ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.02.2019 й. ПҚ-4203-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
22.02.2019 й.
N ПҚ-4203
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФУҚАРОЛАРИНИНГ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ
ХИЗМАТНИ ЎТАШ ТАРТИБИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш даврида чақирув ёшидаги фуқароларга қулай шароитлар яратиш мақсадида:
1. Белгилансинки:
2019 йилдан бошлаб чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади;
муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, жорий йил чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.
2. 2018 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари 2019 йилнинг март-апрель ойларида резервга бўшатилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
"Халқ сўзи", 2019 йил 23 февраль