Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Номзодлик имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.05.2004 й. 1356-сон билан рўйхатга олинган ОАК 25.04.2004 й. 103/5-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 18 майда 1356-сон

билан рўйхатга олинган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация комиссияси

Раёсатининг 2004 йил 25 мартдаги

103/5-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН




Номзодлик имтиҳонларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида"ги низом ҳамда Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (1996 йил 10 июль, рўйхат рақами 261-сон)га асосан ишлаб чиқилган.


1. Номзодлик имтиҳонлари илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Фан номзоди илмий даражасини олиш учун номзодлик имтиҳонлари топширилган бўлиши шарт.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари фалсафа, миллий истиқлол ғояси ва фан методологияси, чет тили, информацион технологиялар асослари ҳамда диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади. Ушбу имтиҳонлар етакчи олий ўқув юртлари ёки илмий-тадқиқот институтлари ишлаб чиққан ҳамда Олий аттестация комиссияси (бундан кейин  ОАК) томонидан маъқулланган дастурлар асосида топширилади.

Чет эл фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари ўзбек, рус ёки инглиз тилида, информацион технологиялар асослари ва диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади.

Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт фанлари соҳаларидаги илмий даражалар ва илмий унвонларга талабгор Ўзбекистон Республикаси фуқаролари "Мустақиллик мафкураси ва демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари" бўйича махсус номзодлик имтиҳонини топширишлари шарт.

Чет тили сифатида инглиз, француз ёки немис тилларининг биридан имтиҳон топширилиши мумкин. Диссертация ишини бажариш учун бошқа чет тилини билиш талаб қилинадиган ҳолларда ОАК билан келишилган ҳолда номзодлик имтиҳони ана шу тилдан топширилиши мумкин.


3. Ҳимоя қилувчининг олий маълумоти диссертация тайёрланган фан тармоғи ихтисосига мувофиқ бўлмаса, ушбу фан тармоғига татбиқан умумилмий фан бўйича, яъни ушбу фан тармоғининг асосий мазмуни ҳамда умумметодологик ва назарий муаммоларини етарлича кенг қамраб оладиган фан бўйича қўшимча номзодлик имтиҳони (ёки имтиҳонлари) топширилади.

Ҳимоя қилувчининг олий маълумоти соҳаси диссертация ёқланаётган фан соҳасидан тубдан фарқ қилган ҳолларда ихтисослик бўйича топширилиши керак бўлган номзодлик имтиҳонларини ОАК белгилайди.

Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилувчилар, шунингдек иқтисодий назария бўйича номзодлик имтиҳонини топширадилар.

Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилувчилар "Умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи" фанидан ҳам номзодлик имтиҳонини топширадилар.

Қўшимча умумилмий фанлар бўйича имтиҳонлар муайян фан тармоғида ихтисослашган етакчи олий ўқув юртлари учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган дастурлар асосида топширилади.


4. Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш ҳуқуқи тегишли фан соҳалари бўйича илмий-ташкилий тузилмалари (кафедра, бўлим, лаборатория) мавжуд бўлган ҳамда етарли илмий ва илмий-педагогик салоҳиятга, шунингдек тегишли моддий-техник базага эга бўлган олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларига ОАК томонидан берилади.

Ихтисослик фани бўйича номзодлик имтиҳонлари диссертация ҳимояси мўлжалланган ихтисослашган кенгашлар фаолият кўрсатиб турган ташкилотлар ҳузуридаги номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш комиссиялари томонидан қабул қилинади.

5. Ихтисослик фани бўйича имтиҳон талабгорнинг назарий ва касбий тайёргарлиги даражасини, унинг ушбу фаннинг шаклланиши ва ривожланиши тарихини, умумий концепциялари ва методология масалаларини, манбаларини, шу билимлар тармоғининг асосий назарий ва амалий муаммоларини, мавжуд материални нечоғлик билишини аниқлаб бериши, унинг илмий адабиётни, шу жумладан, чет эл даврий нашрларини ҳамда илмий тадқиқотларнинг замонавий усулларини қанчалик эгаллаганлигини кўрсатиб бериши лозим.

Ихтисослик фани бўйича имтиҳон икки қисмдан: ОАК тасдиқлаган намунавий дастур-минимумдан ҳамда тегишли кафедра (бўлим, лаборатория) ишлаб чиққан ва имтиҳон олинаётган олий ўқув юрти (факультет), илмий-тадқиқот муассасасининг илмий кенгаши тасдиқлаган қўшимча дастур асосида топширилади.

Қўшимча дастур мазкур фан тармоғининг янги бўлимларини ҳамда ҳимоя қилувчи тадқиқотларининг йўналиши билан боғлиқ бўлган қисмларни ўз ичига олиши, шунингдек, ушбу фан тармоғидаги ютуқларни ва энг янги адабиётни ҳисобга олиши лозим. Ихтисослик фанидан имтиҳон дастурининг мазкур қисмида талабгор тегишли фан тармоғи ривожининг ҳозирги аҳволи, муаммолари ва истиқболларини, ўтказаётган тадқиқотларининг ўрни, янгилиги ва аҳамиятини кўрсатиши керак.


6. Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш ҳуқуқи берилган олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари имтиҳон қабул қилиш ҳуқуқи бўлмаган бошқа ташкилотлардан келган талабгорлардан ҳам мазкур имтиҳонларни олишлари шарт.


7. Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш комиссиялари ҳар бир фан бўйича олий ўқув юртининг ёки илмий-тадқиқот муассасасининг раҳбари томонидан ОАК билан келишилган ҳолда бир йил муддатга тузилади. Комиссия илмий даражага эга бўлган малакали илмий ва илмий-педагог ходимлардан иборат бўлган беш - етти нафар аъзодан, шу жумладан, шу фан соҳаси бўйича фан доктори илмий даражасига эга бўлган раисдан иборат бўлади. Комиссия раисидан ташқари комиссия аъзоларидан камида бир нафари фан доктори бўлиши лозим.

Чет тили бўйича номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш комиссияси чет тиллар кафедраларининг ўқитувчилари (шундан камида бир нафари илмий даражага эга бўлиши керак) ҳамда талабгорнинг ихтисослиги бўйича фан доктори илмий даражасига эга бўлган ва тегишли чет тилида бемалол гаплаша оладиган беш нафар аъзодан иборат таркибда ОАК билан келишилган ҳолда бир йил муддатга тузилади.

Талабгорлар рўйхати буйруқ билан расмийлаштирилиб, жамоатчиликка эълон қилинади. Буйруқда номзодлик имтиҳонини ўтказиш жойи ва вақти аниқ кўрсатилиши керак.

Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш комиссиялари, унинг аъзоларининг камида тўрт нафари, шу жумладан, фан доктори иштирок этаётган бўлса имтиҳон олишга ҳақли.

Номзодлик имтиҳонларида имтиҳон ўтказилаётган муассасанинг тегишли ихтисослашган кенгаши аъзолари, муассаса директори (ректор), директор ўринбосари (проректор), ОАКнинг, муассаса бўйсунувчи вазирлик ёки идоранинг вакиллари қатнашиши мумкин.


8. Номзодлик имтиҳонлари сессиялар шаклида йилига уч марта: февраль, май ва ноябрь ойларида уюшқоқлик билан қабул қилинади.


9. Имтиҳон қабул қиладиган муассаса номзодлик имтиҳони қабул қилинишидан беш кун олдин талабгорлар рўйхатини имтиҳон қабул қилиш вақти, жойи ва комиссиянинг таркибига доир маълумотларни кузатув хати билан бирга ОАКга юбориши зарур. ОАК номзодлик имтиҳонларида қатнашиш ва уни назорат қилиш учун ўз вакилларини юбориши мумкин. Номзодлик имтиҳонлари нохолис ўтказилган тақдирда ОАК имтиҳон натижаларини бекор қилади.

ОАКни хабардор қилмасдан номзодлик имтиҳонларини олиш ман этилади.

Номзодлик имтиҳонларини экстерн тарзида сессия пайтида топшириш масаласи номзодлик имтиҳонини қабул қилувчи муассаса томонидан ҳал этилади.


10. Номзодлик имтиҳонлари билет бўйича ўтказилади. Талабгор жавоб тайёрлаш учун имтиҳон варақаларидан фойдаланади. Имтиҳон варақалари имтиҳондан кейин бир йил давомида сақлаб турилади.

Талабгор билет бўйича саволларга имтиҳон комиссияси аъзолари олдида жавоб беради. Имтиҳон комиссияси аъзолари талабгорга имтиҳон қабул қилинаётган фан бўйича қўшимча саволлар беришга ҳақлидирлар. Имтиҳон натижалари бўйича комиссия аъзоларининг ҳар бири ўз баҳосини комиссия раисига маълум қилади. Комиссия раиси умумий баҳони ўрта арифметик равишда чиқаради.

11. Талабгорнинг билим даражаси 100 баллик тизимда бутун сонлар билан баҳоланади. Бунда баҳолаш "аъло" (86-100), "яхши" (71-85), "қониқарли" (55-70) ва "қониқарсиз" (0-54) кўринишда бўлади.

Ихтисослик фани бўйича номзодлик имтиҳонини топшираётганда талабгор дастур-минимум доирасида мустаҳкам, чуқур билимларини намойиш этган тақдирдагина ижобий баҳо қўйилади.

Ихтисослашган кенгашларга номзодлик имтиҳонларидан фақат "аъло" (86-100) ва "яхши" (71-85) баҳо қўйилган талабгорларнинг диссертация ишларини ҳимояга қабул қилиш тавсия этилади.

12. Ҳар бир талабгор учун номзодлик имтиҳони баённомаси тўлдирилиб, унда талабгорга берилган имтиҳон саволлари ёзилади.

Номзодлик имтиҳони баённомасини имтиҳонда қатнашган комиссия аъзолари имзолайди, уларнинг илмий даражаси, илмий унвони ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига мувофиқ ихтисослиги кўрсатилади.

Номзодлик имтиҳони баённомаси муассаса раҳбари томонидан тасдиқлангандан кейин номзодлик имтиҳонлари топширилган жойда сақланади.


13. Ҳар бир номзодлик имтиҳони топширилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади. Талабгорнинг диссертация иши бажарилган ёки диссертация ҳимояси ўтказиладиган муассасада олдинги имтиҳонларнинг топширилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар ягона гувоҳнома билан алмаштирилади.

Номзодлик имтиҳони топширилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беш йил давомида ўз кучини йўқотмайди.


14. Агар талабгор узрли сабаб билан имтиҳонга келмаса, муассаса раҳбари рухсати билан ўрнатилган тартибда ОАКни хабардор қилиб, жорий сессия давомида имтиҳон топширишга қўйилиши мумкин.

Бир сессия давомида номзодлик имтиҳонини такроран топширишга йўл қўйилмайди.

Талабгор номзодлик имтиҳонини қабул қилиш комиссиясининг қарори устидан жорий сессия давомида муассаса раҳбарига шикоят ёзиш ҳуқуқига эга. Муассаса раҳбарининг қарори узил-кесил ҳисобланади.

15. Олий ўқув юртлари ректорларига, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарларига ҳамда уларнинг ўринбосарларига (проректорларига) ўз асосий иш жойларида номзодлик имтиҳонларини топширишларига рухсат берилмайди.


16. Ушбу Низомда номзодлик имтиҳонлари олдига қўйилган талабларга риоя қилиниши учун имтиҳон ўтказаётган муассаса раҳбари масъулдир.


17. Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш комиссияси ишини ОАК ҳамда имтиҳон ўтказаётган муассасанинг маъмурияти назорат қилиб боради.


18. Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш ҳуқуқи берилган муассасалар имтиҳонларнинг натижалари тўғрисида йилига бир марта декабрь ойида ОАКга маълумот беришлари шарт.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 20-сон, 238-модда.














































Время: 0.2079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск