ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошкарувининг 343-В-3-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 6-сон "Тижорат банкларига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 18.02.2019 й. Қарори (АВ томонидан 20.02.2019 й. 2886-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.02.2019 й.

N 2886-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШКАРУВИНИНГ

18.02.2019 й.

N 343-В-3


ЎЗББКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

18.02.2019 й.

N 6


ҚАРОРИ



"Тижорат банкларига жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й„ 21-сон, 401-модда) иловата мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш департаменти бошлиғининг

биринчи ўринбосари

У. Мухамедов

       





Қарорга

ИЛОВА



"Тижорат банкларига жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номи ва 1-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


а) номидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 1-бандда:

учинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошиларидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма иккинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 11-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 21-банднинг биринчи хатбошисидаги, 34-банддаги, 36-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 43-банднинг биринчи хатбошисидаги, 47. 77, 79-бандларидаги, 92-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 97-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 3-бандда:

ўнинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбошидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбоши "фаолиятини молиялаштиришга" деган сўзлардан кейин "ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


е) 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 6-бандда:

бешинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 20-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришнинг" ва "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар тегишли равишда ", терроризмни молиялаштирининг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг" ва ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) куйидаги мазмундаги 23-1-банди билан тўлдирилсин;

"23-1. Таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида масофадан банк ҳисобварағини очиш учун ариза билан мурожаат қилганда, мазкур Қоидаларнинг 23-банди иккинчи хатбошида келтирилган мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар Давлат хизматлари марказлари (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилиши ва тижорат банклари кўрилган чора-тадбирлар натижасига ишонишлари мумкин. Бунда тижорат банклари:

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлишига:

рўйхатдан ўтказувчи органнинг мижозларни лозим даражада текшириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга амал қилинишига ишонч ҳосил қилишлари керак.

Тижорат банклари мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблардан бири бажарилмаган тақдирда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширади.

Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирдар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилганда, тижорат банклари мижоз билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади. Бунда банк ҳисобварағи шартнома офертасида мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар тижорат банклари томонидан амалга оширилиши мумкинлиги кўрсатилиши лозим.";


к) 33-банднинг учинчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 37-банднинг учинчи хатбошисидаги "легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар "легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 45-банднинг тўртинчи хатбошиси "мавжуд бўлган" деган сўзлардан кейин "ҳамда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилган" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


н) 49-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фаол террористик ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳалқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали пул маблағларини жўнатилиши ва олиниши (мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхати махсус ваколатли давлат орган и томонидан тақдим қилинади);";


о) 54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"54. Тижорат банклари таваккалчилик даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш, аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, ҳужжатлаштириш ва уни камайтириш бўйича тегишли чоралар кўриши керак.

Тижорат банклари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши шарт.

Тижорат банки таваккалчиликлар тури ва даражасидан келиб чиққан ҳолда таваккалчиликнинг умумий даражасини, унинг талаб қилинган пасайтириш даражасини аниқлаши ва тегишли чора-тадбирлар дастурини амалга ошириши керак.

Аниқланган таваккалчиликлар назорат қилишнинг кенгайтирилган ёки соддалаштирилган чораларини қўллаш ҳамда ресурсларни самарали тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини бериш керак.

Таваккалчилик даражаси мижознинг амалга оширадиган фаолият ва операциялари турларини, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим даражада текшириш натижаларини, таваккалчилик (мижозларнинг турлари ва фаолияти, банк маҳсулотлари ва хизматлари, уларни тақдим этиш каналлари, географик ҳудудлар бўйича ва бошқа) омилларини инобатта олган ҳолда маълумотларни, шу жумладан, мижоз томонидан тақдим қилинган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида, масъул ходим томонидан аниқланади ва баҳоланади.

Мижозлар ва операциялар бўйича таваккалчиликларни ўрганиш, таҳлил қилиш, аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартиби тижорат банкининг ички қоидалари билан белгиланади.

Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилиши керак.";


п) 60-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


р) 62-банднинг бешинчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


с) 94-банддаги "легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришни" деган сўзлар "легаллаштиришни, терроризмни молиялаштиришни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 25 февраль, 8-сон, 143-модда














































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск