ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2004 й. 237-сон "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернини тугатиш ва Навоий кон-металлургия комбинати фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2004 й.

N 237



"ҚИЗИЛҚУМНОДИРМЕТАЛЛОЛТИН"

ДАВЛАТ КОНЦЕРНИНИ ТУГАТИШ ВА НАВОИЙ

КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ва Навоий кон-металлургия комбинати фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернини тугатиш комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Комиссия "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернини тугатиш билан боғлиқ масалаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин.


2. Навоий давлат кончилик институти бюджетдан молиялаштириш манбалари сақлаб қолинган ҳолда Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфига берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни таркибига кирган 2-иловага мувофиқ корхоналар акциялари давлат пакетлари ва активларининг 2004 йилда, белгиланган тартибда хусусийлаштирилишини таъминласин.


4. Навоий кон-металлургия комбинати тизимининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Белгилансинки, илгари "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни таркибига кирган 3-иловага мувофиқ корхоналар Навоий кон-металлургия комбинати билан ўзаро ҳамкорликни хўжалик шартномалари асосида амалга оширадилар.


5. Навоий кон-металлургия комбинати:

комбинатнинг ташкилий тузилмасини ҳамда бошқарув ва муҳандис-техник ходимларининг чекланган сони 6634 кишидан, шу жумладан бошқарув аппарати ходимлари сони 325 кишидан иборат бўлишидан келиб чиққан ҳолда бошқарув аппарати тузилмасини тасдиқласин;

бир ой муддатда корхонанинг янги таҳрирдаги уставини ишлаб чиқсин ва унинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Навоий кон-металлургия комбинатининг бош директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланади ва у маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда ушбу қарорда назарда тутилган ташкилий тадбирлардан келиб чиққан ҳолда 2004 йил учун иқтисодий кўрсаткичларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 21 июлдаги 279-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 майдаги

237-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қизилқумнодирметаллолтин" давлат

концернини тугатиш комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Султонов Ў.Т.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


2.

Асқаров М.А.

- Давлат мулки қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари


3.

Гуськова Т.Н.

- Молия вазирининг биринчи ўринбосари


4.

Ҳасанов С.С.

- Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


5.

Саматов П.А.

- Адлия вазирининг ўринбосари


6.

Қурбонов Д.Қ.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари котибиятининг бош мутахассиси


7.

Кучерский Н.И.

- Навоий кон-металлургия комбинатининг бош директори


8.

Мамаева О.И.

- Навоий кон-металлургия комбинатининг бош бухгалтери


9.

Гудсон В.Е.

- тугатиладиган "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернининг ижро этувчи директори





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 майдаги

237-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни

таркибига кирган, акцияларининг давлат пакетлари

ва активлари 2004 йилда хусусийлаштириладиган

акциядорлик жамиятлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи


Жойлашган жойи


Сотиладиган давлат

улуши, %


I. Давлат активлари биржа савдоларида ва биржадан ташқари

бозорларда хусусийлаштириладиган акциядорлик жамиятлари

1.

"2-қурилиш-монтаж бошқармаси" очиқ акциядорлик жамияти


Навоий шаҳри

25,0

2.

"Жанубсаноатмонтаж" очиқ акциядорлик жамияти


Навоий шаҳри

25,0

3.

"Ишлаб чиқариш корхоналари бошқармаси" очиқ акциядорлик жамияти


Навоий шаҳри

25,0

4.

"Автотрансқурилиш-механизация" очиқ акциядорлик жамияти


Навоий шаҳри

25,0

5.

"Механизация ва автотранспорт" очиқ акциядорлик жамияти


Навоий шаҳри

25,0

II. Активлари якка тартибдаги лойиҳалар бўйича

хусусийлаштириладиган давлат ташкилотлари

6.

"Навоиймонтажавтоматика"


Навоий шаҳри

49

7.

"ЎзГЕОТЕХЛИТИ" ЛИТИ


Тошкент шаҳри

100





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 майдаги

237-сон қарорига

3-ИЛОВА



Навоий кон-металлургия комбинати тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Навоий кон-металлургия комбинати

НКМК таркибига киритилаётган корхоналар ва ташкилотлар


1. Навоий давлат кончилик институти (НКМК ҳузурида фаолият кўрсатади)

2. Тошкент шаҳридаги ваколатхона

3. Москва шаҳридаги ваколатхона

4. Киев шаҳридаги ваколатхона

Фаолияти уларнинг устав фондларидаги НКМКга тегишли улушларга мувофиқ НКМК томонидан мувофиқлаштириладиган корхоналар ва ташкилотлар


1. "Саноатэлектро" ҚК МЧЖ

2. "Золотая горка" давлат кичик корхонаси

3. НКМКнинг "Самарқанд савдо уйи" шўъба корхонаси

4. "АҲМ" ишлаб чиқариш МЧЖ

5. "Ортомедфармсервис" МЧЖ

6. "Қизилқумолтин" футбол клуби

НКМК билан ўзаро ҳамкорлиги хўжалик шартномалари асосида амалга ошириладиган корхоналар ва ташкилотлар


1. "Навоий қурилиш бошқармаси қурилиш бирлашмаси (ва унинг таркибига кирувчи корхоналар)

2. "Ригель" ёпиқ акциядорлик жамияти

3. "Зарафшон-Недра" МЧЖ

4. "4-монтаж-қурилиш бошқармаси" МЧЖ

5. "Каттақўрғон қурилиш материаллари заводи" очиқ турдаги акциядорлик жамияти

6. "Жанубсаноатмонтаж" очиқ акциядорлик жамияти

7. "Механизация ва автотранспорт" очиқ акциядорлик жамияти

8. "Ишлаб чиқариш корхоналари бошқармаси очиқ акциядорлик жамияти

9. "Навоиймонтажавтоматика"

10. "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУК

11. "Поток" тадбиркорлар артели

12. "Кремний" МЧЖ

13. "Аста" кон-ишлаб чиқариш кооперативи

14. "Сувқурилиш" қурилиш-ишлаб чиқариш кооперативи






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 майдаги

237-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарорига 4-илованинг 29-бандидаги "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни Ўрта Осиё саноат технологияси лойиҳа-қидирув илмий-тадқиқот институти" сўзлари "Ўзбекистон геотехнология лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот институти (ЎзГЕОТЕХЛИТИ)" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Дон ресурслари ва уннинг бозор фондидан янада оқилона ва тежамли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 14 сентябрдаги 374-сон қарорининг 7-бандидаги "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни" сўзлари "Навоий кон-металлургия комбинати" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига 1-илованинг "Ўзтрансгаз" АКнинг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқадиган улгуржи истеъмолчилар" устунидан "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда) 6-иловадаги "Толстов Е.А. "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра Навоий кон-металлургия комбинати бош муҳандиси" сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорига 5-иловадаги "Ғуломов С.Ғ. "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни раисининг ўринбосари" сўзлари "Ғуломов С.Ғ. Навоий кон-металлургия комбинатининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 20-сон, 236-модда.































Время: 0.1919
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск