язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирлар Маҳкамаси ва республика комиссиялари/ Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.02.2019 й. 144-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 февралдаги

144-сон қарорига

2-ИЛОВА



Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар,

молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик

масалалари котибияти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини макроиқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва таркибий ўзгартиришлар, банк-молия тизимини ислоҳ қилиш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.


3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Котибият ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазирига (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, марказий иқтисодиёт органларининг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради.



2-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ АСОСИЙ ФАОЛИЯТ

ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;

Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий сектор субъектларига бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг марказий аппарати, унинг бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;

Котибиятда, шунингдек, унга бириктирилган вазириклар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.


7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) макроиқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва таркибий ўзгартиришлар соҳасида:

давлат бошқаруви тизимига жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принципларини жорий қилиш;

Котибиятга бириктирилган ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларни стратегик ривожлантириш дастурларининг сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминлашга асосланган баҳолаш тизимини жорий этиш;

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш;

макроиқтисодий мутаносиблик, иқтисодиётнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини, мамлакат аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини оширишнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 8 январдаги ПФ-5614-сон Фармонида назарда тутилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш жараёнларини мувофиқлаштириш, бюджетнома лойиҳасининг кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш;

тегишли даврлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар кўриб чиқилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тасдиқлаш учун тақдим этилишини таъминлаш;

ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатини тизимли таҳлил қилишни ташкил этиш, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар интизомини мустаҳкамлаш, ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида дебиторлик ҳамда кредиторлик қарздорликни камайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқаришни ташкил этиш ва суверен кредит рейтингини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 31 январдаги ПҚ-4141-сон қарорига мувофиқ 2021 йилгача Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингини сақлаш тадбирлари режасини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида" 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ солиқ юкини камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш;

пул массаси динамикаси ва тузилмасининг тизимли мониторингини олиб бориш, пул муомаласи ҳолатини таҳлил қилиш, бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш, бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарздорликни камайтириш ва қарздорлик ҳосил бўлишининг олдини олиш ҳамда уларнинг касса ижросини таъминлаш;

иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш кўламларини, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолашнинг ҳар чораклик индикаторлари тизимини таҳлил қилиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони доирасидаги чора-тадбирлар асосида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар бўйича мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари лойиҳаларини республиканинг стратегик манфаатлари ва мақсадларига мувофиқлиги юзасидан эксперт баҳолаш, уларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига таъсирини баҳолаш;

макроиқтисодий ҳолат ва иқтисодиётдаги сифатли таркибий ўзгаришларни мониторинг қилиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлиги, унинг турмуши даражаси ва фаровонлигини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг комплекс мақсадли дастурлари амалга оширилишини, жумладан, тегишли маълумотлар базаларини шакллантириш ва уларни таҳлил қилиш йўли билан назорат қилиш тизимини ташкил этиш;


б) банк ва молия тизимларини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш соҳасида:

банк тизими ва молиявий инфратузилмани янада ислоҳ қилиш, умумий қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ уларнинг барқарорлигини ошириш ва янада юқори даражага чиқишини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 21 декабрдаги ПҚ-4071-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

кўрсатилаётган банк-молия хизматлари кўламини, уларнинг инфратузилмасини кенгайтириш, аҳоли ва хорижий инвесторларнинг банк-молия тизимига ишончини янада мустаҳкамлаш, тижорат банклари ва умуман, банк-молия тизимининг фаолиятини етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган халқаро нормалар, мезонлар ва стандартларга асосланган баҳолаш ҳамда таҳлил қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон қарорига мувофиқ банк-молия тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича комплекс мақсадли дастурлар амалга оширилиши мониторингини таъминлаш;

монетар сиёсат ва валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

суғурта бозорини янада такомиллаштириш, кўрсатилаётган суғурта хизматларининг ҳажмлари, турларини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини комплекс таҳлил қилиш, уларни ишлаб чиқиш ва мониторингини олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш;

замонавий талаблар ҳамда умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ банк тизими, молиявий инфратузилма ва суғурта инфратузилмасининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришни таъминлаш;

суғурта ташкилотларининг суғурта муносабатлари барча иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган фаолиятини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ягона методологиясини шакллантириш ҳамда амалга ошириш, аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, молия бозорларини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида" 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарорини бажариш доирасида республикадаги ҳар бир оилада тадбиркорлик билан шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

давлат қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

ваколатли органлар томонидан Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш ва лизинг фаолиятини мувофиқлаштириш;


в) аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини ошириш ҳамда уни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида:

янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини ошириш дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш, аҳолининг турмуши ва фаровонлиги даражасини ошириш дастурларини шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнат органларининг тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон қарорига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларини кучайтириш;

демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этишга йўналтирилган аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини шакллантириш, пенсионерлар, ногирон шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ночор гуруҳларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир манзилли дастурлар ва самарали тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;

республикани демографик ривожлантириш прогнозлари ва ҳудудлар меҳнат ресурсларининг балансларини тайёрлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда уни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича самарали комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида демографик жараёнлар, меҳнат ресурсларининг миқдори ва тузилмасининг сон ҳамда сифат жиҳатидан ўзгаришининг чуқур таҳлил қилиниши ва мониторинги олиб борилишини, аҳолининг турмуш ва фаровонлик даражаси тадқиқ этилишини ташкил этиш;

меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш, фуқароларнинг пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловларини тайинлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, аҳолининг ночор тоифаларига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг табақалаштирилганлиги ва манзиллилигини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмлари ва усулларини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва уни ижтимоий ҳимоя қилишнинг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш;

меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини мустаҳкамлаш, моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш шароитларини яхшилаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган мақсадли дастурлар, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилишини назорат қилиш;


г) хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш соҳасида:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик асосларини фаол жорий қилиш ва ушбу йўналишда илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш;

хусусий мулк, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда ноқонуний аралашиш учун масъулиятни оширишга доир дастурий чора-тадбирлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонига мувофиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

мамлакатни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликда ва амалий ахборот алмашинувини йўлга қўйган ҳолда, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услублари ва механизмларини кенг жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация қилиш кўламини, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолаш бўйича ҳар чораклик индикаторлар тизимини қўллаган ҳолда демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнларининг тизимли мониторингини олиб бориш ҳамда таҳлил қилиш;

тадбиркорлик субъектларига, жумладан, "ягона дарча" тамойили орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, улардан фойдаланишни ва ошкоралигини, шунингдек, механизмларини янада такомиллаштиришни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 20 октябрдаги ПҚ-3980-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилиши ва ривожлантирилишини ҳамда унинг асосида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;


д) концепциялар, дастурлар, "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш соҳасида:

макроиқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва таркибий ўзгартиришлар, банк-молия тизимини ислоҳ қилиш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ҳамда "йўл хариталари"ни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида уларни ҳимоя қилиш механизмларини жорий этиш;

"йўл хариталари"га киритиш учун Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқлардаги ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига ташрифлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилишининг тизимли назоратини таъминлаш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг батафсил ахборотлари, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун уларни Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритиш.


8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;

мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарлари, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини таъминлайди;

мамлакатни макроиқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, тармоқлар ва ҳудудларда иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишга оид давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш масалалари бўйича маълумотлар базаларини ташкил этиш, юритиш ҳамда мунтазам янгилаб боришни таъминлайди;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилади;

ўзи юритадиган соҳага доир масалалар тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ҳамда таклифлар тайёрлайди;

ҳудудлардаги иқтисодий ва ижтимоий аҳволни, жумладан, жойига бориб ўрганади, ижтимоий-иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини ўрганади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ҳисобот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бажарилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатларининг Вазирлар Маҳкамасига киритилган лойиҳаларини экспертизадан ўтказади, қайта ишлайди ва келишади, уларга зарур таҳлилий ҳамда маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқиш ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади, ушбу материалларни Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баённома қарорлари ижросининг назоратини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишлар учун материаллар тайёрлашда ҳамда уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг комплекс равишда сифатли тайёрланиши ҳамда ишлаб чиқилишини, шунингдек, уларнинг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига белгиланган тартибда тақдим этилишини, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;

Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳам бошқа ташкилотлар фаолиятини Котибиятга юкланган вазифаларга мувофиқ мувофиқлаштиради;

бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга бериш бўйича таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашларнинг самарали ишлашини таъминлайди ва улар қабул қилган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, жумладан, электрон шаклда келадиган мурожаатларини кўриб чиқади, уларда қўйилган масалаларни ҳал этишга оид таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади;

республика ҳудудлари бўйича макроиқтисодий ривожланиш, банк-молия тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни модернизациялаш ва таркибий ўзгартириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш масалалари, шунингдек, иқтисодиёт соҳалари бўйича мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди ҳамда натижаларини умумлаштиради;

бажарилиши учун Бош вазир ўринбосари масъул бўлган масалалар ва вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди.

Котибият ўзига юкланган бошқа вазифаларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ва институционал ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқлари, секторлари ва ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ҳамда прогнозлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимлари, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашларда, шунингдек, иқтисодий, ижтимоий, институционал ва таркибий ислоҳотлар муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий тадқиқотлар соҳасидаги халқаро лойиҳаларда қатнашиш;

ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, халқаро, хорижий молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, хорижий ҳукумат муассасалари билан ёзишмаларни белгиланган тартибда юритиш;

мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан - давлат бошқа органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарур ҳолатларда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурият бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келган ҳужжатларни қайтариш.

Котибиятнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши шарт.


10. Котибият:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш;

жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;

Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар натижалари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш ҳамда улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Котибият тузилмасига Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосари, шунингдек:

макроиқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва таркибий ўзгартиришлар масалалари бўйича бош мутахассис;

бюджет сиёсати масалалари бўйича бош мутахассис;

пенсия таъминоти ва кам таъминланган оилалар масалалари бўйича бош мутахассис;

солиқ сиёсати ва солиқ маъмурчилиги масалалари бўйича бош мутахассис;

бандликни ошириш масалалари бўйича бош мутахассис;

молия институтлари ва суғурта масалалари бўйича бош мутахассис;

банк тизимини ислоҳ қилиш ва кредитлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси киради.

Котибият тузилмасига бир нафар инспектор киради.

Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.


12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.


13. Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосари, мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Котибият ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибият иш режалари, Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.

Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Котибият мудирининг ўринбосари, мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ёрдамчисининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.


15. Котибият мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ўз ўринбосари, мутахассислар ишларини ташкил этади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Котибият юритадиган соҳага оид масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

республиканинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва самарадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва бу ҳақда маълумотлар банкининг шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига, Котибият мудирининг ўринбосари ва мутахассисларининг касб даражаси ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш чораларига мувофиқ лавозимларга тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;

вазифаларнинг Котибият мудирининг ўринбосари ва мутахассислари ўртасида тақсимланишини, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Бош вазир ўринбосарига тасдиқлаш учун киритади, Котибият мудирининг ўринбосари, мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ҳукумат қарорлари қабул қилиниши талаб этилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида ҳамда Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

Котибият кадрлар захирасининг шакллантирилиши ва янгиланишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб бориш ташкил этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини ўринбосари бажаради.


17. Котибият мудирининг ўринбосари:

мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;

материаллар тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

Котибият мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади.


18. Котибият бош мутахассиси:

таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосалар тайёрлайди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ улар юзасидан зарур келишишларни таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудири, унинг ўринбосарига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича амалга ошириш жадвалини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва республика ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам янгилаб турилишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари марказий аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларининг аҳволи ва самарадорлигини доимий асосда ўрганади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

соҳани ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;

Котибиятга бириктирилган ташкилотлар ва уларнинг раҳбарларининг фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлар сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлислари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудирининг ўринбосари, Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, соҳалар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ҳамда Котибият мудирининг ўринбосарига, Котибият мудирига тақдим этади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


19. Бош вазирнинг ёрдамчиси:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишининг назоратини ҳамда таҳлил этилишини таъминлайди, уларни бажариш натижалари ҳақида Бош вазир ўринбосарига ахборот беради;

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудирининг ўринбосари, Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;

Бош вазир ўринбосарининг иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазир ўринбосари кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;

Бош вазир ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ва мажлисларга, шу жумладан Ҳукумат комиссияларининг йиғилиш ва мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг ижросини назорат қилади, Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига топшириқларнинг бажарилиши ҳақида белгиланган тартибда ахборот беради;

Бош вазир ўринбосарига келадиган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар бўйича ахборот беради ва хат-хабарлар юзасидан топшириқларни ижрочиларга белгиланган тартибда юборади;

Бош вазир ўринбосарининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини қабул қилишини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда фуқароларни Бош вазир ўринбосари қабул қилишини ташкил этади, Бош вазир ўринбосари ва Котибият мудирининг топшириғига биноан фуқароларни шахсан қабул қилади.


20. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 февраль