ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2019 й. 161-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2019 й.

N 161



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК. БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш

ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармонига 2-иловада кўрсатилган идоралараро коллегиал органларни мақбуллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 2019 йил 10 мартга қадар тайёрлаш ва киритиш жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 февралдаги

161-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётлари нашр этиш тизимини такомиллаштириш" лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 2 ноябрдаги 513-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 2 ноябрдаги 515-сон қарорининг 5-банд биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Саломатлик-2" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 27 январдаги 34-сон қарорида:


а) 3-банддаги "Соғлом авлод, аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш ва оиланинг тиббий маданияти даражасини ошириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (Р.С. Азимов)" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг иккинчи хатбошидаги "соғлом авлод, аёллар соғлигини мустаҳкамлаш ва оиланинг тиббий маданияти даражасини ошириш масалалари бўйича минтақавий комиссиялар" сўзлари "соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисида Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда):


а) 12-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"молиявий йил якунлангач олти ойдан кеч бўлмаган муддатда тақсимланадиган давлат корхонаси соф фойдасининг қисмини олишга. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига соф фойданинг 30% ажратмаларини йўналтиришни назарда тутиш керак";


б) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига барча солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан, шунингдек, давлат корхонасининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва муассисга ажратмалардан кейин давлат корхонасида қоладиган соф фойда корхона ихтиёрида қолади ва ундан муассиснинг қарорига биноан фойдаланилади".


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 январдаги 9-сон қарори билан тасдиқланган Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 5-модда):


а) 2-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. МРМ Миллий органи ўз ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузади.

Ишчи гуруҳ буюртманома тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда лойиҳани МРМ доирасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ Барқарор ривожланиш миллий мезонларига мувофиқ амалга ошириш мумкинлигини кўриб чиқади";


в) 7-банддаги "МРМ Миллий органи ушбу Низомнинг V бўлимига мувофиқ Идоралараро кенгашга" сўзлари "ишчи гуруҳ МРМ Миллий органига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-бандда:

биринчи хатбошидаги "Идоралараро кенгаш" сўзлари "МРМ Миллий органи" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Идоралараро кенгаш" сўзлари "МРМ Миллий органи" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 9-бандда "Идоралараро кенгаш" ва "МРМ Миллий органи" сўзлари тегишли равишда "МРМ Миллий органи" ва "ишчи гуруҳ" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ташаббускор томонидан ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда ишчи гуруҳ тақдим этилган ЛТҲнинг МРМ мезонларига ва тартиботларига мувофиқлигини кўриб чиқади ҳамда МРМ Миллий органига тегишли хулосани кўриб чиқиш учун киритади";


ж) 15-банднинг биринчи хатбошидаги "Идоралараро кенгаш" сўзлари "МРМ Миллий органи" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 16-банддаги "Идоралараро кенгаш" сўзлари "МРМ Миллий органи" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 17-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Идоралараро кенгашнинг" сўзлари "МРМ Миллий органининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. МРМ Миллий органининг лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган тақдирда ишчи гуруҳ лойиҳа ташаббускорини расмий равишда хабардор қилади ва ИЎҲК Ижро этувчи кенгашига лойиҳа бўйича маъқуллаш хати жўнатади";


л) V бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда) 5-бандидаги "Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Н. Арипов)" сўзлари "2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисида Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 61-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.

Аттестация комиссиясининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланади.

Аттестация таркибига соғлиқни сақлаш вазири, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари киради.

Аттестация комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган ёхуд тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар аттестация комиссияси таркибига киритилади".


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизими тўғрисида Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 64-модда):


а) 9-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 11-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 12-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органига Экспертиза тизими қоидалари ва низомларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш";


г) 13-банднинг олтинчи хатбошидаги "Саноат хавфсизлиги бўйича идоралараро кенгашга" сўзлари "саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органига" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "ОИТСга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 5 январдаги 1-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги "ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш Республика комиссияси" сўзлари "Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июндаги 178-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисида Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 52-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом нефть-газ операцияларини олиб бориш жараёнида, шу жумладан нефть ва газ саноати соҳасида маҳсулот тақсимоти ва геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисидаги битимлар (кейинги ўринларда "битимлар" деб аталади) доирасида геология-қидирув ишларини олиб бориш жараёнида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишдаги асосий талабларни белгилайди".


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг малакаси ва кўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида" 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 10-сон, 83-модда):


а) 1-иловада:


6-банддаги "Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


5-банддаги "Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади)" сўзлари "2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "Мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари "Республика комиссиясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банднинг биринчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Республика комиссияси"; сўзлари билан алмаштирилсин;


39-банднинг иккинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банддаги "Мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари "Республика комиссиясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


41-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-иловадаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда):


а) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси оммавий ахборот воситаларида Давлат реестрига киритилаётган ва ундан чиқарилаётган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари моделлари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари) тўғрисидаги ахборот мунтазам равишда эълон қилинишини таъминласин";


в) 5-банддаги "Идоралараро ишчи комиссия" сўзлари "Молия вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-илованинг 3-бандидаги "фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари) бўйича Идоралараро ишчи комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади)" сўзлари "Молия вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 2-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг Давлат реестри (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) Молия вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан шакллантирилади ва юритилади";


3-банднинг "в" ва "г" кичик бандларидаги "Комиссия" сўзи "ваколатли орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Комиссия" сўзи "ваколатли орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ваколатли органнинг ишчи органи ҳисобланади (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади)";


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "Комиссия" сўзи "ваколатли орган" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "Комиссия" сўзи "ваколатли орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг биринчи хатбошидаги "Комиссияга" сўзи "ваколатли органга" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Комиссия" сўзи "ваколатли орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандда:

биринчи хатбошидаги "Комиссия" сўзи "ваколатли орган" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги ""Комиссияга" сўзи "ваколатли органга" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг биринчи хатбошидаги "Комиссия" сўзи "Ваколатли орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


15-бандда:

биринчи хатбошидаги "Комиссиянинг" сўзи "ваколатли органнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Комиссия" сўзи "ваколатли орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банднинг биринчи хатбошидаги "Комиссияга" сўзи "ваколатли органга" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Назорат-касса машинаси модели (модели версияси)ни 18-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилардаги асослар бўйича Давлат реестридан чиқариш тегишли равишда Молия вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишган ҳолда ваколатли орган томонидан амалга оширилади";


иловадаги "Идоралараро ишчи комиссия" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 4 апрелдаги 98-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 22-модда):


а) 3-илова 8-бандининг бешинчи хатбошидаги "Республика ахборот-кутубхона тизимини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашга" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмасдан ташкил этилади. Жамғарма харажатлари йўналишлари алоҳида тасдиқланадиган Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан белгиланади. Жамғарма маблағларини жорий бошқариш Миллий кутубхона томонидан амалга оширилади";


6-банднинг иккинчи хатбошидаги "тасдиқлаш учун Идоралараро кенгашга" сўзлари "келишиш учун Агентликка" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг учинчи хатбошидаги "Идоралараро кенгашга" сўзлари "Агентликка" сўзи билан алмаштирилсин;


19-банддаги "Идоралараро кенгаш" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Агентлик:

Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлайди ҳамда Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида Миллий кутубхона директорининг ҳисоботини эшитади";


21-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маблағлардан фойдаланишнинг устувор йўналишлари ва шартларини белгилайди, Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисобот тайёрланишини таъминлайди";

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "Идоралараро кенгашга" сўзлари "Агентликка" сўзи билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 14 июлдаги 217-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 55-модда) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасининг асосий турлари бўйича саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши прогноз кўрсаткичларини, шунингдек, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг бошқа муҳим прогноз кўрсаткичларини шакллантиришда ўтказилган шартнома кампанияси якунлари бўйича келгуси календарь йил учун қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва уларни етказиб бериш прогнозини эътиборга олсин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар ҳамда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари билан ҳар йили жорий йил учун - 1 апрелдан кечикмасдан, келгуси календарь йил учун 1 декабрдан кечикмасдан шартнома кампанияси маълумотлари асосида қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва уларни сотиш ҳажми бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин".


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 14 ноябрдаги 321-сон қарори 2-бандининг тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 17-сон, 206-модда):


а) 2-банд ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни таъминласин:";


в) 10-банддаги "Республика комиссияси" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 442-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада:


9-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


23-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи - олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"замонавий талабларга мувофиқ ўз касбий даражасининг доимий ўсишида олий таълим муассасалари педагог кадрларининг манфаатдорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қоидаларни амалга ошириш юзасидан ишларни ташкил этади ва назоратини таъминлайди;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг ўқув-методик ва моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ёрдам беради;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ҳисобга олган ҳолда доимий такомиллаштириш ишларини ташкил этади;

педагог кадрларни қайта тайёрлаш жараёнини барқарор тартибга солиш учун педагоглар таркиби қайта тайёрлашнинг тегишли йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтадиган таълим муассасаларининг ихтисослаштирилган кафедраларини, улар ўртасидаги муносабатларни мунтазам белгилаш учун олий қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг муайян таълим муассасаларига биркитади;

ҳар йили мажбурий тартибда аттестация комиссияларининг ҳисоботларини эшитган ва зарур бўлганда, улар таркибига ўзгартиришлар киритган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг аттестация комиссияларини шакллантиради ва тасдиқлайди";


иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


24-банднинг ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомни ҳамда Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш ва уларни ротация қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 20 августдаги 243-сон қарорида:


а) номланишидан ва 1-банднинг учинчи хатбошидан "ва уларни ротация қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Аттестация ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан таркиби соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланадиган Комиссия тузилади";


2-бўлимнинг номланишидаги "Республика комиссиясининг" сўзлари "Комиссиянинг" сўзи билан алмаштирилсин;


4 ва 5-бандларидаги "Республика комиссияси" сўзлари "Комиссия" сўзи билан алмаштирилсин;


6-банднинг биринчи хатбошидаги "Республика комиссиясининг" сўзлари "Комиссиянинг" сўзи билан алмаштирилсин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Комиссияни раис бошқаради. Раис бўлмаган тақдирда - унинг ўринбосари бошқаради";


8-банддаги "Республика комиссияси" сўзлари "Комиссия" сўзи билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Комиссия аъзолари комиссия мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашадилар, зарурат бўлганда, аттестациядан ўтказиладиганнинг фаолиятига тааллуқли қўшимча материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар, аттестация варақасини ва аттестация протоколини имзолайдилар";


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Комиссия мажлислари комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвал бўйича ўтказилади";


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаси:

аттестация ўтказилишидан ўн кун олдин Комиссия билан келишган ҳолда аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги тегишли буйруқ лойиҳасини тайёрлайди, унда аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркиби, аттестацияни ўтказиш жойи ва муддати белгиланади;

аттестациядан ўтказиладиганларни аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, шунингдек, Комиссия томонидан тасдиқланган аттестация талаблари рўйхати (шу жумладан саволномалар) билан имзо қўйдирган ҳолда таништиради";


15-банднинг биринчи хатбошидаги "Республика комиссиясига" сўзлари "Комиссияга" сўзи билан алмаштирилсин;


16-банднинг еттинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилардаги "Республика комиссиясининг" сўзлари "Комиссиянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Комиссия мажлиси аттестациядан ўтаётган ходимнинг иштирокида ўтказилади.

Узрли сабабга кўра аттестацияга келмаган шахслар Комиссиянинг кейинги мажлиси вақтида аттестациядан ўтказилади.

Узрсиз сабабга кўра аттестацияга келмаган шахслар огоҳлантирилади. Узрсиз сабабга кўра аттестацияга такроран келинмаган тақдирда Комиссия аттестациядан ўтадиганнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли".


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларини аттестациядан ўтказиш учун саволнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилади ва Комиссия томонидан тасдиқланади";


19-банднинг биринчи хатбошидаги "Республика комиссияси" сўзлари "Комиссия" сўзи билан алмаштирилсин;


20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Комиссия мажлиси унда аъзоларининг камида 2/3 қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади";


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Бош врачнинг аттестация талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги қарор аттестациядан ўтаётганнинг иштирокисиз, очиқ овоз бериш йўли билан, Комиссиянинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади";


23-бандда:

биринчи хатбошидаги "Республика комиссияси" сўзлари "Комиссия" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Республика комиссияси" сўзлари "Комиссия" сўзи билан алмаштирилсин;


422803 - bm_п24 24, 25 ва 27-бандлардаги "Республика комиссияси" сўзлари "Комиссия" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомга 2-иловада:

"Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссияси" сўзлари "Комиссия" сўзи билан алмаштирилсин;

жадвалдаги "Республика комиссиясининг қарори" сўзлари "Комиссия қарори" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


номланишидаги "ва уларни ротация қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан ташкил қилинадиган Комиссия томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош врачларини (кейинги ўринларда бош врачлар деб аталади) танлаш тартибини белгилайди";


5-банддаги "Республика комиссиясининг" сўзлари "Комиссиянинг" сўзи билан алмаштирилсин;


422802 - bm_п6 6, 7 ва 8-бандлардаги "Республика комиссияси" сўзлари "Комиссия" сўзи билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Республика комиссияси" сўзлари "Комиссия" сўзи билан алмаштирилсин;


25. Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарорида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасидаги чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича республика комиссиясига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасидаги чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича республика комиссияси (А.И. Икрамов)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарори билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасидаги чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:";


8-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "Республика комиссиясига" сўзлари "Комиссияга" сўзи билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 25 ноябрдаги 343-сон қарори 5-бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқсинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритсинлар".


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича амалга оширилган ишларни тизимли равишда мониторингини олиб бориш ва мониторинг натижалари бўйича ҳисоботларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боришни;

акциядорлик жамиятларининг устав капиталларидаги белгиланган муддатларда сотилмаган давлат улушларини кейинчалик тасарруф этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилишини таъминласин";


б) 1 ва 2-иловаларнинг изоҳларига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.

29. Вазирлар Маҳкамасининг "Ғўзапояларидан ёғоч-пайраҳа қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 сентябрдаги 319-сон қарорнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 450-модда) 8-бандига ўзгартириш рус тилидаги матнда берилган.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорида:


а) 6-илованинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади";


б) 7-илованинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади";


в) 8-илованинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади";


г) 9-илованинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади".


31. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги 450-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига:

Дастурга киритилган чора-тадбирларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Дастурга киритилган тадбирларни биргаликда молиялаштириш мақсадида хорижий инвестициялар, донор мамлакатларнинг, халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантларини жалб этиш юклансин";


б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги инновация технопарки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги 468-сон қарорида:


а) 2-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармони билан ташкил этилган Мувофиқлаштирувчи кенгашга (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банднинг иккинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-иловада:


номланишидаги "Тошкент шаҳри ҳокимлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Мувофиқлаштирувчи кенгаш" блоки чиқариб ташлансин;


д) 2-иловада:


2-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


5-банднинг еттинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг иккинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Дирекцияга Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади";


13-бандда:

учинчи хатбошида "Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи ва ўн учинчи хатбошилардаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


14-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инновация лойиҳалари амалга оширилиши мониторингини ва технопарк инвесторлари ва резидентлари томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик ишлар натижаларини Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш";

саккизинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг иккинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банддаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банднинг иккинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банддаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банднинг иккинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-банднинг иккинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга илованинг барча матнлари бўйича "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Зомин-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бўстонлиқ-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорида:

а) 2-илованинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Дирекцияда қоладиган соф фойда, соф фойдадан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади";


б) 3-илованинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади";


в) 4-илованинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади";


г) 5-илованинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади";

е) 7-илованинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади";


ж) 8-илованинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади".

35. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида Низом (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда) 12-бандининг "а" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"фуқаролар соғлиғини сақлашни таъминлашга қаратилган давлат дастурлари ижроси юзасидан назорат олиб боради ва ишларни мувофиқлаштиради";

учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартиби тўғрисида Низомда:


2-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


5-банддаги "Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш республика комиссияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда" сўзлари билан алмаштирилсин";


9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Туманлар ҳокимликлари, туманлардаги қишлоқ хўжалиги бўлимлари ғалла қабул қилиш ташкилотлари, туманлардаги фермерлар кенгашлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа участкалари эгалари, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар билан биргаликда ҳар ойда ойнинг бешинчи кунигача харидорлар реестрини шакллантиради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига умумлаштириш ва тасдиқлаш учун юборади.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари туманлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган харидорлар реестрини икки иш куни мобайнида умумлаштиради ва тасдиқлайди ҳамда "Ўздонмаҳсулот" АЖга юборади";


518194 - bm_п16 16, 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларининг ҳажмлари ва уларни сотиш нархлари бўйича таклифларни икки иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тасдиқлаш учун киритади.

17. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари ҳажмлари ҳамда сотиш нархлари бўйича қарор қабул қилишади ва ушбу қарорни уч иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади.

18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотларининг ярмаркаларда ҳамда бошқа ташкилотларга белгиланган ҳажмлар ва нархларга мувофиқ сотилишини таъминлайдилар";


20-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ҳар ойда 1 ва 16-кунлари:";


21-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига қуйидаги ахборотни тақдим этадилар:".


37. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 285-модда) 1-илованинг 45-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади".


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 30 декабрдаги 1043-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни таъминласинлар:";


в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 33-бандидаги ", 38, 40 ва 42-бандлардаги" сўзлари "ва 38-бандидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.

41. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тўғрисида низомнинг 43-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Касб-ҳунар коллежларининг директорлари Қорақалпоғистон қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари тавсиясига биноан вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 февралдаги

161-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссияси тўғрисида" 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётида қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш давлат дастури тўғрисида" 1994 йил 24 августдаги 433-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида радионавигация соҳасидаги мувофиқлаштирувчи фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 17 ноябрдаги 557-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш давлат дастури тўғрисида" 1994 йил 24 августдаги 433-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1996 йил 24 майдаги 193-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги конвенцияни рўёбга чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссиясини ташкил этиш ҳақида" 1997 йил 6 июндаги 287-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини тўлиқ ва қисман йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати корхоналарини конверсия қилиш масалалари бўйича ишчи комиссияни ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 4 апрелдаги 145-сон қарори.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1998 йил 9 июлдаги 290-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Шарқ тароналари" иккинчи халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида" 1999 йил 30 мартдаги 142-сон қарори.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод" давлат дастури тўғрисида" 2000 йил 15 февралдаги 46-сон қарорининг 3-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарорига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги 166-сон қарори.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2000 йил 30 августдаги 338-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон 54-модда) илованинг 8-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Аёллар ва ўсиб келаётган авлод соғлиғини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 25 январдаги 32-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 68-модда).


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2003 йил 16 майдаги 218-сон қарори.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига 27-илованинг 17-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига илованинг 33-банди.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари ва кенгашлари раҳбарларининг таркиби тўғрисида" 2004 йил 9 февралдаги 60-сон қарори.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 64-модда) 7-илованинг 7-банди.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 44 ва 50-иловалар.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари мажмуаси раҳбари бошчилик қиладиган республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 4 ноябрдаги 519-сон қарорига 5-илова.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илованинг 9-банди.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратларини етказиб бериш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 24 февралдаги 31-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 14-модда).


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 27 июлдаги 150-сон қарори.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Геология-қидирув ишлари олиб боришга ва қаттиқ фойдали қазилма конларини ишлатишга инвестицияларни янада жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 25 июндаги 142-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 26-27-сон, 252-модда).


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Иккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 16 мартдаги 70-сон қарорининг 2-банди ва қарорга илова.


29. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорлари) 2009 йил 20 майдаги 142-сон қарорига 2-илованинг 22-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 37-модда).


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 22 июлдаги 155-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 2-илова.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2010 йил 15 декабрдаги 299-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 67-модда)


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарори) 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига илованинг 7 ва 31-бандлари.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг 18-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2011 й., 5-сон, 33-модда).


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 23 июлдаги 227-сон қарори.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1798-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1799-сон қарорлари) 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сон қарорига илованинг 15-банди.


36. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори) 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сон қарорига 2-илованинг 14-банди.


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳасида молиялаштириш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 февралдаги 37-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон 87-модда) 4-банди.


38. Вазирлар Маҳкамасининг "2014-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларининг насос-куч асбоб-ускуналарини босқичма-босқич янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 5 июндаги 158-сон қарори.


39. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 54-модда) 39, 40, 41 ва 42-бандлари.


40. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 50-модда) ва қарорга илова.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702 сон Фармони) 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига илова 13-бандининг "в" кичик банди.


42. Вазирлар Маҳкамасининг "Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 13 августдаги 238-сон қарори.


43. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 131-банди.


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сон қарори)" 2016 йил 22 декабрдаги 412-сон қарорига 1-илованинг 7-банди.


45. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сон қарори)" 2017 йил 13 мартдаги 131-сон қарорига 1-илованинг 6-банди.


46. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 4 апрелдаги 175-сон қарори.


47. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон қарори)" 2017 йил 8 августдаги 605-сон қарорига илованинг 1-банди.


48. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 177-модда) 1-илованинг 65-банди.


49. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сон қарори)" 2017 йил 24 августдаги 669-сон қарорига илованинг 5-банди.


50. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 11 сентябрдаги 708-сон қарори.


51. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2017 й., 9-сон, 203-модда) илованинг 11-банди.


52. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгашини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 23 октябрдаги 865-сон қарори.


53. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 32-банди.


54. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)" 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 42-банди.


55. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 22 августдаги 680-сон қарорига илованинг 10, 11 ва 13-бандлари.


56. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 майдаги 309-ф-сон фармойиши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 февралдаги

161-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

қарорлари билан ташкил этилган идоралараро

коллегиал органларни мақбуллаштиришга қаратилган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш

ЖАДВАЛИ

      

N

Идоралараро коллегиал

органнинг номи

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки

бошқа қарор билан ташкил этилган

Идоралараро коллегиал орган

НҲҲ лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

Масъуллар:

вазирлик ва

идоралардан

Вазирлар

Маҳкамасидан

1.

Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказувчи Давлат комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарори

2019 йил

10 март

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Абидов Ш.,

Султанов А.

2.

Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори

2019 йил

10 март

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Бердибаев Х.,

Исмаилов Э.

3.

2013 - 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарори

2019 йил

10 март

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Абдуллаев С.,

Умаров И.

4.

Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарори

2019 йил

10 март

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Абдуллаев С.,

Юсупов У.

Юсупов У.

5.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида" 2015 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2435-сон қарори

2019 йил

10 март

Маданият вазирлиги

Джурабаев А.,

Маджидов М.

6.

2015-2019 йилларда Гулистон шаҳрида дренаж тизимини янада такомиллаштириш, мелиоратив ҳолатни яхшилаш ва ер ости сув сатҳини камайтириш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда Гулистон шаҳрида дренаж тизимини янада такомиллаштириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ости сув сатҳини камайтириш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида" 2015 йил 9 мартдаги Ф-4421-сон фармойиши

2019 йил

10 март

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Жуманиязов М.,

Хакимов Ш.

7.

Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори

2019 йил

10 март

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Абдуллаев С.,

Юсупов У.

8.

Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг "Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси таркибини ва комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 12 апрелдаги 142-сон қарори

2019 йил

10 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ризаев К.,

Каримов М.

9.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича Махсус давлат комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссиясининг таркиби тўғрисида" 2003 йил 30 июндаги 295-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилингандан сўнг бир ой мобайнида

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Хаджиханов Б.

10.

Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 25 февралдаги 87-сон қарори

2019 йил

10 март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Расулов М.,

Тогаев Б.

11.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг "Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (давлат кимё комиссияси) фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2005 йил 4 январдаги 1-сон қарори

2019 йил

10 март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Расулов М.,

Мамарасулов Х.

12.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 12 февралдаги 41-сон қарори

2019 йил

10 март

Қурилиш вазирлиги

Хакимов Ш.,

Кадиров Б.

13.

Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 мартдаги 67-сон қарори

2019 йил

10 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ризаев К.,

Каримов М.

14.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссия

Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори

2019 йил

10 март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ризаев К.,

Каримов Ш.

15.

ФАТФ янги тавсияларини ўрганиш ва татбиқ этиш бўйича Идоралараро ишчи комиссия

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 майдаги 309-ф-сон фармойиши


2019 йил

10 март

Адлия вазирлиги

Каландаров Д.,

Дониёров Ш.

16.

Миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ негатив ҳолатлар келиб чиқишига қарши кураш Идоралараро коллегия

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 майдаги 07/44-17-сон мажлис баёни

2019 йил

10 март

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Джурабаев А.,

Закиров А.

17.

"Ўздавтемирйўлназорат" ДИ ҳузуридаги Тошкент - Самарқанд темир йўл линиясида юқори тезликда юрувчи поездлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий Идоралараро комиссия

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2013 йил 27 февралдаги 05/30-9-сон топшириғи

2019 йил

10 март

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси

Хакимов Ш.,

Абидов А.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 февраль






















































Время: 0.2173
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск