Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикасининг туристик ташкилотлари томонидан чет эл туристларни қабул қилиш Қоидалари (АВ томонидан 19.05.2004 й. 1357-сон билан рўйхатга олинган ФВВ 09.03.2004 й. 43-сон, МХХ 9/442-сон ва ИИВ 3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 19 майда 1357-сон

билан рўйхатга олинган

"Ўзбектуризм" миллий компанияси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Миллий хавфсизлик хизмати

Ички ишлар вазирлигининг

2004 йил 9 мартдаги

7, 43, 9/442, 3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасининг туристик ташкилотлари

томонидан чет эл туристларни қабул қилиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур қоидалар "Туризм тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 февралдаги 82-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасида туристик экскурсияларни амалга ошириш вақтида туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, туристик ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган чет эллик туристлар ҳақидаги иловага мувофиқ маълумотномани улар кириб келишларидан 5 кун олдин "Ўзбектуризм" миллий компаниясига тақдим этадилар.


2. Маълумотномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

а) кириб келаётган туристлар сони, улар қайси давлатдан келаётганлиги ва қабул қилаётган ташкилотдан ҳамроҳ бўлиб борувчи шахс тўғрисида маълумот;

б) транспорт воситасининг давлат рақами;

в) Ўзбекистон ҳудудида яшаш ва овқатланиш жойлари кўрсатилган ҳолда, туристларнинг ҳаракат қилиш маршрут ва муддатлари.


3. Туристларни қабул қилувчи туристик ташкилотлар туристлар хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз воқеаларнинг олдини олиш мақсадида қуйдагиларни амалга оширади:

а) аэропорт, вокзал ва бошқа кириш жойларида чет эллик туристларни кутиб олиш, маълумотномада кўрсатилган меҳмонхоналарга жойлаштириш ва тегишли расмийлаштириш ишларини амалга ошириш;

б) барча йўналишларда саёҳат тугагунча туристларни кузатиб бориш;

в) туристларни республика ҳудудида белгиланган муддат давомида бўлиши ва белгиланган муддат тугагандан сўнг республика ҳудудидан ўз вақтида чиқиб кетишларини таъминлаш;

г) хавф-хатар манбалари бўлган ҳудудларга чет эллик туристларни олиб чиқишларидан олдин, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмасидан бахтсиз ҳодисалар ёки хавф-хатарлар келиб чиқиши мумкин бўлиши ёки бўлмаслиги юзасидан тегишли маълумотларни олиш;

д) рухсат этилган хавфсиз йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси билан келишилган ҳолда белгиланган хавфсиз йўналиш бўйича саёҳат қилишни таъминлаш;

е) белгиланган йўналишнинг хусусияти ва туристларнинг хатти-ҳаракатига боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатар манбалари ҳақида уларнинг ўзини хабардор қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш;

ж) зарур ҳолларда, чет эллик туристлар ҳақидаги маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш;

з) чет эллик туристлар томонидан чегара ҳудудидан ўтиш вақтида белгиланган тартибга риоя қилинишида тегишли давлат органларига кўмаклашиш.


4. Қабул қилувчи туристик ташкилот чет эл туристлари билан хавфсизлик чораларига риоя этишлари, Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартиби, экологик хавфсизлик талаблари, миллий урф-одатларга ҳамда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишлари тўғрисида тегишли тушунтириш ишларини ўтказади.


5. Туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Қоидаларга

ИЛОВА



АХБОРОТ

Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган

туристик гуруҳ (якка турист) тўғрисида


Берилган рақам ____________________________________________________


1. Туристик фирма _________________________________________________

тур. фирманинг тўлиқ номи лицензияси


2. Гуруҳ келган куни ________________________________________________

қаердан келган


3. Туристлар сони __________________________________________________


4. Қабул қилаётган ташкилотдан ҳамроҳ бўлиб борувчи шахс тўғрисида маълумот

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


5. Транспорт воситасининг давлат рақами ____________________________


6. Туристик гуруҳининг (якка турист) қайси шаҳарларда тўхташи ва муддатлари,

меҳмонхоналар номлари ва умумий овқатланиш жойлари тафсилоти билан


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш жойи _______

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 20-сон, 239-модда.































Время: 0.1533
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск