Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Акциядорлик-тижорат Тадбиркорбанкнинг кредит линиялари ҳисобидан тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредит бериш ҳамда лизинг компаниялари томонидан лизингни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 20.05.2004 й. 1362-сон билан рўйхатга олинган 13.03.2004 й. МББ 247-В-сон, МВ 45-сон ва ДМҚ 01/06-03-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 20 майда 1362-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқаруви,

Молия вазирлиги ва

Давлат мулки қўмитасининг

2004 йил 13 мартда

247-В, 45, 01/06-03-сон қарор билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Акциядорлик-тижорат Тадбиркорбанкнинг кредит

линиялари ҳисобидан тижорат банклари томонидан

кичик бизнес субъектларига дастлабки (бошланғич)

сармояни шакллантиришга кредит бериш ҳамда

лизинг компаниялари томонидан лизингни

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 23 декабрдаги "Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-кувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3367-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 декабрдаги 563-сонли "Кичик тадбиркорлик субъектларини моливий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом собиқ "Бизнес-фонд"га тегишли бўлган маблағларнинг акциядорлик-тижорат Тадбиркорбанкка ўтказиб берилган қисми ҳисобидан Тадбиркорбанк томонидан тижорат банклари ва лизинг компанияларида кредит линиялари очиш ҳамда ушбу кредит линиялари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари ва юридик шахс мақомига эга деҳқон хўжаликлари, микрофирмалар, кичик корхоналарга дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


микрофирма - банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони ишлаб чиқариш тармоқларида йигирма кишидан; хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида ўн кишидан; улгуржи ва чакана ҳамда савдо умумий овқатланиш тармоқларида беш кишидан ошмайдиган корхона;


кичик корхона - банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони енгил ва озиқ-овқат саноатида, металлга қайта ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноати ҳамда қурилиш материаллари саноатида юз кишидан; машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларида эллик кишидан; фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғуртадан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида йигирма беш кишидан ошмайдиган корхона;


деҳқон хўжалиги - оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирадиган ва реализация қиладиган, юридик шахсни ташкил этган ҳолда фаолият юритадиган оилавий майда товар хўжалиги;


фермер хўжалиги - юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган, ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган мустақил хўжалик юритувчи субъект;


дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредитлар - микрофирмалар ва юридик шахс мақомига эга деҳқон хўжаликлари учун энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача ҳамда кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари учун энг кам иш ҳақининг 300 бараваригача миқдорда бўладиган кредит шаклларидан бири;


кредит линияси - Тадбиркорбанк томонидан фақат мақсадли ишлатиш асосида, унинг суммасини банкларнинг ва лизинг компанияларининг балансида акс эттирган ҳолда кичик бизнес субъектларини кредитлаш учун тижорат банкларига ва лизинг компанияларига ажратиладиган маблағлар.


3. Тижорат банклари томонидан собиқ "Бизнес-Фонд"га тегишли кредит линиялари маблағларини Тадбиркорбанкка қайтарилиши натижасида шаклланадиган имтиёзли кредит ресурслари микрофирмалар, кичик корхоналар, фермер хўжаликлари ва юридик шахс мақомига эга деҳқон хўжаликларининг (кейинги ўринларда - кичик бизнес субъектлари) дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантиришга кредитлар бериш учун тижорат банкларида ҳамда лизинг компанияларига кичик бизнес субъектларига лизинг хизматлари кўрсатиш учун кредит линияларини (кейинги ўринларда - Тадбиркорбанк кредит линиялари) очишга йўналтирилади.


4. Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган кичик бизнес субъектлари кредитланади. Хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналар устав капитали шакллангандан кейин ташкил этилишлари муносабати билан уларга ушбу кредитлар берилмайди.

Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредитлар янги барпо этилаётган, ўрнатилган тартибда давлат рўйхатига олинганидан кейин олти ойдан кечиктирмаган даврда кредит олиш учун тегишли ариза топширган кичик бизнес субъектларига 3 йилгача муддатга, кредитларни қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.


5. Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан кичик бизнес субъектларига дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/6 қисми миқдоридаги имтиёзли фоиз ставкаси билан амалга оширилади.

Лизинг компаниялари томонидан ушбу кредит линиялари ҳисобидан амалга ошириладиган лизинг операциялари учун ҳисобланадиган фоиз даражаси лизинг компанияси маржасини қўшган ҳолда Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 40 фоизи даражасида белгиланади.

Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгарган тақдирда Тадбиркорбанкнинг кредит линияси учун ҳисобланадиган фоиз миқдори ҳамда тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига ушбу кредит линияси ҳисобидан берилган кредитлар ва лизинг компаниялари томонидан кўрсатилган лизинг хизматлари учун ҳисобланадиган фоиз ставкалари ҳам мос равишда ўзгаради.

Мазкур талаб Тадбиркорбанк билан тижорат банклари ҳамда лизинг компаниялари ўртасида тузиладиган кредит линияси очиш тўғрисидаги кредит шартномасида, шунингдек, тижорат банки ҳамда лизинг команиялари ва кичик бизнес субъектлари ўртасида ушбу кредит линияси ҳисобидан кредит бериш ёки лизинг хизмати кўрсатиш шартномасида белгилаб қўйилган бўлиши лозим.


6. Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан берилаётган кредитлар ва лизинг хизматлари учун ҳисобланадиган имтиёзли фоиз миқдорининг тенг ярмини (50 фоизини) банк ёки лизинг компаниясининг маржаси ташкил этади. Бунда банк ёки лизинг компанияси маржаси ўрнатилган имтиёзли фоиз ставкаси миқдорининг ошишига олиб келмайди.


7. Собиқ "Бизнес-Фонд" кредит линияларининг Тадбиркорбанкка қайтарилган қисми ҳисобидан бевосита Тадбиркорбанк томонидан кичик бизнес субъектларига дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга берилган кредитлар учун ундириладиган фоиз ставкалари Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/6 қисми миқдорида белгиланади.

Ушбу кредит маблағлари ҳисобидан Тадбиркорбанк томонидан ўз мижозларига дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга берилган кредитлар учун ҳисобланган фоизлар Тадбиркорбанкнинг ихтиёрида қолдирилади ва унинг балансида ўрнатилган тартибда акс эттирилади.


8. Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга берилган кредитлар бўйича фоизлар ушбу кредитлар берилган кундан бошлаб ҳисобланади ва 12 ой ўтгандан кейин ундириш бошланади. Мазкур кредитлар учун ҳисобланган фоизлар дастлабки 12 ой давомида Тадбиркорбанк, тижорат банклари ва лизинг компаниялари даромад (фойда) солиғи ҳисоблаш базасига киритилмайди.



II. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ВА ЛИЗИНГ

КОМПАНИЯЛАРИДА ТАДБИРКОРБАНК ТОМОНИДАН

КРЕДИТ ЛИНИЯЛАРИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ


9. Тадбиркорбанк кредит линияларини очиш учун Тадбиркорбанк билан тижорат банкининг Бош идораси ҳамда лизинг компанияси ўртасида бош битим тузилади. Бош битимда очиладиган кредит линиясига хизмат кўрсатишнинг асосий шартлари, имтиёзли фоиз ставкаси миқдори, банк ёки лизинг компанияси маржаси, Тадбиркорбанк билан бош тижорат банки ҳамда лизинг компанияси ўртасидаги ўзаро мажбуриятлар белгиланади.


10. Тадбиркорбанк битта ёки бир нечта тижорат банки ёки лизинг компанияси билан кредит линиясини очиш тўғрисида бош битим тузиш ҳуқуқига эга.


11. Тадбиркорбанк маблағлари ҳисобига кредит линиялари муддатлилик, тўловлилик, мақсадли ишлатиш ва қайтаришлик тамойиллари асосида кичик бизнес субъектларини кредитлаш учун очилади.


12. Тадбиркорбанк билан бош тижорат банки ёки лизинг компанияси ўртасида бош битим тузилганидан кейин, улар ўртасида кредит линияси очиш учун кредит шартномаси тузилади. Кредит линиясини очиш учун бош тижорат банки билан кредит шартномасида қуйидаги шартлар белгиланиши лозим:

кредит линияси суммаси, бунда дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредитлар чораклар ва вилоятлар бўйича бўлиб чиқилади;

банк маржаси чегирилган ҳолда имтиёзли фоиз ставкаси;

берилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши устидан мониторингни амалга ошириш тартиби.


13. Тадбиркорбанк билан лизинг компанияси ўртасида тузиладиган кредит шартномасида қуйидаги шартлар белгиланиши лозим:

кредит линияси суммаси;

ажратилаётган кредит линияси ҳисобига лизинг операцияларини амалга оширишга маблағлар ажратишнинг чораклар ва вилоятлар бўйича тақсимоти;

лизинг компанияси маржаси чегириб ташланган ҳолдаги имтиёзли фоиз ставкаси;

кредит линияси маблағларини лизинг компанияси томонидан мақсадли ишлатилиши устидан мониторингни амалга ошириш тартиби.


14. Тадбиркорбанк томонидан тижорат банкларига кредит линияси очиш учун тақдим этилган маблағларнинг ҳисоби Тадбиркорбанкда 13301 - "Бошқа банкларга берилган ўрта муддатли ссудалар" ҳисобварағида, лизинг компанияларига кредит линияси очиш учун тақдим этилган маблағларининг ҳисоби эса кредит линияси муддатига мос равишда очиладиган 14401 - "Банк бўлмаган молиявий муассасаларга бериладиган ўрта муддатли ссудалар" ҳисобварақларида юритилади .

Тижорат банклари эса Тадбиркорбанк кредит линияларидаги маблағларни, кичик бизнес субъектларини кредитлаш муддатларига боғлиқ ҳолда 21806 - "Бошқа банклардан олинган ўрта муддатли ссудалар" баланс ҳисобварағида юритилади.


15. Тадбиркорбанк томонидан лизинг компанияларига кичик бизнес субъектларига лизинг хизмати кўрсатиш мақсадида очилган кредит линияларидаги маблағлар ҳисоби лизинг компанияларининг балансида қонунчиликда белгиланган тартибда юритилади.


16. Тадбиркорбанк кредит линияларидаги маблағларга тижорат банклари ва лизинг компаниялари томонидан маржаси чегириб ташланган ҳолда ҳисобланган фоизлар тўлови кичик бизнес субъектларидан берилган кредитлар ва кўрсатилган лизинг хизматлари учун фоизларни ҳақиқатда ундириб олинганлигидан қатъи назар, кредит шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.


17. Тижорат банклари томонидан дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредитларни бериш учун очилган кредит линиялари бўйича ҳисобланган фоизлар тўловини ушбу кредитлар кичик бизнес субъектларига берилган кундан 12 ой ўтганидан кейин амалга оширадилар.

Лизинг хизмати кўрсатиш учун очилган кредит линиялари маблағлари учун фоизлар тўлови кичик бизнес субъектларига лизинг хизмати кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади ва унинг тўлови ҳар ойда амалга оширилади.


18. Тижорат банклари ва лизинг компаниялари Тадбиркорбанк кредит линияси маблағларининг кредит шартномасида белгиланган муддатларда ишлатилмаган қисмига кредит шартномаси шартларига мувофиқ Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси микдорида фоиз тўлайдилар.


19. Тадбиркорбанк билан тижорат банки ёки лизинг компаниялари ўртасида кейинги кредит линиялари очилганда янги кредит линияларининг суммалари кўрсатилган ҳолда қўшимча кредит шартномаси расмийлаштирилади.


20. Кредит линиясининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин бош тижорат банки ёки лизинг компанияси Тадбиркорбанкка кредит линияси маблағларини, тўланмаган фоизлар қолдиғини қўшиб ҳисоблаган ҳолда, қарздор томонидан олинган кредитларни ёки лизинг олувчи томонидан лизинг тўловларини ҳақиқатда қайтарилишидан қатъи назар, кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтариб бериши шарт.


21. Тадбиркорбанк тижорат банки ёки лизинг компаниясида очилган кредит линияси маблағларини мақсадли ишлатилишини кредит йиғмажилдини ёки лизинг бўйича йиғмажилдни ўрганиш йўли билан, шунингдек, тижорат банкининг ёки лизинг компаниясининг вакили билан жойига чиқиб, кичик бизнес субъектларига Тадбиркорбанкнинг кредит линиялари ҳисобига берилган кредитлардан ёки лизинг объектидан мақсадли фойдаланиши юзасидан мониторингни амалга оширишга ҳақлидир.

Ушбу кредитлардан мақсадга номувофиқ фойдаланиш ҳоллари аниқланганда Тадбиркорбанк тижорат банкидан ёки лизинг компаниясидан кредит линиясининг тегишли қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлади. Тадбиркорбанкнинг шу ҳақдаги тўлов талабномасини тижорат банклари ва лизинг компаниялари ўртасида кредит линияси очиш борасида тузиладиган кредит шартномасида белгиланган тартибда ижро этишлари шарт.


22. Тижорат банклари ва лизинг компаниялари Тадбиркорбанк кредит линияларини ўзлаштиришнинг аҳволи тўғрисида ҳар чоракда Тадбиркорбанкка ушбу кредитларни олган ёки лизинг хизмати кўрсатилган кичик бизнес субъектлари рўйхатини илова қилган ҳолда ахборот тақдим этадилар. Ушбу ахборотлар маълумотлари бўйича ҳар чоракда тижорат банки ёки лизинг компанияси билан Тадбиркорбанк ўртасида маблағларни ишлатишни солиштириш далолатномалари тузилади.



III. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

ТАДБИРКОРБАНК КРЕДИТ ЛИНИЯЛАРИ

БЎЙИЧА КРЕДИТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


23. Кичик бизнес субъектлари Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредит олиш учун уларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилишлари лозим.


24. Тадбиркорбанк кредит линияси ҳисобидан кредит олиш учун кичик бизнес субъектлари тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

кредит бериш тўғрисида ариза;

бизнес режа;

кредитнинг қайтарилиш таъминоти.


25. Олинган кредитнинг қайтарилмаслик хавфини олдини олиш мақсадида қарз олувчи қуйидаги таъминот турларини банкка тақдим этиши мумкин:

мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;

учинчи шахснинг кафиллиги;

суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.


26. Лизинг компаниялари Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобига лизинг операцияларини амалга оширишни қонунчиликда ва қонун ости ҳужжатларида ўрнатилган тартиб асосида амалга оширадилар.


27. Тижорат банкларининг филиаллари уларга бош банк томонидан берилган ваколат доирасида кредитлар бериш тўғрисидаги аризага мазкур Низомнинг 24 ва 25-бандларида кўзда тутилган ҳужжатлар илова қилингандан кейин 10 иш кунидан кечиктирмай уларни кўриб чиқишлари ва кредитни бериш ёки берилмаслиги тўғрисида якуний қарор қабул қилишлари лозим.

Кредит берилиши тўғрисида якуний қарор қабул қилингандан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда банк ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси имзоланади.

Кредит берилиши рад этилган тақдирда, банк томонидан кредитнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб берилади.


28. Тижорат банки (филиали) кредит қўмитасининг қарори якуний ҳисобланади ва Тадбиркорбанкнинг кредит линияси ҳисобига кредитлар бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.


29. Агар тижорат банки филиалининг кредит қўмитаси томонидан кичик бизнес субъектларининг инвестиция лойиҳаси маъқулланганидан кейин Тадбиркорбанк кредит линиясида маблағлар мавжуд бўлмаса, тижорат банки бўлими шу куннинг ўзида вилоят (бош) банкига мазкур кредит линияси бўйича қўшимча ресурслар ажратиш тўғрисида ариза йўллайди.

Банк филиалининг аризасига асосан вилоят (бош) банки ариза олинган кундан кейинги кундан кечиктирмай Тадбиркорбанк кредит линияси ҳисобидан сўралаётган суммани ажратади.

Агар Тадбиркорбанкнинг бош тижорат банкида очилган кредит линиясида маблағлар мавжуд бўлмаса, бош банк ўша куннинг ўзида бу ҳақда банк филиалига маълум қилади ва айни вақтда Тадбиркорбанкка тегишли маблағлар ажратилиши ҳақида буюртма йўллайди.


30. Тижорат банки (филиали) Тадбиркорбанкнинг кредит линиясида маблағлар вақтинча йўқлиги тўғрисида хабар олинганидан кейин бу ҳақда қарз олувчига ушбу хабар олинганидан кейинги кундан кечиктирмай маълум қилади. Айни вақтда банк (филиал) кредит қўмитаси томонидан инвестиция лойиҳалари маъқулланган қарз олувчиларининг календарь навбат тартибидаги рўйхати тузилади.

Кредит олишга навбатда турганлар рўйхатининг банк (филиали) раҳбари имзолаган ва юмалоқ муҳри қўйилган нусхаси банк (филиали) томонидан Марказий банкнинг вилоят Бош бошқармаси ҳамда тижорат банкининг вилоят бошқармасига назорат учун тақдим этилади ва бир нусхаси операциялар залига кўринарли жойга илиб қўйилади.

Тадбиркорбанкдан маблағ келиб тушганидан кейин ушбу кредит линияси ҳисобига кредит берилиши қатъий равишда навбат рўйхатига мувофиқ ҳолда амалга оширилади.


31. Қарз олувчилар инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослантирилганлиги, банкка тақдим қилинган бизнес-режа, бошқа ахборот ва ҳисоботлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, лойиҳаларнинг бизнес-режа асосида амалга оширилиши бўйича қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.



IV. КРЕДИТЛАРНИ БЕРИШ, ҲИСОБГА ОЛИШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МОНИТОРИНГИ ТАРТИБИ


32. Кредитлар алоҳида ссуда ҳисобварағини очиш орқали товар-моддий бойликлар учун қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида тўловни амалга ошириш йўли билан берилади.

Кредит умумий суммасининг 50 фоизини нақд пул билан фермер хўжаликлари ва юридик шахс мақомига эга деҳқон хўжаликларига 1,5 йил (18 ой) муддатгача фақат аҳолидан чорва, парранда, кўчат ва уруғлик сотиб олиш учун беришга йўл қўйилади.

Кичик бизнес бошқа субъектларига кредитлар фақат нақд пулсиз шаклда берилади.

Нақд пул билан берилган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизлар тўлаш мажбурий тартибда нақд пул билан амалга оширилади.


33. Кредит бўлими бошлиғи (ходими)нинг фармойишига кўра алоҳида ссуда ҳисобварақлари бўйича берилган ссудалар муддатли мажбуриятнома билан расмийлаштирилади, у кредитлаш муддатларига боғлиқ ҳолда 91903 - "Қарз олувчиларнинг ўрта муддатли ссудалар бўйича мажбуриятлари" ва 91905 - "Қарз олувчиларнинг узоқ муддатли ссудалар бўйича мажбуриятлари" кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида тўлиқ қайтарилгунгача ҳисобга олинади.


34. Қайтариш муддати келганда ва қарз олувчида пул маблағлари бўлмаганда кредит муддати кечиктирилган ссудалар ҳисобварағи орқали ундиришга тақдим этилади, унга доир муддатли мажбуриятлар 2-сон картотекага жойлаштирилади ва календарь навбати тартибида ижро этилади.


35. Тижорат банклари кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторингни амалга оширадилар. Мониторинг қарз олувчи лойиҳасини ва кредит шартномаси шартларини амалга оширишга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга йўналтирилиши керак.


36. Мониторинг жараёнида мижознинг хўжалик-молиявий фаолияти, унинг тузилган шартномаларга мувофиқ маҳсулот етказиб бериш мажбуриятларини бажариши, ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишлар, муомала чиқимлари, фойда ҳажмлари, ўз айланма маблағлари мавжуд бўлиши динамикаси, товар-моддий бойликлар захиралари аҳволи, айланма маблағларнинг муомалада бўлиши таҳлил қилинади. Банк қарз олувчининг кредитга қодирлик бўйича доимий мониторингини амалга оширади ва уни қарз олувчининг махсус маълумотлар йиғмажилдида тизимга солади.

Банкка тақдим этилган гаров ҳолати ҳамда кредитдан самарали ва мақсадли фойдаланилиши жойида ўрганилади.


37. Кредитдан фойдаланиш муддати тугагач, қарз олувчи олинган кредитни банкка ўз муддатида ва шартномада назарда тутилган тартибда қайтариши шарт.


38. Қарз олувчи берилган кредитдан мақсадга кўра фойдаланмаганлиги аниқланган тақдирда банк қарз олувчига бундан кейин кредит беришдан бош тортишга, қарз олувчидан кредит суммасини кредит шартномасида белгиланган тартибда муддатидан олдин қайтаришни ва ҳисобланган фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақлидир.


39. Қарз олувчи томонидан кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаган тақдирда, банк гаров предметини мустақил равишда, судга мурожаат этмасдан, Фуқаролик кодексининг 280-моддаси иккинчи қисмига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган "Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби"да белгиланган тартибга мувофиқ ундиришга ҳақлидир.


40. Қарздор кредит шартномаси шартларига биноан кредитни қайтаришдан ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашдан ёки шартнома шартларига мувофиқ гаров предметини банк тасарруфига топширишдан бош тортган тақдирда, банк хўжалик судига тегишли даъво билан мурожаат этиши лозим.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 20-сон, 244-модда.












































Время: 0.2368
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск