ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Болалар спортини ривожлантириш /

Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.02.2019 й. 3137-сон билан рўйхатга олинган жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 07.01.2019 й. 2-мҳ-сон буйруғига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 18 февралда 3137-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

жисмоний тарбия ва

спорт вазирининг

2019 йил 7 январдаги

2-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган

олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига

ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш

ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига (бундан буён матнда гимнастика мактаби деб юритилади) ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 августдаги ПҚ-1608-сон "Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосан гимнастика мактабига 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг умумий контингенти 60 нафарни ташкил этган ҳолда, ўқиш муддати 5 йил бўлиб, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчилар қабул қилинади.


2. Гимнастика мактабига танлаб олиш танлов асосида ўқувчи-спортчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов шаклида амалга оширилади.


3. Гимнастика мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин спорт турлари бўйича Ўзбекистон Гимнастика федерацияси билан келишилган ҳолда Гимнастика мактаби директори томонидан белгиланадиган квота доирасида амалга оширилади.



2-БОБ. ГИМНАСТИКА МАКТАБИГА ТАНЛАБ

ОЛИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Ўқувчи-спортчиларни гимнастика мактабига танлаб олишни ташкил этиш мақсадида ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида икки ой олдин гимнастика мактаби томонидан танлов ўтказилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилади. Эълонда гимнастика мактабининг манзили, телефон рақамлари, номзодлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳамда уларни қабул қилиш муддатлари кўрсатилиши лозим.


5. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун гимнастика мактабида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг буйруғи билан камида 7 кишидан иборат (комиссия раиси, котиби ва аъзолари) таркибда қабул комиссияси тузилади.

6. Қабул комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ҳамда гимнастика мактаби масъул ходимлари киритилади. Гимнастика мактаби директори қабул комиссияси раиси ҳисобланади.

7. Ота-оналар ёки уларни ўрнини босувчи шахс (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) томонидан қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади);

ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели нусхаси (умумий ўрта таълим муассасасининг ўқувчиси бўлмаганлар бундан мустасно);

ўқувчининг 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 6 дона рангли фотосурати;

ўқувчининг спорт мусобақаларида эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар, агар мавжуд бўлса;

ўқувчининг спорт паспорти, агар мавжуд бўлса;

026-У, 063-У ва 086-У шакллар бўйича тиббий маълумотномалар.

Қабул комиссияси томонидан мазкур бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


8. Ҳужжатлар ҳар йили 1 августдан 10 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


9. Ўқувчи-спортчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиб олиш учун қабул комиссияси котиби масъул ҳисобланади. Қабул комиссияси раиси томонидан ўқувчи спортчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиб олиш учун комиссия таркибидаги бошқа шахслар ҳам жалб қилиниши мумкин.


10. Ҳужжатларни топширган ота-оналарга уларнинг ҳужжатлари қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади.

Тилхатда танловнинг ўтказилиш куни, вақти, жойи кўрсатилиши керак.

Номзодларнинг ҳужжатлари сақланиши учун қабул комиссияси раиси ва котиби масъул ҳисобланади.



3-БОБ. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


11. Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ҳар йили 20-25 август кунлари гимнастика мактаби биносида ташкил этилади. Бунда, синовлар бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин спорт тури бўйича алоҳида кунларда ўтказилади.


12. Номзодлар жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда спорт кийимида бўлишлари шарт.


13. Гимнастика мактаби томонидан жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовлар жараёнининг ота-оналар томонидан онлайн тарзда кузатиб бориш имконияти яратилади. Бунда ота-оналар жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов жараёнини, шунингдек ўз фарзандларининг синовда иштирок этишларини видеокузатувлар орқали монеликсиз кузатиб боришлари мумкин бўлган хонага жойлаштирилиши лозим.


14. Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовлар видео ёзув орқали ёзиб олинади ва гимнастика мактабида сақланади. Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовлар видео ёзувларининг сақланиши учун гимнастика мактаби директори масъул ҳисобланади.


15. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга қабул комиссияси аъзолари томонидан машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.


16. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов тегишлилигига кўра мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Бадиий гимнастика спорт тури бўйича номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш методикаси, 3-иловасига мувофиқ Спорт гимнастикаси спорт тури бўйича номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш методикаси ҳамда 4-иловасига мувофиқ Трамполин спорт тури бўйича номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш методикасида назарда тутилган машқларни бажаришлари орқали амалга оширилади.


17. Мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Бадиий гимнастика спорт тури бўйича номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш методикаси, 3-иловасига мувофиқ Спорт гимнастикаси спорт тури бўйича номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш методикаси ҳамда 4-иловасига мувофиқ Трамполин спорт тури бўйича номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш методикасида назарда тутилган машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида қабул комиссияси аъзолари томонидан тегишлилиги бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Бадиий гимнастика спорт тури бўйича номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларни баҳолаш мезонлари, 6-иловасига мувофиқ Спорт гимнастикаси спорт тури бўйича номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларни баҳолаш мезонлари ва 7-иловасига мувофиқ Трамполин спорт тури бўйича номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларни баҳолаш мезонларига асосан баҳоланади.


18. Номзоднинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари шу куннинг ўзида тегишлилиги бўйича мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шакллардаги Бадиий гимнастика спорт туридан номзодлар томонидан бажарилган машқлар натижалари ва уларга қўйилган баллар бўйича қайднома, 9-иловасига мувофиқ шакллардаги Спорт гимнастикаси спорт туридан номзодлар томонидан бажарилган машқлар натижалари ва уларга қўйилган баллар бўйича қайднома ва 10-иловасига мувофиқ шаклдаги Трамполин спорт туридан номзодлар томонидан бажарилган машқлар натижалари ва уларга қўйилган баллар бўйича қайдномага киритилади.

Қайдномалар қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг котибига топширилади.


19. Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари синов ўтказилган вақтдан бошлаб 1 кун ичида гимнастика мактабининг барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига осиб қўйиш орқали номзодлар эътиборига етказилади.


20. Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган номзодлар гимнастика мактабида мавжуд бўш ўринларга тенг миқдорда ўқишга қабул қилинади.


21. Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижаларига кўра ўқувчи-спортчиларнинг ўтиш баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, спорт мусобақаларида эришган натижалари юқори бўлган ўқувчи-спортчилар гимнастика мактабига қабул қилинади.


22. Гимнастика мактабига қабул қилинган ўқувчилар қабул комиссиясининг баённомаси билан тасдиқланади. Қабул комиссиясининг баённомаси асосида гимнастика мактаби директори томонидан 27 августга қадар ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.


23. Ўқувчи-спортчи гимнастика мактабига ўқишга қабул қилинганда, гимнастика мактаби директори томонидан ўқув йили бошлангунга қадар ўқувчини гимнастика мактабига яқин масофада жойлашган умумий ўрта таълим муассасасига ўтказиш чоралари кўрилади, ўқувчи гимнастика мактабига яқин масофада жойлашган умумий ўрта таълим муассасасида таълим олаётган ҳоллар бундан мустасно. Ўқувчини умумий ўрта таълим муассасасига ўтказиш Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 17 июнь) асосан амалга оширилади.


24. Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини топширган номзодлар танлов натижаларига кўра гимнастика мактабига қабул қилинмаган ҳолларда, уларнинг спорт мусобақаларида эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда спорт паспорти ўқувчи-спортчининг ота-онасининг аризасига асосан қайтариб берилади.



4-БОБ. КОНКУРС НАТИЖАЛАРИ ЮЗАСИДАН

БЕРИЛГАН МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


25. Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижаларидан норози бўлган номзодлар ёки уларнинг ота-оналари гимнастика мактаби директорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.


26. Апелляция комиссияси таркибига қабул комиссия фаолиятида иштирок этмаган гимнастика мактаби ва Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.


27. Номзод жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижасидан норози бўлган тақдирда, Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 кун давомида апелляция бериши мумкин. Номзод ёки унинг ота-онаси томонидан берилган апелляция Апелляция комиссияси томонидан 3 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.


28. Номзоднинг апелляциясини кўриб чиқишда номзод ва унинг ота-онаси иштирок этиш ҳуқуқига эга.


29. Апелляция комиссияси номзоднинг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда номзоднинг гимнастика мактабига қабул қилиниши ёки қабул қилинмаслиги кўрсатилади.


30. Апелляция комиссияси тегишли қарорнинг қабул комиссиясига ва номзодга етказилишини таъминлайди.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


31. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.


32. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Гимнастика федерацияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА





Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорига



да



(яшаш манзили)




яшовчи фуқаро




   дан



(Ф.И.О.)



АРИЗА


Менинг фарзандим


га


(Ф.И.О.)


Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни танлаб олиш ва қабул қилиш танловида иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман.





(Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)





Низомга

2-ИЛОВА



Бадиий гимнастика спорт тури бўйича

номзодларнинг жисмоний тайёргарлик

даражасини аниқлаш бўйича

синовларни ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовлар номзодлар томонидан қуйидаги босқичлардаги машқларнинг бажарилишини баҳолаш орқали амалга оширилади:

1-босқич - бошланғич тайёргарлик машқлари;

2-босқич - махсус машқлар;

3-босқич - мусобақа машқлари.


2. Номзодлар томонидан бажариладиган машқлар бадиий гимнастика гиламида амалга оширилиши шарт.


3. Номзодлар томонидан ҳар бир босқичдаги машқлар бажарилиши бошланишидан олдин уларга қабул комиссияси аъзолари томонидан тегишли машқларни бажариш тартиби, машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.


4. Номзодлар томонидан машқларни бажаришда уларга ҳар бир машқни бажариш оралиғида дам олиш учун 10 дақиқа вақт берилади.


5. Номзодга машқларни қайта топширишга рухсат берилмайди.



2-БОБ. БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК

МАШҚЛАРИНИ БАЖАРИШ


6. Қуйидагилар номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган 1-босқич машқлари ҳисобланади:

шпагат;

кўприк;

мувозанатни сақлаш;

қўлларни букмаган ҳолда тананинг олд ва орқа қисмига ўтказиш.


7. Шпагат машқи - бир оёқнинг товонини 60 сантиметр баландликдаги таянчга қўйган ҳолда иккинчи оёқ сон қисмидан бошлаб товонгача ерга теккан ҳолда ётқизилади. Бунда оёқларнинг тизза қисми букилмаган, қўллар икки ён томонга чўзилган ва елкалар тик ҳолатда бўлиши керак.


8. Кўприк машқи - дастлабки ҳолатда қўллар юқорига кўтарилади ва гавда тананинг орқа қисмига эгилган ҳолда қўллар пастга туширилади. Бунда қўллар оёқларнинг товон қисмигача теккан ҳолатда камида 2 сония туриши керак.


9. Мувозанатни сақлаш машқи - дастлабки ҳолатда оёқлар жуфт (бир бирига теккизган) ҳолда оёқ учида турилади, қўллар юқорига кўтарилади ҳамда кўзлар юмилади. Бунда танани тик ҳолатда тутиб, мувозанат сақлаган ҳолда жойидан силжимай камида 4 сония туриш лозим.


10. Қўлларни букмаган ҳолда тананинг олд ва орқа қисмига ўтказиш машқи - дастлабки ҳолатда қўллар тананинг олд томонига чўзилган ҳолда қўл кафтлари билан арқон маҳкам сиқилади, шу ҳолатда қўлларни юқорига кўтариб тананинг орқа қисмига ўтказилади ҳамда тананинг олд қисмига қайтарилади. Бунда ушбу машқ елкалар бир текисликда ҳамда тирсаклар букилмаган ҳолатда амалга оширилади.



3-БОБ. МАХСУС МАШҚЛАРНИ

БАЖАРИШ


11. Қуйидагилар номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган 2-босқич машқлари ҳисобланади:

мувозанатни сақлаган ҳолда оёқларни кўтариш;

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш;

арғамчида сакраш;

шпагат сакраш;

бир оёқда айланиш.


12. Мувозанатни сақлаган ҳолда оёқларни кўтариш машқи - дастлабки ҳолатда оёқлар навбат билан олд томонга, шунингдек тегишлича ўнг ва чап томонларга юқорига кўтарилади. Бунда тана тик ҳолатда туриши, оёқларнинг учи чўзилган бўлиши ҳамда тиззалар букилмаган ҳолда бўлиши лозим.


13. Гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш машқи - гимнастика нарвонига тананинг орқа томони билан тик турилади, қўллар ёрдамида гимнастика нарвонининг юқори поясига осилинади ҳамда оёқларни тик тутган ҳолда гимнастика нарвонининг юқори поясига кўтарилади. Бунда оёқлар ерга тегмаслиги ҳамда машқни бажариш жараёнида тиззалар букилмаслиги керак.


14. Арғамчида сакраш машқи - дастлабки ҳолатда арғамчи тананинг орқа қисмида, унинг икки учи қўл кафтлари орасига маҳкам ушланади ҳамда арғамчи қўллар ёрдамида олд томонга юқоридан пастга қараб айлантирилади. Бунда сакраш тана тик ҳолатда ва тиззалар букилмаган ҳолда 30 сония давомида узлуксиз амалга оширилади. Ҳар бир сакрашда арғамчи икки марта айлантирилиши лозим.


15. Шпагат сакраш машқи - уч хил шпагат сакраш усули амалга ошилади. Бунда сакрашларнинг бири доира шаклида, бажарилиши лозим. Ушбу машқни бажаришда тана, қўл ва оёқлар эркин ҳаракатда бўлади.


16. Бир оёқда айланиш машқи - исталган бир оёқда бажарилади. Бунда бир оёқ ердан кўтарилган ҳолда иккинчи оёқ ёрдамида, оёқ ердан узилмаган ҳолатда 360 градусга камида 2 марта айланилади.



4-БОБ. МУСОБАҚА МАШҚЛАРИНИ

БАЖАРИШ


17. Қуйидагилар номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган 3-босқич машқлари ҳисобланади:

бадиий гимнастика анжомлари ёрдамидаги ихтиёрий машқ;

бадиий гимнастика анжомлари ёрдамидаги буюрилган машқ.


18. Бадий гимнастика анжомлари ёрдамидаги ихтиёрий машқ - бадиий гимнастика анжоми ёрдамида номзод томонидан исталган машқ бажарилади. Бунда машқнинг давомийлиги 1,5 дақиқадан кам бўлмаслиги лозим.


19. Бадиий гимнастика анжомлари ёрдамидаги буюрилган машқ - бадиий гимнастика анжоми ёрдамида қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодга бажариш учун берилган топшириқ бажарилади. Бунда қабул комиссияси аъзоларидан бири номзод томонидан бажарилиши лозим бўлган топшириқни кўрсатиб беради ва номзод ушбу топшириқни мустақил такрорлаши керак. Қабул комиссияси аъзоси томонидан номзодга бериладиган топшириқ бадиий гимнастика машқларининг бир элементидан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.






Низомга

3-ИЛОВА



Спорт гимнастикаси спорт тури

бўйича номзодларнинг жисмоний

тайёргарлик даражасини аниқлаш

бўйича синовларни ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовлар номзодлар томонидан қуйидаги машқларнинг бажарилишини баҳолаш орқали амалга оширилади:

20 метрга югуриш;

жойидан туриб узунликка сакраш;

тўсинда (турникда) тортилиш;

бурчакдан куч билан оёқларни кериб тик туриш ва қайтиш;

баландликка сакраш;

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш;

кўлларда тик туриш;

чалқанча ётган ҳолатда гавдани букиш (фақат қиз болалар учун);

тўсинга (турникка) силтаниб чиқиш;

эгилувчанлик машқлари тўплами;

тўсинга (турникка) таянган ҳолда силтаниб қўлларда тик туриш (фақат қиз болалар учун);

таянч ёрдамида 45 градусли бурчак (фақат ўғил болалар учун);

гимнастика арқонига ҳалқа ёрдамида кўтарилиш (фақат ўғил болалар учун);

дастакли отда айланиш (фақат ўғил болалар учун);

доира шаклидаги таянчда айланиш (фақат ўғил болалар учун).


2. Номзодлар томонидан бажариладиган машқлар спорт гимнастикаси анжомлари ёрдамида амалга оширилиши шарт.


3. Номзодлар томонидан машқлар бажарилиши бошланишидан олдин уларга қабул комиссияси аъзолари томонидан тегишли машқларни бажариш тартиби, машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.


4. Номзодлар томонидан машқларни бажаришда уларга ҳар бир машқни бажариш оралиғида дам олиш учун 10 дақиқа вақт берилади.


5. Номзодга машқларни қайта топширишга рухсат берилмайди.



2-БОБ. МАШҚЛАРНИ БАЖАРИШ


6. 20 метрга югуриш - олдиндан узунлик ўлчамлари белгиланган югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламали текис жойларда ўтказилади ҳамда юқори стартдан амалга оширилади. Югуриш йўлакчасининг старт чизиғида комиссия аъзоси байроқча билан бошлаш ишора берган вақтда номзод ҳаракатни бошлайди ва йўлакчанинг финиш чизиғида секундомер ёрдамида машқнинг бажарилиши вақтини қайд этилади. Ҳар бир номзод учун машқни қайта топшириш учун бир маротаба имконият берилади ва комиссия аъзолари томонидан энг яхши натижа қайд этилади.


7. Жойидан узунликка сакраш - машқ оёқлар елка кенглигида турган ҳолатда, белгиланган сакраш чизиғидан қўлларни олдинга-юқорига силтаб, икки оёқда олдинга депсиниб сакраш орқали бажарилади. Ушбу машқ икки уринишда бажарилади ва энг яхши натижа ҳисобга олинади. Натижа депсиниш чизиғидан то оёқ товони ерга теккан жойгача бўлган масофани ўлчаш орқали аниқланади.


8. Тўсинда (турникда) тортилиш - машқ тўсинга икки қўлда тўғри осилиб турган ҳамда оёқлар ерга тегмаган ҳолатда, ияк тўсин поясидан ўтгунга қадар қўлларни букиш орқали бажарилади. Машқ бажариш жараёнида оёқларни кериш ёки букиш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш, оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш ҳамда ияк тўсин поясидан ўтмагунга қадар тортилиш орқали бажарилмаган ҳаракатлар ҳисобга олинмайди.


9. Бурчакдан куч билан оёқларни кериб тик туриш ва қайтиш - спорт гимнастикаси гиламида ёки текис майдонда икки қўлга таянган ҳолда оёқларни кериб тик турилади ва қайтилади. Бунда оёқларни тўғри тутиб, ерга тегмасдан ва машқни тўхтатмасдан бажарилган ҳолатдаги сонига қараб ҳисобга олинади.


10. Баландликка сакраш - 50 см баландликка эга бўлган таянчга сакраб чиқиш ва ундан тушиш орқали бажарилади. Бунда оёқлар бир вақтда ҳаракатланиши керак. Ушбу машқни бажариш учун ўғил болаларга 30 сония, қиз болаларга 1 дақиқа вақт берилади.


11. Гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш машқи - гимнастика нарвонига тананинг орқа томони билан тик турилади, қўллар ёрдамида гимнастика нарвонининг юқори поясига осилинади ҳамда оёқларни тик тутган ҳолда гимнастика нарвонининг юқори поясига кўтарилади. Бунда оёқлар ерга тегмаслиги ҳамда машқни бажариш жараёнида тиззалар букилмаслиги керак.


12. Қўлларда тик туриш - дастлабки ҳолатдан қўлларни ерга қўйган ҳолда оёқларни юқорига тик кўтариш орқали бажарилади.


13. Чалқанча ётган ҳолатда гавдани букиш - чалқанча ётган ҳолда қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда ерга ётилади ҳамда гавда ва оёқлар бир вақтда юқорига кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади. Бунда тиззаларни букиш тақиқланади.


14. Тўсинга (турникка) силтаниб чиқиш - тўсинда орқага тебранган ҳолда вертикал ҳолатни ўтиш давомида тос сон бўғинидан кескин тўғриланилади ва қўллар бошнинг орқа томонига ўтказилади ҳамда ҳаракатни тўхтатмаган ҳолда тос сон ва елка бўғинларидан кескин букилган ҳолатда болдир ўртасини тўсинга олиб келинади. Орқага тебраниш бошланиши билан елка бўйин букилишини давом эттирилади ва силтаниб чиқиш амалга оширилади.


15. Эгилувчанлик машқлари тўплами - ушбу машқлар тўпламини бажаришда шпагат, букилиш ва кўприк машқи бажарилади.

Шпагат машқи ўнг, чап ва кўндаланг тарафлама бажарилади.

Букилиш машқи дастлабки ҳолатдан қўллар оёқлар бўйлаб текис турган ҳолатида оёқларнинг пастки қисмига бирлаштирилади.

Кўприк машқи - дастлабки ҳолатда қўллар юқорига кўтарилади ва гавда тананинг орқа қисмига эгилган ҳолда қўллар пастга туширилади.


16. Тўсинга (турникка) таянган ҳолда силтаниб қўлларда тик туриш - тўсинда (турникда) осилинган ҳолатдан куч ишлатиш орқали таяниб кўтарилган ҳолда қўлларда тик турилиши керак.


17. Таянч ёрдамида 45 градусли бурчак - Таянч ёрдамида икки қўлга таяниб, оёқларни кўтарган ҳолда 45 градусли бурчак ҳосил қилиниши керак. Бунда тиззалар букилмаслиги, оёқлар текис чўзилиши ва ерга тегмаслиги керак.


18. Гимнастика арқонига ҳалқа ёрдамида кўтарилиш - гимнастика арқонига маҳкамланган ҳалқа қўллар ёрдамида маҳкам ушланади ва тана бел қисмигача кўтарилиши керак. Бунда оёқлар бир вақтда кўтарилиши, тана тик ҳолатда бўлиши лозим. Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.


19. Дастакли отда айланиш - дастакли отнинг дастаклари қўл билан маҳкам ушланган ҳолда оёқлар дастакли отнинг устида бўлган ҳолатда турли айланма ҳаракатлар амалга оширилади. Бунда оёқ учлари чўзилган бўлиши ва тиззалар букилмаслиги лозим.


20. Доира шаклидаги таянчда айланиш - доира шаклидаги таянчнинг юзасига қўл билан таянган ҳолда оёқлар унинг устида бўлган ҳолатда турли айланма ҳаракатлар амалга оширилади.






Низомга

4-ИЛОВА



Трамполин спорт тури бўйича номзодларнинг

жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш

бўйича синовларни ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовлар номзодлар томонидан қуйидаги машқларнинг бажарилишини баҳолаш орқали амалга оширилади:

20 метрга югуриш;

чалқанча ётган ҳолатда гавдани букиш;

гимнастика скамейкасида қўлларни букиб ёзиш;

тўсинда (турникда) тортилиш;

баландликка сакраш;

жойидан туриб узунликка сакраш;

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш;

бир оёқда ўтириш;

таянч ёрдамида 45 градусли бурчак;

эгилувчанлик машқлари тўплами;

батутда тебраниш;

сакраган ҳолда айланиш;

сальто ва айланиш;

умбалоқ ошиш.


2. Номзодлар томонидан бажариладиган машқлар трамполин анжомлари ёрдамида амалга оширилиши шарт.


3. Номзодлар томонидан машқлар бажарилиши бошланишидан олдин уларга қабул комиссияси аъзолари томонидан тегишли машқларни бажариш тартиби, машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.


4. Номзодлар томонидан машқларни бажаришда уларга ҳар бир машқни бажариш оралиғида дам олиш учун 10 дақиқа вақт берилади.


5. Номзодга машқларни қайта топширишга рухсат берилмайди.



2-БОБ. МАШҚЛАРНИ БАЖАРИШ


6. 20 метрга югуриш - олдиндан узунлик ўлчамлари белгиланган югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламали текис жойларда ўтказилади ҳамда юқори стартдан амалга оширилади. Югуриш йўлакчасининг старт чизиғида комиссия аъзоси байроқча билан бошлаш ишора берган вақтда номзод ҳаракатни бошлайди ва йўлакчанинг финиш чизиғида секундомер ёрдамида машқнинг бажарилиши вақтини қайд этилади. Ҳар бир номзод учун машқни қайта топшириш учун бир маротаба имконият берилади ва комиссия аъзолари томонидан энг яхши натижа қайд этилади.


7. Чалқанча ётган ҳолатда гавдани букиш - чалқанча ётган ҳолда қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда ерга ётилади ҳамда гавда ва оёқлар бир вақтда юқорига кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади. Бунда тиззаларни букиш тақиқланади.


8. Гимнастика скамейкасида қўлларни букиб ёзиш - гимнастика скамейкасига таяниб ётилади ва қўллар елка кенглигида, тиззалар букилмаган ҳолатда қўллар букилиб ёзилади. Бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши керак.


9. Тўсинда (турникда) тортилиш - машқ тўсинга икки қўлда тўғри осилиб турган ҳамда оёқлар ерга тегмаган ҳолатда, ияк тўсин поясидан ўтгунга қадар қўлларни букиш орқали бажарилади. Машқ бажариш жараёнида оёқларни кериш ёки букиш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш, оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш ҳамда ияк тўсин поясидан ўтмагунга қадар тортилиш орқали бажарилмаган ҳаракатлар ҳисобга олинмайди.


10. Баландликка сакраш - 50 см баландликка эга бўлган таянчга сакраб чиқиш ва ундан тушиш орқали бажарилади. Бунда оёқлар бир вақтда ҳаракатланиши керак.


11. Жойидан узунликка сакраш - машқ оёқлар елка кенглигида турган ҳолатда, белгиланган сакраш чизиғидан қўлларни олдинга-юқорига силтаб, икки оёқда олдинга депсиниб сакраш орқали бажарилади. Ушбу машқ икки уринишда бажарилади ва энг яхши натижа ҳисобга олинади. Натижа депсиниш чизиғидан то оёқ товони ерга теккан жойгача бўлган масофани ўлчаш орқали аниқланади.


12. Бир оёқда ўтириш - дастлабки ҳолатда бир оёқда ўтириш ва туриш, шунингдек навбат билан оёқларни алмаштириш орқали амалга оширилади. Бунда бир оёқда ўтирилганда иккинчи оёқ тананинг олд томонига чўзилади. Чўзилган оёқнинг тиззаси букилмаслиги лозим.


13. Таянч ёрдамида 45 градусли бурчак - Таянч ёрдамида икки қўлга таяниб, оёқларни кўтарган ҳолда 45 градусли бурчак ҳосил қилиниши керак. Бунда тиззалар букилмаслиги, оёқлар текис чўзилиши ва ерга тегмаслиги керак.


14. Гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш машқи - гимнастика нарвонига тананинг орқа томони билан тик турилади, қўллар ёрдамида гимнастика нарвонининг юқори поясига осилинади ҳамда оёқларни тик тутган ҳолда гимнастика нарвонининг юқори поясига кўтарилади. Бунда оёқлар ерга тегмаслиги ҳамда машқни бажариш жараёнида тиззалар букилмаслиги керак.


15. Эгилувчанлик машқлари тўплами - ушбу машқлар тўпламини бажаришда шпагат, букилиш ва кўприк машқи бажарилади.

Шпагат машқи ўнг, чап ва кўндаланг тарафлама бажарилади.

Букилиш машқи дастлабки ҳолатдан қўллар оёқлар бўйлаб текис турган ҳолатида оёқларнинг пастки қисмига бирлаштирилади.

Кўприк машқи - дастлабки ҳолатда қўллар юқорига кўтарилади ва гавда тананинг орқа қисмига эгилган ҳолда қўллар пастга туширилади.


16. Батутда тебраниш - дастлабки ҳолатда батут устида юқорига бир неча маротаба сакраш учун 10 сония вақт берилади. Бунда номзод танасини тик ҳолатда тутиши лозим. Қўлларни эркин ҳолатда тутишга рухсат берилади.


17. Сакраган ҳолда айланиш - дастлабки ҳолатда юқорига сакраган ҳолда тана мувозанатини сақлаб ҳавода 180 ёки 360 градусга айланиш керак. Бунда 7-9 ёшдаги болалар учун 180 градусга, 10-12 ёшдаги болалар учун 360 градусга айланиш талаб этилади. Ушбу машқда узлуксиз уч марта сакраш амалга оширилади. Машқни бажариш учун номзодга беш маротаба имконият берилади.


18. Сальто ва айланиш - бир марта сальто қилган ҳолатда юқорига сакраб тана мувозанатини сақлаган ҳолда ҳавода 180 ёки 360 градусга айланиш керак. Бунда 7-9 ёшдаги болалар учун 180 градусга, 10-12 ёшдаги болалар учун 360 градусга айланиш талаб этилади.


19. Умбалоқ ошиш - гимнастика гиламида қўллар ёрдамида бошни тананинг олд томонига ва орқа томонига ҳаракатлантириб ғужанак ҳолатда ерга айланиш.






Низомга

5-ИЛОВА



Бадиий гимнастика спорт тури бўйича

номзодларнинг жисмоний тайёргарлик

даражасини аниқлаш бўйича синовларни

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Машқлар

Балл

0 балл

6 балл

8 балл

10 балл

1-босқич

1.

шпагат

ерга ётқизилган оёқнинг сон қисми ва ер орасидаги масофа

10 сантиметрдан кўп бўлганда

6-10 сантиметр бўлганда

5-3 сантиметр бўлганда

2 сантиметрва ундан кам бўлганда

2.

кўприк

қўллар ва оёқ товонининг орасидаги масофа

15 сантиметрдан кўп бўлганда

11-15 сантиметр бўлганда

6-10 сантиметр бўлганда

5 сантиметрва ундан кам бўлганда

3.

мувозанатни сақлаш

тана мувозанатини сақлаш вақти

3 сония ва ундан кам бўлганда

4-6 сония бўлганда

7-9 сония бўлганда

10 сония ва ундан ортиқ бўлганда

4.

қўлларни букмаган ҳолда тананинг олд ва орқа қисмига ўтказиш

қўл кафтлари оралиғидаги масофа

15 сантиметрдан кўп бўлганда

11-15 сантиметр бўлганда

6-10 сантиметр бўлганда

5 сантиметрва ундан кам бўлганда

2-босқич

1.

мувозанатни сақлаган ҳолда оёқларни кўтариш

оёқнинг танага нисбатан бурчак градуси

120 градусдан кам бўлганда

120-149 градус бўлганда

150-169 градус бўлганда

170 градус ва ундан кўп бўлганда

2.

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

гимнастика нарвонидаги оёқларни кўтаришлар сони

4 та ва ундан кам бўлганда

5-6 та бўлганда

7-8 та бўлганда

9 та ва ундан кўп бўлганда

3.

арғамчида сакраш

арғамчида сакрашлар сони

45 та ва унданкам бўлганда

46 - 50 та бўлганда

51 - 55 та бўлганда

56 ва ундан кўп бўлганда

4.

шпагат сакраш

шпагат сакраш усули сони

шпагат сакраш усуллари бажарилмаганда

1 та шпагат сакраш усули бажарилганда

2 та шпагат сакраш усули бажарилганда

3 та шпагат сакраш усули бажарилганда

5.

бир оёқда айланиш

айланишлар сони

айланиш бажарилмаганда

Айланиш тўлиқ бажарилмаганда

1 та айланиш бажарилганда

2 та айланиш бажарилганда

3-босқич

4.

бадиий гимнастика анжомлари ёрдамидаги ихтиёрий машқ

машқнинг бажарилганлик даражаси

машқ бажарилмади деб топилганда

машқ тўлиқ бажарилмади деб топилганда

машқ хатоликлар билан тўлиқ бажарилди деб топилганда

машқ хатоликларсиз тўлиқ бажарилди деб топилганда

5.

бадиий гимнастика анжомлари ёрдамидаги буюрилган машқ

машқнинг бажарилганлик даражаси

машқ бажарилмади деб топилганда

машқ тўлиқ бажарилмади деб топилганда

машқ хатоликлар билан тўлиқ бажарилди деб топилганда

машқ хатоликларсиз тўлиқ бажарилди деб топилганда





Низомга

6-ИЛОВА



Спорт гимнастикаси спорт тури бўйича

номзодларнинг жисмоний тайёргарлик

даражасини аниқлаш бўйича синовларни

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

    

Т/р

Машқлар

1 балл

2 балл

3 балл

4 балл

5 балл

6 балл

7 балл

8 балл

9 балл

10 балл

7-8 ёшдаги ўғил болалар учун

1.

20 метрга югуриш

масофани босиб ўтиш вақти (сонияда)

5,1

5

4,9

4,8

4,7

4,6

4,5

4,4

4,3

4,2

2.

жойидан туриб узунликка сакраш

сакраш узунлиги (сантиметрда)

115

120

125

130

135

140

145

150

155

160

3.

тўсинда (турникда) тортилиш

тортилишлар сони (марта)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

4.

бурчакдан куч билан оёқларни кериб тик туриш ва қайтиш

тик туриш ва қайтишлар сони (марта)

-

1

-

2

-

3

-

4

-

5

5.

қўлларда тик туриш

қўлларда тик туриш вақти (сонияда)

-

-

1-2

3-4

5-6

7-8

9-10

11-12

13-14

15-16

6.

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

оёқларни кўтариш сони (марта)

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

7.

таянч ёрдамида 45 градусли бурчак

бурчак ҳолатида туриш вақти (сонияда)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

8.

доира шаклидаги таянчда айланиш

айланишлар сони (марта)

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

9.

баландликка сакраш

сакрашлар сони (марта)

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

10.

эгилувчанлик машқлари тўплами

бажарилган эгилувчанлик машқлари сони

-

-

1

-

-

2

-

-

-

3

9-10 ёшдаги ўғил болалар учун

1.

20 метрга югуриш

масофани босиб ўтиш вақти (сонияда)

4,9

4,8

4,7

4,6

4,5

4,4

4,3

4,2

4,1

4

2.

жойидан туриб узунликка сакраш

сакраш узунлиги (сантиметрда)

125

130

135

140

145

150

155

160

165

170

3.

гимнастика арқонига ҳалқа ёрдамида кўтарилиш

кўтарилишлар сони (марта)

-

1

-

2

-

3

-

4

-

5

4.

бурчакдан куч билан оёқларни кериб тик туриш ва қайтиш

тик туриш ва қайтишлар сони (марта)

-

1

-

2

-

3

-

4

-

5

5.

қўлларда тик туриш

қўлларда тик туриш вақти (сонияда)

2-3

4-5

6-7

8-9

10-11

12-13

14-15

16-17

18-19

20-21

6.

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

оёқларни кўтариш сони (марта)

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

7.

таянч ёрдамида 45 градусли бурчак

бурчак ҳолатида туриш вақти (сонияда)

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

8.

дастакли отда айланиш

айланишлар сони (марта)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

9.

баландликка сакраш

сакрашлар сони (марта)

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

10.

эгилувчанлик машқлари тўплами

бажарилган эгилувчанлик машқлари сони

-

-

1

-

-

2

-

-

-

3

11-12 ёшдаги ўғил болалар учун

1.

20 метрга югуриш

масофани босиб ўтиш вақти (сонияда)

4,7

4,6

4,5

4,4

4,3

4,2

4,1

4

3,9

3,8

2.

жойидан туриб узунликка сакраш

сакраш узунлиги (сантиметрда)

135

140

145

150

155

160

165

170

175

180

3.

гимнастика арқонига ҳалқа ёрдамида кўтарилиш

кўтарилишлар сони (марта)

-

1-2

-

3-4

-

5-6

-

7-8

-

9-10

4.

бурчакдан куч билан оёқларни кериб тик туриш ва қайтиш

тик туриш ва қайтишлар сони (марта)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

5.

қўлларда тик туриш

қўлларда тик туриш вақти (сонияда)

12-13

14-15

16-17

18-19

20-21

22-23

24-25

26-27

28-29

30-31

6.

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

оёқларни кўтариш сони (марта)

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

7.

таянч ёрдамида 45 градусли бурчак

бурчак ҳолатида туриш вақти (сонияда)

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

8.

дастакли отда айланиш

айланишлар сони (марта)

12-13

14-15

16-17

18-19

20-21

22-23

24-25

26-27

28-29

30-31

9.

баландликка сакраш

сакрашлар сони (марта)

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

10.

эгилувчанлик машқлари тўплами

бажарилган эгилувчанлик машқлари сони

-

-

1

-

-

2

-

-

-

3

7-9 ёшдаги қиз болалар учун

1.

20 метрга югуриш

масофани босиб ўтиш вақти (сонияда)

5,1

5

4,9

4,8

4,7

4,6

4,5

4,4

4,3

4,2

2.

жойидан туриб узунликка сакраш

сакраш узунлиги (сантиметрда)

105

110

115

120

125

130

135

140

145

150

3.

тўсинда (турникда) тортилиш

тортилишлар сони (марта)

-

1

-

2

-

3

-

4

-

5

4.

бурчакдан куч билан оёқларни кериб тик туриш ва қайтиш

тик туриш ва қайтишлар сони (марта)

-

1

-

2

-

3

-

4

-

5

5.

қўлларда тик туриш

қўлларда тик туриш вақти (сонияда)

-

-

1-2

3-4

5-6

7-8

9-10

11-12

13-14

15-16

6.

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

оёқларни кўтариш сони (марта)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

7.

чалқанча ётган ҳолатда гавдани букиш

гавдани букиш сони (марта)

2

4

6

8

10

12

14

16

18

20

8.

тўсинга (турникка) таянган ҳолда силтаниб қўлларда тик туриш

қўлларда тик туришлар сони (марта)

-

1

-

2

-

3

-

4

-

5

9.

баландликка сакраш

сакрашлар сони (марта)

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

10.

эгилувчанлик машқлари тўплами

бажарилган эгилувчанлик машқлари сони

-

-

1

-

-

2

-

-

-

3

10-12 ёшдаги қиз болалар учун

1.

20 метрга югуриш

масофани босиб ўтиш вақти (сонияда)

4,7

4,6

4,5

4,4

4,3

4,2

4,1

4

3,9

3,8

2.

жойидан туриб узунликка сакраш

сакраш узунлиги (сантиметрда)

135

140

145

150

155

160

165

170

175

180

3.

тўсинда (турникда) тортилиш

тортилишлар сони (марта)

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

4.

бурчакдан куч билан оёқларни кериб тик туриш ва қайтиш

тик туриш ва қайтишлар сони (марта)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

5.

қўлларда тик туриш

қўлларда тик туриш вақти (сонияда)

12

14

16

18

20

22

24

26

28

30

6.

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

оёқларни кўтариш сони (марта)

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

7.

чалқанча ётган ҳолатда гавдани букиш

гавдани букиш сони (марта)

6

8

10

12

14

16

18

20

22

24

8.

тўсинга (турникка) таянган ҳолда силтаниб қўлларда тик туриш

қўлларда тик туришлар сони (марта)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

9.

баландликка сакраш

сакрашлар сони (марта)

42

44

46

48

50

52

54

56

58

60

10.

эгилувчанлик машқлари тўплами

бажарилган эгилувчанлик машқлари сони

-

-

1

-

-

2

-

-

-

3





Низомга

7-ИЛОВА



Трамполин спорт тури бўйича номзодларнинг

жисмоний тайёргарлик даражасини

аниқлаш бўйича синовларни

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Машқлар

3 балл

4 балл

5 балл

3 балл

4 балл

5 балл

7-9 ёшдаги ўғил болалар учун

7-9 ёшдаги қиз болалар учун

1.

20 метрга югуриш

масофани босиб ўтиш вақти (сонияда)

4,5

4,4

4,2

4,8

4,6

4,4

2.

чалқанча ётган ҳолатда гавдани букиш

гавдани букишлар сони (марта)

10

14

18

10

14

18

3.

гимнастика скамейкасида қўлларни букиб ёзиш

қўлларни букиш сони (марта)

14

16

18

14

16

18

4.

тўсинда (турникда) тортилиш

тортилишлар сони (марта)

5-6

7-8

9 ва ундан кўп бажарилганда

4-5

6-7

8 ва ундан кўп бажарилганда

5.

баландликка сакраш

сакрашлар сони (марта)

25

30

35

25

30

35

6.

жойидан туриб узунликка сакраш

сакраш узунлиги (сантиметрда)

150-159

160-169

170-180

140-149

150-159

160-170

7.

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

кўтарилишлар сони (марта)

3-5

6-8

9 ва ундан кўп

1-3

4-6

7 ва ундан кўп

8.

бир оёқда ўтириш

ўтиришлар сони (марта)

4-6

7-9

10 ва ундан кўп бажарилганда

4-5

4-7

8 ва ундан кўп бажарилганда

9.

таянч ёрдамида 45 градусли бурчак

бурчак ҳолатида туриш вақти (сонияда)

1-5

6-10

11-15

1-5

6-10

11-15

10.

эгилувчанлик машқлари тўплами

бажарилган эгилувчанлик машқлари сони

1

2

3

1

2

3

11.

батутда тебраниш

тебранишлар сони (марта)

4-6

7-9

10 ва ундан кўп бажарилганда

2-4

5-7

8 ва ундан кўп бажарилганда

12.

сакраган ҳолда айланиш

айланишлар сони (марта)

мувозанат сақланмаган ҳолда 2 та

мувозанат сақланган ҳолда 2 та

мувозанат сақланган ҳолда 3 та

мувозанат сақланмаган ҳолда

2 та

мувозанат сақланган ҳолда 2 та

мувозанат сақланган ҳолда 3 та

13.

сальто ва айланиш

айланишлар сифати

хатоликлар сони 2 та ва ундан кўп бўлганда

хатоликлар сони 1 та

хатоликларсиз бажарилганда

хатоликлар сони 2 та ва ундан кўп бўлганда

хатоликлар сони 1 та

хатоликларсиз бажарилганда

14.

умбалоқ ошиш

умбалоқ ошиш сифати

хатоликлар сони 2 та ва ундан кўп бўлганда

хатоликлар сони 1 та

хатоликларсиз бажарилганда

хатоликлар сони 2 та ва ундан кўп бўлганда

хатоликлар сони 1 та

хатоликларсиз бажарилганда

10-12 ёшдаги ўғил болалар учун

10-12 ёшдаги қиз болалар учун

1.

20 метрга югуриш

масофани босиб ўтиш вақти (сонияда)

4,2

4

3,8

4,4

4,2

4

2.

чалқанча ётган ҳолатда гавдани букиш

гавдани букишлар сони (марта)

14

18

22

14

18

22

3.

гимнастика скамейкасида қўлларни букиб ёзиш

қўлларни букиш сони (марта)

21

22

23

21

22

23

4.

тўсинда (турникда) тортилиш

тортилишлар сони (марта)

5-6

7-8

9 ва ундан кўп бажарилганда

4-5

6-7

8 ва ундан кўп бажарилганда

5.

баландликка сакраш

сакрашлар сони (марта)

28

30

35

28

30

35

6.

жойидан туриб узунликка сакраш

сакраш узунлиги (сантиметрда)

150-159

160-169

170-180

140-149

150-159

160-170

7.

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

кўтарилишлар сони (марта)

3-5

6-8

9 ва ундан кўп

1-3

4-6

7 ва ундан кўп

8.

бир оёқда ўтириш

ўтиришлар сони (марта)

4-6

7-9

10 ва ундан кўп бажарилганда

4-5

4-7

8 ва ундан кўп бажарилганда

9.

таянч ёрдамида 45 градусли бурчак

бурчак ҳолатида туриш вақти (сонияда)

4-6

7-8

9 ва ундан кўп

4-6

7-8

9 ва ундан кўп

10.

эгилувчанлик машқлари тўплами

бажарилган эгилувчанлик машқлари сони

1

2

3

1

2

3

11.

батутда тебраниш

тебранишлар сони (марта)

5-7

8-10

11 ва ундан кўп бажарилганда

3-5

6-8

9 ва ундан кўп бажарилганда

12.

сакраган ҳолда айланиш

айланишлар сони (марта)

мувозанат

сақланмаган ҳолда

2 та

мувозанат

сақланган ҳолда

2 та

мувозанат сақланган

ҳолда 3 та

мувозанат

сақланмаган ҳолда

2 та

мувозанат

сақланган ҳолда

2 та

мувозанат сақланган ҳолда 3 та

13.

сальто ва айланиш

айланишлар сифати

хатоликлар сони

2 та ва ундан кўп бўлганда

хатоликлар сони

1 та

хатоликларсиз бажарилганда

хатоликлар сони

2 та ва ундан кўп бўлганда

хатоликлар сони

1 та

хатоликларсиз бажарилганда

14.

умбалоқ ошиш

умбалоқ ошиш сифати

хатоликлар сони

2 та ва ундан кўп бўлганда

хатоликлар сони

1 та

хатоликларсиз бажарилганда

хатоликлар сони 2 та ва ундан кўп бўлганда

хатоликлар сони

1 та

хатоликларсиз бажарилганда





Низомга

8-ИЛОВА



Бадиий гимнастика спорт туридан номзодлар

томонидан бажарилган машқлар натижалари

ва уларга қўйилган баллар бўйича

ҚАЙДНОМА

1-шакл

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

1-босқич машқлари

шпагат

кўприк

мувозанатни сақлаш

қўлларни букмаган ҳолда тананинг олд ва орқа қисмига ўтказиш

Умумий балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

1.











2.











3.











...











  

Қабул комиссияси аъзолари:




(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)

Қабул комиссияси котиби:




(Ф.И.О.)

(имзо)





2-шакл

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

2-босқич машқлари

мувозанатни сақлаган ҳолда оёқларни кўтариш

гимнастика нарвонида

оёқларни кўтариш

арғамчида сакраш

шпагат сакраш

бир оёқда айланиш

Умумий балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

1.













2.













3.













...













Қабул комиссияси аъзолари:




(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)

Қабул комиссияси котиби:




(Ф.И.О.)

(имзо)





3-шакл

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

3-босқич машқлари

бадий гимнастика анжомлари

ёрдамидаги ихтиёрий машқ

бадий гимнастика анжомлари

ёрдамидаги буюрилган машқ

Умумий

балл

натижа

балл

натижа

балл

1.











2.











3.











...











Қабул комиссияси аъзолари:




(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)

Қабул комиссияси котиби:




(Ф.И.О.)

(имзо)





4-шакл

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

1-босқич бали

2-босқич бали

3-босқич бали

Умумий балл

1.






2.






3.






...






Қабул комиссияси аъзолари:




(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)

Қабул комиссияси котиби:




(Ф.И.О.)

(имзо)





Низомга

9-ИЛОВА



Спорт гимнастикаси спорт туридан номзодлар

томонидан бажарилган машқлар натижалари

ва уларга қўйилган баллар бўйича

ҚАЙДНОМА

1-шакл

Т/р

Номзод-

ларнинг Ф.И.О.

7-8 ёшли ўғил болалар томонидан

бажариладиган машқлар

20 метрга

югуриш

жойидан туриб

узунликка сакраш

тўсинда (турникда) тортилиш

бурчакдан куч билан оёқларни кериб тик туриш ва қайтиш

қўлларда тик туриш

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

таянч ёрдамида

45 градусли бурчак

доира шаклидаги таянчда айланиш

баланд-

ликка сакраш

эгилув-

чанлик машқлари тўплами

Уму-

мий балл

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л


1.























2.























3.























...























Қабул комиссияси аъзолари:




(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)

Қабул комиссияси котиби:




(Ф.И.О.)

(имзо)





2-шакл

Т/р

Номзод-

ларнинг Ф.И.О.

9-10 ёшли ўғил болалар томонидан

бажариладиган машқлар

20 метрга югуриш

жойидан туриб узунликка сакраш

гимнастика арқонига ҳалқа ёрдамида кўтарилиш

бурчакдан куч билан оёқларни кериб тик туриш ва қайтиш

қўлларда тик туриш

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

таянч ёрдамида 45 градусли бурчак

дастакли отда айланиш

баланд-

ликка сакраш

эгилув-

чанлик машқлари тўплами

Уму-

мий балл

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л


1.























2.























3.























...
























Қабул комиссияси аъзолари:




(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)

Қабул комиссияси котиби:




(Ф.И.О.)

(имзо)





3-шакл

Т/р

Номзод-

ларнинг Ф.И.О.

11-12 ёшли ўғил болалар томонидан

бажариладиган машқлар

20 метрга югуриш

жойидан туриб узунликка сакраш

гимнастика арқонига ҳалқа ёрдамида кўтарилиш

бурчакдан куч билан оёқларни кериб тик туриш ва қайтиш

қўлларда тик туриш

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

таянч ёрдамида 45 градусли бурчак

дастакли отда айланиш

баланд-

ликка сакраш

эгилув-

чанлик машқлари тўплами

Уму-

мий балл

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л


1.























2.























3.























...
























Қабул комиссияси аъзолари:




(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)

Қабул комиссияси котиби:




(Ф.И.О.)

(имзо)





4-шакл

Т/р

Номзод-

ларнинг Ф.И.О.

7-9 ёшли қиз болалар томонидан

бажариладиган машқлар

20 метрга югуриш

жойидан туриб узунликка сакраш

тўсинда (турникда) тортилиш

бурчакдан куч билан оёқларни кериб тик туриш ва қайтиш

қўлларда тик туриш

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

чалқанча ётган ҳолатда гавдани букиш

тўсинга (турникка) таянган ҳолда силтаниб қўлларда тик туриш

баланд-

ликка сакраш

эгилув-

чанлик машқлари тўплами

Уму-

мий балл

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л


1.























2.























3.























...























Қабул комиссияси аъзолари:




(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)

Қабул комиссияси котиби:




(Ф.И.О.)

(имзо)





5-шакл

Т/р

Номзод-

ларнинг Ф.И.О.

10-12 ёшли қиз болалар томонидан

бажариладиган машқлар

20 метрга югуриш

жойидан туриб узунликка сакраш

тўсинда (турникда) тортилиш

бурчакдан куч билан оёқларни кериб тик туриш ва қайтиш

қўлларда тик туриш

гимнастика нарвонида оёқларни кўтариш

чалқанча ётган ҳолатда гавдани букиш

тўсинга (турникка) таянган ҳолда силтаниб қўлларда тик туриш

баланд-

ликка сакраш

эгилув-

чанлик машқлари тўплами

Уму-

мий балл

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л

нати-

жа

б

а

л

л


1.























2.























3.























...























Қабул комиссияси аъзолари:




(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)

Қабул комиссияси котиби:




(Ф.И.О.)

(имзо)





Низомга

10-ИЛОВА



Трамполин спорт туридан номзодлар томонидан

бажарилган машқлар натижалари ва уларга

қўйилган баллар бўйича

ҚАЙДНОМА

   

Т/р

Номзоднинг

Ф.И.О.

Номзодлар томонидан бажариладиган машқлар

20 метрга югуриш

чалқанча ётган ҳолатда гавдани букиш

гимнастика скамейкасида қўлларни букиб ёзиш

тўсинда (турникда) тортилиш

баландликка сакраш

жойидан туриб

узунликка

сакраш

гимнастика

нарвонида

оёқларни

кўтариш

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

1.
















2.
















3.
















...
















давоми

бир оёқда ўтириш

таянч ёрдамида

45 градусли бурчак

эгилувчанлик машқлари тўплами

батутда тебраниш

сакраган ҳолда айланиш

сальто ва айланиш

умбалоқ ошиш

Умумий балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл


16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

























































Қабул комиссияси аъзолари:




(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)





(Ф.И.О.)

(имзо)

Қабул комиссияси котиби:




(Ф.И.О.)

(имзо)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 25 февраль, 8-сон, 139-модда







































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск