Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортларни бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 11.05.1999 й. 726-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.05.1999 й.

N 726

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

15.04.1999 й.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ТОМОНИДАН КЕЛИШИЛГАН

15.04.1999 й.


Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик

ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортларни

бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 27 декабрдаги 624-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортлар, хорижий шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномалари ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари бериш ҳамда алмаштиришни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ва уни эгасининг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга етган барча фуқаролари Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортига эга бўлишлари шарт.


3. Ўзбекистон Республикасининг хорижда истиқомат қиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек, "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини қўлга киритган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси фуқаросини паспорти Ўзбекистон Республикаси учун ягона намунада ўзбек, рус ва инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланади ва 32 саҳифага эга бўлади.



II. ПАСПОРТДАГИ ЁЗУВЛАР.

ПАСПОРТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ


5. Паспортга фуқаронинг шахси тўғрисида ўзбек, рус ва инглиз тилларида қуйидаги маълумотлар киритилади:

фамилияси, исми, отасининг исми;

туғилган куни, ойи, йили;

туғилган жойи;

миллати;

жинси;

идентификация тартиб рақами.


6. Паспортга фуқаронинг миллати тўғрисидаги ёзув унинг ота-онаси миллатига қараб киритилади. Агар фуқаронинг ота-онаси турли миллатга мансуб бўлса, биринчи марта паспорт берилаётганда паспорт олувчининг истагига кўра отаси ёки онасининг миллати ёзилади. Кейинчалик миллат тўғрисидаги ёзув фуқаронинг ёзма аризасига мувофиқ отаси ёки онасининг миллатига алмаштирилиши мумкин, аммо фақат бир марта ўзгартирилади.


7. Паспортда унинг эгасининг имзоси, паспорт берган масъул шахс имзоси бўлиши, шунингдек паспорт берилган вақт ва амал қилиш муддати кўрсатилиши лозим.


8. Паспортга шунингдек қуйидаги маълумотлар киритилади:

балоғатга етмаган болаларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, куни, ойи;

ҳарбий хизматга мажбурлиги тўғрисидаги;

никоҳдан ўтиш ва никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги;

паспорт эгасининг яшайдиган ва доимий қайд этилган жойи ҳақидаги;

вақтинча қайд этилгани тўғрисидаги;

хорижий давлатларга кириш учун визалар ҳақидаги маълумотлар ёзилади.


9. Фуқароларнинг розилиги билан уларнинг паспортига паспорт эгаларининг қони гуруҳи ва резуси тўғрисидаги белгилар қўйилади. Фуқаронинг паспортига Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомда кўзда тутилмаган ёзувларни киритиш тақиқланади.


10. 16 ёшга тўлган шахсга паспорт берилади ва у 25 ёшга тўлгунига қадар ҳақиқий ҳисобланади.

Фуқаролар 25 ёшга ва 45 ёшга тўлганда уларга янги паспорт берилади, унга олдинги паспортдаги маълумотларнинг янги паспорт бериш вақтида ҳақиқий бўлганларининг ҳаммаси киритилади.

Паспорт хорижда унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.



III. ПАСПОРТ БЕРИШ ВА УНИ

АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИ


11. Хорижда доимий истиқомат қиладиган ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилган фуқароларга паспорт бериш ва алмаштириш Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхоналари ёхуд консуллик муассасалари томонидан амалга оширилади.

Хорижда доимий истиқомат қиладиган ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилган фуқаро паспорт олишда илгари олган паспортини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхоналари ёхуд консуллик муассасаларига қайтариши шарт.

Бекор қилинган паспортлар кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига топширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборилади.

12. Паспорт олиш учун фуқаро Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига қуйидагиларни тақдим этади:

1-сон шакл бўйича ариза;

илгари олинган паспорт;

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (паспортни биринчи марта олиш чоғида);

35х45 миллиметр катталикдаги иккита оқ-қора ёки рангли фотосурат;

зарурат бўлса, шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.


13. Дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг мансабдор шахси олинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва паспорт бериш ёки алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборади.

Паспорт Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг паспорт бўлимида "Дилетта - 230 i" паспортни босиш машинкасида тўлдирилади.

Паспорт бланкалари қатъий ҳисобда турадиган бланкалар ҳисобланади.

Уларни ҳисобини юритилиши, сақланиши ва берилиши учун Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг паспорт бўлими мудири жавобгар бўлади.

14. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг мансабдор шахси фуқарога паспортни беришда бир пайтнинг ўзида Келувчи паспортларни ҳисобини юритиш ва уларни фуқароларга бериш Китоби бўйича паспортни чиқимга чиқаради (2-сон шакл).

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини олган барча шахслар тўғрисида маълумотлар компьютерга киритилади ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборилади.

15. Паспортни амал қилиш муддати тугашидан бир ой аввал фуқаро паспортни ва ёшига мос келадиган 35х45 миллиметр катталикдаги иккита оқ-қора ёки рангли фотосуратларни тақдим этиши шарт.


16. Қуйидаги ҳолларда паспорт алмаштирилади:

паспортнинг амал қилиш муддати тугаганда;

фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганида;

миллатини, туғилган йилини ўзгартирганда;

ёзувлардаги чалкашлик аниқланганда;

виза ва алоҳида белгилар учун мўлжалланган варақлар тўлганда;

фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда.


17. Паспортни алмаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

белгиланган 1-сон шакл бўйича ариза;

алмаштирилиши лозим бўлган паспорт;

35х45 миллиметр катталикдаги иккита оқ-қора ёки рангли фотосурат.

Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, миллатини, туғилган йилини ўзгартиш ёки ёзувдаги чалкашликка аниқлик киритиш мақсадида паспортни алмаштириш учун шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.


18. Фуқаро тегишли ёшга тўлгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исмини, туғилган йили ва миллатини ўзгартирган, ёзувдаги чалкашлик аниқланган ва паспорт фойдаланиш учун яроқсиз бўлгандан сўнг бир ой муддатдан кечиктирмай, паспорт аниқ муддатга берилган ҳолларда эса - паспортнинг амал қилиш муддати тугаган пайтдан бошлаб уч кун муддатда паспорт олиш ёки уни алмаштириш учун ҳужжатларни ва фотосуратларни тақдим этиши керак.


19. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасаси томонидан алмаштириш тарзида ёки йўқолган паспорт ўрнига бериладиган паспортга балоғатга етмаган болалари, шунингдек, никоҳдан ўтиш, доимий яшаш жойи, ҳарбий хизматга мажбурияти тўғрисидаги маълумотлар киритилиши керак.


20. Паспорт бериш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда консуллик йиғими олинади.


21. Фуқаро паспортни авайлаб асраши шарт. Хорижда паспорт йўқолгани ҳақида фуқаро Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига дарҳол хабар қилиши лозим, улар эса фуқаронинг аризасига биноан белгиланган намунадаги маълумотнома беради (3-сон шакл).

Фуқаронинг паспорт йўқолгани тўғрисидаги аризасини шикоят ва аризалар журналида қайд этган консуллик мансабдор шахс ушбу аризани, тегишли тартибда текширишни амалга ошириш мақсадида, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига топширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборади.

Паспорт йўқолган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ёхуд консуллик муассасалари жойлашган давлатининг ваколатли органларини, шунингдек, жойлашган давлатида аккредитацция қилинган бошқа давлатларнинг ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини бекор қилингани тўғрисида хабардор қиладилар.


22. Фуқаро паспортини йўқотган тақдирда унга ушбу Низомда белгиланган тартибда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт берилади.


23. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан шахс паспортини Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт.

Вафот этганларнинг паспортлари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топширилади, улар эса ўлим рўйхатга олинганидан сўнг бир ой муддатдан кечиктирмай, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига топширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборишади.

Топиб олинган паспорт Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топширилиши лозим.



IV. ПАСПОРТ БЛАНКАЛАРИ ҲИСОБИНИ

ЮРИТИШ, САҚЛАШ, ЙЎҚ ҚИЛИШ


24. Паспорт бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, уларни ҳисобини юритилиши ва сақланиши тўлиқ бутлигини таъминлайдиган тарзда ташкил этилади.


25. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспорт бланкалари Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг паспорт бўлимида сақланади.

Берилган паспортларнинг ҳисобини юритиш ихтисослаштирилган компьютер тизимида белгиланган тартибга мувофиқ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг паспорт бўлими томонидан амалга оширилади.

26. Ўрнига янгиси берилган паспортлар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари тарафидан Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборилади. Консуллик-ҳуқуқий департаменти ўз навбатида, паспорт қайси орган тарафидан берилганига қараб паспортларни йўқ қилади ёки йўқ қилиш учун КЧваФБ га юборади.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари тарафидан берилган паспортлар Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан йилда камида бир марта Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти тарафидан тасдиқланган далолатнома бўйича йўқ қилинади. Ушбу далолатномада паспорт эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, серия ва тартиб рақами кўрсатилади.

Ички ишлар органлари тарафидан берилган паспортлар Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан йўқ қилиш учун ИИВ нинг КЧваФБ га юборилади.


Ўзбекистон Республикаси

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти






1-сон шакл


АРИЗА

паспорт бериш ҳақида

(сақлаш муддати Ф N 1-80 йил)

1.


фамилияси, исми, отасининг исми

2.


туғилган кун, ой, йил

3.


туғилган жойи - қишлоқ, овул, шаҳар,

туман, вилоят, республика (мавжуд маъмурий-

ҳудудий бўлинма бўйича)

4.


Миллати

5.


оилавий аҳволи - никоҳ тузилган бўлса, эр/хотиннинг фамилияси, исми,

отасининг исми, никоҳ қайси ФХДЁ органи томонидан ва қачон рўйхатга олинган,

ота-онасининг фамилияси, исми, отасининг исми

6.



яшаш жойи - шаҳар, овул, қишлоқ, кўча номи,

уй - сони, жой - сони, хонадон - сони

илгари хорижий фуқароликда бўлганлиги (фуқаролиги) ва қачон

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганлиги,

қачон, қайси давлатдан реэмиграция тартибида Ўзбекистон Республикасига келганлиги,

кўчиш ва х.к.

Паспортни беришни (алмаштиришни) сўрайман

сабабли

сабабини кўрсатиш


________ ______ й. _____________________"___"________


имзо

Фуқаро


имзосини тасдиқлайман



фамилия


имзо

16 дан 25 ёшгача бўлган

аризачининг35мм х 45мм

катталикдаги расми учун жой

Паспорт _____________________________________________________________________________ асосан берилган

номи

_______________________________________________________________________________________________________

ҳужжат, серия рақами, ким томонидан ва қачон берилган


Консуллик муассасаси бошлиғи _________________________________


Имзо



Паспортни расмийлаштирди ____________________________________


Имзо


Паспорт серияси ______________ рақами _______________ й. "___"_____ олдим ________________________


Имзо


Паспортни амал қилиш муддати "___" _________ ______ йилгача





2-сон шакл



Келиб тушадиган ва фуқароларга бериладиган

паспортларни ҳисобга олиш

КИТОБИ

Паспортлар

серияси ва рақами

Берилган вақти

Паспорт олувчининг

фамилияси, исми,

отасининг исми

Изоҳ

Кирим

Чиқим


1

2

3

4

















3-сон шакл



МАЪЛУМОТНОМА


Ўзбекистон Республикаси фуқароси

га берилган.

(Ф. И. О.)


Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортининг йўқотганлиги ва ҳозирги кунда аризачига янги паспорт бериш масаласини кўриш ҳақида.

Жаноб (хоним) _________________ доимий равишда

истиқомат қилади.

мамлакат номи


манзили:

Мазкур ҳужжатни тақдим этган шахс

да

консуллик муассасаси номи


Консуллик ҳисобида туради


__________________________________________ Ф.И.О


______________________________ (имзо)


Консуллик муассасаси муҳри.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)















































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск