Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 21.02.2019 й. 150-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 февралдаги

150-сон қарорига

1-ИЛОВА



Онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича

тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низом ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни онлайн режимида узатишни таъминловчи онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш ихтиёрий ҳисобланади. Савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фискал модулни, мазкур Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказганидан сўнг, тажриба лойиҳасида иштирок этишлари мумкин.


3. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


онлайн назорат-касса машиналари (кейинги ўринларда НКМ деб аталади) - фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи, фискал ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (кейинги ўринларда ДСҚ деб аталади) онлайн режимида узатишни таъминловчи ва қоғозга чоп этувчи электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг комплекслари;


фискал маълумотлар оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади) - онлайн режимида қабул қилинган фискал маълумотларни мустақил ва доимий равишда қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш ишларини бажарувчи ДСҚ ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази ДУК. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш учун оператор бошқа хўжалик субъектларини пудрат ва субпудрат ишларига жалб қилишга ҳақли;


солиқ тўловчининг шахсий кабинети (кейинги ўринларда шахсий кабинет деб аталади) - солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг (ДСХО) солиқ қонунчилигида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларини электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган ҳамда ДСҚнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган ахборот ресурси;


фойдаланувчилар - тадбиркорлик субъектлари - савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятида НКМ фойдаланувчилари бўлган тажриба лойиҳаси иштирокчилари;


ишлаб чиқарувчилар - НКМларни, уларнинг бутловчи қисмларини ва (ёки) дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари;


тажриба лойиҳаси иштирокчилари - ДСҚ, оператор, НКМдан фойдаланувчилар ва уларни ишлаб чиқарувчилар;


фискал модуль (кейин ўринларда ФМ деб аталади) - ўзи уланган қурилманинг ҳисоблаш қувватини ва дастурий маҳсулотини ишлатмаган ҳолда фискал маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда миллий стандартлар асосида криптографик ҳимоясини таъминловчи фискал хотира вазифасини бажарувчи ихтисослаштирилган физик қурилма.



2-БОБ. ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИ

ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


4. Оператор қуйидагиларни таъминлашга мажбур:

тажриба лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларини жалб қилмаган ҳолда, ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

НКМ фойдаланувчиларига фискал модулни зарур дастурий ва техник ресурслар билан бирга беғараз тақдим этиш;

НКМдан олинган дастлабки маълумотларни тўлиқ ҳажмда ДСҚга онлайн режимида узатилишини амалга ошириш;

онлайн режимида қабул қилинган фискал маълумотларни, шунингдек, электрон фискал ҳужжатларни кечаю кундуз автоматлаштирилган режимда ва доимий қабул қилиш, қайта ишлаш ва тўғрилаб бўлмайдиган сақлашни амалга ошириш;

ДСҚга фискал маълумотлардан онлайн режимда фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

ФМ фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоялаш;

НКМ касса чекининг ҳаққонийлигини QR-код орқали текшириш имконинини берадиган ҳамда ФМ ва НКМ орасида маълумотларни алмашиш протоколи жойлаштирилган бутунжаҳон интернет тармоғидаги расмий веб-сайтини юритиш;

пластик карталар орқали тўловларни қабул қилишда НКМлардан фойдаланиш имкониятини яратиш.


5. ДСҚ қуйидагиларни таъминлашга мажбур:

НКМдан кирувчи маълумотларни онлайн режимида қабул қилиш ва дастлабки маълумотларни тўлиқ ҳажмда сақлаш;

фойдаланувчиларни мазкур Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда рўйхатга олиш;

ўзининг расмий веб-сайтида тажриба лойиҳаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш;

НКМ касса чекининг ҳаққонийлигини QR-код орқали кечаю кундуз автоматлаштирилган режимда текшириш имконини берадиган бутунжаҳон интернет тармоғидаги расмий веб-сайтини ишлатиш;

тажриба лойиҳаси иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавобларни ўз вақтида ва қонунчиликда белгиланган муддатларда жойлаштириш.


6. Фойдаланувчилар қуйидагиларга мажбур:

фойдаланиладиган ФМни фойдаланувчининг шахсий кабинетида рўйхатдан ўтказиш;

тажриба лойиҳаси даврида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида пулли ҳисоб-китобларни шу жумладан НКМ орқали ҳам амалга ошириш;

НКМ ишдан чиққанда ва (ёки) фойдаланишдан олинганда бу ҳақда операторга ва ДСХОларига бир сутка ичида хабар бериш;

НКМнинг интернет тармоғига узлуксиз уланишини таъминлаш бўйича ўзи томонидан барча чораларни кўриш.


7. Ишлаб чиқарувчилар қуйидагиларга мажбур:

а) фискал маълумотларни модификациялаш (корректировка қилиш), шахсини кўрсатмаслик, тўсиш, ўчириш ва йўқ қилиш имкониятини берувчи дастурий таъминотдан фойдаланилишига йўл қўймаслик;

б) НКМ билан ишлашда ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш ва юзага келадиган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш;

в) касса чекининг алоҳида ажратилган майдонида текшируви кодланган шаклдаги реквизитларини ўз ичига олган касса чеки (ҳисоб-китоб амалга оширилган сана ва вақт, фискал ҳужжатнинг тартиб рақами, ҳисоблаш белгиси, ҳисоб-китоб миқдори, ФМ завод ишлаб чиқариш рақами) камида 20х20 мм ўлчамдаги QR-коди ёрдамида касса чеки ҳақиқийлигини текшириш имкониятини берадиган, бутунжаҳон интернет тармоғидаги веб-сайти белгиси кўрсатилган ёки бошқа воситалар (масалан, мобил аппликация) орқали QR-код шаклланишини таъминлаш;

г) касса чекларида ва автоматлаштирилган ҳолда узатишда қуйидаги маълумотлар акс этишини таъминлаш:

чекнинг тартиб рақами;

тадбиркорлик субъектининг номи;

тадбиркорлик субъектининг индентификация рақами;

пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил;

товар/хизмат номи;

товар/хизматнинг қўшилган қиймат солиғи ставкаси;

товар/хизматнинг қўшилган қиймат солиғи суммаси;

тўлов шакли: нақд ёки пластик карта ёрдамида;

тўловнинг жами суммаси;

тўлов санаси ва вақти;

фискал модулнинг уникал рақами;

берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-код.



3-БОБ. ФМНИ ШАХСИЙ КАБИНЕТ

ОРҚАЛИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


8. ДСҚ томонидан юритиладиган ФМ ягона реестрига киритилган ФМлар рўйхатдан ўтказилиши лозим.


9. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ФМни рўйхатдан ўтказиш учун аризалар ДСХОлар томонидан шахсий кабинет орқали қабул қилинади.


10. ФМни рўйхатга олиш ушбу Вақтинчалик низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


11. ФМни рўйхатдан ўтказиш тартиби:

Тадбиркорлик субъекти Вақтинчалик низомнинг 2-иловасига мувофиқ ФМни рўйхатга олиш аризасини тўлдиради ва шахсий кабинети орқали юборади.

ФМни рўйхатдан ўтказиш аризасини кўриб чиқиш натижалари бўйича тадбиркорлик субъектига беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда шахсий кабинетига ушбу Вақтинчалик низомнинг 3-иловасига мувофиқ ФМни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.


12. ФМ ягона реестрида ФМнинг мавжуд эмаслиги рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Тадбиркорлик субъекти мазкур Вақтинчалик низомнинг 4 ва 5-бандларидаги хизматларни ўз вақтида кўрсатмаслик ёки масъул мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


14. Мазкур Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Фискал модулни олиш, рўйхатдан ўтказиш,

ўрнатиш ва ундан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари



1-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Фискал модулни рўйхатдан ўтказиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали белгиланган шакл бўйича аризани юбориш.

Мурожаатчининг хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Тадбиркорлик субъектига шахсий кабинети орқали фискал модулни рўйхатдан ўтганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги хабарномани юбориш.

Бир иш куни ичида

3-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органларидан фискал модулни бепул олиш.

Беш иш куни ичида


4-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Фискал модулни электрон ҳисоблаш машиналарига, бошқа қурилмаларга ўрнатиш ва ФМОга боғланишни созлаш (зарурат бўлганда, ФМОнинг техник кўмаги билан)

Уч иш куни ичида


  

  

5-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Фискал маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига юборишни таъминлаш.

Доимо

(тажриба лойиҳасини амалга

ошириш даврида)

  




Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА





ДСИ бошлиғига





(Тадбиркорлик субъектининг номи)




томонидан



(тадбиркорлик субъекти раҳбари, Ф.И.О.)


Фискал модулни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида

АРИЗА

__________-сон


___________ санадаги

Онлайн назорат-касса машинаси таркибида келгусида фойдаланиш учун қуйидаги маълумотлар асосида фискал модулни рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман:


Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:


Тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотлар:


Тадбиркорлик субъектининг номи:

              

СТИР:

         

Асосий ҳисобрақами очилган банк МФОси:

                   

Тадбиркорлик субъектининг раҳбари Ф.И.О.:

            

Онлайн назорат-касса машинаси ўрнатилган объектнинг тури:

Онлайн назорат-касса машинаси ўрнатилган

жой ҳақидаги маълумотлар:

Вилоят (шаҳар):

                  

Туман:

            

Кўча:

               

Уй:

           

Хонадон:

            

Ўрнатилган жой:

               

Савдо комплекси /бозор:

          

Савдо шахобчасининг номи /хизматлар кўрсатиш шахобчаси:

           

Фаолият йўналиши:

                

Фаолият тури:

Хизмат кўрсатувчи банк билан нақд пул тушумларини

инкассация қилиш шартномаси ҳақидаги ёки хизмат

кўрсатувчи банкда ҳисобварақ мавжудлиги ҳамда

шартномаси ҳақидаги маълумотлар:

Рақами:

            

Сана:

          

Банк МФОси:

Фискал модуль ҳақидаги маълумотлар:

Фискал модулнинг ID рақами:

Аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайман





(Ф.И.О.)


(имзо)





Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА



Фискал модулнинг рўйхатдан

ўтказилганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ушбу хабарнома

га шу ҳақда берилдики,

(тадбиркорлик субъекти номи)

мазкур фискал модуль

фаолиятини амалга

ошириш мақсадида

манзили бўйича

"___"_________ 20__ йилда _________________ рақам билан рўйхатга олинган.

____________ тумани (шаҳар) ДСИ бошлиғи


_________________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 февраль








































Время: 0.1397
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск