ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Умумий қоидалар /

Фойдали моделга Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари (АВ томонидан 29.04.2004 й. 1343-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг 15.03.2004 й. 14-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 29 апрелда 1343-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат патент идораси

директорининг

2004 йил 15 мартдаги

14-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Фойдали моделга Ўзбекистон Республикаси

патентини бериш учун талабнома тузиш,

топшириш ва кўриб чиқиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Фойдали моделга Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда фойдали моделга патент бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.



ҚИСҚАРТИРИШЛАР РЎЙХАТИ


Қонун - Ўзбекистон Республикасининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Қонуни;


Вазирлик - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Давлат муассасаси - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси;

Талабнома - фойдали моделга патент бериш учун талабнома;


Париж конвенцияси - Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясининг Ўзбекистон Республикаси учун амалдаги таҳрири;


Конвенция талабномаси - Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясига мувофиқ топширилган талабнома;


ХPK - Халқаро патент классификацияси;


БИMT - Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти;


МЎТ - машинада ўқиладиган ташувчи.


I БОБ. ФОЙДАЛИ МОДЕЛГА ПАТЕНТ БЕРИШ

УЧУН ТАЛАБНОМА ТУЗИШ ВА ТОПШИРИШ.

ТАЛАБНОМА ТОПШИРИШ ҲУҚУҚИГА

ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАР


§ 1. Фойдали моделга патент

бериш учун талабнома


1. Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ фойдали модель сифатида талабнома берилган объект, агар у янги ва саноатда қўлланиладиган бўлса, ҳуқуқий муҳофаза қилинади.

Фойдали модел, агар унинг муҳим белгиларининг мажмуи техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, янги ҳисобланади.

Техника тараққиёти даражаси талабномада кўрсатилган фойдали модел амалга ошириши мумкин бўлган вазифаларни бажара оладиган воситалар ҳақидаги Ўзбекистон Республикасида ҳамма фойдалана оладиган барча маълумотларни, шунингдек уларни қўллашга доир маълумотларни ўз ичига олади.

Фойдали модел, агар амалда ишлата олинадиган бўлса, у саноатда қўлланиладиган ҳисобланади.


2. Қонуннинг 7-модда олтинчи қисмига мувофиқ маҳсулот ёки усулга тегишли бўлган ҳар қандай соҳадаги техникавий ечим фойдали модель сифатида эътироф этилади.

а) Фойдали моделнинг объекти - маҳсулот.

Фойдали модель сифатидаги маҳсулотга, хусусан, қурилма, модда, микроорганизм штамми, ўсимликлар ёки ҳайвонларнинг ўстирилган ҳужайралари киради.

Қурилмаларга конструктив элементлар ёки конструктив элементларнинг мажмуи бўлган ҳамда функиционал-конструктив бирликни ташкил қилган констркциялар, буюмлар (машиналар, асбоблар, аппаратлар, ускуналар, маҳкамлаш буюмлари, машиналарнинг деталлари, алоқа воситалари, қурилиш конструкциялари ва ҳ.к.) киради.

Моддаларга қуйидагилар киради:

кимёвий бирикмалар, буларга, шунингдек, шартли равишда юқори молекулали бирикмалар ва ген инженерияси маҳсулотлари - рекомбинант нуклеин кислоталар, векторлар ва ҳ.к. ҳам мансубдир;

композициялар (таркиблар, қоришмалар, қотишмалар, эритмалар ва ҳ.к.);

ядро ўзгариши маҳсулотлари.

Микроорганизм штаммлари, ўсимликлар ёки ҳайвонларнинг ўстирилган ҳужайраларига қуйидагилар киради:

бактериялар, вируслар, бактериофаглар, майда сув ўтлари, микроскопик замбуруғлар ва ш.к.ларнинг штаммлари;

ўсимликлар ёки ҳайвонларнинг ўстирилган ҳужайралари, шу жумладан ҳужайраларнинг клонлари;

микроорганизмларнинг, ўсимликлар ёки ҳайвонлар ҳужайраларининг консорциумлари;

генетик конструкциялар, уларга, хусусан, плазмидалар, векторлар, шунингдек микроорганизмлар, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг барқарор трансформацияланган ҳужайралари, трансген ўсимликлар ва ҳайвонлар мансубдир.

б) Фойдали модель объекти - усул.

Усулга моддий объект устида моддий воситалар ёрдамида ўзаро боғлиқ ҳаракатларни бажариш жараёни мансубдир.

3. Қуйидагилар фойдали моделлар сифатида эътироф этилмайди:

илмий назариялар ва математик усуллар;

хўжаликни ташкил қилиш ва бошқариш усуллари;

шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;

ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;

электрон-ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва алгоритмлар;

бинолар, иншоотлар, ҳудудлар режасининг схемалари ва лойиҳалари;

буюмларнинг эстетик талабларни қондиришга қаратилган фақат ташқи кўринишига доир ечимлар;

интеграл микросхемалар топологиялари;

ўсимликлар навлари ва ҳайвонлар зотлари;

жамият манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқий принципларга зид ечимлар.


4. Қонуннинг 16-модда биринчи қисмига мувофиқ талабнома битта фойдали моделга ёки ягона ижодкорлик фикрини ташкил этган ҳолда бир-бири билан узвий боғланган (фойдали моделнинг бирлиги шарти) фойдали моделлар гуруҳига тааллуқли бўлиши лозим.

Агар қуйидаги шартлар бажарилган бўлса, фойдали модель бирлиги талабига риоя қилинган деб эътироф этилади:

фойдали модель формуласида бир фойдали модель тавсифланган бўлса;

фойдали модель формуласида қуйидаги фойдали моделлар гуруҳи тавсифланган бўлса:

аслида бир хил йўл билан бир хил техникавий натижага (вариантлар) эришишни таъминлайдиган бир турдаги (бир нечта қурилма, бир нечта тур ва бошқалар), вазифаси бир хил бўлган объектларга тааллуқли фойдали моделлар гуруҳи;

фойдали моделлардан бири бошқасини олиш (тайёрлаш) учун (масалан, қурилма ёки моддани ва қурилма ёки модданинг бутунича ёки уларнинг қисмини олиш (тайёрлаш) усули учун) мўлжалланган фойдали моделлар гуруҳи;

фойдали моделлардан бири бошқасини амалга ошириш учун (масалан, усул ва қурилма бошқа усулни бутунича ёки унинг бирор бир ҳаракатини амалга ошириш учун) мўлжалланган фойдали моделлар гуруҳи;

фойдали моделлардан бири бошқасидан (бошқасида) фойдаланиш учун мўлжалланган фойдали моделлар гуруҳи (масалан, усул ва усулда қўллаш учун мўлжалланган модда усул ёки қурилма ва унинг қисми).


§ 2. Талабноманинг таркиби


5. Қонуннинг 16-модда иккинчи қисмига мувофиқ талабнома қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) патент бериш тўғрисида фойдали модель муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва номига патент сўралаётган шахс (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади), шунингдек уларнинг турар жойлари ва манзиллари кўрсатилган ариза (1-илова);

б) фойдали моделни амалга ошириш учун уни етарли даражада тўлиқ очиб берадиган тавсифи;

в) фойдали моделнинг моҳиятини ифодаловчи ҳамда тавсифга тўла мос келувчи формуласи;

г) чизмалар ва бошқа материаллар, агар улар фойдали моделнинг моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса;

д) фойдали модель реферати.


6. Талабномага белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат, ёки патент божини тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат илова этилади.


7. Патент вакили ёки бошқа ишончли шахс орқали бериладиган талабномага талабнома берувчи томонидан берилган ишончнома ёки ишончноманинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган нусхаси илова этилади.


8. Конвенция устуворлиги беришни сўраб берилган талабномага (бундан буён матнда конвенция талабномаси деб юритилади) талабнома берувчи томонидан Париж конвенциясига аъзо бўлган давлатда берилган биринчи талабноманинг нусхаси (бундан буён матнда биринчи талабнома деб юритилади), ҳамда бу талабноманинг ўзбек ёки рус тилига таржимаси илова этилади, ва улар конвенция талабномаси Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан уч ой муддатдан кечиктирилмай топширилади.

Биринчи талабнома берилган санадан ўн икки ой муддат ўтгач, лекин ўн икки ойлик муддат ўтгандан сўнг икки ойлик муддатдан кечиктирмай келиб тушган талабнома бўйича конвенция устуворлиги сўралганда, талабномага қуйидагилар илова қилинади:

конвенция устуворлигини сўраш муддатини узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

талабнома берувчига боғлиқ бўлмаган ҳолларда белгиланган ўн икки ойлик муддат ичида талабнома топширишга тўсқинлик қилган вазиятлар кўрсатилган ва, агар улар Вазирликка маълум деб ўйлашга асос бўлмаса, бу вазиятлар мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.

9. Конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги илтимос, талабномани топширишда (патент бериш тўғрисидаги аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки талабнома Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан икки ой муддат ичида топширилиши мумкин.

10. Ушбу Қоидаларнинг 5-бандида кўрсатилган ўзбек ёки рус тилларида тузилган талабнома ҳужжатлари уч нусхада топширилади: 2 нусхаси қоғозда, учинчиси электрон кўринишда машинада ўқиладиган ахборот ташувчида топширилиши мумкин.

Айнан ўша ҳужжатларнинг ўзи, агар улар ўзга тилда тузилган бўлса, бир нусхада, ўзбек ёки рус тилидаги таржимаси эса уч нусхада топширилади: 2 нусхаси қоғозда, учинчиси электрон кўринишда топширилиши мумкин.

Қоғоздаги ва МЎТ даги талабнома ҳужжатлари ва қўшимча материалларнинг мазмуни айнан бир хил бўлиши лозим. Қоғоздаги ва МЎТ даги материалларнинг айнан бир хиллигига талабнома берувчи жавобгардир.

Бошқа ҳужжатлар ва, агар улар ўзга тилда тузилган бўлса, уларнинг ўзбек ёки рус тилидаги таржимаси бир нусхада тақдим этилади.


11. Патент бериш тўғрисидаги ариза ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган шаклда топширилади. Агар қандайдир маълумотларни тегишли графаларда тўлиқ жойлаштиришнинг иложи бўлмаса, у ҳолда улар аризанинг тегишли графасида: "давомини қўшимча варақда қаранг" деб кўрсатилган ҳолда худди ўша шаклда қўшимча варақда келтирилади.

Хорижий исм-фамилиялар ва корхоналарининг номлари ўзбек ёки рус тилидаги транслитерацияда кўрсатилади.

Талабнома берувчининг номи, фойдали моделнинг номи аризада ўзбек ва рус тилларида келтирилади.

Талабноманинг аризага илова қилинган бошқа ҳужжатлари ўзбек, рус ёки бошқа тилда топширилади.

Агар талабнома ҳужжатлари ўзга тилда топширилган бўлса, талабнома Вазирликка топширилган санадан икки ой муддат ичида тақдим этилиши лозим бўлган ўзбек ёки рус тилига таржимаси илова қилинади.

12. Аризанинг (21), (22), (85) кодли графалари ариза Вазирликка келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган ва талабнома берувчи томонидан тўлдирилмайди.

13. "Ёзишмалар учун манзил" графасида почта орқали тез етказиб бериш бўйича одатдаги талабларни қондирадиган ёзишмалар учун манзил, хат олувчининг исми ёки номи, ва телефон, телекс, факс рақамлари, е-mаil (агар улар бўлса) келтирилади.

Ёзишмалар учун манзил сифатида, жумладан, Ўзбекистон Республикасида яшовчи талабнома берувчи (талабнома берувчилардан бири) - жисмоний шахснинг турар жойи манзили, ёки Ўзбекистон Республикасидаги талабнома берувчи - юридик шахснинг жойлашган жойи манзили, ёки Вазирликда рўйхатдан ўтказилган патент вакилининг ёки бошқа ишончли шахснинг манзили кўрсатилиши мумкин.

Аризада ёзишмалар учун манзил кўрсатилмаган тақдирда ушбу манзил сифатида, агар улар тайинланган бўлса, патент вакили ёки бошқа ишончли шахснинг жойлашган манзили ҳисобланади, акс ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида манзилга эга бўлса, аризанинг талабнома берувчи тўғрисидаги маълумотларга тааллуқли графаларида талабнома берувчининг (талабнома берувчилар бир қанча бўлса улардан биринчисининг) манзили ҳисобланади.

13-1. (86)- ва (87)-кодлар остидаги графалар Патент кооперацияси ҳақидаги шартномага (РСТ) мувофиқ топширилган фойдали моделга халқаро талабнома ўзбекистон Республикасида миллий босқичга ўтказилган ҳолларда талабнома берувчи томонидан тўлдирилади.

(86)-код остидаги графада фойдали моделга халқаро талабноманинг қабул қилувчи идора томонидан белгиланадиган рўйхатдан ўтиш рақами ва халқаро топшириш санаси келтирилади.

(87)-код остидаги графада фойдали моделга халқаро талабномани халқаро эълон қилиш рақами ва санаси келтирилади.

14. (54)-код остидаги "Фойдали модель номи" графасида талабнома берилаётган фойдали модел (фойдали моделлар гуруҳи)нинг номи келтирилади ва у фойдали модель тавсифида келтирилган номга тўғри келиши ҳамда ушбу Қоидаларнинг 24-банди талабларига мос бўлиши керак.

15. (71)-код остидаги "Талабнома берувчи" графасида, талабнома берувчи (талабнома берувчилар) тўғрисида маълумотлар келтирилади: жисмоний шахснинг фамилияси, исми (отасининг исми), бунда фамилия исмдан аввал кўрсатилади, ёки юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича), шунингдек тегишлича уларнинг турар жойлари ёки манзиллари, шу жумладан мамлакатнинг расмий номи ва тўлиқ почта манзили ва БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Агар талабнома берувчилар бир нечта бўлса, кўрсатилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун келтирилади.

Фойдали модель муаллифлари бўлган талабнома берувчиларнинг турар жойлари тўғрисидаги маълумотлар ушбу графада келтирилмайди, балки фақат аризанинг (72)-код остидаги "Муаллиф(лар)" графасида баён этилади.

Сўнгра шу графанинг ўзида талабнома берувчи жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек фойдали моделнинг муаллифи, муаллифнинг иш берувчиси ёки муаллифнинг ёхуд муаллиф иш берувчисининг ҳуқуқий вориси эканлиги тегишли катакчада "Х" белгисини қўйиш билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари учун OКПO коди кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи чет эллик юридик шахслар ёки жисмоний шахслар учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) SТ.3 бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса) кўрсатилади.

16. Устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимосни ўз ичига олган графа фақат санаси талабнома Вазирликка келиб тушган санадан бир мунча илгариги устуворлик сўралаётган бўлсагина тўлдирилади.

Бу ҳолда тегишли катакчаларда "Х" белгисини қўйиб чиқиш билан устуворлик сўраш учун асослар белгиланади ва қуйидагилар кўрсатилади: анча илгарироқ берилган талабномаларнинг рақамлари, улар асосида ёки уларга қўшимча материаллар асосида устуворлик сўралади, ва сўралаётган устуворлик санаси (анча илгарироқ берилган талабномалар ёки улар бўйича қўшимча материаллар келиб тушган сана).

Конвенция устуворлиги сўралаётганда, (33)-код остида БИМТ SТ.3 стандарти бўйича биринчи талабнома берилган мамлакат коди кўрсатилади.

17. (74)-код остидаги "Патент вакили" графаси талабнома берувчи томонидан талабнома берилганга қадар патент вакили тайинланган ҳоллардагина тўлдирилади ва унинг тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилади: фамилияси, исми (ва отасининг исми), Вазирликда рўйхатдан ўтказилган рақами, Ўзбекистон Республикасидаги турар жойи, телефон, факс рақамлари, е-mаil (агар улар бўлса).

18. "Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати" графаси илова қилинаётган ҳужжатлар нусхалари ва ҳар бир нусхадаги варақлар сони кўрсатилган ҳолда тегишли катакчаларда "Х" белгисини қўйиб чиқиш орқали тўлдирилади.

Тури ариза формасида кўзда тутилмаган ("бошқа ҳужжат") илова қилинадиган ҳужжатлар учун уларнинг вазифаси аниқ кўрсатилади.


19. (72)-код остидаги "Муаллифлар" ва "Тўлиқ уй манзили" графаларда фойдали моделнинг муаллифи (муаллифлари) тўғрисида маълумотлар келтирилади: фамилияси, исми (отасининг исми), мамлакат номи ва унинг БИМТ SТ.3 стандарти бўйича кодини ўз ичига олган тўлиқ турар жойи почта манзили.


20. "Муаллифлар" ва "Тўлиқ уй манзили" графалари остида бевосита жойлашган графа, фақат муаллиф (муаллифлар) патент бериш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда уни (уларни) бундай сифатда эслатиб ўтмасликни сўраганида тўлдирилади. Бу ҳолда эълон қилишда кўрсатмасликни истаган ҳар бир муаллифнинг фамилияси, исми (отасининг исми) ва уларнинг имзолари келтирилади.


21. Аризанинг охирги "Имзо" графасини, имзо қўйиш санасини кўрсатган ҳолда тўлдириш барча ҳолларда мажбурийдир.

Ариза талабнома берувчи томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан ариза корхона, ташкилот раҳбари ёки раҳбар томонидан вакил қилинган шахс томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.

Талабнома патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилганда, ариза талабнома берувчи ёки патент вакили ёхуд ишончли шахс томонидан имзоланади.

Имзолар имзо қўювчи шахснинг фамилияси ва исми-шарифлари кўрсатилган ҳолда очиб берилади.

Имзо қўйишни талаб қиладиган у ёки бу маълумотлар қўшимча варақда келтирилган ҳолларда, у ҳам шундай тартибда имзоланади.

Талабнома берувчи ёки патент вакилининг ёхуд ишончли шахснинг имзоси ҳар бир қўшимча варақда келтирилиши мажбурийдир.


22. Фойдали моделнинг тавсифи уни амалга ошириш учун етарли даражада тўлиқ очиб бериши лозим.


23. Тавсиф фойдали моделнинг номини кўрсатишдан бошланади (талабнома берилган фойдали модель ХПК нинг амалдаги таҳриридаги қайси рубрикага мансублиги аниқланган ҳолда, бу рубриканинг индекси фойдали моделнинг номидан аввал келтирилади) ва қуйидаги бўлимларни ичига олади:

фойдали модель мансуб бўлган техника соҳаси;

техника тараққиёти даражаси;

фойдали моделнинг моҳияти;

чизмалар фигуралари ва бошқа материаллар рўйхатининг тавсифи, агар улар талабномада бўлса;

фойдали моделнинг амалга ошириш имкониятини тасдиқловчи маълумотлар.

Тавсиф бўлимини зарур маълумотларга эга манбаларга (адабиёт манбаи, илгари берилган талабномадаги тавсифга, муҳофаза ҳужжати тавсифига ва ҳ.к.ларга) ҳавола қилиш йўли билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.


24. Фойдали моделнинг номи аниқ, қисқа, фойдали моделнинг моҳиятига мос бўлиши, ўзи мансуб бўлган объект турини белгилаши ва объект вазифасини тавсифлаши (ўзи томонидан бажариладиган вазифани тавсифлаши ёки унинг техниканинг у ёки бу соҳасига мансублигини кўрсатиши) лозим.

Фойдали моделнинг номи, одатда, ХПК нинг маълум рубрикасига мос бўлиши лозим. Агар фойдали модель моҳиятига мос келадиган рубрикани аниқлашнинг иложи бўлмаса, бу ҳолда фойдали моделнинг номи ҳамма қабул қилган тармоққа хос, умумий-техникавий атамаларга мувофиқ кўрсатилади.

Агар фойдали модель ҳар хил соҳаларда қўлланилиши мумкин бўлса ва номи шундай имкониятни акс эттирган бўлса, у ҳолда бундай номда, фойдали моделнинг кўпроқ қўлланадиган соҳаларидан бирини аниқлашга ҳамда "асосан", "афзалроқ" сўзларини ишлатишга йўл қўйилади.

Қўлланиши мумкин бўлган соҳалардан фақат бирини таъкидловчи "масалан" ва "хусусан" сўзлари қўлланилмайди.

Фойдали моделнинг номи атамадан иборат ёки тавсифий бўлиши мумкин.

Атамадан иборат ном ўзи билан мазмуни бир маъноли тушунчани ифодалайди ва шу техника соҳаси мутахассисларига объектнинг муҳим белгилари мажмуини, улар санаб ўтилган ва ўтилмаганидан қатъи назар, тавсифлаб беради.

Тавсифий ном фақат объектнинг вазифаси ва унинг томонидан техниканинг битта соҳасида ёки ҳар хил соҳаларида бажариладиган вазифалар тўғрисида тушунча беради, лекин талабнома берилаётган фойдали моделни тавсифлайдиган муҳим белгиларнинг зарур мажмуи тўғрисида бир маъноли фикр юритиш имкониятини бермайди.

Ном бирликда баён этилади. Қуйидагилар бундан мустасно:

бирлик сонда қўлланмайдиган номлар;

умумий структуравий формула билан қамраб олинган кимёвий бирикмаларга тааллуқли фойдали моделлар номлари.

Индивидуал кимёвий бирикмага тааллуқли фойдали модель номига унинг кимёда қабул қилинган номенклатуралардан бири бўйича номи киритилади. Шунингдек унинг аниқ вазифасига тегишли кўрсатма, биологик фаол моддалар учун эса билогик фаоллик тури келтирилиши мумкин.

Структураси белгиланмаган юқори молекулали бирикмаларни олиш усулига тааллуқли фойдали модель номига юқори молекулали бирикма номи ва, агар зарурат бўлса, унинг вазифасига кўрсатма киритилади.

Моддани - таркиби белгиланмаган қоришмани олиш усулига тааллуқли фойдали модель номига модданинг вазифаси ёки унинг биологик фаол хусусиятига кўрсатма киритилади.

Микроорганизмлар штамми ёхуд ўсимликлар ё ҳайвонлар ҳужайралари линияларига тааллуқли фойдали модель номига биологик объектнинг лотин тилидаги уруғдошлик ва турдошлик (халқаро номенклатура талабларига мувофиқ) номи муаллиф (муаллифлар)нинг фамилияси (фамилиялари) ва штаммнинг вазифаси кўрсатилган ҳолда киритилади;

генетик конструкцияга тааллуқли фойдали модель номига ушбу генетик конструкциянинг номи киритилади ва вазифаси кўрсатилади.

Бири иккинчисини олиш (тайёрлаш), амалга ошириш ёки ундан фойдаланиш учун мўлжалланган объектларга тааллуқли фойдали бўлган моделлар гуруҳининг номи бир фойдали моделнинг тўлиқ номини ва бошқасининг қисқартириган номини ўз ичига олади. Бири бошқасида фойдаланиш учун мўлжалланган объектларга тааллуқли бўлган фойдали моделлар гуруҳининг номи гуруҳга кирувчи фойдали моделларнинг тўлиқ номини ўз ичига олади. Вариантларга тааллуқли бўлган фойдали моделлар гуруҳининг номи қавс ичида "вариантлар" сўзи билан тўлдирилган гуруҳдаги битта фойдали моделнинг номини ичига олади.

Зарур ҳолларда фойдали моделнинг номи лотин алифбоси белгилари ва араб рақамларини ичига олиши мумкин.

Бошқа алифбо белгиларини, махсус белгиларни фойдали модел номида қўллашга йўл қўйилмайди.

Фойдали моделнинг номида шахсий исмлар, бетакаллуф номлар, аббревиатуралар, реклама, фирма номлари, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва жўғрофий номлар, "ва бошқалар", "ва ҳ.к." сўзлари ва фойдали моделни идентификасиялаш мақсадларига хизмат қилмайдиган бошқа шунга ўхшаш сўзлар қўлланиши мумкин эмас.


25. Тавсифнинг "Фойдали модель мансуб бўлган техника соҳаси" бўлимида фойдали моделнинг қўлланиш соҳаси кўрсатилади. Агар бундай соҳалар бир нечта бўлса, уларнинг афзалроғи кўрсатилади.


26. Тавсифнинг "Техника даражаси" бўлимида ариза берувчига маълум бўлган фойдали модель аналоглари келтирилади ва уларнинг орасидан аломатлари мажмуи бўйича фойдали моделга энг яқин аналог ажратиб кўрсатилади.

Фойдали моделнинг аналоги сифатида фойдали моделнинг устуворлик санасигача оммага ошкор бўлган маълумотлардан маълум бўлган ва фойдали моделнинг муҳим аломатлари мажмуига ўхшаш аломатлар мажмуи билан тавсифланадиган фойдали модель бажарадиган вазифани бажарадиган восита кўрсатилади.

Аналогларнинг ҳар бирини тавсифлаш пайтида у очиб берилган ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари, аналог аломатларининг талабнома берилаётган фойдали моделнинг муҳим белгилари билан мос келадиганлари ажратиб кўрсатилган ҳолда келтирилади, шунингдек ариза берувчига маълум бўлган ва талабдаги техникавий натижани олишга тўсқинлик қиладиган сабаблар кўрсатилади.

Агар фойдали модель вазифаси аниқ, ёки биологик фаол хоссаларга эга бўлган таркиби белгиланмаган қоришмани олиш усулига тааллуқли бўлса, аналог сифатида худди шундай вазифани бажарган ёки худди шундай биологик фаол хоссаларга эга бўлган қоришмани олиш усули кўрсатилади.

Агар фойдали модель янги индивидуал кимёвий бирикмани, шу жумладан юқори молекулали бирикмани ёки ген инженерияси маҳсулотини олишга тааллуқли бўлса, унинг маълум структуравий аналогини олиш усули тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Микроорганизм штамми, ўсимликлар ва/ёки ҳужайралари линиялари - модда ҳосиласига тааллуқли фойдали моделнинг энг яқин аналогини тавсифлашда ҳосил қилинаётган модда тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Фойдали моделлар гуруҳини таърифлаш пайтида, аналоглар (шу жумладан энг яқин аналог) тўғрисидаги маълумотлар, ҳар бир фойдали модель учун алоҳида келтирилади.


27. Тавсифнинг "Фойдали моделнинг моҳияти" бўлимида фойдали моделнинг моҳияти фойдали модель томонидан таъминланадиган техникавий натижага эришиш учун етарли бўлган муҳим аломатлар мажмуи билан ифодаланади.

Аломатлар, агар улар эришиладиган техникавий натижага таъсир этса, яъни кўрсатилган натижа билан сабаб-оқибат боғланишида бўлса, муҳим аломатларга мансуб бўлади.

Ушбу бўлимда талабнома берилаётган фойдали модель ҳал қилиб бериши лозим бўлган вазифа, фойдали модель амалга оширилганда олиниши мумкин бўлган техникавий натижа кўрсатилган ҳолда, батафсил очиб берилади.

Фойдали моделни тавсифловчи барча муҳим аломатлар келтирилади, энг яқин аналогдан фарқланадиган аломатлар ажратиб кўрсатилади, бунда сўралаётган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми татбиқ этиладиган барча ҳолларда техникавий натижа олинишини таъминловчи аломатлар мажмуи ва фойдали моделни фақатгина хусусий ҳолларда, бажаришнинг конкрет шаклларида ёки ундан махсус фойдаланиш шароитларида тавсифлайдиган аломатлар кўрсатилади.

Нуклеотидлар ёки аминокислоталар кетма-кетлиги, ушбу кетма-кетлик аломатни таърифлаш учун ишлатилган бўлса, унинг рақамини кетма-кетликлар рўйхатида "SEC ID NO …" кўринишида кўрсатиш йўли билан тақдим этилади, агар кетма-кетликлар рўйхатидаги кетма-кетликлар таърифи матндан фойдаланиб келтирилган бўлса, тегишли эркин матн келтирилади.

Аломат таърифини ушбу аломат очиб берилган ахборот манбаига ҳавола қилиш билан алмаштириш мумкин эмас.

Техникавий натижа фойдали моделни гавдалантирадиган воситани амалга ошириш (тайёрлаш) ёки ундан фойдаланишда олиниши мумкин бўлган техникавий самара, хусусият, ҳодиса ва бошқаларнинг тавсифидан иборат бўлади.

Агар фойдали модель бир неча техникавий натижаларнинг олинишини (шу жумладан, уни конкрет шаклларда бажаришда ёки ундан маҳсус шароитларда фойдаланишда) таъминласа, уларни кўрсатиш тавсия этилади.

Техникавий натижа, хусусан, ишқаланиш коэффициентини пасайтириш (ошириш), қисилиб қолишининг олдини олиш, вибрацияни пасайтиришда, қуйма маҳсулотларининг структурасидаги дефектларни бартараф этиш, ишчи органнинг ташқи муҳит билан контактини яхшилаш, сигнал шаклининг бузилишини камайтиришда, суюқлик сизиб ўтишини камайтириш, ёрилиб кетишнинг олдини олишда ифодаланиши мумкин.

Агар фойдали моделни яратишда маълум вазифани бажарадиган воситаларнинг арсеналинигина кенгайтириш ёки бундай воситаларга биринчи марта эга бўлиш масаласи ечилаётган бўлса, техникавий натижа ушбу вазифани амалга оширишдан иборат бўлиши мумкин ва уни махсус кўрсатиш талаб этилмайди.

Фойдали моделлар гуруҳи учун кўрсатиб ўтилган маълумотлар, шу жумладан техникавий натижалар тўғрисидаги маълумотлар ҳам, ҳар бир фойдали модель учун алоҳида келтирилади.

Микроорганизм штамми, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ўстирилган ҳужайраларини тавсифлашда қўшимча равишда унинг дастлабки ёки яқин турдош штаммлардан ажратиб турадиган аломатлари кўрсатилади.

28. Қурилмаларни тавсифлаш учун, хусусан, қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

конструктив элемент (элементлар)нинг мавжудлиги;

элементлар орасидаги боғлиқликнинг мавжудлиги;

элементларнинг ўзаро жойлашиши;

элемент (элементлар) ёки бутун қурилманинг ясалиш шакли, хусусан, геометрик шакли;

элементлар орасидаги боғланишнинг бажарилиш шакли;

элемент (элементлар)нинг параметрлари ва бошқа тавсифлари ва уларнинг ўзаро боғланишлари;

элемент (элементлар) ёки бутун қурилма қандай материалдан тайёрланганлиги;

элемент вазифасини бажарувчи муҳит.

Фойдали моделни таърифлаш учун фойдали моделда ёки унинг бирор элементида фойдали моделни ишлаши ёки вазифасини бажариши учун таъсир етмайдиган (сўзли, тасвирий ёки аралаш) аломатлардан фойдаланиш мумкин эмас.


28-1. Усулларни таърифлашда, хусусан, қуйидаги аломатлар ишлатилади:

иш ҳаракатнинг ёки иш ҳаракатлар мажмуининг мавжудлиги;

бундай иш ҳаракатларнинг вақтда (кетма-кет, бир вақтда, ҳар хил бирикувда ва ҳ.к.) бажарилиш тартиби;

иш ҳаракатларнинг амалга оширилиш шарти, режими, моддалар (дастлабки хом ашё, реагентлар, катализаторлар ва ҳ.к.), қурилмалар (мосламалар, асбоблар, ускуналар ва ҳ.к.), микроорганизмлар штаммлари, ўсимликлар ва/ёки ҳайвонлар ҳужайралари линияларининг қўлланиши.

28-2. Кимёвий бирикмаларни таърифлаш учун, хусусан, қуйидаги аломатлар ишлатилади:

структураси белгиланган паст молекулали бирикмалар учун - сифат таркиби (муайян элементларнинг атомлари), миқдорий таркиби (ҳар бир элемент атомларининг сони), кимёвий структуравий формулада ифодаланган атомлар ўртасидаги боғлиқлик ва уларнинг молекуладаги ўзаро жойлашуви;

структураси белгиланган юқори молекулали бирикмалар учун - макромолекуладаги битта бўғиннинг кимёвий таркиби ва структураси, макромолекуланинг яхлит структураси (чизиқли, тармоқланган), бўғинларнинг даврийлиги, молекуляр масса, молекуляр-масса жиҳатдан тақсимланиши, макромолекула геометрияси ва стереометрияси, унинг охирги ва ён гуруҳлари;

структураси белгиланмаган индивидуал бирикмалар учун - физикавий-кимёвий ва ушбу бирикмани бошқаларидан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа таърифлар (шу жумладан олиш усулининг аломатлари);

ген инженерияси маҳсулотларига тааллуқли индивидуал бирикмалар учун - нуклеотидлар кетма-кетлиги (нуклеин кислоталар фрагментлари бўлган ҳолларда) ёки физик харита (рекомбинант нуклеин кислоталар ва векторлар бўлган ҳолларда), аминокислоталар кетма-кетлиги, шунингдек ушбу бирикмани бошқаларидан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа физик-кимёвий таърифлар.

28-3. Композицияларни таърифлаш учун, хусусан, қуйидаги аломатлалр ишлатилади:

сифат (ингредиентллар) таркиби;

миқдорий (ингредиентлар) таркиби;

композиция структураси;

ингредиентлар структураси.

Таркиби белгиланмаган композицияларнинг таърифи учун уларнинг физик-кимёвий, жисмоний ва утилитар кўрсаткичлари ва олиш усулининг аломатлари ишлатилиши мумкин.

28-4. Ядровий ўзгартириш йўли билан олинган моддалар таърифи учун, хусусан, қуйидаги аломатлар ишлатилади:

сифат таркиби (элемент изотоп(лар)и), миқдорий таркиб (протонлар ва нейтронлар сони);

асосий ядровий таърифлар: яримпарчаланиш даври, нурланиш тури ва энергияси (радиоактив изотоплар учун).

28-5. Микроорганизмлар штаммлари учун, хусусан, қуйидаги аломатлар ишлатилади:

штаммнинг уруғдош ва турдош номи (лотин тилида);

келиб чиқиши (ажратиб олинган манбаи, шажараси);

гено- ва кимё таксономик таърифи;

морфологик, физиологик (шу жумладан культурал) таърифи;

биотехнологик таъриф (ўстириш шарт-шароитлари; штаммнинг маҳсули бўлган фойдали модданинг номи ва хоссалари; фаоллик (маҳсулдорлик) даражаси);

вирулентлик, антиген структураси, серологик хоссалари (тиббий ва ветеринария вазифаларини бажарадиган штаммлар учун);

гибридлаш принципи (гибрид микроорганизмлар штаммлари учун).

28-6. Ўсимликлар ёки ҳайвонлар ҳужайралари линиясининг таърифи учун, хусусан, қуйидаги аломатлар ишлатилади:

пассажлар сони;

кариологик таъриф;

ўсиш (кинетик) таърифлар;

ҳайвон организмида ўстириш таърифлари (гибридлар учун);

морфогенезга қодирлик (ўсимликлар ҳужайралари учун).

28-7. Микроорганизмлар, ўсимликлар ёки ҳайвонлар ҳужайраларининг консорциумларини таърифлаш учун юқорида санаб ўтилган аломатларга қўшимча равишда, хусусан, қуйидаги аломатлар ишлатилади: адаптация ва селекция омиллари, таксономик таркиби, сони ва устун турувчи компонентлари, алмашувчанлиги, умуман олганда, консорциумнинг тури ва физиологик хусусиятлари.

28-8. Генетик конструкцияларга таърифлаш учун тегишли равишда ушбу Қоидаларнинг 30-бандида кўзда тутилган аломатлар ишлатилади (бунда энхансер, промотор, терминатор, инициацияланувчи кодон, линкер, бегона ген фрагменти, маркер, фланкирланувчи соҳалар конструктив элементлар бўлиши мумкин).

28-9. Трансформацияланган ҳужайрани таърифлаш учун, хусусан, қуйидаги аломатлар ишлатилади:

трансформацияланувчи элемент;

ҳужайра эга бўлаётган аломатлар (хоссалар);

ҳужайранинг келиб чиқишига кўрсатма (для прокариотик ҳужайра учун - уруғ, оила ва/ёки тур);

таксономик аломатлар;

табиий геном мутацияси;

ҳужайрани ўстириш шароитлари ва мазкур ҳужайрани бошқасидан фарқлаш учун етарли бўлган бошқа таърифлар.

28-10. Трансген ўсимликни таърифлаш, геномда модификацияланган элементнинг мавжудлиги аниқлаш учун, хусусан, қуйидаги аломатлар ишлатилади:

ўсимлик эга бўладиган аломатлар (хоссалар);

ўсимликнинг келиб чиқиши;

таксономик мансублиги ва мазкур ўсимликни бошқасидан фарқлаш учун етарли бўлган бошқа таърифлар.

28-11. Трансген ҳайвонни таърифлаш учун, хусусан, қуйидаги аломатлар ишлатилади:

ҳайвон геномига трансформация қилинган ва мақсадли маҳсулотни кодловчи ёки экспрессияловчи ген ва/ёки ДНК;

ҳайвон эга бўладиган аломатлар (хоссалар);

ҳайвон томонидан ишлаб чиқариладиган модификацияланган маҳсулот;

ҳайвоннинг мансублиги (тур, зот ва ҳ.к.) ва

мазкур ҳайвонни бошқасидан фарқлаш учун етарли бўлган бошқа таърифлар.

28-12. Микроорганизмлар, ўсимликлар ёки ҳайвонлар ҳужайралари линияларининг консорциумларини таърифлаш учун, санаб ўтилган аломатларга қўшимча равишда, хусусан, қуйидаги аломатлар ишлатилади:

адаптация ва селекция омили, таксономик таркиби, сони ва устун турувчи компонентлари, алмашувчанлиги, умуман тури ва физиологик хусусиятлари, шунингдек консорциумни бошқаларидан фарқлаш имконини берадиган бошқа таърифлар.

30. Тавсифнинг "Фигуралар рўйхати" бўлимида фигуралар рўйхатидан ташқари уларнинг ҳар бирида нима тасвирлангани ҳам қисқача кўрсатиб ўтилади.

Агар фойдали модель моҳиятини тушунтирадиган бошқа материаллар тақдим этилган бўлса, уларнинг мазмуни қисқача келтириб ўтилади.


31. Тавсифнинг "Фойдали моделни амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар" бўлимида фойдали моделни амалга ошириш ва талабнома берувчи томонидан кўрсатилган вазифасининг бажарилиш имкониятлари кўрсатилади.

Моҳияти умумий тушунчада ифодаланган, хусусан, функционал умумлаштириш даражасида тақдим этилган аломатлардан фойдаланиб тавсифланган фойдали моделни амалга ошириш имконияти, ё бундай аломатни амалга ошириш воситаси ёки уни олиш методларини талабнома материалларида бевосита тавсифлаш билан ёҳуд бундай восита ёки уни олиш методлари ҳаммага маълумлиги кўрсатиш орқали тасдиқланади.

Тавсифнинг ушбу бўлимида шунингдек фойдали моделни амалга оширишда ечиладиган масалани тавсифлаш пайтида "Фойдали моделнинг моҳияти" бўлимида кўрсатилган техникавий натижани олиш имкониятини тасдиқловчи маълумотлар ҳам келтирилади. Фойдали моделни тавсифлаш учун қийматлар интервали шаклида ифодаланадиган миқдорий белгилардан фойдаланилганда, бу интервалда техникавий натижа олиш имконияти кўрсатиб берилади.


32. Тавсифнинг "Фойдали моделни амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар" бўлимида қурилма учун унинг конструкциясининг (статик ҳолатдаги) таърифи чизмалар фигураларига ҳавола қилинган ҳолда келтирилади. Таърифдаги конструктив элементларнинг рақамли белгилари уларнинг чизма фигурасидаги тегишли рақамли белгиларига мос келиши ва улар эслатиб ўтилиши давомида бирдан бошлаб ўсиб бориш тартибида келтирилиши керак.

Фойдали модель конструкциясининг таърифидан сўнг, унинг амал қилиши (иши) ёки ундан фойдаланиш усули таърифланади, бунда конструктив элементларнинг рақамли белгилари ва чизмалар фигураларига, зарур бўлган ҳолларда эса бошқа тушунтирувчи материаллар (эпюралар, вақт бўйича диаграммалар ва ҳ.к.)га ҳавола қилинади.

Агар фойдали модель функционал даражада тавсифланган элементга эга бўлса ва таърифланган амалга ошириш шакли дастурлаштириладиган (ростланадиган) кўп функцияли воситани қўллашни назарда тутса, у ҳолда шу фойдали модель таркибида унга белгиланган конкрет функцияни шундай восита билан бажариш имкониятини тасдиқловчи маълумотлар тақдим этилади. Агар бундай маълумотлар ичида алгоритм, хусусан, ҳисоблаш алгоритми келтирилган ҳолатда, уни блок-схема шаклида, ёки, агар иложи бўлса, тегишли математик ифода шаклида келтириш афзалроқдир.


32-1. Усулга тааллуқли фойдали модель учун мисолларда моддий объект устида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар (усуллар, операциялар), шунингдек, бунга зарурат бўлса, хатти-ҳаракатларни амалга ошириш шартлари, аниқ режимлар (температура, босим ва ҳ.к.), бунда қўлланадиган қурилмалар, моддалар ва штаммлар кўрсатилади. Агар усул фойдали модель устуворлиги санасигача маълум бўлган воситалар (қурилмалар, моддалар ва штаммлар)нинг ишлатилганлиги билан таърифланса, ушбу воситаларнинг фойдали моделни амалга ошириш мумкинлигини кўрсатиб берадиган даражада очиб берилиши кифоя. Номаълум воситалар қўлланганда, уларнинг таърифи келтирилади ва зарур бўлган ҳолларда график тасвирлари илова қилинади.

Усулда янги моддалар қўлланган бўлса, уларни олиш усули очиб берилади.

32-2. Умумий структуравий формула билан тавсифланадиган кимёвий бирикмалар гуруҳи (қатори)ни олиш усулига тааллуқли фойдали модель учун гуруҳ (қатор) бирикмасини ушбу усул билан олишга мисол келтирилади, агар гуруҳ (қатор) кимёвий табиатига кўра ҳар хил радикалли бирикмаларни ўз ичига олган бўлса, ушбу ҳар хил радикалли бирикмаларни олиш мукинлигини тасдиқлаш учун кифоя қиладиган миқдордаги мисоллар келтирилади. Гуруҳ (қатор)га кирадиган бирикмаларни олиш учун маълум методлар билан тасдиқланган структуравий формулалар ва физик-кимёвий таърифлар келтирилади. Тавсифда шунингдек янги бирикмаларнинг вазифаси ёки биологик фаол хоссалари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Структураси белгиланмаган кимёвий бирикмаларни ёки таркиби ва/ёки структураси белгиланмаган қоришмаларни олиш усулларига тааллуқли фойдали моделлар учун ушбу бирикмани бошқаларидан фарқлаш учун зарур бўлган маълумотлар кўрсатилади. Бирикмалар ёки қоришмаларни олиш учун, дастлабки реагентлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ушбу бирикмалар ёки қоришмаларнинг талабнома берувчи томонидан кўрсатилган амалга ошириш имкониятларини тасдиқлайдиган маълумотлар, хусусан, бундай вазифани таъминлайдиган хоссалар ҳақидаги маълумотлар келтирилади.

32-3. Кишилар ёки ҳайвонлар касалликларини даволаш, ташхислаш ёки олдини олиш усулига тааллуқли фойдали моделлар учун касалликнинг этиопатогенезига таъсир кўрсатувчи аниқланган омиллар ёки этиопатогенез ва қўлланаётган ташхисий кўрсаткичлар ўртасидаги алоқанинг мавжудлигига сабаб бўладиган омиллар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади, бундай маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса, усулнинг кўрсатиб ўтилган ҳолат ёки касалликни даволаш, ташхислаш ёки олдини олиш учун яроқлилигини тасдиқлайдиган ишончли маълумотлар (хусусан, айнан ўхшаш моделлар устида ўтказилган синовда ёки бошқа бирон йўл билан олинган маълумотлар) келтирилади.

32-4. Структураси белгиланган индивидуал кимёвий бирикмага тааллуқли фойдали модель учун маълум методлар билан исботланган структуравий формула, физик-кимёвий константалар келтирилади ва янги бирикма биринчи марта олинган усул тавсифланади.

32-5. Ген инженерияси маҳсулотларига тааллуқли индивидуал бирикма учун кетма-кетликлар рўйхатидаги нуклеотидларнинг кетма-кетлик рақамига (нуклеин кислоталар фрагментлари ҳолларида) ёки физик харитага (рекомбинант нуклеин кислоталар ва векторлар ҳолларида) кўрсатма, кетма-кетликлар рўйхатидаги аминокислоталарнинг кетма-кетлик рақамига кўрсатма, шунингдек физик-кимёвий ва ушбу бирикмани бошқаларидан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа таърифлар келтирилади. Янги бирикма биринчи марта олинган усул тавсифланади ва ушбу бирикманинг муайян вазифа бўйича ишлатилиши мумкинлиги кўрсатилади.

Нуклеотидлар ёки аминокислоталар кетма-кетлиги ушбу кетма-кетлик рақамини кетма-кетликлар рўйхатида "SEC ID NO …" кўринишида кўрсатиш йўли билан тақдим этилади, агар кетма-кетликлар рўйхатидаги кетма-кетликлар таърифи матндан фойдаланиб келтирилган бўлса, тегишли эркин матн келтирилади.".

32-6. Биологик фаол бирикма учун фаоллик ва заҳарлиликнинг, зарур ҳолларда эса ҳатти-харакатни танлаш қобилиятининг миқдорий таърифларининг кўрсаткичлари келтирилади.

32-7. Агар фойдали модель кишилар ёки ҳайвонларнинг алоҳида ҳолатлари ёки касалликларини даволаш, ташхислаш ёки олдини олиш учун воситага тааллуқли бўлса, бу ҳолда тавсифда ушбу воситадан фойдаланишда унинг касаллик этиопатогенезига таъсирини изоҳлайдиган аниқланган омиллар ҳақида маълумот келтирилади, бундай маълумот бўлмаган тақдирда, ушбу воситанинг кўрсатиб ўтилган касалликни даволаш, ташхислаш ёки олдини олиш учун яроқлилигини тасдиқлайдиган ишончли маълумотлар келтирилади.

32-8. Агар фойдали модель структураси белгиланган кимёвий бирикмага тааллуқли бўлса, унинг маълум методлар билан исботланган структуравий формуласи, физик-кимёвий константалари келтирилади, ушбу бирикма олинган усул тавсифланади ва фойдали моделни кўрсатиб ўтилган вазифа бўйича қўллаш мумкинлиги кўрсатилади.

32-9. Агар кимёвий бирикма микроорганизм штамми, ўсимликлар ёки ҳайвонлар ҳужайраларининг линияларидан фойдаланиб олинган бўлса, уни штамм, линия иштирокида олиш усули тавсифланади, улар тўғрисидаги ва штаммнинг депозитланганлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

32-10. Агар фойдали модель оралиқ бирикмага тааллуқли бўлса, уни шунингдек маълум бўлган якуний маҳсулотга қайта ишлаш мумкинлиги ёки ундан вазифаси аниқ ёки биологик фаол янги якуний маҳсулот олиш мумкинлиги кўрсатилади.

32-11 Агар фойдали модель нуклеин кислоталар ёки оқсилларга тааллуқли бўлса, уларнинг кетма-кетликлар рўйхатидаги (нуклеин кислоталар бўлса, нулеотидларнинг, оқсиллар бўлса, аминокислоталарнинг) кетма-кетлик рақамига кўрсатма, шунингдек физик-кимёвий ва ушбу маҳсулотни бошқаларидан фарқлаш имкониятини берадиган бошқа таърифлар келтирилади. Маҳсулот олинган усул тавсифланади ва ушбу маҳсулотнинг муайян вазифа бўйича ишлатилиш имконияти кўрсатилади.

32-12. Агар фойдали модель композиция (қоришма, эритма, қотишма, шиша ва ҳ.к.)га тааллуқли бўлса, композиция таркибига кирадиган ингредиентлар кўрсатилган мисоллар, уларнинг таърифлари ва миқдорий нисбати келтирилади. Композицияни олиш усули таърифланади, агар унинг таркибида янги ингредиент сифатидаги модда бўлса, уни олиш усули тавсифланади.

Келтириладиган мисолларда ҳар бир ингредиентнинг таркиби фойдали модель формуласида кўрсатилган қийматлар интервалида қандай бўлса, шундай қиймат бирлигида кўрсатилади (фойдали модель формуласида миқдорий нисбат фоизларда (масса бўйича ёки ҳажм бўйича) ифодаланса, мисолда кўрсатилган ҳамма ингредиентларнинг жамлама миқдори 100%га тенг бўлади).

32-13. Штаммга тааллуқли фойдали модель учун номенклатура маълумотлари ва штаммнинг келиб чиқиши кўрсатилади, озуқа муҳитларининг (экиладиган ва ферментацион) миқдорий ва сифат таркиблари, ўстириш шароитлари (температура, рН, солиштирма масса О2, ёритилганлик ва ҳ.к.), ферментация вақти, биосинтез таърифи, фойдали (мақсадли) маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар, маҳсулотнинг чиқиши, штаммнинг фаоллик (маҳсулдорлик) даражаси уни аниқлаш (тестдан ўтказиш) усуллари кўрсатилади. Мақсадли маҳсулотларни ажратиб олиш ва тозалаш усуллари (янги мақсадли маҳсулотлар, масалан, антибиотиклар, ферментлар, моноклонал антижисмлар ва ҳ.к. продуцентлари учун) очиб берилади.

Микроорганизмлар консорциумлари ҳамда ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайралари учун қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: компонентларнинг мавжудлигини текшириш методи, ажратиб олиш (селекция) методи ва селекция олиб борилган аломатлар, узоқ вақт ўстиришда консорциумнинг барқарорлиги, бегона микроорганизмларни юқтиришга турғунлиги.

Микроорганизм штамми, ўсимликлар ёки ҳайвонлар ҳужайраларининг линияларига ёхуд фойдали модель ишлатиладиган усулга тааллуқли фойдали моделни амалга ошириш мумкинлигини тасдиқлаш учун штаммни олиш усули тавсифланади ёки, агар штаммни олиш усули штаммни амалга ошириш учун етарли бўлмаса, санаси фойдали модель устуворлиги санасидан илгарироқ келиши керак бўлган штаммнинг депозитлангани тўғрисидаги маълумотлар (депозитарий коллекицясининг номи ва депозитланган объектга коллекция томонидан тақдим этилган рўйхатга олиш рақами) тақдим этилади.

Агар штамм, ҳужайралар линиялари ёки консорциум объектнинг яшовчанлигини патентнинг камида амал қилиш муддати давомида қўллаб-қувватлаб туришни кафолатловчи халқаро коллекция ёки Ўзбекистон Республикаси коллекциясига жойлаштирилган бўлса, патент процедураси мақсадлари учун депозитлаш амалга оширилган деб ҳисобланади.

32-14. Тавсиф бўлимида нуклеотидлар ва/ёки аминокислоталар кетма-кетликлари, агар улар тўрт ёки ундан ортиқ аминокислоталарнинг тармоқланмаган кетма-кетликларини ёки ўн ё ундан ортиқ нуклеотидларнинг тармоқланмаган кетма-кетликларини билдирса, батафсил очиб берилади. Кетма-кетликлар рақамлари бир рақамидан бошланиб, бутун сонга изчил ортиб бориши керак.

Рўйхатдаги ҳар бир кетма-кетлик рақами фойдали моделнинг тавсифи, формуласи ёки график тасвирларида кўрсатилган рақамга мос келиши керак.

Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетликлари камида қуйидаги имкониятлардан бирининг ёрдамида тақдим этилиши керак:

фақат нуклеотидлар кетма-кетлиги ёрдамида;

фақат аминокислоталар кетма-кетлиги ёрдамида;

нуклеотидлар кетма-кетлигининг аминокислоталар кетма-кетлиги билан ҳамкорликдаги ёрдамида. Бу ҳолда аминокислоталар кетма-кетлиги алоҳида рақамга эга аминокислоталар кетма-кетлиги сифатида тақдим этилиши лозим. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетликларининг рўйхати тавсифнинг ажралмас қисми ҳисобланади, шунинг учун кетма-кетликларни тавсифнинг яна бошқа бирон ерида батафсил баён қилишга зарурат йўқ.

Гап бораётган рўйхат ўзининг тавсифий қисмида эркин матнга - нейтрал тил лексикаси ишлатилмайдиган кетма-кетликлар тавсифланган таърифларга эга бўлса, бу ҳолда ушбу эркин матн кетма-кетликлар рўйхатидаги кетма-кетлик рақамига ишора бўлган тавсифнинг бошқа бўлимларида ҳам худди ўша кўринишда такрорланиши лозим.

34. Фойдали модель формуласи патент орқали бериладиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажмини белгилаш учун мўлжалланган.


35. Фойдали модель формуласи тавсифга ва чизмаларга тўлиқ асосланган бўлиши, яъни фойдали моделни унинг тавсифида келтириллган ва чизмаларда кўрсатилган тушунчалар билан таърифлаб бериши лозим.


36. Фойдали модель формуласи фойдали моделнинг моҳиятини ифодалаши, яъни талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техникавий натижага эришиш учун етарли бўлган фойдали моделнинг муҳим аломатлари мажмуини ичига олиши керак.


37. Фойдали моделнинг аломатлари фойдали модель формуласида шундай ифодаланадики, уларни идентификациялаш, яъни уларнинг маъно-мазмуни маълум бўлган техника тараққиёти даражаси асосида мутахассислар томонидан бир хил маънода тушунилиш имкониятини таъминлаши керак.


38. Фойдали модель формуласидаги аломат таърифини ушбу аломат очиб берилган ахборот манбаига ҳавола қилиш билан алмаштириш мумкин эмас. Қоидаларнинг 37-банди талабларини бузмай туриб, аломатни бундай ҳаволасиз тавсифлаш имкони бўлмаган ҳоллардагина, ушбу аломат таърифини талабнома тавсифига ёки чизмаларга ҳавола қилиш билан алмаштиришга йўл қўйилади.


39. Фойдали моделнинг аломати уни амалга оширишнинг турли хусусий шаклларини қамраб олган умумий (вазифаси, хусусияти ва ҳ.к.ларни ифодалайдиган) тушунча билан, агар айнан ушбу умумий тушунчадаги таърифлар бошқа аломатлар билан биргаликда талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техникавий натижага эришишни таъминласа, ифодаланиши мумкин.

Аломат муқобил кўринишда ифодаланиши мумкин, бунда бундай аломат кўрсатиб ўтилган муқобил томонидан исталган ҳолатда фойдали моделнинг бошқа аломатлари билан биргаликда айнан битта техникавий натижани олишни таъминлаши лозим.


40. Фойдали модель формуласи бир звеноли ва кўп звеноли бўлиши ҳамда тегишлича бир ёки бир неча бандларни ўз ичига олиши мумкин.


41. Фойдали моделнинг бир звеноли формуласи битта фойдали моделни унинг аломатлари мажмуи билан тавсифлаш учун қўлланади, бунда аломатлар мажмуи фойдали моделнинг тайёрланиши ёки ундан фойдаланишнинг хусусий ҳолларида ривожлантиришлар ва аниқлаштиришларга эга бўлмайди.


42. Фойдали моделнинг кўп звеноли формуласи битта фойдали моделни, унинг аломатлари мажмуини фойдали моделнинг тайёрланиши ёки ундан фойдаланишнинг хусусий ҳолларига татбиқан ривожлантириш ва/ёки аниқлаштиришлар билан бирга тавсифлаш учун, ёки фойдали моделлар гуруҳини тавсифлаш учун қўлланади.

Битта фойдали моделни тавсифловчи кўп звеноли формула бир мустақил бандга ва ундан кейин келувчи боғланган банд (бандлар)га эга бўлади.

Фойдали моделлар гуруҳини тавсифловчи кўп звеноли формула бир неча мустақил бандларга эга бўлиб, улардан ҳар бири гуруҳнинг фойдали моделларидан бирини тавсифлайди. Бунда гуруҳнинг ҳар бир фойдали модели тегишли мустақил бандга бўйсунувчи боғлиқ бандларни жалб етиш билан тавсифланиши мумкин.

Кўп звеноли формула бандлари бирдан бошлаб уларни баён етиш тартибида кетма-кет араб рақамлари билан рақамланади.


43. Фойдали моделлар гуруҳини тавсифловчи формулани баён етишда қуйидаги қоидаларга амал қилинади:

- алоҳида фойдали моделларни тавсифловчи мустақил бандларда одатда формуланинг бошқа бандларига ҳавола қилинмайди (агар шундай ҳавола ушбу мустақил бандни унда бошқа банднинг мазмунини бутунлай такрорламасдан баён етишга имкон берсагина, унга йўл қўйилади);

- боғлиқ бандлар ўзлари бўйсунган мустақил бандлар билан бирга гуруҳларга бирлаштирилади, бунда гуруҳдаги ҳар хил фойдали моделларни таърифлаш учун жалб қилинган бир хил мазмундаги боғлиқ бандлар ҳам шу жумлага киради.


44. Формуланинг банди, одатда, энг яқин аналогнинг аломатлари билан мос келувчи муҳим аломатларни, шу жумладан фойдали моделнинг номини ўз ичига олган чекловчи қисмдан ва фойдали моделни энг яқин аналогдан фарқлайдиган муҳим аломатларни ўз ичига олган фарқловчи қисмдан иборат бўлади.

Формула банди чекловчи ва фарқловчи қисмларга бўлиб тузилганда, чекловчи қисми баён этиб бўлингандан сўнг, "шу билан фарқланадики" сўз бирикмаси киритилади, шундан кейин бевосита фарқловчи қисм баён этилади.


45. Фойдали модель формуласининг банди, хусусан, агар у аналоглари бўлмаган фойдали моделни таърифласа, чекловчи ва фарқловчи қисмларга бўлинмай тузилади.

46. Формуланинг банди битта гап кўринишида баён этилади.


47. Фойдали модель формуласининг мустақил банди фақат бир моделга тааллуқли бўлиши ва битта гап кўринишида баён етилиши лозим. Бир қанча фойдали моделлар - вариантларни, агар улар фақат муқобил кўринишда ифодаланган аломатлар билан фарқланса, формуланинг битта мустақил бандида тавсифлашга йўл қўйилади.

Агар формуланинг мустақил бандида муқобил кўринишда фақат функционал мустақил бўлмаган (яъни қурилманинг бўғини ёки детали бўлмаган) аломатлар ифодаланган бўлса, бундай мустақил банд фақат битта фойдали моделга тааллуқли деб ҳисобланади.


48. Агар формуланинг мустақил бандидаги аломатлар мажмуи ҳар хил турдаги объектларга ёки ҳар бири ўз вазифасига эга бўлган воситалар мажмуига тааллуқли фойдали моделларнинг таърифини ўз ичига олган бўлса ва бунда кўрсатиб ўтилган воситалар мажмуи умумий вазифани бажарувчи воситаларни амалга оширмайдиган бўлса, бундай формуланинг мустақил банди битта фойдали моделга тааллуқли деб эътироф этилмайди.


49. Фойдали модель формуласининг боғлиқ банди фойдали моделнинг мустақил бандида келтирилган аломатлар мажмуини фойдали моделни бажариш ёки ундан фойдаланишнинг хусусий ҳолларида тавсифлайдиган аломатлар билангина ривожлантириш ва/ёки аниқлаштиришдан иборат бўлади.


50. Формуладаги боғлиқ банднинг чекловчи қисми одатда формуланинг мустақил бандида келтирилганига нисбатан қисқартирилган ҳолда баён қилинган фойдали модель вазифасини акс еттирувчи умумлашма тушунчадан ва ушбу боғлиқ банд мансуб бўлган мустақил банд ва/ёки боғлиқ банд (бандлар)га ҳаволадан иборат. Боғлиқ банд формуланинг бир неча бандларига боғлиқ бўлган ҳолларда, уларга ҳавола қилиш муқобиллардан фойдаланилган ҳолда кўрсатилади. Шундан сўнг фойдали моделнинг бажарилиши ёки фойдаланишини хусусий ҳолларда таърифлайдиган аломатлар келтирилади.

Агар фойдали моделни унинг бажарилиши ёки фойдаланишининг хусусий ҳолларида тавсифлаш учун боғлиқ банднинг аломатлари билан бир қаторда мустақил банднинг аломатларигина зарур бўлса, у ҳолда ушбу боғлиқ банднинг бевосита мустақил бандга бўйсунишидан фойдаланилади. Агар кўрсатиб ўтилган таъриф учун формуланинг бир ёки бошқа бир неча боғлиқ бандларининг аломатлари зарур бўлса, у ҳолда ушбу боғлиқ банднинг мустақил бандга тегишли боғлиқ бандлар орқали бўйсунишидан фойдаланилади. Бунда ушбу боғлиқ бандда ўзи бевосита бўйсунган боғлиқ бандга ҳавола қилинади.


51. Фойдали моделнинг боғлиқ бандини баён қилишда ушбу банд ўзи бўйсунган банд аломатларининг алмаштирилиши ёки чиқариб ташланиши мумкин эмас.

Агар фойдали модель формуласининг боғлиқ банди мустақил банднинг аломатлари алмаштирилган ёки чиқариб ташланган ҳолда ифодаланган бўлса, ушбу боғлиқ банд ўзи бўйсунган мустақил банд билан бирга битта фойдали моделни таърифлайди деб эътироф етиб бўлмайди.


52. Формулада қурилманинг аломатлари уни статик ҳолатда таърифлайдиган ҳолда баён етилади. Қурилма конструктив элементининг бажарилишини таърифлашда унинг ҳаракатчанлиги, маълум вазифаларни амалга ошириш имкониятлари (масалан, айланиш имконияти билан, силжиш имконияти билан) ва ҳ.к.ларни кўрсатишга йўл қўйилади.

Агар талабнома таркибида чизмалар бўлса, формулада кўрсатиб ўтилган ва эквивалент конструктив элементларни ифодалайдиган аломатлар уларга тегишли бўлган ҳавола қилинадиган изоҳли кўрсатмалар билан бирга берилади. Изоҳли кўрсатмалардан фойдаланилган ҳолда, улар қавс ичига олиниши лозим. Изоҳли кўрсатмалар сўралаётган ҳуқуқий муҳофаза ҳажмига таъсир этмайди, улар фақат формулани тўлиқроқ ва аниқроқ тушуниш мақсадида келтирилади.

52-1. Ҳаракат (усул, операция)га усулнинг аломати сифатида таъриф беришда феъллар мажҳуллик нисбати, аниқлик майли, учинчи шахс, бирлик сонда келтирилади (қиздирилади, намланади, тешилади ва ҳ.к.).

52-2. Структурасининг келиб чиқиши белгиланган кимёвий бирикмаларни таърифлайдиган фойдали модель формуласига бирикманинг номи ёки ишораси киритилади. Ген инженернияси маҳсулотларига тааллуқли бирикмалар учун фойдали модель формуласига кетма-кетликлар рўйхатидаги нуклеотидларнинг кетма-кетлик рақамига ишора (нуклеин кислоталарнинг фрагментлари ҳолларида) ва физик хаританинг сўз орқали ифодаланган таърифи (рекомбинант нуклеин кислоталар ва векторлар ҳолларида), кетма-кетликлар рўйхатидаги аминокислоталарнинг кетма-кетлик рақамига ишора, шунингдек ушбу бирикмани бошқаларидан фарқлаш учун зарур бўлган физик-кимёвий ва бошқа таърифлар киритилади. Структураси белгиланмаган бирикма учун фойдали модель формуласига ушбу бирикманинг номи, физик-кимёвий ҳамда ушбу бирикмани бошқаларидан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа таърифлар, хусусан, бирикмани олиш усулининг аломатлари киритилади.

52-3. Композицияни таърифлайдиган фойдали модель формуласига ушбу композицияга кирадиган ингредиентлар ва, зарур бўлганда, ингредиентларнинг миқдорий таркибига тааллуқли аломатлар киритилади.

Композицияни таърифлайдиган формула ингредиентларнинг миқдорий таркибига тааллуқли аломатлардан таркиб топган бўлса, улар ҳар қандай бир хонали бирликларда, одатда, таркибининг минимал ва максимал чегараларини таърифлайдиган иккита (пастки ва юқориги) қийматда ифодаланади.

Композиция ингредиентларидан бирининг таркибини битта қиймат билан кўрсатишга, қолган ингредиентлар таркибини эса ушбу якка қийматга нисбатан қийматлар интервали сифатида кўрсатишга йўл қўйилади (масалан, ингредиентлар таркиби асосий ингредиент таркибининг 100 мас.қисмига ёки 1 л эритмага нисбатан келтирилади).

Композиция таркибидаги антибиотиклар, ферментлар, анатоксинлар ва ҳ.к. нинг миқдорий таркибини композициянинг қолган компонентлари бирликларидан бошқа бирликларда кўрсатишга йўл қўйилади (масалан, композициянинг қолган компонентлари массасининг миқдорига нисбатан мингдан бири).

Агар композицияга тааллуқли фойдали модель қўшимча ингредиентнинг киритилиши билан таърифланса, бу ҳолда тегишли фарқловчи аломатни кўрсатишдан олдин формулага "қўшимча равишда ... га эга" сўз бирикмаси қўшилади".

Вазифаси фақат фаол ибтидо билан белгиланадиган, бошқа компонентлари эса шундай вазифани бажарадиган композициялар доирасида анъанавий равишда қўлланадиган нейтрал ташувчилар бўлган композициялар учун формулада фақат мана шу фаол ибтидони ҳамда унинг композиция таркибидаги миқдорий таркибини, шу жумладан "самарали миқдор" шаклида кўрсатишга йўл қўйилади.

Бундай композиция таърифининг бошқа вариантида, фаол ибтидодан ташқари, бошқа компонентлар (нейтрал ташувчилар) "мақсадли қўшимча" деган умумлашма тушунча шаклида кўрсатилиши мумкин. Бу ҳолда фаол ибтидо ва мақсадли қўшимчанинг миқдорий нисбати кўрсатилади.

Агар фойдали моделнинг аломати сифатида мураккаб таркибли маълум модда кўрсатилган бўлса, унинг махсус номини ушбу модданинг вазифаси ёки хусусиятини ҳамда унинг асосини кўратган ҳолда қўллашга йўл қўйилади. Бу ҳолда фойдали модель тавсифида ушбу модда тавсифланган ахборот манбаи келтирилади.

52-4. Микроорганизм штамми, ўсимликлар ва ҳайвонлар линияларини таърифлайдиган формулага биологик объектнинг лотин тилидаги уруғдошлик ва турдошлик номи, ушбу тур муаллифи (муаллифлари)нинг фамилияси (фамилиялари) ва дипозетарий коллекциясининг номи ёки аббревиатураси, депозитланган объектга коллекция томонидан тақдим этилган рўйхатга олиш рақами ва штамм вазифаси киритилади.

54. Фойдали модель моҳиятини изоҳлайдиган материаллар график тасвирлар (чизмалар, схемалар, графиклар, епюралап, расмлар, осцилограммалар ва ҳ.к.) ва жадваллар кўринишида расмийлаштирилиши мумкин.

Фойдали моделни чизмалар ёки схемалар билан тасвирлашнинг иложи бўлмаган ҳолларда расмлар топширилади.

Фотосуратлар график тасвирларга қўшимча сифатида топширилади.

Чизмалар, схемалар ва расмлар алоҳида варақда (варақларда) тақдим этилади ва ҳар бир варақнинг юқорисидаги ўнг бурчакда фойдали моделнинг номи кўрсатилади.


55. Фойдали моделнинг реферати фойдали модель тўғрисида ахборот бериш мақсадларига хизмат қилади ва фойдали модель тавсифи мазмунининг қисқартирилган баёнидан иборат бўлиб, фойдали моделнинг номини, фойдали модель мансуб бўлган техника соҳасининг, ва/ёки, агар бу номдан аниқ-равшан бўлмаса, фойдаланиш соҳасининг таърифини, ва фойдали модель моҳиятининг таърифини эришиладиган техникавий натижа кўрсатилган ҳолда ўз ичига олади. Фойдали модель рефератида фойдали моделнинг моҳияти формулани эркин баён қилиш йўли билан, ҳар бир мустақил бандининг муҳим аломатлари сақланган ҳолда тавсифланади.

Зарур бўлган ҳолларда фойдали модель рефератига чизма киритилади. Рефератга киритиладиган чизма алоҳида варақда, шу жумладан, тавсифни тасвирловчи чизма фигураларининг бирига айнан ўхшаш бўлган ҳолларда ҳам, реферат матни нусхалари сони нечта бўлса, шунча топширилади.

Фойдали модель реферати қўшимча маълумотларга эга бўлиши, уларга, хусусан, формулада боғлиқ бандларнинг мавжудлиги ва сони, график тасвирлар, жадвалларнинг мавжудлиги кўрсатилиши мумкин.

Реферат матнининг тавсия этиладиган ҳажми - 1000 босма белгигача.



§ 3. Йўл қўйиб бўлмайдиган элементлар


56. Талабномада аҳлоқ-одоб ва ижтимоий тартибга зид иборалар, чизмалар, расмлар, фотосуратлар ва бошқа материаллар; бошқа шахсларнинг маҳсулотлари ёки технологик жараёнларига, шунингдек бошшқа шахсларнинг талабномалари ва муҳофаза ҳужжатларига нисбатан баён қилинган илтифотсиз фикрлар; фойдали моделга очиқдан-очиқ тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома ҳужжатларини ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ деб эътироф етиш учун зарур бўлмаган маълумотлар ва фикрлар бўлмаслиги лозим. "Техника даражаси" бўлимида маълум фойдали молелларнинг камчилигини кўрсатиш йўл қўйиб бўлмайдиган элемент деб ҳисобланмайди.



§ 4. Атамалар ва белгилар


57. Фойдали моделнинг формуласи, тавсифи ва уни тушунтириб берувчи материалларда, шунингдек рефератда стандартлаштирилган атамалар ва қисқартмалар, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса илмий ва техникавий адабиётда ҳамма қабул қилган атамалар ва қисқартмалар қўлланади.

Илмий-техник адабиётда кенг қўлланмайдиган атама ва қисқартмалар ишлатилганда, уларнинг маъноси матнда биринчи марта қўлланганда тушунтириб берилади.

Илмий-техник адабиётларда ноилмий деб ҳисобланган тушунчаларни таърифловчи атамаларнинг қўлланишига йўл қўйилмайди.

Ҳамма шартли белгиларнинг шифралари очилади. Фойдали моделнинг тавсифи ва формуласида ягона атамаларга риоя қилинади, яъни тавсиф матни ва формуладаги бир хил белгилар бир хил аталади. Атаманинг ягоналик талаби, шунингдек физикавий қийматлар катталикларига ва қўлланаётган шартли белгиларга ҳам тааллуқлидир.

Физикавий катталиклар одатда амалдаги Халқаро бирликлар системаси бирликлари билан ифода этилади.



§ 5. Талабнома ҳужжатларини

расмийлаштириш


58. Ҳамма ҳужжатлар зарур бўлган ҳолларда уларни бевосита репродукция қилиб, чекланмаган миқдорда нусха кўчириш имконияти бўлган тарзда расмийлаштирилади.

Ҳар бир варақнинг фақат бир томонидан фойдаланилади, қаторлар варақнинг кичик томонига параллель жойлаштирилади.


59. Талабноманинг ҳужжатлари пишиқ, оқ, текис, ярқирамайдиган қоғозда расмийлаштирилади. Талабнома ҳужжатларини МЎТ да ҳам бериш мумкин.


60. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати алоҳида варақдан бошланади. Варақлар 210х297 мм форматга эга бўлади. Тавсиф, формула, чизма ва рефератларни ўз ичига олган варақлар ҳошияларининг ўлчамлари қуйидагича бўлади, мм:

юқоридан - 20;

чапдан - 25;

ўнгдан - 20;

пастдан - 20.

Чизмалар чизилган варақлардаги фойдаланиладиган сатҳнинг ўлчами 170-262 мм дан ошмаслиги лозим, ҳошияларнинг минимал ўлчамлари қуйидагича бўлиши керак, (мм):

юқоридан - 25;

ўнгдан - 15;

қуйидан - 10;

чапдан - 25.

Бу варақларда фойдаланилган ёки фойдаланишга яроқли сатҳ атпрфида рамка чизилмаслиги лозим.

Тасвирлар формати талабнома ҳужжатларининг варақлари белгиланган ўлчамлардан ошмайдиган қилиб танланади. Кичик форматдаги тасвирлар (фотосуратлар) қоғоз варақларига ёпиштирилган ҳолда, варақ формати ва сифатига қўйилган талабларга риоя қилинган ҳолда тақдим этилади.


61. Талабноманинг ҳар бир ҳужжатининг варақлари бирдан бошлаб алоҳида рақамлаб чиқилади. Варақларнинг рақамлари иккинчи варақдан бошлаб араб сонлари билан қўйилади.

Фойдали модель формуласи ва тавсифининг ҳар бешинчи қаторини рақамлаб чиқиш тавсия этилади. Рақамлар белгиланаётган қаторнинг чар тарафига араб сонлари билан қўйилади.


62. Ҳужжатлар қора пангли шпифт билан босилади. Тавсиф, формула ва реферат матнлари 1,5 интервал билан бош ҳарфларининг баландлиги 2,1 мм дан кам бўлмаган ҳолда босилади.

График символлар, лотинча номлар, лотинча ва юнонча ҳарфлар, математик ифодалар (формулалар) ёки символлар сиёҳ, қора рангли паста ёки туш билан кейин ёзиб қўйилиши мумкин. Формулаларни босма шаклда ва қўл билан аралаш ҳолда ёзишга рухсат этилмайди.

МЎТ да бериладиган материалларга кўйиладиган талаблар Вазирлик томонидан белгиланади.

63. Фойдали моделнинг тавсифида, формуласида ва рефератида математик ифодалар (формулалар) ва символлар ишлатилиши мумкин.

Математик формулаларда мавжуд бўлган ҳамма ҳарфий белгилар очиб берилади. Формулаларга бериладиган тушунтиришларни устун шаклида ёзиш ва ҳар бир қатордан сўнг вергул билан нуқта қўйиш лозим. Бунда ҳарфий ифодалар формулада келган тартибга мувофиқ очиб берилади.

Математик белгилар: >, <, = ва бошқалар фақат математик формулаларда қўлланади, матнда эса уларни сўзлар билан ёзиш лозим (катта, кичик, тенг ва ҳ.к.).

Катталиклар орасидаги интервалларни "...дан" ва "...гача" қўшимчалар билан белгилаш лозим.

Катталикларни фоизлар билан ифодалашда фоиз (%) белгиси сондан сўнг қўйилади. Агар катталиклар бир нечта бўлса, у ҳолда фоиз белгиси уларни санаб ўтишдан олдин қўйилиб, қўш нуқта билан ажратилади.

Математик формулаларда кўчириш фақат белги бўйича амалга оширилади.


64. График тасвирлар (чизмалар, схемалар, графиклар, расмлар ва ҳ.к.) чизмачилик асбоблари ёрдамида ўчирилмайдиган, қора, аниқ чизиқлар билан штрихланмай ва бўялмай бажарилади.


65. Тасвирларнинг масштаби ва аниқлиги улардан фотографик нусха кўчиришда ўлчамлар 2/3 гача чизиқли кичрайтирилганда, ҳамма деталларни фарқлаб аниқлаш мумкин бўладиган тарзда танланади.


66. Рақамлар ва ҳарфлар қавслар, айланалар ёки қўштирноқлар ичига олинмайди. Рақамлар ва ҳарфларнинг баландлиги 3,2 мм дан кам бўлмаган ҳолда танланади. Рақамли ва ҳарфли белгилар аниқ қилиб бажарилади, чизиқларининг қалинлиги тасвир чизикларининг қалинлигига мос бўлиши лозим.


67. Ҳар бир график тасвир, унинг кўринишидан қатъи назар, тавсиф матнида келтирилган тартибга мувофиқ араб сонлари билан фигура сифатида алоҳида рақамланади (фиг.1, фиг.2 ва ҳ.к.). Агар тавсиф битта фигура билан тушунтирилса, у рақамланмайди.

68. Чизманинг бир варағида бир неча фигуралар жойлаштирилиши мумкин, бунда улар бир-бирларидан аниқ чегаралаб қўйилади. Агар икки ва ундан ортиқ варақларда жойлашган фигуралар битта фигуранинг бўлакларини ташкил етсалар, ҳар хил варақларда тасвирланган фигуралардан бирортаси тушириб қолдирилмай компановка қилиниши мумкин бўлган ҳолда жойлаштирилади.

Алоҳида фигуралар варақда шундай жолаштириладики, бунда варақлар максимал даражада тўлдирилган бўлиши ва тасвир одатда варақнинг узун томони вертикал ҳолатда жойлаштирилганда ўқиш мумкин бўлган ҳолда жойлаштирилиши лозим.


69. Чизмалар техникага оид чизмаларни тайёрлаш қоидаларига мувофиқ ва ушбу Қоидаларнинг 65, 67, 74, 75-бандлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда бажарилади.

70. Чизмада тўғри бурчакли (ортогонал) проекциялардан (турли кўринишлар, қирқимлар ва кесимларда) фойдаланиш афзалроқ ҳисобланади; шунингдек аксонометрик проекциялардан ҳам фойдаланиш мумкин.


72. Чизмадаги ҳар бир элемент ҳамма бошқа элементларга нисбатан пропорционал ҳолда бажарилади, элементни аниқ тасвирлаш учун пропорцияларни фарқлаш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.


73. Чизмалар ҳеч қандай ёзувларсиз бажарилади, зарур сўзлар, масалан "сув", "буғ", "очиқ", "ёпиқ", "А-А" (қирқимни кўрсатиш учун) ва ҳ.к. бундан мустасно.


74. Чизмаларда ўлчамлар кўрсатилмайди, зарур бўлган ҳолларда улар тавсифда келтирилади.


75. Чизмаларда тасвирланган элементлар фойдали моделнинг тавсифига мувофиқ ҳолда араб рақамлари билан белгиланади.

Бир неча фигураларда келтирилган бир хил элементлар бир хил сон билан белгиланади. Турли фигураларда келтирилган турли элементларни бир хил сонлар билан белгилаш мумкин эмас. Тавсифда кўрсатилмаган белгилар чизмада қўйилмайди.


76. Агар график тасвир схема кўринишшида келтириллган бўлса., у ҳолда уни бажаришда стандартлаштирилган шартли график белгилар қўллалади.

Бир кўринишдаги схемада, бошқа кўринишдаги схемаларнинг айрим элементларини (масалан, электрик схемада - кинематик ва гидравлик схемалар элементларини) келтириш мумкин.

Агар схема элементларнинг график белгилари сифатида тўғри бурчаклар шаклида келтирилган бўлса, у ҳолда, сонли белгилардан ташқари, бевосита тўғри бурчакка элементнинг номи ҳам ёзиб қўйилади. Агар элемент график тасвирларининг ўлчамлари бундай қилишга йўл қўймаса, элементнинг номини чиқариладиган чизиқда кўрсатиш мумкин (зарур бўлган ҳолларда, схеманинг ҳошиясига жойлаштирилган расм остидаги ёзув шаклида).


77. Расм ундан бевосита нусха кўчиришш мумкин бўллган даражада аниқ қилиб бажарилиши лозим.


78. Чизмалар, схемалар, расмлар фойдали модель тавсифи ва формуласида келтирилмайди.


79. Ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари улар бўйича ахборот манбаини топиш мумкин бўлган ҳолда кўрсатилиши лозим.



§ 6. Талабномани топшириш


80. Фойдали модель муаллифи, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари талабнома топшириш ва патент олиш ҳуқуқига эга.


81. Талабнома бевосита Вазирликка топширилади ёки почта орқали юборилади.

82. Талабнома бевосита талабнома берувчи томонидан ёки Вазирликда рўйхатдан ўтган патент вакиллари ёхуд бошқа ишончли шшахс орқали топширилиши мумкин.

83. Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган жисмоний шахслар ёки хорижий юридик шахслар, агар Ўзбекистон Республикаси иштирок этган халқаро шартномада бошқача қоидалар кўзда тутилмаган бўлса, талабнома бериш ва патент олиш билан боғлиқ ишларни Вазирликда рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали олиб борадилар.


II БОБ. ВАЗИРЛИК ВА ДАВЛАТ МУАССАСАСИ БИЛАН

ПАТЕНТ ОЛИШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ


§ 7. Вакил тайинлаш


84. Талабнома бўйича ишларни олиб бориш ва талабномани кўриб чиқишда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун талабнома берувчи патент вакилини ёки ишончнома бериш орқали ишончли шахсни тайинлаши мумкин.

Вазирлик ва Давлат муассасаси олдида вакиллик қилиш учун Ўзбекистон Республикасида расмийлаштириладиган ишончнома оддий ёзма шаклда тузилади.

Агар ишончнома ўзбек ёки рус тилидан бошқа тилда берилган бўлса, унга шу тиллардан бирига қилинган таржима илова қилинади.

Ишончнома талабнома билан бир вақтда тақдим этилади.

Агар ишончнома Вазирликда рўйхатдан ўтказилган бир неча патент вакили номига ёки бир неча ишончлли вакил номига берилган бўлса, у ҳолда талабнома бўйича патент олиш ишлари уларнинг исталгани томонидан олиб борилаверади.


§ 8. Вазирлик ва Давлат муассасаси билан ёзишмаларни юритиш

85. Ёзишма талабнома берувчи ёки унинг ушбу ишга ваколат берилган патент вакили ёки ушбу ишга ваколат берилган ишончли шахс томонидан ҳар бир талабнома бўйича алоҳида олиб борилади.


86. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалларда талабнома рақами ва талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ишончли вакилининг имзоси бўлиши шарт.

Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар, агар рақамни билвосита аниқлаш имкони бўлмаса, кўрилмай қайтариб юборилади.


87. Талабнома бўйича иш юритиш жараёнида юбориладиган материаллар Қонунда белгиланган муддатларда тақдим этилади.


88. Вазирликка ушбу Қоидаларнинг талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган материаллар бўйича сўровнома юборилади ва сўровнома юборилган санадан эътиборан уч ой мобайнида тўғриланган ва мавжуд бўлмаган материалларни тақдим этиш таклиф қилинади. Талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ишончли шахси бўлмаган шахслар томонидан тақдим этилган материаллар кўрилмайди. Бундай материалларни тақдим этган шахсга тегишли билдиришнома юборилади.


§ 9. Талабнома ҳужжатларига тузатишлар,

аниқликлар ва қўшимчалар киритиш


89. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ талабнома берувчи талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган объектнинг моҳиятини ўзгартирмаган унга ҳолда тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар киритиш ҳуқуқига эга.

90. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланган тақдирда талабнома бўйича тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар тегишли ариза бериш йўли билан кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ҳам, лекин патент бериш ҳақидаги қарор чиқарилгунга қадар киритилиши мумкин.

Аризага талабнома материалларига ўзгартиришлар киритиш учун патент божи тўлангани ҳақидаги ҳужжат илова қилинади. Патент божи тўлангани ҳақидаги ҳужжат тақдим етилмаган тақдирда юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчи хабардор қилинади. Тўланган патент божининг суммаси белгиланган миқдордан кам бўлган тақдирда, талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан етишмаётган патент божини тўлаш ҳақидаги билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ой мобайнида керакли суммани тўлаш ҳуқуқига эга.

91. Талабнома материалларига тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш талабнома берувчи томонидан тегишли ёзма аризалар ва алмаштириладиган варақларни топшириш йўли билан амалга оширилади. Ариза шакллари ушбу Қоидаларга берилган 2, 3, 4-иловаларда келтирилган. Алмаштириладиган варақлар талабнома тегишли ҳужжатининг ҳар бир нусхаси учун ўзбек ёки рус тилида тақдим этилади.

Талабнома берувчи ариза Вазирликка келиб тушганлиги ва уни кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабардор қилинади.

92. Юридик шахс бўлган талабнома берувчининг номи ёки жисмоний шахс бўлган таллабнома берувчининг фамилияси (исми, отасининг исми) ўзгартирилганда Вазирликка талабнома берувчининг номига ўзгартириш киритиш ҳақида ариза берилади ва ушбу ўзгартиришларни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 2-иловада келтирилган.

93. Талабномага бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилган ҳолда талабнома берувчи томонидан Вазирликка талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисидаги ёзувни киритиш ҳақида ариза берилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 3-иловада келтирилган.

Патент олишга бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтказилишида ёки талабнома берувчининг номи ўзгариши натижасида талабнома берувчи ҳақидаги кўрсатмани ўзгартириш фойдали моделни тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасигача амалга оширилиши мумкин.

Аризада талабномага бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга - ҳуқуқ ворисига ўтказилиши ҳақида кўрсатма, бу шахс ҳақидаги ушбу Қоидаларнинг 13-бандида кўзда тутилган маълумотлар келтирилиши лозим. Ариза талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқ вориси томонидан ушбу Қоидаларнинг 21-бандида кўзда тутилган тартибда имзоланади.

Ариза фақат талабнома берувчи томонидан имзоланган тақдирда, аризага талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқ вориси томонидан имзоланган ҳуқуқ ўтказилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 3-иловада келтирилган.


94. Белгиланган талаблар бажарилган тақдирда талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқ вориси талабнома материалларига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилганлиги ҳақида хабардор қилинади. Кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.

Талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий ворисига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган сана талабномага бўлган ҳуқуқ ўтказилган сана деб ҳисобланади. Белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси тақдим этилган ҳужжатларга аниқликлар ва/ёки тузатишлар киритилиши кераклиги ҳақида ёки талабнома материалларига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритиш мумкин эмаслиги ҳақида тегишли сабабларни кўрсатган ҳолда хабардор қилинади.


95. Вазирлик талабнома ҳужжатларига тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёҳуд ишончли вакили томонидан имзоланган ҳамда тегишли талабнома рақами ва киритилиши лозим бўлган тузатишлар кўрсатилган аризани қабул қилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 4-иловада келтирилган.

Талабнома ҳужжатларидаги яққол аён бўлган ва техник хатоларни тузатиш ҳам фойдали моделни тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасига қадар амалга оширилиши мумкин. Агар мутахассис учун таклиф этилган тузатишдан бошқасининг амалга оширилиши мумкин эмаслиги умум эътироф этилган билимлардан аён бўлса, тузатиш яққол аён деб ҳисобланади.

Агар тузатишлар библиографик маълумотларни кўрсатишда матн теришдаги хатоларга ва бошқа шу каби хатоларга оид бўлиб, ҳужжатни тузатиш бевосита нусха олишда аниқликка нисбатан салбий оқибатларга олиб келмаса, тузатиш киритиш зарурлиги талабнома берувчининг хатида баён қилиниши ва аввалгисининг ўрнини босадиган варақлар тақдим этилмаслиги мумкин.


96. Белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолларда талабнома берувчи тақдим этилган ҳужжатларга аниқликлар ва/ёки тузатишлар ёҳуд қўшимча материаллар киритиш лозимлиги ҳақида ёки тегишли сабабларни кўрсатган ҳолда талабнома материалларига ўзгартиришлар киритиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.


97. Талабнома берувчи фойдали модель бирлиги талаби бузилган талабномадан бир ёки бир нечта алоҳида талабномаларни ажратиб олиши мумкин (бундан буён матнда ажратилган алоҳида талабнома деб юритилади).

98. Ажратилган алоҳида талабномаларда дастлабки талабноманинг топширилиш санаси ва фойдали модель устуворлиги, дастлабки талабнома бўйича бир мунча илгарироқ устуворликни белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлган ҳолларда эса, ушбу устуворлик сақлаб қолинади.


99. Илтимоснома билан бирга ушбу Қоидаларнинг 5-79-бандларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар ва белгиланган миқдорда патент божи тўлангани ҳақидаги ҳужжат ёки патент божини тўлашдан озод етиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилади.



§ 10. Сўралган материалларни тақдим

етиш муддатларини узайтириш


100. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилган талабнома бўйича талабнома берувчига етишмаган ёки тузатилган материалларни сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади. Сўралган материалларни талабнома берувчи томонидан тақдим этиш муддати белгиланган муддатни узайтириш тўғрисида илтимоснома берилган ҳолда, аммо 12 ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Илтимосномага муддатни узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади. Агар бундай ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.


101. Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома талабнома берувчига сўровнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.


102. Сўралган материалларни тақдим етиш муддати узайтирилганлиги ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.


103. Илтимосномани тақдим етиш муддатига риоя қилинмаган ҳолларда талабнома берувчининг илтимосномаси қаноатлантирилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.



§ 11. Ўтказиб юборилган муддатларни тиклаш


104. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ давлат экспертизаси сўровномаси бўйича қўшимча материалларни талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган тақдим етиш муддатлари тикланиши мумкин.


105. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома берувчи томонидан тақдим етиш муддати ўтказиб юборилган ҳужжат билан бирга, ўтказиб юборилган муддат тугаган кундан эътиборан ўн икки ойдан кечиктирмай, муддат ўтказилишига сабаб бўлган узрли сабаблар кўрсатилган ҳолда берилади. Давлат муассасаси кўрсатилган сабаблар мавжудлигини ҳужжатлар билан тасдиқлашни сўраш ҳуқуқига эга.

106. Илтимосномага белгиланган миқдорда тегишли патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатилган муддатда тақдим етилмаган ҳолда юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.


107. Ўтказиб юборилган муддат тиклангани тўғрисида талабнома берувчига хабар берилади.


108. Юқорида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаган ҳолларда илтимоснома қаноатлантирилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.



§ 12. Талабнома берувчининг талабнома

материаллари билан танишиши


109. Талабнома берувчи (унинг патент вакили ёки ишончли шахси) ўзи топширган талабнома ва шу талабнома бўйича Вазирлик ва Давлат муассасаси билан олиб борилган ёзишмалар билан куни ва соатини аввалдан келишиб, бевосита Вазирлик ва Давлат муассасасида, ва шунингдек талабнома, кўрсатилган материаллар ёки уларнинг қисмлари нусхаларини сўровнома орқали олиб танишиши мумкин.

110. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари талабнома материаллари билан фақат тергов олиб бориш зарурияти муносабати билан танишиш ҳуқуқига эга.



§ 13. Талабномани талабнома берувчининг

иштирокида кўриб чиқиш


111. Талабнома билан боғлиқ саволлар талабнома берувчининг (унинг патент вакили ёки ишончли шахсининг) иштирокида Давлат муассасасининг таклифи бўйича ёки талабнома берувчининг илтимосига кўра, иккала томон бу саволлар билан танишиб чиққанидан сўнг кўриб чиқилади.

112. Экспертизанинг саволлари учрашиш мақсадга мувофиқлиги маълум қилинган сўровномада, талабнома берувчининг саволлари эса учрашув ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён қилиниши мумкин.


113. Сўровнома берилган тақдирда талабнома берувчининг жавоби, унинг талабномани кўриб чиқишда иштирок этиш нияти бор-йўқлигидан қатъи назар, сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ойлик муддатда тақдим этилади. Талабномани кўриб чиқиш санаси ва вақти олдиндан келишиб олинади.

Вазият ўзгарган тақдирда белгиланган вақтда талабномани кўриб чиқишда иштирок этиш имконияти бўлмаган томон дарҳол бу ҳақда иккинчи томонни хабардор қилади.


114. Бир ўзи талабнома берувчи бўлмаган шахс вакиллик қилиш учун ишончномаси бўлган тақдирдагина бошқа талабнома берувчиларсиз ўзи талабномани кўриб чиқишда иштирок этиши мумкин.


115. Талабномани талабнома берувчининг иштирокида кўриб чиқиш музокара йўли билан ёки эксперт кенгашида амалга оширилади.

Агар саволларни бевосита эксперт ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиш имкони бўлса, музокаралар олиб борилади, агар саволларни ҳал қилиш учун бир неча мутахассисларнинг экспертизаси талаб қилинса, эксперт кенгаши ўтказилади.

Музокаралар ва эксперт кенгаши натижалари бўйича белгиланган шаклда икки нусхада, иштирокчилар ҳақидаги маълумотларни, томонлар тарафидан келтирилган далиллар ва таклифлар ва кейинги иш юритиш ҳақидаги хулосаларни ўз ичига олган баённома тузилади.

Баённомада фойдали модель формуласининг талабнома берувчи (унинг патент вакили ёки ишончли шахси) томонидан таклиф этилган янги таҳрири, талабномани чақириб олиш ҳақидаги ариза, экспертизанинг ёзма изоҳларни талаб қилган саволлари ва ҳоказолар келтирилиши мумкин.

Баённома кўриб чиқишда қатнашган барча иштирокчилар томонидан имзоланади. Бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади, иккинчиси эса талабнома берувчига (унинг патент вакили ёки ишончли шахсига) берилади.

Муҳокама қилинган саволлар бўйича келишувга эришилмаган ҳолларда, баённомада кўриб чиқишда қатнашганларнинг алоҳида фикри қайд этилиши мумкин. Талабнома берувчига топшириладиган ва тегишли хулосаларни ўз ичига олган баённома нусхаси иш юритиш тўхтатилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг (талабнома чақириб олинган ҳолларда) ёки экспертиза сўровномасининг ўрнини босиши мумкин, бу ҳақда баённомада тегишли ёзув қайд этиб қўйилади.


116. Баённома талабнома берувчининг экспертиза сўровномасига жавоби ўрнини (агар бунда жавоб бериш учун белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса) босиши мумкин. Бу ҳолда баённомада тегишли ёзув қайд этиб қўйилади.



§ 14. Талабнома берувчи томонидан

талабномани чақириб олиш


117. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ талабнома берувчи талабномани Давлат экспертизасининг исталган босқичида давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар чақириб олиш ҳуқуқига эга. Чақириб олиш тўғрисидаги ариза қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома талабнома берувчига жўнатилган санадан эътиборан талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.

Талабномани кўриб чиқиш тугаллангунга қадар чақириб олинган ҳолда, талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади. Талабнома кўрсатилган муддатда талабнома берувчи томонидан ихтирога талабномага ўзгартирилган ҳолда, уни фойдали моделга талабнома сифатида кўриб чиқиш тўхтатилади ва бу ҳақда ҳам талабнома берувчига хабар берилади.


118. Чақириб олинган ёки чақириб олинган деб ҳисобланадиган талабнома юридик оқибатларга олиб келмайди, яъни у бўйича ҳеч қандай юридик аҳамиятга молик амаллар олиб борилиши мумкин бўлмайди (бундай талабнома бўйича экпертиза ўтказилмайди, патент берилмайди, ихтирога талабномага ўзгартирилиши мумкин эмас ва х.к.) ва келгусида талабнома берувчининг ҳуқуқлари ушбу талабномага асосланиши мумкин бўлмайди (хусусан, кейинги талабномани топширишда чақириб олинган ва чақириб олинган деб ҳисобланадиган талабнома келиб тушган сана бўйича ёки унга қўшимча материаллар келиб тушган сана бўйича устуворлик сўраш мумкин эмас); чақириб олинган ва чақириб олинган деб ҳисобланадиган талабнома бошқа талабномаларнинг янгилигини текшириш учун экспертиза ўтказиш жараёнида техника тараққиёти даражасига киритилмайди.


119. Талабнома берувчининг талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ўз аризасини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги илтимоси, агар у ушбу ариза маълумот учун қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома жўнатилгандан кейин келиб тушган бўлса, ушбу Қоидаларнинг 118-бандида кўрсатилган талабномани чақириб олиш натижаларини бекор қилишга асос бўлмайди.



III БОБ. ТАЛАБНОМАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


§ 15. Келиб тушган талабномани

рўйхатга олиш


120. Вазирликка келиб тушган талабнома материаллари келиб тушиш санаси кўрсатилган ҳолда фойдали моделга талабнома сифатида рўйхатга олинади, бунинг учун ушбу ҳужжатлар таркибида камида патент бериш тўғрисида ўзбек ва рус тилидаги ариза, тавсиф, чизмалар (агар улар тавсифда тилга олинган бўлса ва/ёки фойдали модель моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса) ва белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат ёки патент божини тўлашдан озод этиш учун ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиши керак.

121. Талабномага Вазирликнинг рўйхат рақами берилади.

Талабнома берувчи талабнома материаллари келиб тушганлик факти ҳақида рўйхат рақами ва келиб тушган санаси маълум қилинган ҳолда хабардор қилинади.


122. Талабнома ҳужжатлари ўзбек ёки рус тилидан бошқа тилда берилган бўлса, талабнома материалларида расмий экспертизани муддатдан илгари бошлаш ҳақидаги илтимоснома бўлган тақдирда ҳам, талабнома берувчи талабнома ҳужжатларининг таржимаси олинмагунга қадар расмий экспертизани ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

Рўйхатдан ўтказилган талабнома материаллари қайтарилмайди.


123. Талабнома материаллари Вазирликка келиб тушгандан патент берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар расман эълон қилингунга қадар махфий (конфиденциал) ҳисобланади ва талабнома берувчининг розилигисиз маълум қилинмайди.


§ 16. Расмий экспертиза


124. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Давлат муассасаси патент бериш учун талабнома бўйича расмий экспертиза ва фойдали моделга талабнома экспертизасидан иборат давлат экспертизасини ўтказади.

125. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ талабноманинг расмий экспертизаси у Вазирликка келиб тушган санадан икки ой ўтгандан сўнг ўтказилади.

126. Талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига кўра расмий экспертиза кўрсатилган муддат ўтмасдан туриб бошланиши мумкин. Бу ҳолда талабнома берувчи илтимоснома берилган пайтдан бошлаб талабнома материалларига белгиланган миқдорда қўшимча патент божи тўламасдан ўз ташаббусига кўра тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Агар талабнома кўрсатилган муддатда талабнома берувчи томонидан ихтирога талабномага ўзгартирилса, у ҳолда уни фойдали моделга талабнома сифатида кўриш тўхтатилади, ва талабнома берувчи бу ҳақда хабардор қилинади.

Талабнома берувчининг ўз илтимосномасини (расмий экспертизани кўрсатилган муддатдан олдин бошлаш ҳақидаги илтимосномани чақириб олиш сўралган) берилмаган деб ҳисоблаш ҳақидаги илтимоси келиб тушган тақдирда, Қонунннинг 20-моддаси иккинчи қисмида кўзда тутилган талабнома берувчининг ўз ташаббусига кўра, патент божи тўламасдан тцриб, тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи тикланмайди.


127. Расмий экспертиза ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:

а) талабнома таркибида бўлиши ёки унга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

б) уларга нисбатан белгиланган талабларга риоя қилинганлик, бу фойдали модель моҳияти таҳлил қилинмасдан туриб аниқланади;

в) Қонуннинг 14-моддаси тўртинчи қисмида кўзда тутилган ҳолларда талабнома топшириш тартибига, шу жумладан патент вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончноманинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилишига риоя қилинганлик;

г) талабноманинг фойдали модель сифатида муҳофазаланадиган объектларга оид таклифга берилганлиги;

д) талабномада у Вазирликка келиб тушган санадан аввалроқ устуворлик сўралгани қанчалик асосланганлиги;

е) фойдали моделнинг талабнома берувчи томонидан ХПКнинг амал қилаётган таҳрири бўйича таснифланишининг тўғрилиги (агар талабнома берувчи томонидан таснифланмаган бўлса, шундай таснифлаш амалга оширилади).


128. Рўйхатга олинган талабномада талабномани топшириш учун белгиланган миқдорда бож тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат мавжудлиги текширилади. Бундай ҳужжат ёки кўрсатилган патент божини тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат бўлмаган тақдирда, талабнома берувчига тегишли ҳужжатни (ҳужжатларни) талабнома материаллари келиб тушган санадан ёки экспертиза ўтказиш лозим бўлган объектлар кўрсатилган санадан эътиборан уч ой ичида (агар материаллар келиб тушган санагача патент божи талабномада келтирилган объектларнинг ҳаммаси учун тўланмаган бўлса) тақдим етиш зарурлиги ҳақида билдиришнома юборилади.


129. Агар ариза топширилганда, патент божи белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса, талабнома берувчи билдиришнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида талабнома топшириш ва формуланинг мустақил бандларининг сони учун тўланган патент божини мувофиқлаштириш зарурлиги ҳақида хабардор қилинади. Талабнома берувчи шунингдек, битта фойдали моделга талабнома бўйича белгиланган миқдордаги патент божи белгиланган муддатда тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этиллмаган тақдирда, юридик қимматга эга хатти-ҳаракатлар амалга оширилмаслиги, фойдали моделлар гуруҳига топширилган талабнома бўйича эса экспертиза талабнома берувчи томонидан танлаб олинган ёки, агар талабнома берувчи белгиланган муддатда ўз танлови ҳақида маълум қилмаган бўлса, формула бандларида биринчи бўлиб кўрсатилган фойдали моделллар бўйича ўтказилиши ҳақида хабардор қилинади.

Агар патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилмаган ҳолда, талабнома материалларида расмий экспертизани кўрсатилган муддат ўтмасдан бошлаш ҳақидаги илтимоснома бўлса, талабнома берувчи патент божи тўланганлигига оид ҳужжат олинмагунга қадар бу илтимосни қаноатлантириш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

Патент божини тўлашга тегишли билдиришнома талабнома берувчига таллабнома материалларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда юборилиши мумкин.


130. Агар талабноманинг расмий экспертизаси жараёнида талабнома ҳужжатлари қўйилган талабларга риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланса, талабнома берувчига камчиликлар кўрсатилиб, зарур ҳуқуқий асослар келтирган ҳолда сўровнома юборилади ва етишмаган ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этиш таклиф қилинади.

Қуйидагилар сўровнома юбориш учун асос бўлади:

а) талабномада ушбу Қоидаларннг 5-бандида кўзда тутилган ҳужжатлардан камида биттасининг бўлмаслиги;

б) талабнома патент вакили ёхуд ишончли шахс орқали топширилган бўлса, вакиллик учун ишончноманинг йўқлиги ва/ёки уни расмийлаштириш қоидаларининг бузилганлиги;

в) талабнома ҳужжатлари белгилангандан кам нусхада топширилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи жисмоний шахслар ёки хорижий юридик шахслар томонидан талабнома Вазирликда рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали топширилмаганлиги, агар Ўзбекистон Республикаси иштирок этган халқаро битимларда талабномани бундай топшириш кўзда тутилган тартиб ўрнатилмаган бўлса;

д) патент бериш учун аризада ушбу Қоидаларда кўзда тутилган реквизитлар, имзолар, муҳр (зарур бўлганда) йўқлиги;

е) патент божлари тўғри тўланганлиги билан боғлиқ саволларни аниқлаш зарурияти;

ж) талабнома ҳужжатларининг ўзбек ёки рус тилига таржимаси йўқлиги, агар улар бошқа тилда топширилган бўлса;

з) ҳужжатларни раасмийлаштиришда ҳужжатлардан бевосита нусха кўчиришга, уларни сақлашга тўсқинлик қиладиган ва/ёки патент тавсифини эълон қилишга тайёрлаш имкониятини бермайдиган камчиликлар (варақлар формати, ҳошиялар ўлчамлари ва ҳ.к.ларга қўйилган талаблар бузилганлиги, талабнома материалларини ўқишни қийинлаштирадиган босма сифати ва ҳ.к.)нинг аниқланганлиги;

и) фойдали модель тавсифида ушбу Қоидаларда кўзда тутилган бирон-бир бўлимнинг йўқлиги (агар тегишли бўлимда баён қилиниши лозим бўлган маълумотлар бошқа бўлимда келтирилган бўлса, сўровнома юборилмайди), ва шунингдек фойдали модель формуласида ёки тавсифида бирон-бир аломат таърифининг ушбу аломат очиб берилган адабиёт манбаига ҳавола қилиш билан алмаштирилганлиги;

к) талабномада ҳаммабоп бўлмаганган манбаига ҳаволаларнинг мавжудлиги ёки талабномадаги баъзи маълумотларни (патент бериш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда муаллифлиги кўрсатилишини истамаган муаллифлар тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно) эълон қилиш мумкин эмаслиги ҳақида кўрсатмаларнинг мавжудлиги;

л) формула бандини битта гапда баён қилиш ҳақидаги талабнинг бузилганллиги;

м) фойдали модель формуласида, тегишли кўринишга эга бўлган объектнинг белгилари ўрнига, фақат унинг ишлатишдаги кўрсаткичлари ва истеъмол хусусиятлари, уни амалга ошириш ва/ёки ундан фойдаланишда келиб чиқадиган эффект ва ҳодисалар ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги;

н) талабнома ҳужжатларининг бир-бирига мос эмаслиги (аризада келтирилган фойдали модель номи тавсифда ва формулада келтирилган номига мос эмаслиги; чизмалар фойдали модель тавсифига мос эмаслиги ва ҳ.к.).

о) талабномада сўралаётган аввалроқ устуворликни белгилаш билан боғлиқ саволларни аниқлаш зарурияти.


131. Агар талабнома берувчи белгиланган муддатда сўралган материалларни ёки уларни топшириш муддатларини узайтириш ҳақидаги илтимосномани ушбу Қоидаларнинг 10-параграфида кўзда тутилган шартларга риоя қилинган ҳолда тақдим етмаса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади. Талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.


132. Ўтказиб юборилган муддат Давлат муассасаси томонидан тикланган ҳолда иш юритиш давом еттирилиши мумкин.

133. Талабнома предметининг у ёки бу техника соҳасига оидлигини аниқлаш мақсадида Давлат муассасаси талабнома берилган фойдали моделни ХПКнинг амалдаги таҳрири бўйича таснифлайди.

Таснифлаш:

талабноманинг расмий экпертизасини ўтказишда;

фойдали моделга берилган талабнома экспертизасини ўтказишда амалга оширилади.

Таснифлаш ХПКга Киришда белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказилади.

Таснифлашда талабнома берилган фойдали модель формуласи тасниф индексларини танлаш учун асос бўлади. Фойдали модель моҳиятини янада тўлиқроқ тушуниш учун тавсиф ва чизмалардан фойдаланилади. Агар талабнома ХПКнинг турли рубрикаларига тегишли бир неча объектларни ўз ичига олган бўлса, барча мос тасниф индекслари аниқланади. Бунда биринчи индекс фойдали модель номи билан аниқланади. Расмий экспертиза босқичида аниқланган тасниф индекслари фойдали модель экспертизасини ўтказиш жараёнида ўзгартирилиши мумкин.


134. Расмий экспертиза натижасида талабнома патентга лаёқатли объектларга оид бўлмаган таклифга берилганлиги аниқланган тақдирда, талабнома берувчига патент беришни рад етиш учун асос бўладиган далиллар келтирилган ва уларни рад этиш таклиф этилган сўровнома юборилади. Талабнома берувчи, шунингдек, сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида кўрсатилган мазмундаги жавоб тақдим этилмаган тақдирда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши ҳақида хабардор этилади.

Ўтказиб юборилган муддат Давлат муассасаси томонидан тикланган тақдирда иш юритиш давом еттирилиши мумкин.

Агар талабнома берувчи ўз жавобида экспертиза далилларини рад етмаган бўлса, патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


135. Талабнома берилган таклиф, агар у, умуман олганда, формуланинг мустақил бандида ифодаланган кўринишда ушбу Қоидаларнинг 3-бандида келтирилган таклифлар рўйхатига тушса, патентга лаёқатли фойдали модель сифатида тан олинмайди.

Талабнома берилган объектнинг таърифи кўп звеноли формулада келтирилган ва боғлиқ банднинг мазмуни ушбу объектнинг жамият манфаатларига, инсонпаварлик ва одоб-ахлоқ принципларига зид эканини кўрсатса, бундай объект ҳам патентга лаёқатли фойдали модель деб тан олинмайди.


136. Агар талабнома таркибида барча зарур ҳужжатлар бўлса, агар ушбу Қоидаларда белгиланган уларга қўйилган талабларга риоя қилинган ва талабнома берилган таклиф патентга лаёқатли фойдали модель деб тан олинмайдиган рўйхатга оид бўлмаган тақдирда талабнома берувчига талабнома кўриб чиқишга қабул қилинганлиги тўғрисида қарор юборилади.

Агар талабнома топшириш пайтида патент божи формуладаги бандлар сони учун белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса, ва талабнома берувчи томонидан тўланган патент божининг миқдори ва формула мустақил бандларининг сони мувофиқлаштирилганда ушбу формуладан унинг таркибида дастлаб мавжуд бўлган айрим бандлар чиқариб ташланган бўлса, бу ҳолда қарорда, шунингдек, талабнома тузатилган формула мансуб бўлган ва талабнома (талабномалар) берилган деб ҳисобланган фойдали моделга (фойдали моделларга) нисбатангина кўриб чиқишга қабул қилинган деб кўрсатилади, ва, ушбу талабномани Давлат муассасасида кейинчалик кўриб чиқишда талабнома берувчи томонидан формулага тузатишлар киритилган тақдирда, ушбу тузатишлар формулада бошқа фойдали моделга оид мустақил банд (бандлар)нинг пайдо бўлишига олиб келмаслиги лозим.


§ 17. Фойдали моделга топширилган талабнома экспертизаси


137. Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ фойдали моделга топширилган талабнома экспертизаси белгиланган миқдордаги патент божи тўланган тақдирда ўтказилади.

Патент божи белгиланган миқдорда тўлангани ҳақидаги ҳужжат келиб тушганда, талабнома берувчи патент божи келиб тушганлик факти ҳақида хабардор қилинади.

Талабнома берувчи томонидан фойдали моделга топширилган талабнома экспертизасини ўтказиш тўғрисидаги ариза топширилганда, патент божи белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса, талабнома берувчига билдиришнома юборилади ва унда билдиришнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тўланган патент божини ва формуланинг мустақил ва боғлиқ бандлари сонини мувофиқлаштириш кераклиги ҳақида хабар қилинади. Талабнома берувчи ё формуланинг фойдали моделга тегишли бўлиб, экспертизаси ўтказиладиган бандларини кўрсатиши ёки фойдали моделларга тегишли бўлиб, экпертизаси ўтказилмайдиган бандлар чиқариб ташланган фойдали модель формуласини ва/ёки қўшимча патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиши лозим.


138. Билдиришномада кўрсатилган белгиланган миқдордаги патент божи белгиланган муддатда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда, битта фойдали моделга топширилган талабнома чақириб олинган ҳисобланади, фойдали моделлар гуруҳига топширилган талабнома бўйича эса талабнома экспертизаси биринчи бўлиб кўрсатилган формула бандларига нисбатан ёки фойдали моделнинг талабнома берувчи томонидан кўрсатилган бандларига нисбатан, уларга патент божи тўланганлиги шарти билан, ўтказилади.


139. Фойдали моделга топшириллган талабнома экспертизасида қуйидагилар амалга оширилади:

фойдали модель устуворлиги белгилаш, агар у Қонуннинг 18-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмларига кўра сўралаётган бўлса;

талабнома берувчи томонидан тақдим этиллган фойдали моделль формуласининг ушбу Қоидаларнинг 34-52-бандларида келтирилган талабларга мувофиқлигини текшириш;

қўшимча материалларни ушбу Қоидаларнинг 22-параграфига мувофиқ текшириш, агар талабнома берувчи томонидан бундай материаллар тақдим этилган бўлса;

талабнома берувчи томонидан талабноманинг дастлабки материалларида ёки талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинган қўшимча материалларда таклиф қилинган формулада таърифланган фойдали моделнинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлигини текшириш.



§ 18. Фойдали модель устуворлигини белгилаш


140. Фойдали моделнинг устуворлиги патент бериш учун талабнома Вазирликка топширилган сана бўйича белгиланади.

141. Талабнома берувчи томонидан конвенцион устуворлик сўралаётганда қуйидагилар текширилади:

талабнома берувчи томонидан Париж конвенцияцига аъзо-давлатда топширилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхаси мавжудлиги. Агар кўрсатилган нусха талабнома Вазирликка топширилган санадан кейин топширилган бўлса, талабнома берувчи томонидан кўрсатилган санадан эътиборан уч ойлик муддатга риоя қилинганлиги аниқланади, бу муддат давомида биринчи талабноманинг нусхаси тақдим этилиши керак (агар биринчи талабномалар бир нечта бўлса кўрсатилган шартлар ҳар бир талабноманинг нусхаси учун бажарилиши лозим);

талабнома берувчи томонидан Вазирликка келиб тушиши лозим бўлган конвенция устуворлиги сўралаётган талабнома, биринчи талабнома топширилган санадан эътиборан ўн икки ойлик муддатда топширилишига риоя қилинганлиги. Агар талабнома кўрсатилган муддатдан кечиктириб, лекин у тугаган санадан икки ой ўтмасдан келиб тушган бўлса, талабнома берувчи томонидан талабномани кўрсатилган ўн икки ойлик муддатда топшириш учун тўсқинлик қилган ва унга боғлиқ бўлмаган шарт-шароитлар кўрсатиб ўтилганлиги текширилади ҳамда, бундай тасдиқ бўлмаган тақдирда, уларни ҳужжат билан тасдиқлаш зарурати белгиланади;

конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги ариза талабнома Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан уч ойдан кечиктирмай тақдим етилганлиги;

талабнома берилган фойдали моделнинг биринчи талабномада очиб берилганлиги.


142. Талабнома берувчи томонидан фойдали модель устуворлиги худди ўша талабнома берувчининг бир мунча илгарироқ топширилган талабномасига топширилган қўшимча материалларнинг келиб тушиш санаси бўйича сўралаётганда, қуйидаги талабларга риоя қилинганлик текширилади:

санаси бўйича устуворлик сўралаётган талабнома Давлат муассасасига қўшимча материаллар, улар талабнома берилган фойдали модель моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилгани туфайли, эътиборга олиниши мумкин эмаслиги ҳақидаги билдиришнома талабнома берувчига жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида келиб тушиши лозимлиги. Қўшимча материаллар фойдали модель моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилгани ҳақидаги хулоса талабномани эксперт кенгашида кўриб чиқиш натижасида олинган ва баённомада қайд этилган бўлса, янги талабномани тақдим этиш учун бериладиган уч ойлик муддат талабнома берувчига (унинг патент вакили ёки ишончли шахсига) баённома нусхаси жўнатилган ёки бевосита қўлига топширилган санадан ҳисобланади;

келиб тушган санаси бўйича устуворлик сўралаётган қўшимча материалларда (қўшимча материаллар тақдим этилган биринчи талабноманинг мазмунини ҳисобга олган ҳолда) талабнома берилган фойдали модель моҳияти очиб берилган бўлиши лозим.


143. Талабнома берувчи томонидан фойдали модель устуворлиги Вазирликка унинг ўзи томонидан бир мунча илгарироқ топширилган талабнома санасидан белгилаш сўралганда, қуйидаги талабларга риоя қилинганлиги текширилади:

бундай устуворлик сўралаётган талабнома худди ўша аввалги талабномани топширган талабнома берувчи томонидан топширилиши лозимлиги;

бундай устуворлик сўралаётган талабнома Вазирликка аввалги талабнома топширилган санадан 12 ой мобайнида келиб тушиши лозимлиги;

талабнома берилган фойдали модель аввалроқ топширилган талабномада очиб берилган бўлиши лозимлиги;

аввалроқ топширилган талабнома бўйича ундан илгарироқ устуворлик сўралмаган бўлиши лозимлиги.

Устуворлик аввалроқ топширилган бир неча талабномалар асосида сўралганда, кўрсатилган талабларга риоя қилинганлик уларнинг ҳар бирига нисбатан аниқланади.

Кўрсатилган устуворлик сўралганда аввалроқ топширилган талабнома (ёки ҳаммаси, агар улар бир нечта бўлса) чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.


144. Талабнома берувчи томонидан фойдали модель устуворлигини ажратилган талабнома бўйича белгилаш сўралганда, қуйидаги талабларга риоя қилинганлиги текширилади:

ажратилган талабнома Вазирликка ихтирога ёки фойдали моделга биринчи талабнома бўйича патент беришни рад этиш тўғрисидаги устидан шикоят бериш имконияти қолмаган қарор қабул қилингунга қадар (яъни талабнома бўйича иш юритишни давом эттириш мумкинлиги даврида), ёки, биринчи талабнома бўйича патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, фойдали модель ёки ихтирони Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасигача келиб тушиши лозим;

ажратилган талабномада берилган фойдали модель аввалги талабномада очиб берилган бўлиши, агар талабнома конвенция талабномасидан ажратиб олинган ва устуворлик унинг устуворлик санаси бўйича сўралаётган бўлса, биринчи талабномада очиб берилган бўлиши лозим.


145. Ушбу Қоидаларнинг 141-144-бандларига мувофиқ фойдали модель устуворлигини белгилаш шартларига риоя қилинганлигини текширишда, асосида устуворлик сўралаётган талабнома ёки устуворлик сўраш учун асос бўлган қўшимча материаллар берилган талабнома чақириб олинмаган бўлиши ва чақириб олинган деб ҳисобланмаслиги лозим.


146. Устуворлик сўраш учун асос бўлган аввал берилган материаллар (аввал топширилган талабномада, қўшимча материалларда)да талабнома берилган фойдали модель моҳияти очиб берилган бўлиши лозимлиги билан боғлиқ талабга риоя қилинганлигини белгилашда қуйидагилар текширилади:

ушбу материалларда (аввал топширилган талабнома тавсифи, формуласида, қўшимча материалларнинг матнли қисмида) талабнома берилган фойдали моделнинг формуласига киритилган барча белгилар кўрсатилганлиги;

сўралаётган устуворлик санасида бу материалларда фойдали модель моҳияти амалга ошириш учун етарли даражада очиб берилганлиги. Конвенция устуворлиги сўралаётган тақдирда ушбу шартнинг бажарилганлигини текширишда талабнома берувчига Париж конвенциясига аъзо давлатда берилган биринчи талабноманинг ўзбек ёки рус тилига таржимасини тақдим этиш таклиф қилиниши мумкин.


147. Агар устуворликни белгилашда келиб чиқадиган саволлар фойдали моделга топширилган талабноманинг экспертизасини тугаллаш учун тўсқинлик қилмаса, улар талабномани кўриб чиқиш билан боғлиқ бошқа саволлар билан бир вақтда аниқланади.


148. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 141-144-бандларида кўрсатилган талаблар бажарилган ҳолда талабнома берилган фойдали моделга нисбатан сўралган устуворлик белгиланади.


149. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 141-144-бандларида кўрсатилган талабларнинг ақалли бирортаси бажарилмаган тақдирда, фойдали модель устуворлиги Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабнома Вазирликка тоширилган сана бўйича белгиланади (ва талабнома берувчи бу ҳақда аввалдан огоҳлантирилади).

150. Устуворлик белгилангандан сўнг талабнома берувчи томонидан фойдали моделнинг ўзгартирилган фомуласи тақдим этилган ҳолда, сўралаётган устуворликни белгилашга асослар мавжудлигини аниқлаш учун такроран текшириш ўтказилади.



§ 19. Фойдали модель формуласини текшириш


151. Текшириш фойдали модель формуласининг охирги вариантига нисбатан ўтказилади.

Формулани текширишда фойдали модель бирлиги талаби бажарилганлиги аниқланади.

Фойдали модель бирлиги талаби бузилганлиги аниқланса, бу ҳолда талабнома берувчига сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида аниқликлар киритилган тавсиф ва битта фойдали моделга ёки ягона ижодкорлик фикрини ташкил этган фойдали моделлар гуруҳига тегишли формулани тақдим этиш таклиф қилиниши мумкин. Бу ҳолда тузатилган формула таркибига янги бандлар киритилган бўлса, қўшимча патент божи тўлаш зарурлигини кўрсатиб ўтилади.

Талабномани топшириш учун патент божи формуладаги бандлар сони учун белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса, талабнома берувчига юборилган сўровномада патент божи миқдори ва формула бандлари сонини формула бандларига тузатиш киритиш ва/ёки патент божига қўшимча ҳақ тўлаш йўли билан мувофиқлаштириш таклиф қилинади.

Талабнома берувчи топширилган талабнома доирасида қайси фойдали моделни (фойдали моделларни) кўриб чиқиш лозимлиги ҳақида белгиланган муддатда маълум қилган бўлса, бу ҳолда текшириш шу фойдали моделнинг (фойдали моделларнинг) формуласига нисбатан ўтказилади.

Агар талабнома берувчидан белгиланган муддатда бундай хабар келмаган бўлса, бу ҳолда текшириш фойдали модель формуласида биринчи бўлиб кўрсатилган фойдали моделга ёки ягона ижодкорлик фикрини ташкил этган фойдали моделлар гуруҳига нисбатан ўтказилади.


152. Фойдали модель формуласини текширишда талабнома берилган фойдали моделнинг муҳим аломатлари мажмуи талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техник натижага эришиш учун етарли ёки етарли эмаслиги аниқланади.

Агар бирон-бир муҳим аломат формулага киритилмаган, лекин тавсифда ёки формуланинг боғлиқ бандида келтирилган бўлиб, унингсиз техник натижага (натижалардан бирортасига, агар талабнома берувчи техник натижаларнинг бир неча турини кўрсатган бўлса) эришилмаса, талабнома берувчига бундай аломатни формуланинг тегишли мустақил бандига киритиш таклиф этилади. Бу ҳолда формулага ушбу аломатни техник натижага эришиш учун киритиш зарурлигини тасдиқлайдиган далиллар келтирилади. Бундай далиллар тавсифда очиб берилган аломатлар ва техник натижа орасидаги сабаб-оқибат боғланишига ёки экспертиза томонидан ўтказилган илмий-назарий таҳлилга асосланиши мумкин.


153. Фойдали модель формуласини текшириш ундаги аломатларни ушбу Қоидаларнинг 52-бандига мувофиқ айнанлаштириш мумкинлигини аниқлашни ўз ичига олади.

Агар аломатни айнанлаштириш мумкин бўлиши учун унинг таърифини фойдали модель тавсифига асосан тузатиш зарур бўлса, талабнома берувчига бундай тузатишни амалга ошириш таклиф этилади.

Аломатни айнанлаштириш мумкинлиги шарти бажарилган бўлиб, лекин уни таърифлаш учун эскирган ёки маълум бир техника соҳасида қабул қилинган атамаларга мос бўлмаган атамалар қўлланган бўлса, талабнома берувчига фойдали модель формуласига тегишли тузатишларни киритиш тавсия қилиниши мумкин.

Фойдали модель формуласини текшириш формулада фақат техник бўлмаган натижани ёхуд (электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур аломатларини ёки бундай дастурда фойдаланилаётган алгоритмни жалб қилган ҳолда тавсифланадиган фойдали модель учун) фойдали моделни ифодаловчи воситага тааллуқли деб тан олинмайдиган натижани олиш учун зарур бўлган аломатларни ушбу Қоидаларнинг 27-банди қоидаларини ҳисобга олган ҳолда аниқлашни ўз ичига олади.

Фойдали модель формуласида фақат техник бўлмаган натижани ёхуд фойдали моделни ифодаловчи воситага тааллуқли деб тан олинмайдиган натижани олиш учун зарур бўлган аломатлар мавжуд бўлса, талабнома берувчига формуладан бундай аломатларни чиқариб ташлаш учун уни тузатишни амалга ошириш тавсия қилинади.

Формулада фойдали модель объекти бўлган қурилмада сўзли, тасвирий ёки аралаш белгилар характерига эга бўлган аломатлар мавжуд бўлса, талабнома берувчининг эътибори ушбу ҳолатга қаратилади. Бунда талабнома берувчига бундай белгиларнинг қурилма билан бир вазифадаги товарлар ёки хизматларнинг тегишли турлари учун бошқа шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилган ёки ўтказилиши мумкин бўлган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари) билан, ёхуд товар келиб чиққан жой номлари билан тўғри келиб қолиши ёки аралаштириб юбориш даражасида ўхшаши мумкинлиги, ва, фойдали моделдан фойдаланилганда, патент эгаси ва товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси)нинг эгаси ҳуқуқларининг тўқнашиши ёхуд рўйхатдан ўтказилган товар келиб чиққан жой номидан ноқонуний фойдаланилиш мумкинлиги тўғрисида хабар қилинади ва формуладан бундай аломатларни чиқариб ташлаш учун тузатишни амалга ошириш таклиф қилинади.


154. Агар фойдали модель формуласи таркибида умумий тушунча билан ифодаланган аломат бўлса, ундан фойдаланиш қонунийлиги ушбу Қоидаларнинг 39-бандига мувофиқ аниқланади.

Хусусан, агар аломат функция, хусусият даражасида таърифланган бўлса, у ҳолда талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техник натижага эришиш учун бундай шаклда таърифланган аломатнинг фойдали модель формуласининг мустақил бандига киритилган қолган аломатлари билан биргаликда етарли эканлигини тасдиқловчи маълумотларнинг тавсифда мавжудлиги текширилади.


155. Агар талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техник натижани олиш мумкинлиги ҳақида фақат экспериментал маълумотлар гувоҳлик берса, фойдали модель тавсифида тегишли маълумотлар келтирилган ҳолда унинг амалга оширилганлигига мисоллар, ҳамда бу мисолларнинг бундай техник натижага мисолларда қайд этилган хусусий ҳоллардагина эришиш билан чекланмаслиги ҳақида хулоса чиқариш учун етарли эканлиги ва талабнома берувчи томонидан фойдали модель аломатларини таърифлашда қўлланган умумлаштириш даражасининг тўғрилиги текширилади.

Экспертиза томонидан ушбу умумий тушунчага кирадиган, лекин бошқа муҳим аломатлар билан биргаликда талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техник натижани олишни таъминламайдиган аломатларни амалга оширишнинг хусусий шакллари аниқланган ҳолда, талабнома берувчига тегишли далиллар келтирилади ва уларни рад этиш ёхуд формулага фойдали модель тавсифи асосида тузатишлар киритиш таклиф қилинади.

Агар фойдали моделнинг формуласида талабнома берувчи томонидан формулага киритилган, аммо тавсифда мавжуд бўлмаган аломатларни таърифлашда ишлатилган тушунчалар аниқланган бўлса, талабнома берувчига унинг томонидан тақдим этилган формула чизмалар ҳисобга олинган тавсифга асосланмаганлиги ҳақида хабар берилади ва тавсифга ушбу тушунчаларни киритиш таклиф қилинади.


156. Формуланинг ушбу Қоидаларнинг 52-банди талабларига мувофиқлигини текширишда фойдали модель таърифланган тушунчалар унинг тавсифида келтирилганлиги ёки чизмада ифодаланганлиги аниқланади.


157. Агар талабномада бир звеноли формула ёки битта мустақил бандли кўп звеноли формула келтирилган бўлса, бундай формулада (ушбу Қоидаларнинг 4-банди талабларига мувофиқ) битта фойдали модель таърифланганлиги текширилади.


158. Кўрсатилган талаблар бузилганлиги аниқланган бўллса, бу ҳолда, талабнома берувчига юбориладиган сўровномада бу ҳақида маълум қилинади ва тегишли патент божини тўлаб, аниқланган камчиликни бартараф қилиш учун формулани тузатиш таклиф қилинади. Бунда, шунингдек, тузатилган формулада фойдали модель бирлиги талабига риоя қилиниши ва тузатилган формулага аввал мустақил банд сифатида кўрсатилмаган янги мустақил бандлар киритилган ҳолда, тегишли патент божининг тўланиши, ёхуд талабнома берувчи формулани тузатишни рад этган бўлса, бу ҳолда кўриб чиқиш давом этиши лозим бўлган фойдали моделни кўрсатиш зарурлиги тўғрисида айтилади.

Агар кўрсатилган хулосага келиш учун талабнома берувчи томонидан аломатни таърифлашда муқобил тушунчалардан фойдаланиш шарти бажарилмаганлиги асос бўлса, бу ҳолда йўл қўйилган хатолик нимадан иборат эканлиги, бундай хатолик йўл қўйилган таърифларга (талабнома берувчи томонидан кўрсатилганларининг ҳаммаси ёки айримларига) нисбатан аниқ муқобил таърифлар келтирилган ҳолда кўрсатилади.


159. Агар талабнома берувчи томонидан бир нечта мустақил бандга эга бўллган кўп звеноли формула таклиф қилинган бўлса, ушбу Қоидаларнинг 42-банди талабларига мувофиқ уларнинг ҳар бири (ўзига боғлиқ бандлар билан биргаликда, агар улар бўлса) таҳлил қилинади.


160. Формулани текшириш шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) кўп звеноли формуланинг боғлиқ бандларида фойдали моделнинг тегишли хусусий бажарилиш ёки ундан фойдаланиш ҳолларида жамият манфаатлари, инсонпарварлик ёки ахлоқ-одоб қоидаларига зид бўлган аломатлар мавжудлигини аниқлаш;

б) фойдали модель формуласида боғлиқ бандга тегишли аломатни (аломатларни) чиқариб ташлашни ёки алмаштиришни кўзда тутадиган боғлиқ банднинг мавжудлиги.


161. Ҳар бир мустақил банди (ўзига боғлиқ бандлар билан биргаликда, агар улар бўлса) битта фойдали моделни таърифлайдиган кўп звеноли формулага нисбатан унга киритилган фойдали моделлар ягона ижодкорлик фикрини ташкил қилган фойдали моделлар гуруҳидан иборатлиги аниқланади.

Агар формуланинг мустақил бандларида таърифланган фойдали моделлар ўзаро ягона ижодкорлик фикрини ҳосил қилган ҳолда боғлиқ бўлса, ягона ижодкорлик фикрини ташкил қилганлик шарти бажарилган деб эътироф этилади.


162. Мустақил бандларда таърифланган фойдали моделларнинг ўзларининг вариантларга тегишлилиги тўғрилигини текширишда фойдали моделларнинг талабнома берувчи томонидан кўрсатилган вазифаси ва техник натижалари ўзаро мос тушганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.

Агар гуруҳдаги фойдали моделларнинг ҳар бири (ёки улардан биттаси) учун бир неча техник натижалар кўрсатилган бўлиб, мослик эса кўрсатиб ўтилган техник натижалар ичида фақат айримларига нисбатан аниқланган бўлса, техник натижалар мос тушганлик шарти бузилган деб ҳисобланмайди.

Техник натижанинг барча фойдали моделлар учун умумий таърифидан ташқари, улардан бирининг таърифида қўшимча равишда бирон-бир ўзига хос алоҳида хусусият ("ишқаланишнинг камайиши" ва "юқори намлик шароитларида ишқаланишнинг камайиши") кўрсатилган бўлса, бу ҳолда техник натижалар мос тушганлик шарти бузилган деб ҳисобланмайди.


163. Агар талабнома берувчи томонидан тақдим этилган фойдали модель формуласини текширишда у формуланинг тузилиши ва баён қилинишига белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланган бўлса, шу жумладан бундай номувофиқлик расмий экспертиза ўтказишда аниқланмай қолган бўлса, бу ҳолда талабнома берувчига фойдали модель формуласини тузатиш таклиф қилинади.

Агар талабнома берувчи томонидан тақдим этилган фойдали модель формуласини таҳлил қилишда унинг ушбу Қоидалар талаблари бузилган ҳолда тузилганлиги, аммо ушбу бузилишлар талабнома берилган фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини текширишга тўсқинлик қилмаслиги аниқланган бўлса, бу ҳолда фойдали модель формуласини тузатиш билан боғлиқ барча масалалар талабнома берувчи билан бундай формула воситасида таърифланган фойдали моделнинг патентга лаёқатлилик тўғрисида дастлабки хулоса олингандан сўнг аниқлаштирилади.


164. Экспертиза сўровномаси бўйича ёки талабнома берувчининг ўз ташаббусига кўра ўзгартирилган формулага нисбатан ушбу Қоидаларнинг 152-162-бандларига мувофиқ текшириш ўтказилади.

Фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини текшириш учун талабнома берувчи томонидан тасдиқланган ўзгартиришлар киритилган формула қабул қилинади.


165. Текширишда бир звеноли формула ёки битта мустақил бандга эга бўлган кўп звеноли формула биттадан ортиқ фойдали моделга тегишли эканлиги аниқланган бўлса, талабнома экспертизасини давом эттириш учун, талабнома берувчи томонидан кўриб чиқилиши лозим бўлган фойдали модель кўрсатилиши керак, ва патентга лаёқатлиликни баҳолаш фақат ушбу фойдали моделга нисбатан амалга оширилади.


166. Талабнома берилган фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини текшириш учун ушбу параграфга мувофиқ текшириш ўтказилган формула қабул қилинади.



§ 20. Фойдали моделнинг патентга

лаёқатлилигини текшириш


167. Талабнома берилган фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини текширишда у патентга лаёқатли деб тан олинмайдиган таклифлар рўйхатига оид эмаслиги текширилади ва фойдали моделнинг саноатда қўллаш мумкинлиги ва янгилик шартларига мувофиқлиги аниқланади. Талабнома берилган объект муҳофазадан чиқариб юборилган қилинмайдиган таклифлар рўхатига оид деб тахмин қилинган тақдирда, талабнома берувчига тегишли далиллар баён қилинган сўровнома юборилади.


168. Ушбу Қоидаларнинг 3-бандига асосан муҳофазадан чиқариб юборилган объектларга тегишли деган хулоса чиқарилмаган талабнома берилган таклифнинг саноатда қўллаш мумкинлиги ва янгилик шартларига мувофиқлиги текширилади.


169. Талабнома берувчи томонидан тақдим этилган формулада муқобил тушунчалар билан ифодаланган аломат бўлса, бу ҳолда патентга лаёқатлиликни текшириш шундай тушунчалардан бирини ўз ичига олган аломатларнинг ҳар бир мажмуига нисбатан ўтказилади.


170. Талабнома берилган фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини текширишда манбалар, агар улар муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита шу ахборотни олган ҳар қандай шахс томонидан фойдали модель моҳияти ҳақидаги маълумотлар ҳаммага маълум бўлиш даражасида очиб берилган бўлса, ва агар фойдали моделга талабнома ахборот ошкор этилган санадан эътиборан олти ойдан кечикмаган муддат ичида Вазирликка топширилган бўлса, техника тараққиёти даражасига киритилмайди.

171. Қонуннинг 7-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, агар фойдали моделдан амалий жиҳатдан фойдаланиш мумкин бўлса, уни саноатда қўллаш мумкин деб ҳисобланади.


172. Талабнома берилган таклиф уни тушуниш имкони бўлмаган тарзда таърифланган бўлса ёки Қонуннинг 7-модда еттинчи қисмига мувоқиф уни патентга лаёқатли фойдали модель сифатида эътироф этилмайдиган объектлар қаторига қўшишга асослар бўлса, талабнома берувчига аниқланган камчиликларни кўрсатиб, ҳуқуқий характердаги зарур далил-исботлар келтирилган ҳолда ва сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида етишмаган ёки тузатилган ҳужжатларни юбориш таклиф этилган сўровнома юборилади.


173. Агар талабнома берувчи белгиланган муддатда сўралган материалларни ёки уларни тақдим этиш муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани тақдим этмаса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади. Талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.


174. Давлат муассасаси томонидан ўтиб кетган муддат тикланса, бу ҳолда иш юритиш давом эттирилиш мумкин (ушбу Қоидаларнинг 11-параграфи).

175. Фойдали моделдан фойдаланиш мумкинлигини аниқлашда талабнома материалларида фойдали моделнинг талабнома берилган объектининг вазифаси кўрсатилганлиги текширилади.

Талабноманинг энг аввалги материалларида, шунингдек, фойдали моделни формула бандларининг ҳар бирида тарифланган кўринишда амалга ошириш учун керак бўлган воситалар ва усуллар баён қилинганлиги текширилади. Талабнома материалларида бундай маълумотлар бўлмаган тақдирда, кўрсатилган воситалар ва усуллар фойдали модель устуворлиги санасигача оммавий тарзда ошкор бўлган адабиёт манбаида баён қилинган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, фойдали модель амалга оширилган ҳолда талабнома берувчи томонидан кўрсатилган вазифаси ҳақиқатдан ҳам бажарилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.

Агар фойдали моделни амалга ошириш ва кўрсатилган вазифани бажариш мумкинлиги ҳақида фақат экспериментал маълумотлар гувоҳлик берса, фойдали модель тавсифида тегишли маълумотлар келтирилган ҳолда унинг амалга оширилганлигига мисолларнинг мавжудлиги (ушбу Қоидаларнинг 31-банди) текширилади, ҳамда келтирилган мисоллар кўрсатилган талабга риоя қилинганлик тўғрисидаги хулоса талабнома берувчи томонидан фойдали модель фомуласида келтирилган умумий тушунча доирасида аломатни амалга оширишнинг ҳар хил хусусий шаклларига тарқалиши учун етарли эканлиги аниқланади.


176. Агар фойдали моделнинг устуворлик санасигача барча кўрсатилган талабларга риоя қилинганлик аниқланса, бу ҳолда формуланинг ушбу мустақил бандида таърифланган фойдали модель саноатда қўллаш мумкинлиги шартига мувофиқ деб эътироф этилади.

Кўрсатилган талаблардан ақаллли бирортаси бажарилмаган ҳолда, фойдали модель саноатда қўллаш мумкинлик шартига мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса чиқарилади. Бу ҳолда талабнома берувчига тегишли далиллар баён қилинган, ушбу далилларга нисбатан ўз фикрини билдириш ва фойдали модель формуласини тузатиш таклиф қилинган (агар, экспертиза фикрига кўра, талабнома материалларини тузатиш натижасида кўрсатиб ўтилган хулосани ўзгартириш мумкин булса) сўровнома юборилиши мумкин.


177. Саноатда қўллаш мумкинлик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланган фойдали моделга нисбатан янгилик шартига мувофиқлик текширилмайди.


178. Қонуннинг 7-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ фойдали модель, агар у техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, янги деб ҳисобланади. Техника тараққиёти даражаси талабномада кўрсатилган фойдали модель амалга ошириши мумкин бўлган вазифаларни бажара оладиган воситалар ҳақидаги Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум бўлган барча маълумотларни, шунингдек, уларни қўллашга доир маълумотларни ўз ичига олади.

Фойдали моделнинг янгилигини текшириш фойдали модель формуласининг мустақил бандида келтирилган барча аломатлар мажмуига нисбатан ўтказилади.


179. Ахборот қидируви фойдали модель формуласи асосида тавсиф ва чизмаларни ҳисобга олган ҳолда, ва шунингдек фойдали модель формуласининг ушбу Қоидаларнинг 22-параграфига мувофиқ эҳтимолий ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.


180. Фойдали моделга топширилган талабнома экспертизасини ўтказиш тўғрисидаги ариза келиб тушган санада талабнома берувчи фойдали модель бирлиги талаби бузилганлиги ҳақидаги хабарга белгиланган муддатда жавоб бермаган бўлса, ахборот қидируви формулада биринчи кўрсатилган фойдали модель (ягона ижодкорлик фикрини ташкил қилган фойдали моделлар гуруҳи) бўйича ўтказилади.


181. Техника тараққиёти даражасини аниқлашда ҳар бир шахс ўзи танишиши мумкин бўлган ёки мазмуни қонуний йўл билан маълум қилиниши мумкин бўлган ахборот манбаидаги маълумотлар оммавий тарзда ошкор этилган маълумотлар деб ҳисобланади.

Қуйидагилар ахборот манбаини техника тараққиёти даражасига киритишни белгилайдиган сана бўлиб ҳисобланади:

муҳофаза ҳужжатларига эълон қилинган тавсифлар учун - уларда кўрсатилган эълон қилиш санаси;

миллий босма нашрлар ва собиқ СССР босма нашрлари учун - уларда кўрсатилган нашр этишга имзо қўйилган сана;

нашр этишга имзо қўйилган сана кўрсатилмаган миллий босма нашрлар ва собиқ СССР босма нашрлари учун ва шунингдек, бошқа босма нашрлар учун - улар нашр қилинган сана, уни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, агар нашр қилинган вақти фақат йил ва ой билан белгиланса, ойнинг охирги куни ёки нашрда кўрсатилган йилнинг 31 декабри;

меъёрий техника ҳужжатлари учун - уларнинг ваколатли ташкилотда рўйхатдан ўтказилган санаси;

кўз билан қабул қилинадиган ахборот манбалари (плакатлар, моделлар, маҳсулотлар ва ҳ.к.) учун - уларни кўриш мумкин бўлган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана;

кўргазмага қўйилган экспонатлар учун - уларни кўрсатиш бошланган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана;

техника воситасидан фойдаланиш натижасида у ҳақда маълум бўлган маълумотлар учун - ушбу маълумотлар ҳаммага маълум бўлган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана.

Бирмунча олдинроқ устуворликка эга бўлган фойдали модель ёки ихтирога эълон қилинмаган талабнома техника тараққиёти даражасига устуворлик санасидан эътиборан қуйидаги шартлар мажмуи бажарилган ҳолда киритилади:

талабнома Ўзбекистон Республикасида топширилган ҳолда;

талабнома бошқа шахс, яъни бошқа талабнома берувчи томонидан топширилган ҳолда;

талабнома чақириб олинмаган ва чақириб олинган деб ҳисобланмаган ҳолда.

Техника тараққиёти даражасига устуворлик санасидан эътиборан Ўзбекистон Республикасида патентланган (шу жумладан, ушбу шахс томонидан ҳам) барча фойдали моделлар ва ихтиролар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида эълон қилинган ихтироларга талабномалар (шу жумладан, ушбу шахсга тегишли) киритилади.

182. Патент ҳужжатларидаги қидирув соҳасининг таърифи сифатида ХПК рубрикаларининг индексларидан фойдаланилади.


183. Қидирув жараёнида худди шундай вазифани бажарадиган қидирув ўтказилаётган фойдали модель аломатларига айнан ўхшаш бўлган аломатлар билан таърифланадиган восита топилган тақдирда ҳам, ахборот қидируви тўхтатилмайди ва охиригача тўлиқ ҳажмда олиб борилади. Қидирув жараёнида аниқланган аналоглар сонини белгилашда улардаги техника тараққиёти даражаси ҳақидаги ахборот очиқ-ойдин такрорланмай ва кераксиз қайтаришларсиз хажм ва мазмун жиҳатдан тўлиқ бўлиши эътиборга олинади.


184. Агар техника тараққиёти даражасидан талабнома берувчи томонидан таклиф этилган фойдали модель формуласида мавжуд бўлган барча аломатларга айнан ўхшаш аломатларга эга бўлган восита, шу жумладан вазифага берилган таърифлар аниқланган бўлса, фойдали модель янгилик шартига мувофиқ эмас деб эътироф этилади.


185. Кўриб чиқилаётган фойдали модель ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган ва техника тараққиёти даражасидан аниқланган ахборот манбаи бир мунча олдинроқ устуворликка эга бўлган талабнома бўлса, бу ҳолда ушбу талабнома чақириб олинмаган ва чақириб олинган деб ҳисобланмаслигига ишонч ҳосил қилиш лозим.

Агар талабнома чақириб олинмаган ва чақириб олиш муддати ўтмаган бўлса, кўрилаётган фойдали моделнинг талабнома берувчисига шундай талабнома мавжудлиги ҳақида (унинг талабнома берувчисини кўрсатмаган ва мазмунини очмаган ҳолда) ва унинг талабномасини кўриш бир мунча олдинроқ устуворликка эга бўлган талабнома бўйича бир қарорга келингунга қадар тўхтатиб турилиши ҳақида маълум қилинади.

Талабнома берувчи талабномани кўриш тўхтатиб турилишига норози бўлса, у ҳолда талабнома берилган фойдали моделнинг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги белгиланади.


186. Агар формуланинг боғлиқ бандларга эга бўлган мустақил бандида таърифланган фойдали модель янгилик шартига мувофиқ экани аниқланса, бу ҳолда боғлиқ бандларга нисбатан техника тараққиёти даражасининг таҳлили ўтказилмайди.


187. Формуланинг боғлиқ бандларга эга бўлган мустақил бандида таърифланган фойдали модель янги деб эътироф қилинмаса, бундан кейин талабнома ушбу Қоидаларнинг 189-192-бандларига мувофиқ кўриб чиқилади.


188. Боғлиқ бандларга эга бўлмаган формула билан таърифланган фойдали моделнинг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланган ҳолда, талабнома берувчига экспертиза далиллари баён қилинган ва бу далилларга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини ва зарур ҳолда талабноманинг дастлабки материаллари асосида фойдали моделнинг тузатилган формуласини тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилиши мумкин.


189. Агар фойдали модель таркибида боғлиқ бандлар бўлган кўп звеноли формула билан таърифланган бўлса ва мустақил банднинг янгилик шартига жавоб бермаслиги сабабли фойдали модель патентга лаёқатли эмаслиги ҳақида хулоса олинган ҳолда, талабнома берувчига бу ҳақида маълум қилинади ва талабномани кўриб чиқишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги фикрини билдиришни ва кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда, фойдали моделнинг тузатилган формуласини тақдим этиш таклиф қилинади. Боғлиқ бандларнинг мазмуни мустақил бандларга қўшилганда, эътиборга олиниши мумкин бўлган ахборот манбалари экспертга маълум бўлганда, талабнома берувчига бу ҳақида хабар қилиниши мумкин.


190. Боғлиқ бандларга эга бўлган мустақил бандга нисбатан фойдали моделнинг патентга лаёқатлилиги аниқланган ҳолда, ушбу боғлиқ бандлардаги фойдали модель аломатларининг таърифи фойдали моделни амалга оширишга ёки талабнома берувчи томонидан кўрсатилган вазифасини бажаришига тўсқинлик қилмаслигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Бундан ташқари, боғлиқ бандлардаги аломатларни жалб қилган ҳолда таърифланган фойдали модель жамият манфаатларига, ахлоқ-одоб қоидаларига зид эмаслигига ишонч ҳосил қилиши лозим.


191. Боғлиқ бандларга эга бўлган кўп звеноли формула билан таърифланган фойдали моделни юқорида кўрсатилган барча шартларга нисбатан текшириш натижаси ижобий бўлган ҳолда патентга лаёқатли деб эътироф этилади ва патент бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.

192. Шартлардан ҳар қайсисига нисбатан текшириш натижаси салбий бўлган ҳолда талабнома берувчига бу ҳақида сўровномада маълум қилинади ва экспертиза хулосасини рад етувчи далилларини тақдим этиш ёки формулани тузатиш ёхуд фойдали модель формуласидан бундай боғлиқ бандларни чиқариб ташлаш таклиф этилади.


193. Агар талабнома фойдали моделлар гуруҳига берилган бўлса, патентга лаёқатлиликни текшириш гуруҳга кирган ҳар бир фойдали моделга нисбатан ўтказилади. Фойдали моделлар гуруҳининг патентга лаёқатлилиги гуруҳдаги барча фойдали моделлар патентга лаёқатли бўлган ҳолда қайд этилади.

Агар гуруҳнинг ҳамма фойдали моделларнинг ҳаммаси ҳам патентга лаёқатли эмаслиги аниқланган бўлса, талабнома берувчига бу ҳақда маълум қилинади ва келтирилган далиллар ҳақида ўз фикрини билдириш, ҳамда зарур ҳолда патентга лаёқатли бўлмаган фойдали моделлар таърифланган мустақил бандларни (ва уларга бўйсунган боғлиқ бандларни) формуладан чиқариб ташлаш ёхуд бу бандларни тузатилган ҳолда тақдим этиш таклиф қилинади.


194. Агар юқорида келтирилган ҳолларда талабнома берувчи томонидан фойдали моделнинг ўзгартирилган формуласи тақдим этилган бўлса, талабноманинг кўриб чиқилиши, Қоидаларнинг 151-166-бандларига мувофиқ, ушбу формулада таърифланган фойдали моделга (фойдали моделларга) нисбатан давом эттирилади.

Талабнома берувчи экспертиза хулосасини рад этувчи далилларни ёки ўзгартирилган формулани келтирмасдан, аввалги формула асосида патент беришни талаб қилган ҳолда талабномани кўриб чиқиш давом эттирилмайди ва патент бнришни рад етиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


§ 21. Фойдали моделга экспертиза ўтказишда

қўшимча материалларни сўраб олиш


195. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ қўшимча материалларни, шу жумладан фойдали моделнинг ўзгартирилган формуласини тақдим этиш ҳақидаги сўровнома, талабнома берувчига бундай материалларсиз фойдали моделга талабнома экспертизасини ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолларда юборилади.

Сўровнома юбориш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

патент божининг тўғри тўланганлиги билан боғлиқ масалаларни аниқлаш зарурияти;

фойдали модель формуласини ушбу Қоидаларнинг 21-параграфига мувофиқ текшириш натижалари бўйича аниқлаштириш зарурияти;

талабнома берилган фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини ушбу Қоидаларнинг 20-параграфига мувофиқ текшириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш зарурияти;

талабнома берилган фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини текшириш натижалари бўйича фойдали модель формуласига аниқликлар киритиш зарурияти;

бир хил устуворлик санасига эга бўлган айнан ўхшаш саноат мулки объектларига топширилган талабномаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш зарурияти.

Талабномани кўриб чиқишда юзага келадиган масалалар, масалан, устуворликни белгилаш, фойдали моделнинг муҳим аломатининг таърифини аниқлаштириш каби бошқа турдаги масалалар билан боғлиқ саволлар, ва шунингдек таклиф ва мулоҳазалар юқоридаги асосларга кўра юбориладиган сўровномага киритилиши мумкин.

Сўровнома юбориш учун юқорида кўрсатилган асослар мавжуд бўлмаса, талабнома берувчи юзага келган таклиф ва мулоҳазалар ҳақида хабардор қилинади.

Ушбу Қоидаларнинг 165-166-бандларига мувофиқ кўриб чиқилган фойдали моделнинг (фойдали моделларннг) патентга лаёқатлилиги аниқланган ҳолда, бу ҳақда юборилган сўровномада талабнома берувчига маълум қилинади ва ундан патентга лаёқатлилиги баҳоланмаган фойдали моделнинг таърифини чиқариб ташлаш йўли билан, ёки бундай фойдали моделнинг тегишли патент божини тўлаб мустақил бандга ажратиш йўли билан формулани тузатиш таклиф этилади. Бунда талабнома берувчи белгиланган муддатда сўралган материалларни ёки кўрсатилган муддатни узайтириш ҳақидаги илтимосномани тақдим этмаса, у талабнома Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ чақириб олинган деб ҳисобланиши ҳақида хабардор қилинади.


196. Экспертизанинг сўровномада ёки хатда келтириладиган фикр ва мулоҳазалари илмий-техник ёки ҳуқуқий характердаги исбот-далиллар билан асосланади. Зарур ҳолларда илмий-техник адабиётларга, Қонун, ушбу Қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг қоидаларига ҳаволалар берилади.


197. Талабнома берувчи патентга лаёқатли эмаслиги ҳақида хулоса чиқарилган фойдали модель формуласига айнанлаштирилмайдиган ёки талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган аломатни ёхуд таърифи ахборот манбаига ҳавола қилиш билан алмаштирилган аломатни киритишни, ёки талабнома берувчи томонидан талабнома топширилгандан кейин таклиф этилган ва ушбу Қоидаларнинг 166-бандига мувофиқ эътиборга олинмаган янги мустақил бандни киритишни талаб қилган ҳолларда, талабнома берувчига кўрсатилган аломатни ва/ёки бандни ўз ичига олмаган формулани тақдим етиш таклиф қилинган сўровнома юборилади. Шунингдек, бу ҳолда талабнома берувчи белгиланган муддатда сўралган материаллар ёки уларни тақдим этиш муддатини узайтириш ҳақидаги илтимоснома тақдим этилмаса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши ҳақида хабардор қилинади.


198. Сўровномада ахборот манбаидан иқтибослар келтирилган бўлса, бу ҳолда шу манбани топиш учун зарур бўлган барча библиографик маълумотлар, ва, шунингдек, талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинган маълумотларни ушбу манбадан топиш учун керак бўладиган бошқа маълумотлар (бетлари, хатбошиси, график тасвирларнинг фигура рақами ва ҳ.к.) кўрсатилиши лозим.


199. Сўровнома юбориш учун талабнома берилган фойдали модель формуласини патентга лаёқатлиликка текшириш натижалари бўйича аниқлаштириш зарурати асос бўлиб, ушбу аниқлаштиришлар тавсиф ва/ёки чизмаларга тегишли тузатишлар киритиш зарурати билан изоҳланса, талабнома берувчига аниқликлар киритилган тавсиф ва ёки чизмаларни (ёки ўрин босувчи варақларни) тақдим этиш таклифқилинади.

Тавсиф ва/ёки чизмаларда камчиликлар, шу жумладан, экспертиза томонидан аввал кўрсатилган, лекин тузатилмаган камчиликлар мавжуд бўлган ҳолларда ҳам шундай таклиф қилиниши мумкин.

Кўрсатиб ўтилган хабарларда талабнома ҳужжатларини керакли тарзда тузатишга доир батафсил изоҳлар келтирилади.


200. Тавсифни тузатиш талаб қилинган даражада ўзгартирилган формулали (талабнома берувчининг ташаббусига ёки экспертиза таклифига биноан) фойдали моделга патент бериш тўғрисидаги қарорни тайёрлашда, шунингдек тавсиф ва/ёки чизмаларда камчиликлар, шу жумладан, экспертиза томонидан аввал кўрсатилган, лекин тузатилмаган камчиликлар мавжуд бўлган ҳолларда, талабнома берувчига аниқликлар киритилган тавсиф ва/ёки чизмаларни (алмаштирилувчи варақларни) бундай таклиф жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этиш таклиф қилиниши мумкин.


201. Сўралган материаллар кўрсатилган муддатда ёки белгиланган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилмаган ҳолларда талабнома чақириб олинган ҳисобланади.


202. Агар талабнома берувчи томонидан тақдим этилган жавобда сўралган маълумотлар ёки ҳужжатларнинг ҳаммаси қамраб олинган бўлмаса, етишмаётган ва тузатилган материаллар туғрисидаги сўровнома талабнома берувчига талабнома ва унинг ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф қилиш учун неча марта зарур бўлса, шунча марта юборилиши мумкин.



§ 22. Қўшимча материалларни текшириш


203. Талабнома берувчининг ташаббусига кўра талабнома расмий экспертизасини муддатидан олдин бошлаш ҳақидаги илтимоснома берилгандан сўнг ёки, бундай илтимоснома берилмаган тақдирда, талабнома келиб тушган санадан икки ой ўтгандан кейин талабнома ҳужжатларига тузатишлар ёки аниқликлар киритадиган (яъни уларнинг таркибига киритилиши лозим бўлган) қўшимча материаллар келиб тушган тақдирда, улар билан бирга белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳам тақдим этилганлигини текшириш лозим. Қўшимча материаллар билан бирга бундай ҳужжат тақдим этилмаган ҳолда, улар талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади. Бундай билдиришнома экспертизанинг талабнома берувчига йўлланадиган навбатдаги ҳужжати мазмунига киритилиши мумкин.


204. Талабнома ҳужжатларидаги ўзгартиришлар талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган ўзгартиришларга оидлиги масаласини ҳал қилишда қуйидагиларни эътиборга олиш керак:

агар талабнома ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар талабнома берувчи томонидан экспертизанинг ёзма равишда берилган хабари, шу жумладан сўровномаси олингандан сўнг, ва шунингдек бундай хабарни олмасдан ҳам тақдим этилган ҳамда талабнома ҳужжатларини тайёрлашда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган бўлса, талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган деб ҳисобланмайди;

агар талабнома берувчи томонидан талабнома ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар экспертизанинг ёзма равишда берилган хабари, шу жумладан сўровномасининг мазмуни билан боғлиқ бўлиб, бундай хабар олингандан сўнг тақдим этилган бўлса, ўзгартиришлар талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган деб ҳисобланмайди.

Талабнома берувчи томонидан экспертизанинг ёзма равишда берилган хабари, шу жумладан сўровномасини олгандан сўнг, ва шунингдек бундай хабарни олмасдан туриб ҳам тақдим этилган барча бошқа ўзгартиришлар талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган деб ҳисобланади.


205. Қўшимча материаллар таркибида фойдали моделнинг ўзгартирилган формуласи бўлган ҳолда, улар формулани фойдали моделнинг дастлабки формуласида мустақил банд сифатида ажратиб кўрсатилмаган бир ёки бир неча мустақил бандларни киритиш йўли билан ўзгартиришни кўзда тутиши ва ушбу қўшимча материаллар билан бирга тегишли патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат муддатларга риоя қилинган ҳолда тақдим этилганлиги аниқланади.


206. Талабнома берувчи томонидан Давлат муассасасининг сўровномасига кўра тақдим этилган қўшимча материаллар бўйича уларни тақдим этиш муддатларига риоя қилинганлиги текширилади.

Талабнома берувчи томонидан талабномага қарши қўйилган материаллар нусхаси сўралган тақдирда, агар улар талабнома берувчи томонидан экспертиза сўровномаси олинган санадан эътиборан бир ой ичида сўралган бўлса, қўшимча материаллар талабнома берувчига кўрсатилган нусхалар жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этилиши мумкин.


207. Талабнома берувчининг ташаббусига кўра ёки Давлат муассасасининг сўровномасига кўра тақдим этилган ва кўриб чиқишга қабул қилинган қўшимча материаллар келиб тушганда, улар талабнома берилган фойдали модель моҳиятини ўзгартирмаслиги текширилади. Агар қўшимча материаллар таркибида талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган ва формулага киритиш талаб этилган аломатлар бўлса, улар талабнома берилган фойдали модель моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади.

Аломатлар, талабнома берувчи томонидан аниқлаштириб тақдим этилган формула таркибига кирган ҳоллардагина эмас, балки талабнома берувчи уни таркибда кўрсатиб ўтгандагина ҳам фойдали модель формуласига киритилиши лозим.

Агар талабноманинг дастлабки материалларида фойдали модель аломати бажарилишининг хусусий шакллари очилмай қолиб, умумий тушунча билан ифодаланган бўлса, бу ҳолда қўшимча материалларда бундай бажарилиш шаклининг фойдали модель формуласига киритилиши лозим бўлган аломатга нисбат берилиши ушбу қўшшимча материалларнинг талабнома берилган фойдали модель моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилишиш учун асос бўлади.

Тавсифда фақат техника даражасига нисбатан, шу жумладан энг яқин аналогга нисбатан, келтирилган аломатлар талабноманинг дастлабки материаллари таркибида бўлган фойдали модель аломатлари жумласига кирмайди.

Талабнома фойдали моделлар гуруҳига оид бўлса, талабноманинг дастлабки материаллари таркибида бўлган ва тавсифда гуруҳнинг бирон-бир фойдали моделига тегишли деб кўрсатилган аломатлар, тавсифда гуруҳдаги айни шу фойдали моделга нисбат берилган аломатлар ҳисобланади.

Бири иккинчисида фойдаланиш учун мўлжалланган фойдали моделлар гуруҳи бундан мустасно. Бу ҳолда бошқасида фойдаланиш учун мўлжалланган бир фойдали моделнинг талабноманинг дастлабки материаллари таркибида бўлган аломатлари иккинчи фойдали моделнинг ҳам аломатлари деб ҳисобланади.


208. Талабноманинг дастлабки материаллари таркибида бўлмаган ва формулага киритилиши лозим бўлган аломатлар жумласига кирмаган маълумотларни ўз ичига олган қўшимча материаллар фойдали модель моҳиятини ўзгартиради деб ҳисобланмайди. Бундай маълумотларга, хусусан, фойдали моделни амалга ошириш шарт-шароитлари ҳақидаги янги (қўшимча) маълумотлар, фойдали моделнинг амалга оширилишига оид мисоллар, қўшимча техник натижа олиш имконияти борлигига ишора, аниқликлар киритилган график материаллар ва ҳ.к. киритилиши мумкин.

Талабноманинг дастлабки материаллари таркибида бўлмаган ва формулага киритилиши лозим бўлган аломатлар жумласига кирган маълумотлар билан бир қаторда талабномани кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олган қўшимча материаллар фақат кўрсатилган аломатларга тегишли қисмида моҳиятни ўзгартиради деб эътироф этилади.

Бошқа маълумотлар экспертиза ўтказишда ҳисобга олинади.


209. Қўшимча материаллар талабнома берилган фойдали моделнинг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилган ҳолда, талабнома берувчига (экспертизанинг унга юборилган навбатдаги ҳужжатида) бундай хулосага келиш учун қўшимча материалларга киритилган маълумотларнинг қайсилари асос бўлганлиги ҳақида маълум қилинади.

Бунда талабномани кейинги кўриб чиқилиши ушбу қўшимча материалларда тақдим этилган фойдали модель формуласига нисбатан, аммо талабномани топшириш санасида тавсифда ва, шунингдек, агар талабномани топшириш санасида талабнома таркибида бўлган формулада ҳам очиб берилмаган аломатларни инобатга олмаган ҳолда давом эттирилади.


211. Қўшимча материаллар талабнома берилган фойдали моделнинг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилган ҳолда, талабнома берувчига (экспертизанинг унга юборилган навбатдаги ҳужжатида) бундай хулосага келиш учун қўшимча материалларга киритилган маълумотларнинг қайсилари асос бўлганлиги ҳақида маълум қилинади.

Талабнома берилган фойдали моделга тегишли бўлмаган фойдали модель формуласидаги ўзгартиришлар эътиборга олинмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.



§ 23. Талабномани ўзгартириш


212. Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ фойдали моделга топширилган талабнома, патент берилиши тўғрисидаги қарор чиқарилгунга қадар, ихтирога патент бериш учун талабномага ўзгартирилиши мумкин.

Бундай ўзгартириш ҳақидаги ариза келиб тушганда, унинг тўғри расмийлаштирилганлиги текширилади, ариза патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингунига қадар топширилгани ва ариза билан бирга белгиланган миқдорда тегишли патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат мавжудлиги аниқланади.


213. Ариза белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилган бўлса, талабнома берувчига талабномани ўзгартириш мумкин эмаслиги тўғрисида маълум қилинади.


214. Ариза билан бирга белгиланган миқдорда тегишли патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.


215. Ўзгартириш амалга оширилмаган талабнома фойдали моделга талабномалигича қолади ва унга нисбатан кейинчалик ушбу Қоидалар қўлланилади.


216. Агар ариза белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилган бўлиб, у билан бирга белгиланган миқдорда тегишли патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилган бўлса, талабнома берувчига талабномани ўзгартириш амалга оширилганлиги ҳақида билдиришнома юборилади, унда, шунингдек, талабномани кейин кўриб чиқиш белгиланган тартибга мувофиқ олиб борилиши маълум қилинади.

Ариза патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин келиб тушган ҳолда, талабнома берувчига талабномани ўзгартириб бўлмаслиги ҳақида хабар қилинади.


217. Талабномани ўзгартириш ҳақидаги ариза топширилган санагача талабнома берувчи томонидан фойдали моделга талабнома бўйича тузатишлар ёки аниқликлар киритиш учун қўшимча материаллар ёхуд фойдали моделнинг ўзгартирилган формуласи тақдим этилган бўлса, бу материаллар ушбу Қоидаларга мувофиқ текширилади ва текшириш натижалари ҳақида талабнома берувчига талабномани ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги билдиришномада маълум қилинади.


218. Чақириб олинган ёки чақириб олинган деб ҳисобланган талабномалар бўйича талабномани ўзгартириш ўтказилмайди.


219. Агар талабномани ўзгартириш ҳақидаги ариза Қонуннинг 20-моддаси учинчи қисмига мувофиқ чақириб олинган деб ҳисобланган талабнома бўйича келиб тушган бўлса, ва ариза билан бирга экспертиза сўровномаси бўйича қўшимча материалларни ўтказиб юборилган тақдим этиш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилган бўлса, илтимоснома ушбу Қоидаларнинг 11-параграфига мувофиқ кўриб чиқилади. Муддатни тиклаш имконияти борлиги аниқланган ҳолда, талабнома берувчи бу ҳақда ва талабномани ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабардор қилинади.


220. Талабнома ўзгартирилганлиги ҳақидаги билдиришнома жўнатилгунга қадар талабнома берувчидан унинг аризасини топширилмаган деб ҳисоблаш ҳақидаги илтимос (талабномани ўзгартириш ҳақидаги аризани чақириб олиш) келиб тушган тақдирда, ўзгартириш ўтказилмаган деб ҳисобланади, талабномани ўзгартириш учун тўланган патент божи қайтарилиши ёки белгиланган тартибда ҳисобга олиниши мумкин.

Фойдали моделга топширилган талабнома ихтирога патент бериш учун талабномага ўзгартирилганлиги ҳақидаги билдиришнома жўнатилгандан кейин талабнома берувчидан унинг ўзгартириш ҳақидаги аризасини топширилмаган деб ҳисоблаш ҳақида келиб тушган илтимос талабномани яна қайта ўзгартириш ва тўланган патент божини қайтариш учун асос бўла олмайди.


221. Ихтирога талабномани ўзгартириш натижаси бўлган фойдали моделга талабнома ушбу Қоидаларнинг 16-параграфига мувофиқ кўриб чиқилади.

Ихтирога талабномани фойдали моделга талабномага ўзгартириш ҳақидаги ариза топширилган санагача ихтирога талабнома бўйича такдим этилган қўшимча материаллар фойдали моделга талабнома экспертизасини ўтказишда уларни текшириш натижалари бўйича эътиборга олинган қисмига нисбатан ҳисобга олинади.



§ 24. Патент бериш тўғрисидаги қарор


222. Талабнома берувчи томонидан таклиф этилган формула билан ифодаланган фойдали модель (агар фойдали моделлар гуруҳига талабнома берилган бўлса, гуруҳнинг ҳар бир фойдали модели) патентга лаёқатлиликнинг ҳамма шартларига мувофиқлиги аниқланган ҳолда, талабнома берувчига фойдали модель формуласи ва экспертиза хулосалари баён этилган сўровнома юборилади ва ушбу сўровнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида экспертиза хулосалари бўйича ўз фикрини маълум қилиш таклиф этилади.

Агар тавсиф ва/ёки чизмаларда камчиликлар бўлиб, талабнома берувчи уларни йўқотиш ҳақида илгарироқ огоҳлантирилмаган бўлса, унга таклиф жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида аниқликлар киритилган тавсиф ва/ёки чизмаларни тақдим етиш ҳақида таклифнома юборилади.


223. Талабнома берувчидан экспертизанинг фикрига розилик келиб тушган тақдирда, талабнома берувчига билдиришномада кўрсатилган формулали фойдали моделга патент бериш тўғрисидаги қарор юборилади.

Агар талабнома берилган формула фойдали модель моҳиятини ифодаласа ва тавсифга тўлиқ асосланган бўлса-ю, лекин энг яқин аналогни (ёки умуман аналогни) ҳисобга олмай тузилган бўлса, ёки талабнома берилган объект аломатлари билан бир қаторда бошқа объект аломатларига эга бўлиб, талабнома берувчи формуланинг ўзи таклиф қилган таҳрирда қолдириллишини қаттиқ туриб талаб қилса, патент бериш тўғрисидаги қарорда талабнома берувчининг таҳриридаги формула келтирилади.

Фойдали модель формуласидаги аломатлар стандарт бўлмаган ёки ҳамма қабул қилмаган атамалардан фойдаланган ҳолда таърифланган бўлса (лекин бу уларни айнанлаштиришга тўсқинлик қилмаса), ва талабнома берувчи формулани тузатишдан бош тортган бўлса, ва, шунингдек Қонуннинг 22-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ кўриб чиқилган барча фойдали моделларнинг патентга лаёқатлилиги аниқланган бўлса, фойдали модель формуласи талабнома берувчи таклиф қилган таҳрирда келтирилади.

Талабнома берувчи томонидан таклиф этилган фойдали модель формуласида орфографияга, тиниш белгиларига оид ва бошқа хатолар бўлган тақдирда, патент бериш тўғрисидаги қарорни тайёрлашда формулага тегишли тузатишлар киритилади.


224. Белгиланган патент божи тўланган тақдирда Вазирлик Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ фойдали моделни Фойдали моделлар Давлат реестрида рўйхатдан ўтказади ва Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ фойдали моделни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотларни эълон қилади.


§ 25. Патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор


225. Талабнома берувчи томонидан таклиф этилган формула билан ифодаланган талабнома берилган фойдали модель патентга лаёқатлиликнинг ақалли битта шартига ("саноатда қўлланилиши", "янгилиги" шартига) мувофиқ эмаслиги аниқланса, бу ҳолда талабнома берувчига фойдали моделга патент берилиши мумкин эмаслиги ҳақида тегишли асослар келтирилган ҳолда, ва ушбу билдиришнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида экспертиза хулосаларига нисбатан ўз фикрини маълум қилиш таклиф этилган билдиришнома юборилади.

Талабнома берувчига, шунингдек, агар эслатиб ўтилган уч ойлик муддат ичида кўрсатиб ўтилган мазмундаги хабар тақдим этилмаса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши ҳақида хабар қилинади.


226. Талабнома берувчининг илтимосномасига кўра ўтказиб юборилган муддат Давлат муассасаси томонидан тикланган ҳолда иш юритиш давом эттирилиши мумкин.

227. Талабнома берувчидан экспертизанинг фикрига нисбатан розилик келиб тушганда патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор юборилади.

Патент беришни рад этиш учун сабаб бўлган ҳолатлар билан танишгандан сўнг талабнома берувчи томонидан талабнома берилган фойдали моделнинг патентга лаёқатлилиги ҳақидаги далиллар тақдим этилган бўлиб, аммо улар экспертиза хулосасини ўзгартирмаса, бу ҳолда қарорда ушбу кўрсатиб ўтилган далилларнинг таҳлили келтирилади.

Агар қарорда ахборот манбаига ҳавола келтирилган бўлса, унинг библиографик маълумотларни кўрсатишда ушбу Қоидаларнинг 181-бандида кўрсатилган шартларга амал қилиниши лозим.


228. Агар битта мустақил банд ва боғлиқ бандларга эга бўлган кўп звеноли формулада таърифланган талабнома берилган фойдали модель мустақил бандга нисбатан патентга лаёқатлиликнинг бирон-бир шартига мувофиқ эмаслигии аниқланган ҳолда ва талабнома берувчи формуланинг ушбу бандини тузатишдан бош тортган ҳолда патент беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади.

229. Агар талабнома берилган фойдали моделлар гуруҳининг кўп звеноли формуласида таърифланган фойдали моделлардан бири (унинг турли мустақил бандларида ёки биттасида), ёки турли муқобил аломатларни ўз ичига олган аломатлар мажмуидан бири патентга лаёқатлиликнинг шартларидан бирига мувофиқ эмаслигии аниқланган бўлса ва талабнома берувчи формулани тузатишдан ёки ушбу фойдали модель таърифини формуладан чиқариб ташлашдан бош тортган ҳолда, патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Бунда қарорда патентга лаёқатли деб хулоса олинган бошқа фойдали моделнинг (фойдали моделларнинг) патентга лаёқатлилиги тасдиқланади.


230. Агар кўрилаётган талабнома бўйича фойдали моделнинг патентга лаёқатлилиги аниқланган бўлиб, лекин унга айнан ўхшаш фойдали модель ёки ихтирога илгарироқ устуворлик санасига эга бўлган ва чақириб олинмаган ёки чақириб олинган деб ҳисобланмаган бошқа талабнома бўлса, сана мос келганда эса рўйхат рақами илгарироқ олинган бўлса, кўрилаётган талабноманинг талабнома берувчисига унинг талабномаси бўйича Қонуннинг 18-моддаси учинчи қисмида белгиланган шартлар бажарилган ҳолда патент бериш мумкинлиги ҳақида маълум қилинади.

Кўриб чиқилаётган талабноманинг талабнома берувчисига айнан ўхшаш фойдали модель ёки ихтирога топширилган бошқа талабноманинг бирон-бир библиографик маълумотларини маълумр қилиш ва унинг мазмунини у бўйича патент бериш ҳақидаги маълумотлар эълон қилинмасдан туриб очишга бошқа талабноманинг талабнома берувчиси розилиги бўлган ҳолда йўл қўйилади.

Агар айнан ўхшаш фойдали моделларга ёки фойдали модель ва ихтирога талабномалар битта талабнома берувчи томонидан топширилган бўлса, у ҳолда билдиришномада унинг томонидан кўрсатиладиган фақат биргина талабнома бўйича патентнинг берилиши мумкинлиги хабар қилинади.


231. Фойдали моделларнинг (ёки фойдали модель ва ихтиронинг) айнан ўхшашлиги талабнома берувчи томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган формулаларнинг охирги таҳририга асосан белгиланади.

Фойдали моделлар (ёки фойдали модель ва ихтиро), агар формуладаги мустақил бандларнинг мазмунлари тўлиқ мос тушса, айнан ўхшаш деб эътироф этилади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА

Келиб тушган сана

Кириш рақами


(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

Фойдали моделга

Ўзбекистон Республикаси

патентини бериш тўғрисидаги

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: ______ E-mаil: __________

(71) Талабнома берувчи(лар):



Мазкур шахс:


q муаллиф                                       q муаллифнинг ҳуқуқий вориси


q иш берувчи                                  q иш берувчининг ҳуқуқий вориси

(Исм-шариф ёки ном ва турар жойи ёки жойлашган манзил, шу жумладан, мамлакат номи ҳамда тўлиқ

почта манзили кўрсатилади. Муаллиф-талабнома берувчилар ҳақида маълумотлар "Муаллифлар" графасида келтирилади.)

Ташкилотнинг

OКПO коди

БИМТнинг SТ.3 стандарти

бўйича мамлакат коди

(агар у ўрнатилган бўлса)

Қуйидаги сана бўйича ихтиро устуворлиги белгиланишини сўрайман (сўраймиз):



q биринчи талабнома(лар) топширилган - Париж конвенциясига аъзо бўлган мамлакат


q Патент идорасига янада олдинроқ топширилган


q янада олдинроқ топширилган талабномага қўшимча материалларнинг топширилиши

(Патент идорасига талабнома топширилган санадан янада олдинроқ топширилган талабнома устуворлиги белгиланиши сўралганда тўлдирилади )

(31) Биринчи талабнома рўйхат рақами

(32) Усуворлик сўралаётган сана


(33) Талабнома топширилаётган мамлакатнинг

SТ.3 стандарти бўйича коди (конвенция

устуворлиги сўралганда)



(54) Фойдали моделнинг номи

(98) Ёзишмалар учун манзил (адресатнинг тўлиқ почта манзили, исми ёки номланиши)



Телефон:                                   Факс:                                          E-mаil:

(74) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)


Телефон:                                   Факс:                                          E-mаil:

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:

Нусхалар сони

Варақлар сони

q фойдали моделнинг тавсифи



q фойдали моделнинг формуласи:

мустақил бандлар сони

боғлиқ бандлар сони



q чизма(лар) ва бошқа материаллар



q фойдали моделнинг реферати




q талабномани топшириш учун патент божи

тўлангани ҳақида ҳужжат



q патент божини тўлашдан озод қилиш ёҳуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат



q биринчи талабнома(лар)нинг нусхас (нусхалари) (конвенция устуворлиги сўралганда)



q талабноманинг рус ёки ўзбек тилига таржимаси



q Патент вакилининг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома



q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)

q талабнома машинада ўқиладиган ахборот ташувчидаги нусхаси билан бирга топширилади

q талабнома ҳужжатларининг машинада ўқиладиган ахборот ташувчидаги нусхаси қоғозда босма ҳолида берилган матн билан айнан бир хил бўлади



(72) Муаллиф (лар)


(фамилияси, исми-шарифи, лавозими

илмий даражаси ва иш жойи)

Тўлиқ турар жой манзили


(вилоят, туман, шаҳар, кўча, уй; чет элликлар учун

БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди)

Муаллиф(лар) имзоси SТ.3 стандарти санаси



Мен (биз), ________________________________________________________________________________________________________________

(ФИШ тўлиқ ёзилсин)


патент бериш тўғрсидаги маълумотларни чоп этиш чоғида менинг (бизнинг) исмимни (исмимизни) муаллиф(лар) сифатида кўрсатмасликни сўрайман (сўраймиз)

Муаллиф(лар) имзоси


Талабнома берувчи(лар), ёки патент вакили, ёки талабнома берувчининг бошқа вакилининг имзоси, имзо қўйилган сана (имзо юридик шахс номидан қўйилганда, раҳбарнинг ёки бунинг учун бошқа ваколатли шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)





Қоидаларга

2-ИЛОВА

Келиб тушган сана

Кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

Ўзгартириш(лар) киритиш тўғрисидаги

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: ______ E-mаil: __________

(21) Талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (адресатнинг тўлиқ почта манзили, исми ёки номланиши)


Телефон:                                  Факс:                                       E-mаil:

(74) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:                                  Факс:                                       E-mаil:

Ушбу аризани тақдим этар эканман, қуйидаги талабнома материалларига ўзгартириш(лар) киритишингизни сўрайман:

q талабнома берувчининг исми (номи)га


q талабнома берувчининг манзилга


q ёзишмалар учун манзилга


q талабнома материалларига

Ўзгартирилиши лозим бўлган маълумотлар:

Ўзгартирилган маълумотлар:

Қаралсин: давоми алоҳида варақда

Аризага илова(лар):

Нусхалар сони

Варақлар сони

q белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат


q давом этиш учун варақлар


q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)



Имзо (лар):


Талабнома берувчи(лар), ёки патент вакили, ёки талабнома берувчининг бошқа вакилининг имзоси, имзо қўйилган сана (имзо юридик шахс номидан қўйилганда, раҳбарнинг ёки бунинг учун бошқа ваколатли шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)





Қоидаларга

3-ИЛОВА


Ҳужжатлар келиб тушган сана

Кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

Ўзгартириш(лар) киритиш тўғрисидаги

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: ______ E-mаil: __________

(21) Талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (адресатнинг тўлиқ почта манзили, исми ёки номланиши)


Телефон:                                     Факс:                                  E-mаil:

(74) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)


Телефон:                                      Факс:                                    E-mаil:

Ушбу аризани тақдим этар эканман, талабнома материалларига талабнома берувчи(лар) ўзгаргани тўғрисидаги ёзувни киритишингизни сўрайман.

Талабнома берувчини ўзгартириш учун асослар:

Талабнома берувчи битим, шартнома имзоланганлиги натижасида ўзгарди; қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинади:


q битим, шартноманинг тасдиқланган нусхаси


q битим, шартномадан тасдиқланган кўчирма


q ҳуқуқ ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат


q талабнома берувчининг ўзгарганлиги қайта ташкил этилганлик натижасидир;


q қайта ташкил этилганликни тасдиқлайдиган, асл ҳужжатга мослиги тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади:


q талабнома берувчи битим, шартноманинг имзоланганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги натижасида ўзгармаган;


q бундай ўзгаришни тасдиқлайдиган, асл ҳужжатга мослиги тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади

Янги талабнома берувчи

Талабнома берувчининг почта манзили


Телефон:                                   Факс:                                  E-mаil:

Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, исми ёки номланиши)


Телефон:                                  Факс:                                   E-mаil:

Патент вакили (тўлиқ исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)


Телефон:                                   Факс:                                   E-mаil:

Аризага илова(лар):

Нусхалар сони

Варақлар сони

q белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат


q давом этиш учун варақлар


q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)



Имзо ва муҳр:


Аввалги талабнома берувчи:                                              Имзо қўйилган сана


Янги талабнома берувчи:                                                     Имзо қўйилган сана


Патент вакили:                                                                         Имзо қўйилган сана


(юридик шахс номидан имзо қўйилганда, раҳбарнинг имзоси муҳро билан тасдиқланади)





Қоидаларга

4-ИЛОВА

Келиб тушган сана

Кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

Тузатиш(лар) киритиш тўғрисидаги

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: ______ E-mаil: __________

(21) Талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (адресатнинг тўлиқ почта манзили, исми ёки номланиши)


Телефон:                                 Факс:                                           E-mаil:

(74) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)


Телефон:                                 Факс:                                           E-mаil:

Ушбу аризани тақдим этар эканман, талабнома материалларига қуйидаги баён қилинганларга мувофиқ тузатишлар киритишингизни сўрайман:

Тузатиш лозим бўлган маълумотлар:


q Қаралсин: давоми алоҳида варақда

Тузатилган ҳолатдаги маълумотлар:


q Қаралсин: давоми алоҳида варақда

Аризага илова(лар):

Нусхалар сони

Варақлар сони

q белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат


q давом этиш учун варақлар


q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)



Имзо (лар):


Талабнома берувчи(лар), ёки патент вакили, ёки талабнома берувчининг бошқа вакилининг имзоси, имзо қўйилган сана (имзо юридик шахс номидан қўйилганда, раҳбарнинг ёки бунинг учун бошқа ваколатли шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)




























































































Время: 0.2107
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск