Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 16.02.2019 й. 3/4-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.02.2019 й. 1948-17-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.02.2019 й.

N 1948-17




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.02.2019 й.

N 3/4


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                   М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "банк ҳисобварақларини" деган сўзлар "ҳисобварақларни" деган сўз билан алмаштирилсин;

"г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. 3-банддан ", ссуда" деган сўз чиқариб ташлансин.


3. 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "резидент жисмоний шахслардан иборат бўлган юридик шахсни" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 8-1-банддаги "легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар "легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 8-2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8-2. Банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар мавжуд бўлганда таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.

Банк ҳисобварағини очиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида жойлаштирилган банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан амалга оширилади.

Мазкур юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўловлар ушбу Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча ҳамда улар номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тақдим этилгандан сўнг, амалга оширилиши мумкин. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.".


6. 10-банднинг иккинчи хатбошисидан "иккиламчи ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисидаги асосий ҳисобварағини очган банкка юборган хабарнинг нусхаси," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


7. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Банкларда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ, мижозларнинг ҳисобварақларини рўйхатга олиш китоби юритилади. Ушбу китоб электрон шаклда юритилади.".


8. 12, 13, 14, 16 ва 28-бандларнинг "а" кичик бандларидан "мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


9. 17-банднинг биринчи хатбошисидаги "мазкур Йўриқноманинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкда иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза тақдим қилинади. Мазкур ариза электрон шаклда ҳам тақдим этилиши мумкин.".


11. 19-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


12. 22-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


13. 31-бандда:

"а" кичик бандидан "(2-илова)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"в" кичик банддаги "легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар "легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 44-бандда:

биринчи хатбошидаги "Далолатнома банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланиб, асосий муҳр қўйилади" деган сўзлар "Далолатномага банк ваколатли ходимларининг имзолари ва банк муҳри қўйилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "тасдиқлаб, банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланиб, асосий муҳр қўйилади" деган сўзлар "тасдиқлаш учун банк ваколатли ходимларининг имзолари ва банк муҳри қўйилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 45-банддаги "банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери" деган сўзлар "банкнинг ваколатли ходимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага 2 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага 3 ва 3а-иловалардаги "Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс" деган сўзлар "Банкнинг ваколатли ходими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага 4-иловадаги "Банкнинг бош бухгалтери ёки унинг ўринбосари" деган сўзлар "Банкнинг ваколатли ходими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 25 февраль, 8-сон, 142-модда

















































Время: 0.1448
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск