада малака гувоҳномаси эгаси томонидан бажарилиши лозим бўлган чоралар ҳамда уларни бажариш муддати акс эттирилган бўлиши керак.

5.7. Кўрсатилган чораларни лозим тарзда, белгиланган муддатда бажарган тақдирда, малака гувоҳномаси эгаси бажарганлиги тўғрисида ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

5.8. Амал қилиш муддати тугаганлиги боис малака гувоҳномаларининг амал қилиши тугатилган шахслар, умумий асосларга кўра янги малака гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилишга ҳақли.

Мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги ёки малака гувоҳномасини амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этмаганлиги сабабли малака гувоҳномаларининг амал қилиши тугатилган шахслар малака гувоҳномасининг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан бир йил ўтгач янги малака гувоҳномаларини олиш учун мурожаат этишга ҳақли.

5.9. Ваколатли орган малака гувоҳномаларини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки малака гувоҳномаларини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ва (ёки) ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилади, шунингдек Аттестациядан ўтган шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади.

5.10. Малака гувоҳномаси суд қарорига асосан бекор қилиниши, унинг амал қилиши эса тўхтатиб турилиши ва тугатилиши мумкин.


5.11. Ваколатли органнинг малака гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


6.1 Мазкур Низом 1999 йилнинг 5 мартидан кучга киради.


6.2 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1994 йил 25 сентябрда тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 29 сентябрда рўйхат рақами 103-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Инвестиция институтлари ва фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари) ходимлари ва мутахассисларини, жисмоний шахсларни қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига аттестациядан ўтказиш тўғрисида"ги низом ва илгари унга берилган барча тушинтиришлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6.3 Мазкур Низомнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

6.4 Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат ваколатли орган томонидан амалга оширилади.


*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)

















































Время: 0.2150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск