Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари (АВ томонидан 06.09.2004 й. 1402-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг 18.08.2004 й. 45-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 6 сентябрда 1402-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат патент идораси

директорининг

2004 йил 18 августдаги

45-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Электрон ҳисоблаш машиналари учун

дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун

талабномани ва маълумотлар базасини расмий

рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш,

топшириш ва кўриб чиқиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари (бундан кейин матнда Қоидалар деб келтирилади) Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.



ҚИСҚАРТИРМАЛАР РЎЙХАТИ


Қонун - Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Қонуни;


Вазирлик - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Давлат муассасаси - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси;

талабнома - ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабнома;


ҳуқуқ эгаси - муаллиф, унинг вориси, шунингдек, қонунга мувофиқ ёки шартнома асосида шахсий ва мулкий мутлақ ҳуқуққа эга бўлган исталган жисмоний ёки юридик шахс;


МЎТ - машинада ўқиладиган ахборот ташувчи.



§ 1. ЭҲМ учун дастурни ёки маълумотлар

базасини расмий рўйхатдан ўтказиш

учун талабнома


1. Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ талабнома битта ЭҲМ учун дастурга ёки маълумотлар базасига оид бўлиши лозим.


2. Талабнома қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси муаллифи (ҳаммуаллифлар) ва номига рўйхатдан ўтказиш сўралаётган шахс (бундан буён матнда талабнома берувчи деб келтирилади), шунингдек, унинг (уларнинг) турар жойи ёки манзили кўрсатилган расмий рўйхатдан ўтказиш сўралган ариза;

б) депозитга қўйиладиган ЭҲМ учун дастурни ёки маълумотлар базасини идентификацияловчи материаллар, шу жумладан, реферат;


3. Аризага белгиланган миқдорда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ёхуд тўлов тўлашдан озод қилиш, шунингдек, унинг миқдорини камайтириш асосларини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори ва уни тўлаш муддати, тўлов тўлашдан озод қилиш, тўлов миқдорини камайтириш ёки уни қайтариш асослари, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш учун тўлов суммасидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

4. Вакил орқали топширилган аризага талабнома берувчи томонидан берилган ва вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома, ёхуд ишончнома нусхаси илова этилади.


5. Талабнома материаллари бир нусхада тақдим этилади.


6. Талабнома ҳужжатлари ўзбек ёки рус тилида тақдим этилади.

Агар ҳужжатлар ўзга тилда тузилган бўлса, у ҳолда талабномага уларнинг ўзбек ёки рус тилидаги таржимаси илова этилади. Талабнома материаллари таржимаси таржимани бажарган шахс имзоси билан тасдиқланади.


7. Расмий рўйхатдан ўтказиш учун ариза ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган шаклда, ўзбек ёки рус тилида топширилади.

Агар қандайдир маълумотларни тегишли графаларда тўлиқ жойлаштиришнинг иложи бўлмаса, у ҳолда улар аризанинг тегишли графасида: "давомини қўшимча варақда қаранг" деб кўрсатилган ҳолда худди ўша шаклда қўшимча варақда келтирилади.

Талабнома берувчининг номланиши, асар (ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси) нинг номи иложи борича ўзбек ёки рус тилида тақдим этилади.

Хорижий исм-фамилиялар, корхоналар ва асарларнинг (ЭҲМ учун дастурлар ёки маълумотлар базаси) номлари ўзбек ёки рус тилидаги транслитерацияда кўрсатилади.


8. Аризадаги "Ариза" сўзи тепасидаги графалар талабнома материаллари Вазирликка келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган ва талабнома берувчи томонидан тўлдирилмайди.

9. (71)-код остидаги "Ҳуқуқ эгаси (Талабнома берувчи)" графасида, талабнома берувчи (талабнома берувчилар) тўғрисида маълумотлар келтирилади: жисмоний шахснинг фамилияси, исми (отасининг исми), бунда фамилия исмдан аввал кўрсатилади, ёки юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича), шунингдек тегишлича уларнинг турар жойлари ёки манзиллари, шу жумладан мамлакатнинг расмий номи ва тўлиқ почта манзили ва БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса).

Агар талабнома берувчилар бир нечта бўлса, кўрсатилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун келтирилади.

ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси муаллифлари бўлган талабнома берувчиларнинг турар жойлари тўғрисидаги маълумотлар ушбу графада келтирилмайди, балки фақат аризанинг (72)-код остидаги "Муаллиф(лар)" графасида баён етилади.

Шу графанинг ўзида талабнома берувчи ЭҲМ учун дастурнинг ёки маълумотлар базасининг муаллифи, муаллифнинг иш берувчиси ёки муаллифнинг ёхуд муаллиф иш берувчисининг ҳуқуқий вориси эканлиги тегишли катакчада "Х" белгисини қўйиш билан белгиланади.

Номига рўйхатдан ўтказиш сўралаётган Ўзбекистон Республикаси корхоналари учун ОКПО коди кўрсатилади.

Номига рўйхатдан ўтказиш сўралаётган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи чет эллик юридик шахслар ёки жисмоний шахслар учун БИМТ SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса) кўрсатилади.


10. (54)-код остидаги "Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси номи" графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси номи кўрсатилади.


11. "Аввалги ёки муқобил номи" графасида ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг аввалги ёки муқобил номи кўрсатилади. Ушбу графа рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси аввал "Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси номи" графасида кўрсатилгандан бошқача номланган ёки айни пайтда бошқа номга (қўшимча равишда) эга бўлган ҳолларда тўлдирилади.


12. "Таркибли асар номи" графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини қисм сифатида ўз таркибига олган таркибли асар номи кўрсатилади. Ушбу графа рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси таркибли асарнинг бир қисми ҳисобланганда тўлдирилади.


13. Ушбу ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширилгунга қадар рўйхатдан ўтказиш факти мавжуд бўлган ҳолларда тўлдириладиган "Аввал рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар" графасида аввалги рўйхатдан ўтказилиш рақами ва санаси кўрсатилади.


14. "Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана" графасида Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана кўрсатилади.


15. "Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор нашр қилинган жой ва сана" графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор нашр қилинган мамлакат ва сана кўрсатилади.


16. "Муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлган асарлар тўғрисида маълумотлар" графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини яратишда фойдаланилган, муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланган асарлар тўғрисида маълумотлар келтирилади.


17. (98)-код остидаги "Ёзишмалар учун манзил" графада почта орқали тез етказиб бериш бўйича одатдаги талабларни қондирадиган ёзишмалар учун манзил, хат олувчининг исми ёки номи, ва телефон, телекс, факс рақамлари, е-mаil (агар улар бўлса) келтирилади.

Ёзишмалар учун манзил сифатида, жумладан, Ўзбекистон Республикасида яшовчи талабнома берувчи (талабнома берувчилардан бири) - жисмоний шахснинг турар жойи манзили, ёки Ўзбекистон Республикасидаги талабнома берувчи - юридик шахснинг жойлашган жойи манзили, ёки ҳуқуқ эгаси вакилининг манзили кўрсатилиши мумкин.

Аризада ёзишмалар учун манзил кўрсатилмаган тақдирда бундай манзил сифатида ҳуқуқ эгаси вакили жойлашган манзили ҳисобланади, акс ҳолда - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида манзилга эга бўлса, аризанинг талабнома берувчи тўғрисидаги маълумотларга тааллуқли графаларида талабнома берувчининг (талабнома берувчилар бир нечта бўлса улардан биринчисининг) манзили ҳисобланади.


18. "Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати" графаси илова қилинаётган ҳужжатлар нусхалари ва ҳар бир нусхадаги варақлар сони кўрсатилган ҳолда тегишли катакчаларда "Х" белгисини қўйиб чиқиш орқали тўлдирилади.

Тури ариза формасида кўзда тутилмаган ("бошқа ҳужжат") илова қилинадиган ҳужжатлар учун уларнинг вазифаси аниқ кўрсатилади.


19. (72)-код остидаги "Муаллифлар" графаси ва "Тўлиқ турар манзили" графасида муаллиф (муаллифлар) тўғрисида маълумотлар келтирилади: фамилияси, исми (отасининг исми), мамлакат номи ва унинг БИМТ SТ.3 стандарти бўйича кодини ўз ичига олган тўлиқ турар жойи почта манзили.


20. Агар муаллиф ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотларни эълон қилишда муаллиф сифатида эслатилмасликни (яъни, аноним ҳолда қолишни) сўраган бўлса ёки тахаллус остида эслатилишни истаган холларда "Эълон қилинганида муаллиф эслатиб ўтилсин" графасининг тегишли ҳошияларида "Х" белгиси қўйилади. Кейинги ҳолатда ушбу графанинг ўзида унинг тахаллуси келтирилади.


21. Аризанинг охирги "Имзо" графасини, имзо қўйиш санасини кўрсатган ҳолда тўлдириш барча ҳолларда мажбурийдир.

Ариза талабнома берувчи томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан ариза корхона, ташкилот раҳбари ёки раҳбар томонидан вакил қилинган бошқа шахс томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.

Имзолар имзо қўювчи шахснинг фамилияси ва исми-шарифлари кўрсатилган ҳолда очиб берилади.

Ариза икки ва ундан кўп талабнома берувчилар томонидан топширилаётган ҳолатда ариза уларнинг ҳар бири томонидан имзоланади, у бўйича ёзишма эса бунинг учун ваколатли бўлган битта талабнома берувчи билан, аризанинг тегишли графасида келтирилган манзил орқали амалга оширилади.

Имзо қўйишни талаб қиладиган у ёки бу маълумотлар қўшимча варақда келтирилган ҳолларда, у ҳам шундай тартибда имзоланади.

Номига рўйхатдан ўтказилиши сўралаётган талабнома берувчининг имзоси ҳар бир қўшимча варақда келтирилиши мажбурийдир.


22. ЭҲМ учун дастурни идентификатция қилувчи материаллар дастлабки матннинг (тўлиқ ёки фрагментлари) босмадан чиқарилган шаклида 70 бетгача ҳажмда тақдим этилади. Депонентланадиган материалларнинг бошқа шаклда тақдим этилишига талабнома берувчининг бундай шакл рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастурнинг идентификатция қилинишини кўпроқ таъминлаши тўғрисида изоҳи мавжуд бўлганида йўл қўйилади. Ушбу материалларнинг таркибига уни ишлаб чиқиш давомида олинган тайёрлов материалларини ҳамда унинг томонидан ҳосил қилинадиган исталган визуал қабул қилинадиган шаклдаги ёки техник ахборот ташувчилардаги файллар кўринишидаги аудиовизуал тасвирларни, ва шунингдек, заруриятга қараб техник ахборот ташувчилардаги ижро этувчи модулларни киритишга йўл қўйилади.


23. Фрагментлардан иборат бўлган дастлабки матннинг босмадан чиқарилган варианти тақдим этилганда бетлар бошдан охир рақамланишдан ташқари қавсларда кўрсатилган уларнинг дастлабки матннинг тўлиқ босмадан чиқарилган вариантида эгаллаган ҳолатини акс эттирувчи рақамланишга эга бўлиши мумкин.


24. Рўйхатдан ўтказилаётган маълумотлар базасини идентификатция қилиш мақсадида ундаги маълумотларни тақдим этишнинг объектив шакли ва мажмуавийлигини ташкиллаш ҳамда уларни бир тизимга келтириш акс этган, ушбу маълумотларни 70 бетгача ҳажмда ЭҲМ ёрдамида топиш ва ишлов беришга имкон берадиган материаллар тақдим қилинади.


25. ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини идентификатция қиладиган депонентланган материаллар брошюра қилинган ва тикилган кўринишда тақдим этилади, бунда тикилган ва рақамланган бетлар сони сўнгги варақнинг орқа тарафидаги тикувчи ип учларини бирлаштирувчи ва ҳуқуқ эгаси (унинг вакили) томонидан имзоланган ёрлиқда кўрсатилади. Материаллар объектнинг номи, ҳуқуқ эгаси ва барча муаллифлар кўрсатилган титул варағини ўз ичига олиши керак.


26. Агар ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширилган вақтда нашр қилинган бўлса, ҳуқуқ эгаси муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш белгисини кўрсатиши мумкин.


27. ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси учун реферат қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

а) ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг номи (аризада қандай кўрсатилган бўлса, шундай);

б) ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг вазифаси, қўлланилиш соҳаси ва функционал имкониятлари очиб берилган аннотация. Аннотациянинг ҳажми 700 та белгидан ошмаслиги лозим;

в) ишлатиладиган ЭҲМ типи;

г) дастур тили (ЭҲМ учун дастурга);

д) маълумотлар базасини бошқариш тури ва версияси (маълумотлар базаси учун);

е) операцион тизим тури ва версияси;

ж) ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг машинада ўқиладиган шаклдаги килобайтлардаги ҳажми.


28. Талабномада ахлоқ-одоб ва ижтимоий тартибга зид иборалар, расмлар, тасвирлар ва бошқа материаллар; бошқа шахсларнинг талабномалари ёки асарларига нисбатан илтифотсиз фикрлар; талабномага очиқдан-очиқ тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома ҳужжатларини ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган маълумотлар ва фикрлар бўлмаслиги лозим.


29. ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг аннотациясида ва уни тушунтириб берувчи материалларда стандартлаштирилган атамалар ва қисқартмалар, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса илмий ва техникавий адабиётларда қабул қилинган атамалар ва қисқартмалар қўлланилади.

Илмий-техникавий адабиётларда кенг қўлланилмайдиган атама ва ишоралар ишлатилганда, уларнинг маъноси матнда биринчи марта қўлланилганда тушунтириб ўтилади.

Илмий-техникавий адабиётларда илмий бўлмаган тушунчаларни таърифловчи деб ҳисобланган терминлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ҳамма шартли белгилар расшифровка қилиниши лозим.



§ 2. Талабнома ҳужжатларини

расмийлаштириш


30. Ҳамма ҳужжатлар уларни бевосита репродукция қилиш имконияти бўлган тарзда расмийлаштирилади.

Ҳар бир варақнинг фақат бир томонидан фойдаланилади, қаторлар варақнинг кичик томонига параллель жойлаштирилади.


31. Талабноманинг ҳужжатлари пишиқ, оқ, текис, ярқирамайдиган қоғозда расмийлаштирилади.

Талабнома ҳужжатларини МЎТда ҳам бериш мумкин.


32. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати алоҳида варақдан бошланади. Варақлар 210х297 мм форматга эга бўлади. Тавсиф ва муҳим аломатлар мажмуини ўз ичига олган варақлар ҳошияларининг ўлчамлари қуйидагича бўлади, мм:

юқоридан - 20;

ўнгдан - 20;

пастдан - 20;

чапдан - 25

Бу варақларда фойдаланилган ёки фойдаланишга яроқли сатҳ атрофида рамка чизилмаслиги лозим.

Талабноманинг ҳар бир ҳужжатида иккинчи ва кейинги варақлар рақамланишнинг алоҳида сериясидан фойдаланган ҳолда бирдан бошлаб араб рақамлари билан тартибма-тартиб рақамлаб чиқилади.


33. Ҳужжатлар қора рангли шрифт билан босилади. Реферат матни 1,5 интервал билан бош ҳарфларининг баландлиги 2,1 мм дан кам бўлмаган ҳолда босилади.

МЎТ да бериладиган материалларга қўйиладиган талаблар Вазирлик томонидан белгиланади.


§ 3. Талабномани топшириш


34. Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ҳуқуқ эгаси талабномани топшириш ҳуқуқига эга.


35. Талабнома бевосита Вазирликка топширилади ёки почта орқали юборилади.

36. Талабнома бевосита талабнома берувчи томонидан ёки унинг вакили орқали топширилиши мумкин.


37. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалларда талабнома рақами ва талабнома берувчи ёки унинг вакили имзоси бўлиши шарт.

Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар, агар рақамни билвосита аниқлаш имкони бўлмаса, кўрилмай қайтариб юборилади.


38. Вазирликка талабларни бузиб тақдим етилган материаллар бўйича сўровнома юборилади ва унда сўровномада кўрсатилган муддатда тузатилган ва етишмаётган материалларни тақдим етиш таклиф қилинади. Талабнома берувчи ёки унинг вакили бўлмаган шахслар томонидан тақдим етилган материаллар кўриб чиқилмайди. Бундай материалларни топширган шахсга тегишли билдиришнома юборилади.

39. Талабнома бўйича ишларни олиб бориш ва талабномани кўриб чиқишда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун талабнома берувчи ишончнома бериш орқали вакил тайинлаши мумкин.

Вазирлик ва Давлат муассасаси олдида вакиллик қилиш учун Ўзбекистон Республикасида расмийлаштириладиган ишончнома оддий ёзма равишда тузилади.

Агар ишончнома ўзбек ёки рус тилидан бошқа тилда берилган бўлса, унга ўзбек ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинади.

Агар талабнома бир нечта шахс номига берилган бўлса, у ҳолда ишлар уларнинг исталгани томонидан олиб борилиши мумкин.



§ 4. Талабнома ҳужжатларига қўшимчалар,

аниқликлар ва тузатишлар киритиш


40. Расмий бюллетенда рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси тўғрисида маълумотлар эълон қилингунга қадар талабнома берувчи ўз ташаббуси билан талабнома материалларига талабнома берилган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда ва тегишли тўловни тўлаш шарти билан қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга.

41. Талабнома материалларига қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритиш талабнома берувчи томонидан тегишли ёзма аризалар ва алмаштириладиган варақларни топшириш йўли билан амалга оширилади. Ариза шакллари ушбу Қоидаларга берилган 2 ва 3-иловаларда келтирилган.

Талабнома берувчи аризани кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабардор қилинади.


42. Аризага талабнома материалларига ўзгартиришлар киритиш учун тўлов тўлангани ҳақидаги ҳужжат илова қилинади. Тўлов тўлангани ҳақидаги ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади. Тўланган тўловнинг суммаси белгиланган миқдорга тўғри келмаган ҳолларда талабнома берувчи тўловнинг етмаётган қисмини Давлат муассасаси томонидан билдиришнома юборилган санадан бошлаб уч ой мобайнида тўлаш ҳуқуқига эга.

43. Талабнома берувчи - юридик шахснинг номи ёки талабнома берувчи - жисмоний шахснинг фамилиями (исми, отасининг исми) ўзгартирилганда Вазирликка ариза берилади ва ушбу ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 2-иловада келтирилган.

44. Вазирлик тегишли талабнома рақами ва унга киритилиши лозим бўлган тузатишлар кўрсатилган ҳолда талабнома берувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланган тузатишлар киритиш тўғрисидаги аризани қабул қилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 3-иловада келтирилган.

45. Талабноманинг депонентланадиган материалларига қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишларни киритиш талабнома берувчи томонидан тегишли алмаштириладиган варақларни топшириш йўли билан амалга оширилади.



§ 5. Талабномани кўриб чиқиш


46. Вазирликка келиб тушган талабнома материаллари, агар ушбу ҳужжатлар камида расмий рўйхатдан ўтказиш учун ариза ва белгиланган миқдорда тўлов тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни ёки тўловни тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжатни ичига олса, улар келиб тушган сана кўрсатилган ҳолда талабнома сифатида рўйхатдан ўтказилади.

47. Талабномага Вазирликнинг рўйхат рақами берилади.

Талабнома ҳужжатларининг келиб тушганлиги факти тўғрисида талабнома берувчига рўйхат рақами ва ҳужжатларнинг келиб тушган санаси маълум қилинган ҳолда хабардор қилинади.

Рўйхатдан ўтказилган талабнома материаллари қайтарилмайди.


48. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ талабнома келиб тушганидан сўнг керакли бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқлиги текширилади.

Текширув ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган талабноманинг келиб тушган санасидан эътиборан ўттиз кунлик муддатда амалга оширилади.


49. Агар текширув жараёнида талабнома ушбу Қоидаларнинг талаблари бузилган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланса, талабнома берувчига аниқланган камчиликлар кўрсатилган ва етмаётган ёки тузатилган маълумотлар ва/ёки ҳужжатларни сўровномада кўрсатилган муддатда тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади.


50. Текширув натижалари ижобий бўлса, талабнома берувчига ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор юборилади.


51. Белгиланган миқдордаги тўлов тўлангач Вазирлик Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини Дастурий маҳсулотлар Давлат реестрида ёки Маълумотлар базалари Давлат реестрида расмий рўйхатдан ўтказади, расмий рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани беради ва ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида маълумотларни Вазирликнинг расмий бюллетенида эълон қилади.

52. Текширув натижалари салбий бўлса, талабнома берувчига ЭҲМ учун дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш рад этилгани тўғрисида қарор юборилади.

Бунда, мазкур Қоидаларда (шу жумладан Давлат муассасаси сўровномасида) кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаган, шунингдек, ҳужжатлар мазкур Қоидалар (шу жумладан Давлат муассасаси сўровномаси) талабларига мувофиқ тарзда расмийлаштирилмаган ҳолатлардагина салбий бўлиши мумкин.





Қоидаларга

1-ИЛОВА

Келиб тушган санаси

Рўйхат рақами N

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

q ЭҲМ учун дастурни

q маълумотлар базасини



Ўзбекистон Республикасида

расмий рўйхатдан ўтказиш учун

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: ________ E-mаil: __________

(71) Ҳуқуқ эга(лар)си (Талабнома берувчи(лар))


Ташкилот, корхонанинг

ҚТУТ бўйича коди

БИМТ ST. 3 стандарти

бўйича мамлакат коди

(агар у ўрнатилган бўлса)

Мазкур шахс:


q муаллиф


q иш берувчи

ҳисобланади.

q Муаллифнинг ҳуқуқий вориси

q Иш берувчининг ҳуқуқий вориси

(тўлиқ исми-шарифи ёки номи ва турар жойлари ёки манзиллари кўрсатилади, муаллиф- талабнома берувчиларнинг турар жойи ҳақидаги маълумотлар 97-код остидаги графада баён этилади.)

(54) Рўйхатга олинаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг номи:

q Аввалги номи


q Муқобил номи

("Х" белгиси билан белгилансин)


Таркибий асар номи (агар рўйхатга олинаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси таркибий асарнинг қисми ҳисобланса)

Аввалги рўйхатга олиниши тўғрисида маълумотлар

Рўйхат рақами

Рўйхатга олинган сана


Рўйхатга олинаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана

_______ сана _________ ой _____________ йил

Рўйхатга олинаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар

базаси биринчи марта эълон қилинган жой ва сана

Мамлакат

Сана


Муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланган асарлар (рўйхатга олинаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини яратишда қўлланган) тўғрисида маълумотлар


(98) Ёзишма учун манзил (тўлиқ почта манзили, адресатнинг исм-шарифи ёки номи)

Телефон:                         Факс:                                     E-mаil:

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати ([Х] билан белгилансин)

Нусхалар сони

q Асарни идентификацияловчи депонентланган материаллар:

босмадан чиқарилган дастлабки матн ______ варақда


q ЭҲМ учун дастурни аудиовизуаль акс эттирган материалларни идентификацияловчи материаллар:

q босмадан чиқарилган тасвирлар ____ варақда


q бошқа (кўрсатилсин): _____________________


q маълумотлар базасини идентификацияловчи материаллар ___ вар.


q бажарилиши мумкин бўлган модулли дискетлар _____ дона


q оптик диск _____ дона


q реферат _____ варақда


q ишончнома


q Тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат

q тўлов тўлашдан озод қилиш учун асослар мавжудлиги


q тўловни миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлиги


q бошқа ҳужжатлар ()___________


q талабнома машинада ўқиладиган ахборот ташувчидаги нусхаси билан бирга топширилади


q талабноманинг машинада ўқиладиган ахборот ташувчидаги нусхаси босмадан чиқарилган талабноманинг айнан нусхаси бўлиши лозим


(72) Муаллиф(лар) (фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, иш жойи, лавозими ва илмий даражаси

Тўлиқ яшаш манзили (вилоят, туман, шаҳар, кўча, уй; хорижликлар учун БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди)

Эълон қилишда муаллиф эслатиб ўтилсин: ([х] билан белгилансин)

Муаллиф (лар) имзоси(лари), сана



q аноним


q тахаллус остида

_____________________




q аноним


q тахаллус остида

_____________________




q аноним

q тахаллус остида

_____________________

   


q Муаллифлар тўғрисидаги маълумотларга қўшимча варақда қаранг.

Муаллифларнинг жами сони _______.

Имзо

Талабнома берувчи(лар)ёки ҳуқуқ эгаси вакилининг имзоси;имзо(лар) қўйилган сана (юридик шахс номидан имзоланганда раҳбарнинг ёки бунинг учун ваколатли бўлган бошқа шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)





Қоидаларга

2-ИЛОВА

Келиб тушган санаси

Рўйхат рақами N

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

тузатиш(лар) киритиш тўғрисидаги

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: ________ E-mаil: __________

(21) талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишма учун манзил (тўлиқ почта манзили, адресатнинг исм-шарифи ёки номи)

Телефон:                       Факс:                                      E-mаil

(74) Ҳуқуқ эгаси вакили (тўлиқ исм-шарифи)

Ҳуқуқ эгаси вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:                         Факс:                                     E-mаil

Мазкур аризани тақдим этар эканман, ушбу талабнома материалларига тузатиш(лар) киритилишини сўрайман


q талабнома берувчининг исм-шарифи (номи)


q талабнома берувчининг манзили


q ёзишма учун манзил


q талабноманинг депотентланган материаллари

Тузатилиши лозим бўлган маълумотлар:

Маълумотларнинг тузатилган кўриниши:


q алоҳида варақдаги давомига қаранг

q Аризага илова(лар):


q белгиланган миқдорда тўлов тўлангани тўғрисидаги ҳужжат


q давом эттириш учун варақлар


q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)

нусхалар сони

варақлар сони



Имзо(лар)

Талабнома берувчи(лар)ёки ҳуқуқ эгаси вакилининг имзоси;имзо(лар) қўйилган сана (юридик шахс номидан имзоланганда раҳбарнинг ёки бунинг учун ваколатли бўлган бошқа шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)





Қоидаларга

3-ИЛОВА

Келиб тушган санаси

Рўйхат рақами N

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

тузатиш(лар) киритиш тўғрисидаги

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: ________ E-mаil: __________

(21) талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишма учун манзил (тўлиқ почта манзили, адресатнинг исм-шарифи ёки номи)

Телефон:                              Факс:                                  E-mаil

(74) Ҳуқуқ эгаси вакили (тўлиқ исм-шарифи)

Ҳуқуқ эгаси вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:                               Факс:                                 E-mаil

Мазкур аризани тақдим этар эканман, ушбу талабнома материалларига қуйида келтирилганларга мос равишда ўзгартириш(лар) киритилишини сўрайман:


q талабнома берувчининг исм-шарифи (номи)


q талабнома берувчининг манзили


q ёзишма учун манзил


q талабноманинг депотентланган материаллари

Ўзгартирилиши лозим бўлган маълумотлар:


q алоҳида варақдаги давомига қаранг

Маълумотларнинг ўзгартирилган кўриниши:


q алоҳида варақдаги давомига қаранг

q Аризага илова(лар):


q белгиланган миқдорда тўлов тўлангани тўғрисидаги ҳужжат


q давом эттириш учун варақлар


q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)

нусхалар сони

варақлар сони



Имзо(лар)

Талабнома берувчи(лар)ёки ҳуқуқ эгаси вакилининг имзоси;имзо(лар) қўйилган сана (юридик шахс номидан имзоланганда раҳбарнинг ёки бунинг учун ваколатли бўлган бошқа шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)










































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск